ЗОХИДОН жоме масжиди @zohidon_masjidi Channel on Telegram

ЗОХИДОН жоме масжиди

@zohidon_masjidi


🕋Аллох барчамизни калбимизни иймон зиёси билан ёритсин! 🌙

🕝НАМОЗ ВАКТЛАРИ
📽ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР
🕌САВОЛ ЖАВОБЛАР
🔊ЖАВОБНИ: ИСЛОМ КОРИ МАМАЖОНОВ БЕРАДИЛАР
📜 МАНБА: МУСЛИМ.УЗ; АР-РОШИДОНИЙ
⤵️ АДМИН: @SH_A1202

ЗОХИДОН жоме масжиди (Uzbek)

🕋 "ЗОХИДОН жоме масжиди" канали - ўзбекистон мусулмонлари учун асосий маҳсулот. Ушбу каналда Намоз вақтлари, ибратли ҳикоялар, савол жавоблар, Ислом кори Мамажонов бера дилар жавоблари, маънавий муаллиф: Муслим.уз; Ар-Рошидоний материаллари жойлашган. Админ: @SH_A1202

Ушбу канал арқали, сиз ҳар кунги намоз вақтларини, исломий масалаларни, фақийҳатларни оқиб кўрасиз ва маълумот оласиз. Маҳсулотлар ҳар хил ислом масалаларига баҳрий ишончлич учун муҳим маълумотлар беради. Жуда ёққанлик ва ёритилада ишонч билан жарий этилади

"ЗОХИДОН жоме масжиди" канали - сизнинг диний марифатингизни оширадиган ва ислом дининг салоҳиятлари бўйича бошқа нафақатли маълумотлар билан таншишиб борадиган оммавий канал.

ЗОХИДОН жоме масжиди

25 Jan, 09:16


#muftiy_minbari

📹 ХУРОФОТЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

25 Jan, 09:16


#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар

ЗОХИДОН жоме масжиди

24 Jan, 11:53


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

23 Jan, 08:15


#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

21 Jan, 13:24


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

21 Jan, 13:24


#muftiy_minbari

📹 КЕРАКСИЗ ГАП-СЎЗЛАР ОФАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

21 Jan, 09:20


Бу видеони албатта фарзандингизга кўрсатинг
ТЕРДУ ректори Тошқулов Абдуқодир

ЗОХИДОН жоме масжиди

20 Jan, 02:21


Суннат намозларини ўқимайдиганларга эслатма

Бир йил давомида равотиб суннатларни ўқийдиган киши билан ўқимайдиган кишида ракатлар ўртасидаги фарқ 4380 ракат (!) бўлади.

Бир кунлик  витрни ўқийдиган киши билан витрни ўқимайдиган киши ўртасидаги фарқ бир йилда 1095 ракат бўлади.

Бир кунлик пешин намозини икки ракат суннатини ўқимайдиган киши билан ўқийдиганнинг ўртасидаги фарқ 730 ракат бўлади.

Суннатларга риоя этадиган ва риоя этмайдиганларнинг ракатларидаги фарқи 5475 ракат (!)ни ташкил этади. (3 ракатлик витр билан бирга)

Дангасалигимиз ва ҳаракатсизлигимиз сабабли бу улкан фарқни сезмаймиз. Шунинг унутмангки, ҳар бир ракатда икки марта сажда ҳолати бор. Демак, ҳар бир ракатни адо этиш билан жаннатда икки ўринга кўтарилиш бордир.

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Абдуллоҳ ёки Абу Абдурроҳман Савбондан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Ўзингга кўп сажда қилишни лозим тут. Чунки Аллоҳга бирор сажда қилсанг, Аллоҳ ўша сажда сабабли даражангни кўтариб, хатоларингни ўчиради», деб айтганларини эшитдим.

