🔝 «Ижтимоий хизматларнинг камбағалликни қисқартиришдаги ўрни: Барқарор ривожланиш сари йўл»
📍2024 йил 21 октябрь куни соат 9:30 да Тошкент шаҳридаги Чиланзор 1а кўчасида жойлашган Renessans Hall мажмуасида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтади.
👥 Халқаро давра суҳбати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги @mehnatvazirligi, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази @cerruz ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги @ijtimoiyhimoya_agentligi билан биргаликда ташкил этилмоқда.
⚠️ Тадбирда иштирок этади:
⭕Ботир Зоҳидов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
⭕Обид Хакимов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
⭕Хуршид Зафарий, Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти
⭕ Сабина Алькайр, Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси
⭕Анас Фаяд Қарман, БМТТД
⭕Жоффри Ижумба, ЮНИСЕФ
⭕Бота Хопкинсон, Буюк Британия парламенти
⭕Влад Александр Григораш, Жаҳон банки
⭕Михаил Локшин, Жаҳон банки
⭕Арантха Родригес-Урибе, J-PAL Europe
⭕Руфат Атакишиев, Кичик ҳамда ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги, Озарбайжон.
🔎 Жорий йил 17-26 октябрь кунлари юртимизда халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги шиори остида қатор халқаро конференциялар бўлиб ўтади. Ушбу халқаро давра суҳбати шу "ҳафталик" доирасида ўтказилади.
🤝Камбағалликни камайтириш биргаликдаги саъй-ҳаракатларни талаб қилади!
📢 Барчани ушбу халқаро давра суҳбатига таклиф қиламиз!
❗Мамлакатимиз келажаги учун бефарқ бўлманг, фаол бўлинг ва иштирок этинг!
📝Рўйхатдан ўтиш учун CERRUZB мурожаат қилинг
🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube