Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali @xtvtashishlari Channel on Telegram

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

@xtvtashishlari


🌐 Respublika Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari kanali, endilikda ushbu roʻyxat orqali
📄 ID-7490244-sonli Davlat tomonidan berilgan
Guvohnoma asosida faoliyat yuritadi

● https://t.me/xtvtashishlari


● Murojaat: ➠ @xtvtashishlaribot

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali (Uzbek)

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari kanali - bu Respublika Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari bo'yicha rasmiy kanal. Kanal, ID-7490244-sonli Davlat tomonidan berilgan guvohnoma asosida faoliyat yuritadi. Ushbu kanal orqali xalq taʼlimi sohasidagi eng so'nggi yangiliklarga ega bo'lishingiz mumkin. Kanalga ulanish uchun quyidagi havolaga o'ting: https://t.me/xtvtashishlari. Agar savollaringiz bo'lsa, @xtvtashishlaribotga murojaat qiling.

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

29 Aug, 06:50


"IMTIYOZLI SERTIFIKAT OLING" AKSIYASI!!!

⚡️⚡️Koʻp sonli obunachilar talab va istaklarini inobatga olib;

🗓 AKSIYA MUDDATI: 30.09.2022
VAQTI: xar kuni soat 06:00 dan 23:00 ga qadar qabul qilinadi.

👤 KIMLAR QATNASHA OLADI:
▫️-professor oʻqituvchilar
▫️-pedagoglar
▫️-doktorantlar
▫️-magistrantlar
▫️-talabalar
▫️-tarbiyalovchilar

🖇IMKONIYAT: Pedagoglarga 823-son ustama va attestatsiya uchun qoʻshimcha imtiyozlar beradi.

🖇Dars ishlanma, taqdimot, sheʼriy toʻplam, maqola, foto lavha, video dars va tezis joʻnating hamda Respublikaning nufuzli Tashakkurnoma va SERTIFIKATIGA ega bo'ling.

🔰 BIZDA QUYIDAGI XIZMATLAR MAVJUD:

🔸-dars ishlanma va maqola yozib berish;
🔸-tarjima qilish;
🔸-tahrirlash;
🔸-video montaj;
🔸-foto lavha kollaj qilish;
🔸-slayd tayyorlash:

✔️ Bularni barchasi Respublikada yagona boʻlgan Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari kanali orqali yoritiladi.

📮 MUROJAAT UCHUN: @xtb_77

♻️ Shoshiling vaqt juda oz qoldi, bularni barchasi sizni kutmoqda.

📍 Bining manzil: https://t.me/xtb_77

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

20 Aug, 14:33


⚡️Ўқитувчиларни хурсанд қиладиган янгиликлар ҳам йўқ эмас...

Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Баъзи ўзгаришлар кўпчилик педагог ходимларга ёқмагани рост. Аммо мазкур қарорда уларни хурсанд қиладиган янгиликлар ҳам йўқ эмас. Чунки ушбу ҳужжат билан «Халқ таълими вазири жамғармаси тўғрисида»ги Низом ҳам тасдиқланди.

Халқ таълими вазири жамғармаси орқали эса тизимда фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ҳар ойлик қўшимча устама, илғор ходимлар эса бир марталик пул мукофоти олишлари мумкин.

Малакали педагог кадрларга бериладиган ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофот суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари яъни ҳозирги вақтдаги 5 млн 60 минг сўмни ташкил этади.

Ҳар ойлик устама тўланадиган номзодларни саралаш ишлари Вазирлик томонидан тузилган ҳамда фаол жамоатчилик вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида, бир марталик пул мукофотлари Халқ таълими вазирининг буйруғи чиққан вақтдан бошлаб тўлаб берилади.

Эътибор беринг, ушбу устамаларни қўлга киритган ўқитувчилар ойлик маошидан ташқари ҳар ойда 5 млн 60 минг сўмдан қўшимча ҳақ олишга эришади. 9 ойда бу сумма 45 млн 540 минг сўмни ташкил қилади. Тўғри ушбу устамаларни қўлга киритиш учун бир қанча синовлардан ўтишга тўғри келади. Аммо ўзига ишонган малакали педагог ходимлар бу синовлардан бемалол ўта олишига ишонамиз.