Имом Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ЗОХИДОН жоме масжиди

19 Jan, 13:23


Toggle navigation
МАСЖИДИ НАБАВИЙ ҲАҚИДА
Muallif: . .
Sana: 03.01.2025
 87

– Масжиди Набавий - Пайғамбар масжиди демак. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги йирик масжид.
– Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаром масжидидан кейинги ўринда турувчи дунёдаги энг катта муқаддас масжид.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида шу ўринда намоз ўқиганлар ва у милодий 622 йилда бино қилинган.
– Илк масжиднинг пойдевори тошлардан, деворлари хом ғиштдан, устунлари хурмо танасидан, томи эса хурмо шохларидан қурилган.
Ҳадиси шарифга кўра бу ерда адо этилган икки ракат намоз бошқа ерда ўқилган намоздан минг баробар афзалдир. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу масжидимда ўқилган намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари қолган масжидлардаги намоздан минг баробар афзалдир ” – дедилар. Имом Муслим ривояти.
– Масжидда бир вақтда 698 минг намозхон намоз ўқиши мумкин, ҳаж вақтида уларнинг адади 1 миллион кишига етади.
– Яшил гумбаз Набавий Масжиднинг энг кўзга кўринган меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақбаралари жойлашган бўлма устига қурилган.
– Шунингдек, у ерда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрлари ҳам бор.
– Ислом тарихи давомида ўн марталар кенгайтирилган масжид майдони айни дамда 56 та футбол майдонига тенг келади.
– Арабистон яриморолида илк электрлаштирилган ҳудуд. Усмонийлар ҳукмронлиги даврида 1910 йилда электр токи ёрдамида ёритиш йўлга қўйилган.
Масжиди Набавийнинг ҳам, Масжиди Ҳаромнинг маъмурияти ҳам бир ташкилот: "Риаасатуш шуунид- дийнияти бил-масжидил Ҳароми вал-масжидин Набавий" - Масжид-ул Ҳаром ва Набавий Масжид бош агентлиги деб юритилади.
Набавий Масжиднинг ҳозирги кундаги имомлари:
– Фазилатли шайх, доктор Абдулмуҳсин Муҳаммад Қосим
– Фазилатли шайх, доктор Аҳмад ибн Али Ҳузайфий
– Фазилатли шайх, доктор Абдулборий ибн Эваз Субайтий
– Фазилатли шайх, доктор Холид ибн Сулаймон Муҳанналардир.
Масжиднинг 20 та муаззини бор.
– Масжид ичига 85 та кириш эшиклари орқали кириш мумкин.
– Масжид ичига 7 километр узоқликда жойлашган кондиционер станциясидан салқин ҳаво етказиб берилади.
– Масжид ҳовлисида 250 та очилиб ёпиладиган улкан соябонлар бор, улар 143.000 квадрат метрни эгаллаган.
– Масжидда баландлиги 103, 8 метргача етадиган 10 минора жойлашган

ЗОХИДОН жоме масжиди

17 Jan, 11:03


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

16 Jan, 16:46


#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

16 Jan, 16:46


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

15 Jan, 10:22


#muftiy_minbari

📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

03 Jan, 10:49


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

02 Jan, 14:25


ILK QURBONLAR

Rasululloh ﷺ Alloh taoloning amri o’laroq Islom dini ta’limotlarini targ’ib qila ekanlar, Makka mushriklarining qarshiliklariga duch keldilar. Mushriklar Islomni qabul qilganlarni azoblab, bu yo’ldan qaytarishga urinardilar.
Jumladan, Yosir va uning ota Ammor hamda onasi Sumayya bint Xayyot roziyallohu anhumlar bu nuxrezlikning ilk qurboniga aylandilar.
Natijada Yosir ibn Omir al-Ansiy va Sumayya bint Xayyot roziyallohu anhumolar halok bo’lib, “ILK SHAHID” maqomini oldilar.
Rasululloh ﷺ Yosir oilasiga shunday deb taskin berdilar:
👉 “EY YOSIR OILASI! SABR QILING! CHUNKI SIZLARGA VA’DA QILINGAN JOY – JANNATDIR” (Tabaroniy, Hokim va Abu Nu’aym rahimahullohlar rivoyati).

Shayx Alijon qori

ЗОХИДОН жоме масжиди

01 Jan, 14:40


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

31 Dec, 14:02


ILK MUSULMONLAR

Alloh taolo Rasululloh ﷺga odamlarni Islom diniga chorlashni buyurdi. Rasululloh ﷺ oqu qora, huru qul, erkagu ayol va kattayu kichikni Islom diniga chorlay boshladilar. Odamlar sekin-asta iymon keltira boshladilar.
Quyidagi sahobalar birinchilardan bo’lib Islomni qabul qildilar.
👉 Ayollardan Rasululloh ﷺning zavjalari, mo’minlar onasi Xadija bint Xuvaylid roziyallohu anho
👉 Amakisining o’g’li Ali ibn Abu Tolib roziyallohu anhu;
👉 Yaqin do’sti va hamrohi Abu Bakr Siddiq (Abdulloh ibn Usmon) roziyallohu anhu;
👉 Mavlosi (ozod qilgan quli) Zayd ibn Horisa roziyallohu anhu;
👉 Usmon ibn Affon roziyallohu anhu;
👉 Tolha ibn Ubaydulloh roziyallohu anhu;
👉 Sa’d ibn Abu Vaqqos roziyallohu anhu;
👉 Ammor ibn Yosir va uning ota-onasi roziyallohu anhum.
Bir guruh sahobalar dushmanlardan keladigan zarardan qo’rqib, maxfiy tarzda iymon keltirdilar.

