19 октябрь куни бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Қўчқоров Жамшид Анварович 60 ёшга тўлди.
Жамшид Қўчқоров 1964 йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 1985 йилда Тошкент Халқ хўжалиги институтини (Тошкент давлат иқтисодиёт университетини), 1996 йилда Колорадо университетини (АҚШ) тугатган.
У меҳнат фаолияти давомида Тошкент халқ хўжалиги институтида ўқитувчи, Марказий банкда раис ўринбосари, молия вазири ўринбосари (1-2 йил Рустам Азимовнинг ҳам ўринбосари бўлган), молия вазири, камбағалликни қисқартириш вазири, бош вазир ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.
Бугун президент фармони билан Ж.Қўчқоровга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони берилди.
@xojayinuz