P.S: Устама ва бир марталик мукофот пулига давогар педагог ходимларни саралаш ишлари қай тартибда олиб борилиши ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берамиз.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

13 Aug, 16:23


​​#Тезкор_хабар

⚡️МАКТАБЛАРДА «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ЛАВОЗИМИ ҚАЙТА ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Маълумки, Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан умумтаълим мактабларидаги ёшлар етакчиси лавозими тугатилганди.

Ёшлар етакчиси лавозими тугатилганлиги сабабли унинг лавозим вазифалари таълим муассасаларидаги психолог, ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига юклатилганди.

Аммо сентябрь ойида умумтаълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишини юқори савияда ташкил этиш, ҳамда ёшлар билан ишлашни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир таълим муассасасида жамоатчилик асосида “Ёшлар етакчиси” лавозими жорий қилинади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Халқ таълими вазирлигининг жорий йилнинг 12 август куни ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқлари ва ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларига юборган кўрсатма хатида маълум қилинган.

Ушбу хатда жорий йилнинг 16 август кунига қадар жамоатчилик асосида “Ёшлар етакчиси” лавозимига ҳар бир таълим муассасасидан 35 ёшдан ошмаган шижоатли, ташаббускор, ёшлар манфаатларини ҳимоя қила оладиган, етакчилик қобилиятига эга 3 нафар номзодларнинг рўйхатини шакллантириш, номзодларнинг белгиланган график асосида республика комиссияси суҳбат жараёнларида иштирокини таъминлаш топшириғи берилган.

👉Xalq ta'limi Info

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

11 Aug, 20:44


​​#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари қайта кўриб чиқилиб янги таҳрирда қабул қилинди

Маълумки, жорий йилнинг 11 май куни Президентнинг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-241-сонли қарори имзоланганди. Мазкур қарор билан Халқ таълими вазирлигига 2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқиши вазифаси топширилганди.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги 246-сонли буйруғи имзоланди.

Мазкур буйруқ билан маънавий-маърифий фаолиятни ташкил қилишга қаратилган “Намунали мактаб директори”, “Намунали муаллим”, “Намунали ўқувчи” ва “Намунали ота-она” мезонлари ҳам тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги "Умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари"да умумий ўрта таълим муассасасида ходимлар ва ўқувчилар томонидан таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва муассаса Уставида белгилаб қўйилган таълим жараёнида риоя этилиши шарт бўлган тартиб ва қоидалар ҳамда ўқувчилар ва ота-оналар учун белгиланган хулқ-атвор меъёрлари белгиланди.

Янги таҳрирдаги мазкур ҳужжатда ота-оналарга қўйиладиган талаблар ҳам белгиланиб, намунали ўқувчиларнинг ота-оналарини рағбатлантириш мақсадида маҳалла раислари билан биргаликда уларга “Миннатдорчилик хати”ни юбориш тизими жорий қилинди.

Халқ таълими вазирининг 246-сонли буйруғи билан вазирликнинг 2020 йил 28 майдаги (эски таҳрирдаги) “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 131-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

15 Jul, 17:07


Замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди
 
Жараён Наманган вилоятидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида кўриб чиқилди.

Бугун Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган пресс-тур ташкил этилди.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида ўтказилган ушбу пресс-тур тадбирларида қатор марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мактаб формаларини барча умумтаълим муассасалари ўқувчиларига бирдек жорий этиш зарурати, жараёнларнинг амалга ошириш механизмлари, шунингдек, уларнинг сифат кўрсаткичлари ва белгиланган стандарт нормалари хусусида иштирокчиларга атрофлича жавоб бериб ўтилди.

Қайд этилганидек, Ҳукуматнинг қарорига биноан жорий ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш белгиланган.

Шунга кўра, Халқ таълими вазирлиги томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар натижасида 2022-2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 млн. 620 минг ўқувчи учун мактаб формасига бўлган эҳтиёж мавжудлиги аниқланган.

“Даштбоғ” кичик саноат зонасида ҳудудидаги қатор тўқимачилик корхоналари фаолияти билан танишиш жараёнида журналистларнинг мактаб формаларини тайёрлаш билан боғлиқ саволларга вазирлик ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутахассислари томонидан атрофлича жавоб бериб ўтилди.