ЗОХИДОН жоме масжиди

31 Dec, 08:13


#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

30 Dec, 12:59


#kundalik_odoblar #duo

🤲 Shunday duo qilsangiz, Alloh albatta ijobat etadi

🎙 Muhammad Umar qori Muhammadjonov
Toshkent Islom instituti talabasi
.

#quron #hadis #rasululloh #salom #baraka

ЗОХИДОН жоме масжиди

30 Dec, 12:58


#muftiy_minbari

📹 ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар

ЗОХИДОН жоме масжиди

29 Dec, 03:32


​​​​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ  ФАЗИЛАТЛАРИ

– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.

– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.

– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.

– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.

– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.

– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.

– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.

– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.

– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.

– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.

– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.

– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.

– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.

– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.

ЗОХИДОН жоме масжиди

29 Dec, 03:32


АБУ БАКРНИНГ РАСУЛУЛЛОҲНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАНИ

Қурайш зодагонлари Каъба атрофида тўпланиб, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масаласини муҳокама қилишди. Шу пайт у зотнинг ўзлари Байтул Ҳаромга намоз ўқиш учун бориб қолдилар. Мушриклар Набийюллоҳни кўргач, ўринларидан сакраб туриб, у зотни қуршаб олишди. «Фалон-фалон гапларни сен айтганмидинг?» дея дўппослай бошлашди. Набий алайҳиссалом шунда ҳам шижоат ва қатъият билан: «Ҳа, шу гапларни мен айтганман», дер эдилар. Бу ҳолни кўрган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ ҳимоясига елдек учиб бориб, ўзини тўданинг ичига урди. «Бир одамни, Роббим Аллоҳдир, дегани учун ўлдирасизларми?» дея бақириб, У зотга йўналтирилган зарбаларга ўзини тутди (Имом Аҳмад ривояти).

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

ЗОХИДОН жоме масжиди

28 Dec, 07:06


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh

ЗОХИДОН жоме масжиди

28 Dec, 02:42


Пайғамбарлар Султонига мадҳ

Коинотни мунаввар қилган, Саййид ул-мурсалин ва Хотам ун-набиййин, икки олам сарвари Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га салот-у саломлар бўлсин.
Пайғамбарларнинг охиргиси, муҳри, ўзидан аввал ўтган пайғамбарларнинг фахри.
Унинг улуғвор меърожига етти қават осмон зинапоя бўлди. Анбиёлар ҳам, авлиёлар ҳам унинг шафоатига муҳтождир. Аллоҳ у зотни бутун оламларга раҳмат бўлсин дея яратди. Рўйи замин унинг учун масжид қилинди.
Ҳазрати Абу Бакр ила Ҳазрати Умар унинг содиқ дўсти бўлди. Ой эса унинг бармоқ ишоратлари билан иккига айрилди. Ҳазрати Абу Бакр унинг ғор рафиқи, Ҳазрати Умар эса валийлар қўмондони бўлди. Ҳазрати Усмон ила Ҳазрати Али ҳам дўсти, ҳам халифаси бўлдилар. Ҳазрати Усмон ўта ҳаёли, ҳалим ва мутавозе зот эди. Ҳазрати Али эса илм шаҳрининг дарвозаси бўлди. Хулқ-атвори ва софдиллиги билан юксалган Ҳазрати Ҳамза ва Ҳазрати Аббос, инсонларнинг энг хайрлиси, мўътабари Расули Акрамнинг амакилари эди.
Ҳар он, ҳар лаҳза ул зотга, оиласига ва асҳобига юзлаб салот, юзлаб салом бўлсин!

Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳунинг «Панднома» асаридан

ЗОХИДОН жоме масжиди

27 Dec, 13:19


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

26 Dec, 09:08


ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚАБРЛАРИ ТАЙИНДИР

Аллоҳ таоло бу умматни улуғлаб, қолганлардан ажратган яна бир жиҳат шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари очиқ-ойдин ва мутавотир даражада аниқдир. Бунда бирон шак-шубҳа ва иккиланиш йўқ! Одамлар доим сафар қилиб борса, қалбларидаги аниқ ишонч билан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу маконда ётибдилар, бу у зотнинг хоналари, бу эса у зотнинг аёлларининг уйлари, бу эса Равзаи мутоҳҳара» деб айта олади.

Бу шараф, бу фазл Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа бирор пайғамбарга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматидан бошқа бирор умматга муяссар бўлмаган.

Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай деганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларидан бошқа (бирорта пайғамбар дафн қилинган) қабрларнинг қаерда эканини аниқ билмайсан».

