Бугундан Тошкент юзлаб олимларни бирлаштириб, халқаро маданий мулоқот марказига айланмоқда. Бу нуфузли халқаро маданий мерос ҳафталигининг тақдимотлари орасида аёллар мавзусида ҳам илмий қарашлар мавжуд экан.
Мовароуннаҳр аёлларининг Ренессанслардаги ўрни ҳақида гаплашилинади. Лойиҳа Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида яшаган мовароуннаҳрлик аёлларнинг илмий-ижодий фаолияти натижаларини ўзида мужассам этган қомусни яратиш ва унга киритилган маълумотларни экспозицияда акс эттиришга бағишланган. Лойиҳа 2021 йили Саудия Арабистонида нашр этилган 43 жилддан иборат "Ал-Вафо ан-нисо" номли қомусий тўпламдан танлаб олинган маълумотларга асосланган.
26 октябргача давом этадиган ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган турли нуфузли ташкилотларнинг 100дан ортиқ олимлари маърузалари тингланади. Шу билан бирга Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази Илмий платформасининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозициясини такомиллаштиришга йўналтирилган 100дан ортиқ лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказиш белгиланган. Мовароуннаҳр аёллари ҳақидаги лойиҳа ушбу юзталикдан бири.
@Falsafiy_satrlar