Гулистон шаҳри ҳокими Жамолиддин Ходжиманов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан вилоят ҳокимининг қабули давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Жумладан, «Улуғобод» МФЙ ҳудудида газ тортиш бўйича йўлланган мурожаат ўрганилиб, бартараф этиш учун икки кун муддат белгиланди ва ушбу муддатда «Гулистоншаҳаргаз» томтнидан табиий газ қувурлари тортилади.
«Баҳор» МФЙнинг Қадрият кўчасидан асфальтлаштириш бўйича билдирилган мурожаат вилоят автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси билан ўрганилиб, қисқа фурсатда бартараф этилиши белгилаб олинди.
Шунингдек, шаҳар ҳокимининг ёшлар билан учрашуви давомида «Баҳор» МФЙда истиқомат қилаётган Н.С. га унинг мурожаатига кўра, тадбиркорлик фаолиятини (балиқчилик) йўлга қўйишда амалий ёрдам берилган эди. Ушбу фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти яна бир бор ўрганилди. Мулоқот давомида келгусида фаолиятини ривожлантириш ва даромад олишида барча зарур ёрдамлар берилиши таъкидланди.
@guliston_yangiliklari