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ халифа Маҳдийга: «Эй мўминларнинг амири! Сиз ҳозир Мадинага кирасиз, ўнг ва чап томондаги одамлар орасидан ўтасиз. Улар муҳожирларнинг фарзандларидирлар. Уларга салом беринг, чунки ер юзида Мадина аҳлидан афзал қавм йўқ, Мадинадан афзал жой ҳам йўқ!» деди. Халифа: «Нимага асосан бундай деяпсиз, эй Абу Абдуллоҳ?» деб сўраган эди, у: «Чунки ер юзида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини биладиган улардан бошқа одам йўқ. У зотнинг қабрлари уларнинг юртидадир. Уларнинг бошқалардан афзалликларини билиш лозим», деб жавоб қилди («Мадорик» номли китобда ҳам шундай келган).

Бу улуғ қабр илоҳий раҳмат нозил бўлиб турадиган жойдир. Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Бирор тонг йўқки, етмиш минг фаришта тушиб, қабр атрофини ўраб олмаса, қанотларини унинг устига қўйиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмаса. Кеч киргач, улар кўтарилиб кетиб, ўринларига яна етмиш минг фаришта тушиб, қабр атрофини ўраб олади ва қанотларини унинг устига қўйиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Кечаси етмиш минг марта, кундузи етмиш минг марта» (Ҳофиз Исмоил Қози ўз китобининг «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш» жузида ривоят қилган).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

ЗОХИДОН жоме масжиди

24 Dec, 06:05


#yoshlik #quvvat #saqlash
🌱ЁШЛИГИМНИ САҚЛАБ ҚОЛДИМ


💬 Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий айтадилар: “Дамашқлик устозим 97 ёшда бўлсаларда, тетик, ҳатто тишлари ҳам соппа-соғ, кўзлари равшан эди. Қизиқиб бунинг сабабини сўраганимизда: “Ёшлигимизда аъзоларимизни гуноҳлардан асрагандик, қариганимизда Аллоҳ таоло уларнинг хизматидан бизни маҳрум этмади”, деб жавоб бердилар”.
🗣БАТАФСИЛ


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ☝️ ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР

    🪴 АЁЛЛАР ИСЛОМ НИГОҲИДА

    📢 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (20.12.2024)

ЗОХИДОН жоме масжиди

24 Dec, 04:05


#kundalik_odoblar

🤲 ALLOH RASULULLOH ﷺ GA O‘RGATGAN DUONI BILASIZMI?

🎙 Muhammad Umar qori Muhammadjonov
Toshkent Islom instituti talabasi
.

ЗОХИДОН жоме масжиди

22 Dec, 03:57


#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТ ҚУШЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

21 Dec, 05:12


#muftiy_minbari

📹 ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

20 Dec, 11:35


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

20 Dec, 06:44


🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang!

ЗОХИДОН жоме масжиди

19 Dec, 09:47


#muftiy_minbari

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

18 Dec, 02:40


😎 МУҚАДДАС МАКОН СОҒИНЧИ!

Умра амалини адо этишни ният қилганлар қуйидаги ҳавола ёки видеолавҳадаги QR код орқали Ҳаж ва умра марказининг ҳудудлардаги вакиллари билан боғланишлари мумкин.

Орзуларингизни
биз билан рўёбга чиқаринг!

📱
@Hajumrauzbot

😎
ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:

📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

17 Dec, 14:42


#KUN_OYATI

Albatta, osmonlaru yerda mo'minlar uchun oyat(belgi)lar bordir.
(Josiya, 3)

Shayx Alijon qori

ЗОХИДОН жоме масжиди

16 Dec, 14:54


#muftiy_minbari

📹 АХЛОҚИМИЗ ГЎЗАЛ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

16 Dec, 09:35


#KUN_OYATI

Albatta u(Qur’on) karamli Rasulning so‘zidir.
(Haqqo, 40)

Shayx Alijon qori

ЗОХИДОН жоме масжиди

29 Nov, 10:34


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

29 Nov, 02:04


#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

ЗОХИДОН жоме масжиди

29 Nov, 02:04


#muftiy_minbari

📹 БОЙЛИКДА - ШУКР, КАМБАҒАЛЛИКДА - САБР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар

ЗОХИДОН жоме масжиди

28 Nov, 06:25


СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: ''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
- Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
- Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
- Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?'' деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
- Яхши қилибсан кел, жойингга ўтир! - дедилар. Сўнгра:
- Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! - деб огоҳлантирдилар.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

ЗОХИДОН жоме масжиди

27 Nov, 15:28


Ҳақ бўлсанг  ҳам ота-онанг билан тортишма. Биррул волидайн бу -  отанг ёки онангни бошини ўпиб қўйишингни ўзи эмас. Бу билан уларнинг розиликларига етишдим деб ҳам ўйлама.
Ота-онага яхшилик қилиш дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани билиб, уни амалга оширишга шошилишинг ҳамда  уларни хафа қиладиган нарсани англаб, сенда у ҳолни ҳеч қачон кўрмасликларига жидди жаҳд қилишингдир.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

ЗОХИДОН жоме масжиди

27 Nov, 14:13


#muftiy_minbari

📹 САРФЛАГАНИНГ СЕНИКИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

27 Nov, 02:02


НОЛИШ КЕРАК ЭМАС

Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетибди. Тутқунликдан қутулиб, омонликка чиққанида одамлар:
–"Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?", деб сўрашди. Шунда у:
–"Бу тажрибадан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, кишининг ҳузурида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ", деб жавоб берди.