Мактаб формаларини тез фурсатда тайёрлаш мақсадида Уюшма томонидан республикамиздаги мавжуд тўқимачилик корхоналарининг салоҳияти ва имкониятлари ўрганиб чиқилди ҳамда 500 дан ортиқ турли иш ҳажмига эга ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди. Айни вақтда Наманган вилоятидаги 276 та шу каби тикувчилик марказларида мактаб формаларини тайёрлаш ишлари ташкил этилган.

Пресс-тур давомида мактаб формаларининг белгиланган стандартлар асосида тайёрланиши, матолар сифати, бичими, ранги, тикилиш услублари, мактаб формаларининг турли ёш, бўй ва вазнга эга ўқувчиларга мослиги хусусида иштирокчиларга жонли мисоллар ёрдамида зарур маълумотлар бериб ўтилди.

Айни вақтда мазкур тоифа кирувчи оилаларда яшовчи болаларни мактаб формалари билан таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Бунинг учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 400 000 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олиниши режалаштирилган.

Юқорида келтириб ўтилган Ҳукумат қарори асосида белгиланган, жорий йилнинг 10 августдан бошлаб туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчалари ташкил этиш мақсадида ҳозирда керакли барча чоралар амалга оширилмоқда.

Пресс-тур давомида иштирокчилар томонидан берилган мавзуга доир қўшимча саволларга вазирлик ва Уюшма мутахассислари, тўқимачилик корхоналари мутасаддилари томонидан зарур маълумотлар бериб ўтилди.
 
⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

14 Jul, 12:34


#Диққат

❗️Эртадан бошлаб ўқишни "перевод" қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланади.

Жорий ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

👉 transfer.edu.uz ҳамда my.dtm.uz — республика ОТМлараро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар;

👉 transfer.dtm.uz — хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризалар.

Рўйхатдан ўтиш 2022 йил 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.

Керакли ҳужжатлар:
• Ариза
• Паспорт (жпг ёки пдф шакли)
• Транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (jpg ёки pdf шакли)
• Академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун)

Эслатма: Жорий йилдан бошлаб фақатгина 2 тоифа талабаларгагина ички перевод учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

Канал👉 @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

12 Jul, 11:44


#Сўраган_эдингиз

Ўқитувчи аввалги ишлаган мактабида эришган ютуғи учун бошқа мактабдан мукофот пули олиши мумкинми?

#Савол
Ўтган 2021 йилнинг сентябрь ойида 4 синфни битирган ўқувчим президент мактабига ўқишга кирди. Аммо мен 2021 йил 6 сентябрдан бошқа мактабга ишга ўтиб кетганман. Ўқувчим мен аввал ишлаган мактабда ўқиган. Саволим шундан иборатки, аввал ишлаган мактабимдаги ўқувчим президент мактабига қабул қилингани учун янги иш жойимдан мукофот пули олсам бўладими?

#Жавоб
Ҳақиқатдан ҳам президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 32-бандида қайд этилган.

Лекин педагог ходимнинг аввалги ишлаган мактабидаги эришган натижаси учун бошқа мактаб маъмуриятининг ишчи гуруҳи томонидан мукофот пули тўлаб берилмайди. Сабаби президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун фақатгина тегишли умумтаълим муассасасининг мос фан ўқитувчиси рағбатлантирилади.

Педагог ходимларни моддий рағбатлантириш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Фан ўқитувчисини рағбатлантириш учун ходим айнан ўша мактаб ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшган бўлиши, энг асосийси ўқитувчи айнан ўша мактабда ишлаётган бўлиши лозим.

Педагог ходимларга мукофот пули директори жамғармаси ҳисобидан берилади. Шу сабабли педагог ходимни янги иш жойидан уни бошқа таълим муассасасида эришган ютуғи учун мукофот пули тўлаш нотўғри бўлади.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

02 Jul, 04:31


#Ixtisoslashtirilgan_maktablar
#Imtihon_2022

📣📣Hurmatli ota-onalar va o‘quvchilar!

