Сирдарёда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама этилди
Сирдарё туман ҳокимлигида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги туман. шаҳар тиббиёт бирлашмаларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида "Ҳамкор еттилик" ни шакллантириш ва патронаж доялар ишининг самарасини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов иштирок этиб, ҳомиладор аёлларда сурункали касалликлар бўйича мониторингни кучайтириш, хавф белгилари бўйича шикоятларини бор - йўқлигини, аниқлаш, метаболик синдром бор ҳомиладор аёлларни ҳамда бачадонда чандиғи мавжуд ҳомиладор аёлларни алоҳида назоратга олиш юзасидан фикр юритиб, бу борадаги масалаларга алоқадор бўлган "Ҳамкор еттилик", улар олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталди.
🍃Telegram |facebook|Facebook