ЗОХИДОН жоме масжиди

27 Nov, 02:02


"Аллоҳ таолога нисбатан яхши гумонда бўл. Ундан умидингни узма" дейишади.
Шу борада бир ҳикоя келтираман. Шояд манфаатли бўлса...

Оғир касаллик билан оғриган қизча уйнинг деразасидан кўчадаги дарахтга назар соларкан, уни юпатиш учун кўнгил кўтарувчи ҳар хил сўзларни айтаётган опасига "Мен барибир тузалмайман. Умрим кам қолди. Билишимча, шу дарахтнинг охирги барги тўкилганда мен ҳам ўлсам керак" деди. Бу гапдан кўнгли оғриган меҳрибон опаси унга: "Синглим, яхши ният қилайлик. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ёмон ният қилма" дейишига қарамасдан қизча дарахтдан кўзини узмади. Куз фасли бўлгани учун дарахтларнинг барглари тўкиларди. Дераза ёнидаги дарахтнинг ҳам барглари кундан кунга камаярди. Қизчанинг қулоғига у ёқ - бу ёқдан кирган маълумотлар унинг ажали охирги барг тўкилиши билан келишига ишонтирганди...

Мана ўша кун ҳам келди. Дарахтнинг ҳамма барги тўкилди. Фақат биттагина барг қолди. У ҳеч тушмасди. Опаси эса уни ҳар куни ҳаётга қизиқтирарди. Шу тарзда кунлар ўтди. Ҳар кун деразадан кўча томон қаган қизча баргни кўриб хотиржам бўлар ва секинлик билан кучга кирарди. Унинг оёқларига қувват қайтиб юра бошлади. Бир неча ҳафтадан сўнг тузалиб ўзи бемалол юрадиган ҳолга етди. Бир куни опаси билан дарахт олдига борди ва унда қолган ягона баргга қаради. Не кўз билан кўрсинки у барг сунъий эди. Синглисининг умиди узилмаслиги учун опа илиб қўйган эди у баргни...

Азизлар! Биргина баргга умидини боғлаган инсон шу даражада яхшиликларга эришса, оламларнинг соҳиби бўлмиш Аллоҳ таолога умид боғлаган инсоннинг даражаси нақадар юксак бўларкин а? Раббимизга умидимизни мустаҳкам боғлаб ҳаракатдан чарчамайлик! Ҳаммаси яхши бўлади.

Муаллиф: Устоз Улуғбек Бухорий

ЗОХИДОН жоме масжиди

26 Nov, 02:03


#muftiy_minbari

📹 БАХТ ФАҚАТ БОЙЛИКДА ЭМАС
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

26 Nov, 02:03


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

25 Nov, 08:39


#Islom_ilm #talabalar_ijodidan

📕 ИСЛОМ ва ИЛМ: ҚАШШОҚЛИККА ҚАРШИ КУРАШ — ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ

🎙 Жаҳонгир Ниғматов

Тошкент ислом институти талабаси


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤝 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР

🐫 САФАРГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

    🎁 QIYOMATDAGI ENG YAXSHI MUKOFOT!

ЗОХИДОН жоме масжиди

25 Nov, 08:39


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo

ЗОХИДОН жоме масжиди

23 Nov, 02:38


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар:
-“Мени кўриб имон келтирган кимсага жаннат хушхабари бўлсин!
Мени кўрмасдан менга имон келтирганларга эса етти марта жаннат хушхабари бўлсин!” (Табароний, “ал-Мўъжам ал-кабир”, 8/8009).

ЗОХИДОН жоме масжиди

22 Nov, 11:37


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

22 Nov, 02:05


#muftiy_minbari

📹 ДЎСТЛИКДА ИБРАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

22 Nov, 02:05


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

22 Nov, 02:05


#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

ЗОХИДОН жоме масжиди

21 Nov, 05:31


ҚАДАР

Гером Орфин исмли журналист инфарктдан сақланиш учун насиҳатлар берар, суҳбатлардан бирида: "Мен юз йил яшайман!", деган эди. Аммо ўзи етмиш ёшида тўсатдан инфаркт билан вафот этди!