Prezident ta'lim muassasalari agentligi tizimida yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablarga saralash imtihonlari 3-,4-,5-,6-,7- va 8-iyul kunlari bo'lib o'tishini ma’lum qilamiz.

❗️ Test jarayonlari 3-iyul kuni 08:00 da boshlanadi.

Imtihonlar 3 smenada - 08:00 13:00 va 18:00 da bo'lib o'tadi.

❗️Eslatib o‘tamiz, imtihonga belgilangan vaqtdan 1 yarim soat oldin kelish talab etiladi.

🖥 Imtihon joyi va boshqa zaruriy ma’lumotlarni “Shaxsiy kabinet” orqali olishni unutmang.

Talabgorlar tug'ilganlik haqidagi guvohnomaning asl nusxasi va ruxsatnoma bilan kelishlari kerak.

✔️Imtihon kuni karantin qoidalariga amal qilish talab etiladi.

⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

30 Jun, 09:20


#Гербим_ифтихорим

❗️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

🌐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Президент таълим муассасалари агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган — "Энг яхши мақола" танловини эълон қилади.

🗓 Танловда иштирок этиш учун ижодий ишлар 2022 йил 27 июндан 1 июль (соат 14.00)гача [email protected] электрон почтасига юборилиши лозим.

🏆 Ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
Ғолиблар махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

❗️Шошилинг, танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

30 Jun, 08:49


​​ЎҚУВЧИЛАР МАКТАБНИ ТАМОМЛАШИ БИЛАН ЎҚИШГА КИРИШИ ШАРТ ЭМАС

Мактабни тамомлаган йили ўқишга кириш шарт эмас. Ривожланган давлатларда мактабни битирган ўқувчилар асосан бир йил вақт олишади, одатда бунинг номини “gap year” бўш йил деб номлашади. Мана шу йилда вояга етган ўқувчи дунё айланади, турли касбларда ишлаб кўради.

Бу йилнинг шундай хусусияти борки, бу йилда ўқувчи ўзини англаб олишга, қайси касбни танлаши кераклигини тушуниб олишга ҳаракат қилади. Ўқувчи кейинги йили мустақил қарори билан олийгоҳга топширади ёки бошқа бирор касб ўрганишга киришади.

Бизнинг жамиятда эса бу сал бошқачароқ шаклланган, ўқувчи ўқишни битирган заҳоти олий таълимга киритишга ҳаракат қиламиз, қандай бўлмасин бизга олий маълумотли бўлиб олиш керак. Сен ўқиб олавер дипломли бўлсанг, бир иш топилиб қолади деймиз. Қандай иш? У иш ўқувчига ёқадими? Олийгоҳни битириб нима иш қилади? Албатта бу саволлар аксар ҳолларда ўнинчи даражали бўлиб қолаверади.

Кейин эса дипломи чанг босиб ётган таксистлар ҳам кўпайиб кетди деб юраверамиз. Аслида яхши даромадли иш топиш учун олий маълумотли бўлиш ҳам шарт эмас, фақатгина нима қилишингиздан қатъий назар ўша ишни севинг ва чин кўнгилдан бажаринг, бўлди пул оқими сиз томон кела бошлайди.

Бунинг учун эса ҳали энди мактабни битирган ўқувчига ўзини англаб олишимизга вақт беришимиз керак.

© Бектош Ҳатамов - «Profi school» ҳусусий мактаби асосчиси.

-----------------------------------------------------------

Бектош акани фикрига 100 фоиз қўшиламан. Аслида мактаблар рейтингини битирувчидарни ОТМга кириш кўрсаткичига қараб белгиланиши ҳам мутлақо хато. Чунки ҳамма фақат олий таълимга кириш кўрсаткини кўтариш учун ҳаракат қиляпти холос. Рақамлар кетидан қувияпмиз, сифат эса ўлиб боряпти.

