Эр ва хотин бутун умри давомида бахтли ҳаёт кечиришди. Улар бир-бирларидан умуман сир яширишмасди. Лекин хотини эридан фақат битта нарсани илтимос қилганди. У ҳам бўлса, шкафнинг юқори жавонида сақлаган эски поябзал қутисига ҳеч қачон қарамасликни.
Эр ҳеч қачон ўша қутида нима борлиги ҳақида сўрамаган. У шунчаки аёлининг шахсий буюми бўлса керак деб ўйларди.
Аммо бир куни кампир касал бўлиб қолди. У сирни очиш вақти келгани учун эридан ўша қутини касалхонага олиб келишни сўради.
Чол уйига келиб қутини топиб очди. Қутининг ичида 2 та қўлда тўқилган қўғирчоқ ва бир даста пул бор эди. Санаб кўрса, нақ 195 минг доллар!
— Лекин нима учун? Қанақасига?! — ажабланди чол. У кампирининг шунчалик катта миқдордаги пули борлигидан ҳайратланди.
— Биз турмуш қуришимиздан олдин, — деди кампир ҳайрон бўлиб қолган эрига, — бувим менга бахтли турмуш сирини айтиб берган эди. Бувим бобом билан ҳеч қачон жанжаллашмаган экан. У менга ҳар сафар сиздан ғазабланганимда, индамасдан ўтириб, битта қўғирчоқ тўқишни маслаҳат берганди.
Чол яна қўлидаги қутига қаради, унда бор-йўғи икки дона қўғирчоқ бор эди. Демак, эллик йиллик турмуши давомида хотини ундан фақат икки мартагина ғазабланган экан-да. У меҳри ийиб кетиб, кампирини қучоқлаб ўпди.
— Аммо бунча пул қаердан келди? — у барибир ҳайрон қолиб, кампиридан сўради.
— Бу эса, — табассум билан жавоб берди кампир, — Бу... менинг қўғирчоқ сотишдан топган пулим.
😍😉
Аёлларимизга жўнатиб қўямиз
t.me/limonsupermeyer
@issigxona