Буни ажал дейдилар. Гарчи сабабларини қилиб эҳтиёт бўлишга буюрилган бўлсакда, бу умримизни узайтириб қўймайди. Ёки бепарволик қилиб сабабларни унутсакда, умримиз қисқариб қолмайди. Кўп соғлом инсонлар тўсатдан вафот этишган. Беморлар эса яшаб юришибди.

Америкалик Стаматис Морайтис 1976 йилда саратон билан касалланди. Онколокка мурожаат қилганида унинг олти ойгина умри қолганини айтишди. Стаматис 2012 йилгача яшади. Хотини уни қайта кўрикдан ўтишга мажбурлади. Мажбур бўлиб унга ташхис қўйган онколог қабулига келди. Онколог вафот этганига анча йил бўлган экан!

Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан сўрашди:
— Нега Сулаймон алайҳиссалом қушлар орасидан Ҳудҳудни зиёрат қилдилар?
- Чунки Сулаймон алайҳис салом сув топа олмаганида Ҳудҳуд сувнинг ўрнини кўрсатган эди. Ҳудҳуд ер остида сув борлигини билар эди!
— Нега унда Ҳудҳуд ерга тузоқ қўйилса ва устини тупроқ билан беркитиб қўйилса кўрмайди?!
— Тақдир олдида кўз кўр бўлади-да!

Абдуқодир Самарқандий

ЗОХИДОН жоме масжиди

20 Nov, 10:53


Ish vaqtida namoz oʻqish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

ЗОХИДОН жоме масжиди

18 Nov, 13:13


#video #momin #inson
🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

ЗОХИДОН жоме масжиди

17 Nov, 11:57


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ДЎСТЛИК ВА ЎЗАРО МУҲАББАТГА ТАРҒИБ

🎙 Ёқуб домла Бухарбаев
- Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

15 Nov, 11:26


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

15 Nov, 01:54


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

ЗОХИДОН жоме масжиди

13 Nov, 13:07


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

13 Nov, 02:07


​​Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиришнинг кўплаб самаралари бор:

– хатоларнинг беркитилиши;
– амалларга ривож берилиши;
– даражаларнинг юксалтирилиши;
– гуноҳларнинг кечирилиши;
– салавот йўлловчининг ҳақига истиғфор айтилиши;
– «қийрот» (Аллоҳга маълум бўлган миқдор) мислидек ажр ёзилиши;
– ажри тугал бўлиши;
– барча салавотини у зотга тўлиқ қилган киши учун дунё ва охират ишига кифоя қилиниши;
– хатоларнинг ўчирилиши;
– қул озод қилганлик фазлига эришиш;
– даҳшатлардан нажот топиш;
– унинг айтган салавотига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик беришлари;
– шафоат, Аллоҳ таолонинг розилиги ҳамда раҳмати вожиб бўлиши;
– Аллоҳнинг ғазабидан омонлик;
– Аршнинг соясига кириш;
– амал тарозиси оғир келиши;
– ҳавзга эришиб, қиёмат чанқоқлигидан омонда бўлиш;
– дўзахдан озод бўлиш;
– Сиротдан ўтиш;
– ўлимидан олдин жаннатдаги ўрнини кўриш;
– жаннатда жуфтлари кўп бўлиши;
– йигирмата ғазотдан ортиқ савобга эга бўлиш;
– йўқсилга садақа қилиш мақомига эришилади;
– у билан маънавий тозалик ва покликка етилади;
– салавотнинг баракасидан мол кўпаяди;
– у туфайли юзта, балки ундан ҳам кўп эҳтиёж раво бўлади;
– салавот ибодат ва Аллоҳ таолога энг севикли амаллардан биридир;
– салавот мажлисларни зийнатлайди;
– салавот фақирликни, танг турмушни даф қилади;
– салавот билан яхшилик ўринлари изланади;
– салавот айтувчи яхшиликларга энг лойиқ бўлади;
– салавот билан айтувчининг ўзи, фарзанди ва унинг болалари ҳам манфаат кўради;
– кимнинг амал саҳифасида салавот савоби бўлса, у Аллоҳ таолога ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга севикли бўлади;
– салавот нурдир;
– салавот душманларга қарши мадад бўлади;
– салавот қалбни мунофиқликдан ва занглашдан пок қилади;
– салавот инсонларнинг муҳаббатларини жалб этади;
– салавот тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни юзага чиқаради («Қавлул бадиъ» китобида келтирган).

ЗОХИДОН жоме масжиди

12 Nov, 12:52


#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИРОМИ ВОЖИБ ЗОТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

12 Nov, 03:43


#Ҳадис:
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

ЗОХИДОН жоме масжиди

12 Nov, 03:43


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Тўрт нафар зот борки, жаннат уларга муштоқдир: ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар ибн Хаттоб, ҳазрат Усмон ибн Аффон ва ҳазрат Али ибн Абу Толиб – розияллоҳу анҳум».

Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир: ҳазрат Али, ҳазрат Аммор ибн Ёсир, ҳазрат Миқдод ва ҳазрат Салмон Форсий – розияллоҳу анҳум».

Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Тўрт тоифа кишига жаннат муштоқдир: очларни тўйдирувчига, рамазон ойи рўзасини тутувчига, етимларга инъом-икром қилувчига ва кечаси одамлар ухлаган вақтда намоз ўқувчига».

Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан.

ЗОХИДОН жоме масжиди

11 Nov, 02:22


#mutolaa #Alloh #yaxshi #banda
☝️ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ 21 КУН ИЧИДА АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДА БЎЛИШ МУМКИН?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

09 Nov, 12:57


#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИРОМИ ВОЖИБ ЗОТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

09 Nov, 07:00


#muftiy_minbari

📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

09 Nov, 01:42


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

02 Nov, 09:43


Муаззам ибодат

Имом Абу Ҳомид  Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам, савоби жуда кўпдир». Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, "Аллоҳу акбар" деб бошлаймиз, руку, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда муаззам бир савоб, муаззам бир ибодатдир. Бу мусулмонлар биродарлигидир».

Абу Ҳомид  Ғаззолий, «Иҳёу улумид дин».

ЗОХИДОН жоме масжиди

02 Nov, 08:42


#Жума_суҳбати #sevimli #banda
🗣 Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР

🎙 Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

02 Nov, 06:56


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

02 Nov, 02:49


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi

ЗОХИДОН жоме масжиди

01 Nov, 15:33


ЗОХИДОН жоме масжиди pinned Deleted message

ЗОХИДОН жоме масжиди

01 Nov, 01:37


#bir_hadis_sharhi

БАРЧА МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.

Шарҳ:
Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).

Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.

ЗОХИДОН жоме масжиди

01 Nov, 01:37


#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

ЗОХИДОН жоме масжиди

31 Oct, 01:20


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

30 Oct, 11:20


#muftiy_minbari

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

30 Oct, 04:00


#muftiy_minbari

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

ЗОХИДОН жоме масжиди

30 Oct, 04:00


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh

ЗОХИДОН жоме масжиди

29 Oct, 04:32


#kasb

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".

ЗОХИДОН жоме масжиди

28 Oct, 02:27


#muftiy_minbari

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

28 Oct, 02:27


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

27 Oct, 14:18


#KUN_OYATI

U inson unga hech kimning kuchi yetmas, deb hisoblarmi?
(Balad, 5)

ЗОХИДОН жоме масжиди

24 Oct, 09:12


#mutolaa #mumin #mumina
🗣МЎМИН (ЭР) МЎМИНА (АЁЛИ)ГА ҒАЗАБ ҚИЛМАСИН...


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин (эр) мўмина (аёли)га ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтирур", деганлар (Имом Муслим ривояти)...

➡️Батафсил

ЗОХИДОН жоме масжиди

23 Oct, 08:11


Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғли, лақаби "Абу Валид". 1994 йил 27 сентябрда туғилган миллати ўзбек, Риштон тумани, Тўрабод МФЙ, Мустақилликнинг 22-йиллиги кўчаси 24-уйда яшаган, маълумоти ўрта, уйланмаган, ҳозирда қидирувда.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми ва 223-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган ҳолда қидирув эълон қилинган.

Ҳозирги кунда Худоёр Нуриддинов Сурия араб республикасининг Идлиб шаҳрида «Тавҳид ва жиҳод» халқаро террорчилик ташкилотининг медиа маркази бўлган «Тавҳид медиа” раҳбари лавозимида ишлаб, “Youtube” саҳифасида “MUHOJIR UZ”канали ва “Аbu Valid” номли профили орқали, Диний экстремистик ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келмоқда.

ЗОХИДОН жоме масжиди

23 Oct, 01:15


💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲 «Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир

ЗОХИДОН жоме масжиди

23 Oct, 01:15


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

ЗОХИДОН жоме масжиди

22 Oct, 11:46


📞Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин

Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

😄 Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

ЗОХИДОН жоме масжиди

22 Oct, 01:22


#muftiy_minbari

📹 СЎНГИ ВАСИЯТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЗОХИДОН жоме масжиди

21 Oct, 13:27


#tabrik
Давлат раҳбари ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/40466-o-zbekiston-xalqiga-bayram-tabrigi-7

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

21 Oct, 11:55


#muftiy_minbari

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматi

ЗОХИДОН жоме масжиди

21 Oct, 04:01


#KUN_OYATI

Biz senga (Qur'onni) qiroat qildiramiz, bas, sen uni esdan chiqarmassan. (A'la, 6)

ЗОХИДОН жоме масжиди

20 Oct, 15:52


#Жума_суҳбати #kibr #tavoze'
🗣 Мавзу: КИБР ВА ТАВОЗЕЪ

🎙 Мусохон домла Аббасиддинов - Наманган вилояти бош имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

20 Oct, 15:52


🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЗОХИДОН жоме масжиди

19 Oct, 13:40


Саховат

Қайс ибн Саъд ибн Убода бетоб бўлиб қолди. Биродарлари уни кўргани келмадилар. Қайс биродарлари ҳақида сўраб-суриштирди.

– Улар сиздан қарздор бўлганлари боис олдингизга келишдан уялмоқдалар, дейишди.

– Биродарларни зиёратдан тўсадиган бундай мол-давлатни Аллоҳ хор этсин!Чиқиб жар солинг: Ким мендан қарздор бўлса, унинг қарзидан кечдим!

Шундан сўнг уни кўргани жуда кўпчилик келди. Келувчиларнинг кўплигидан Қайснинг остонаси ўйилиб кетди.

ЗОХИДОН жоме масжиди

19 Oct, 11:08


​​“БАСМАЛА” БИЛАН ИШ БОШЛАШ

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”нинг қисқартирилган шакли “басмала”дир. Шу сабабли, китобдаги “басмала”ни сиз азиз ўқувчилар ҳам “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”, деб тушунинглар.
“Басмала”, уни айтиш муносиб бўлган ҳар қандай ишни бошлашдан олдин айтиладиган, кишининг мусулмонлигидан дарак берувчи – исломий аломатлардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида шундай деганлар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бисмиллаҳ” билан бошланмаган ҳар қандай аҳамиятли ишнинг охири кесилгандир”, дедилар”.
(Абу Довуд ривояти)

Демак, “басмала”ни ҳар бир ўринли ишни бошлашда айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳисобланар экан. Шу сабабли, ҳар бир мусулмон, суннатга эргашиб, “басмала” билан ишга киришишни одатга айлантириши лозим. Уйга кириб-чиқаётганда, транспортга минганда ва тушганда, юриб кетаётган транспорт ёки инсон ўзи юришдан тўхтаганда, масжидга кириш ва чиқишда, ҳожатхонага киришдан озгина олдин ва ундан чиқибоқ, овқат ва сув ичаётиб, хат ёзаётиб, рўзғор ишларига киришишдан олдин, хуллас, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишда “басмала”ни айтишни одатга айлантириш керак.

Шунингдек, аёллар таом пиширишдан олдин “басмала” айтиб, ҳар бир масаллиқни солишда “бисмиллаҳ”ни ўқийдилар. Айни дамда, овқатни сузиш, кийим тикиш, болаларни кийинтиришда ҳам басмалани айтиб, бу ишни болаларига ҳам ўргатишлари лозим. Мақсад, кундалик ишларни басмала билан бошлашни одатга айлантиришдир.
Мазкур амал ортиқча меҳнат ва қийинчиликсиз, озгина эътибор билан бажарилади ҳамда номаи аъмолда яхшиликларнинг узлуксиз кўпайиб боришига сабабчи бўлади. Унинг баракотидан, зоҳиран дунёвий бўлиб кўринган ишлар ҳам ўз-ўзидан ибодатга айланиб қолади.

Кофир ҳам, мусулмон ҳам зоҳиран бирдек дунёвий ишларни бажарадилар. Лекин, иккаласи орасида катта фарқ бор. Кофир ғафлат билан ишларини бажарса, мўмин ҳар бир ишни Аллоҳ таолонинг исми билан бошлаб: “Аллоҳ таолонинг тавфиқисиз бирор иш мукаммал бўлмайди”, деган ақидага ишонади. Шу эътиқоднинг ўзиёқ дунёвий ишларни диннинг бир бўлаги ва ибодатга айланишига сабаб бўлади.
“Басмала”нинг фазилатлари ҳақида мен фақирнинг отаси, мавлоно муфтий Муҳаммад Шафиъ раҳматуллоҳи алайҳ томонидан ёзилган “Басмаланинг фазилатлари ва масалалари” номли китобни ўқиш фойдадан холи бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний
@

ЗОХИДОН жоме масжиди

19 Oct, 03:46


  NAMOZ VAQTLARI

Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Ⓜ️anba▶️  @zohidon_masjidi 
Kanalga obuna bòling⤵️
        ⚠️ АЛБАТТА ЯКИН ИНСОНИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!https://telegram.me/Zohidon_masjidi