Айрим амалдорлар битирувчиларга ўқишга кириш истагингиз бўлса, имкон қадар пастроқ балл билан ҳам кирса бўладиган йўналишларга топширинглар деб очиқчасига кўрсатма бериши эса ачинарли ҳолат. Бизга рақамлар керак, олий таълимга кирувчиларнинг сони керак. Сифат эса ҳеч кимга қизиқ эмас. Шу сабабли кўпчилик ўқишни битирганлар ҳозир ҳам иш тополмай юрибди.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

31 May, 05:38


#Сўраган_эдингиз

МАҲАЛЛАДАГИ УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН ҲАМ МАКТАБ МАЪМУРИЯТИ ШУҒИЛЛАНИШИ КЕРАКМИ?

#Савол
Мен маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосариман. Бизга туман халқ таълими бўлими мудири йиғилиш ўтказиб, маҳалладаги уюшмаган муаммоли ёшларни нуронийларга бириктириб, улар билан мунтазам равишда ишлашимиз, шунингдек уларга ўқитувчилар тўгарак ўтиб, у ҳақда ҳисобот топширишимиз кераклиги ҳақида тинимсиз топшириқ бермоқда. Агар бу ишларни ташкилламасак бизга нисбатан жазо чораси кўрилар экан. Мудирнинг бу ҳаракати қонунийми? Маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан ҳам мактаб маъмурияти шуғилланиши керакми?

#Жавоб
Умумий ўрта таълим мактабининг вазифаси ўқувчилар томонидан мунтазам билимлар олинишини таъминлаш ва уларни дастлабки тарзда касбга йўналтиришга ва таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беришдир.

Умумтаълим мактаблари маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан ишлаши лозимлиги, уларни тўгаракларга жалб қилиши ҳақида таълимга оид ҳеч қайси меъёрий ҳужжатларда қайд этилмаган.

Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари”да ҳам, “Умумий ўрта таълим мактаблари ходимларининг намунавий лавозим мажбуриятлари”да ҳам педагог ходимлар уюшмаган ёшлар билан ишлашга масъул эканликлари ҳақида ҳеч қандай банд келтириб ўтилмаган.

Меҳнат Кодексининг 177-моддасида эса иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб этишга ҳақли эмаслиги белгиланган. Шу сабабли педагог ходимларга бу каби вазифаларни асоссиз равишда юклаш мумкин эмас. Уюшмаган ёшлар билан ишлаш аслида маҳалладаги ёшлар етакчисининг вазифаси ҳисобланади.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

30 May, 08:22


"IMTIYOZLI SERTIFIKAT OLING" AKSIYASI!!!

⚡️⚡️Koʻp sonli obunachilar talab va istaklarini inobatga olib;

🗓 AKSIYA MUDDATI: 30.06.2022
VAQTI: xar kuni soat 06:00 dan 23:00 ga qadar qabul qilinadi.

👤 KIMLAR QATNASHA OLADI:
▫️-professor oʻqituvchilar
▫️-pedagoglar
▫️-doktorantlar
▫️-magistrantlar
▫️-talabalar
▫️-tarbiyalovchilar

🖇IMKONIYAT: Pedagoglarga 823-son ustama va attestatsiya uchun qoʻshimcha imtiyozlar beradi.

🖇Dars ishlanma, taqdimot, sheʼriy toʻplam, maqola, foto lavha, video dars va tezis joʻnating hamda Respublikaning nufuzli Tashakkurnoma va SERTIFIKATIGA ega bo'ling.

🔰 BIZDA QUYIDAGI XIZMATLAR MAVJUD:

🔸-dars ishlanma va maqola yozib berish;
🔸-tarjima qilish;
🔸-tahrirlash;
🔸-video montaj;
🔸-foto lavha kollaj qilish;
🔸-slayd tayyorlash:

✔️ Bularni barchasi Respublikada yagona boʻlgan Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari kanali orqali yoritiladi.

📮 MUROJAAT UCHUN: @xtb_77

♻️ Shoshiling vaqt juda oz qoldi, bularni barchasi sizni kutmoqda.

📍 Bining manzil: https://t.me/xtb_77

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

27 May, 05:10


#БИЛАСИЗМИ

❗️ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ВИДЕО ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР

Улуғбек Пўлатов жуда тўғри масалани кўтарибди. Ҳақиқатдан ҳам сўнгги вақтларда ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатиш жуда урфга айланди.

❗️Бироқ бунда видеони тарқатган шахсга жавобгарлик бор.

📔 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

⚠️ Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми? Юқоридаги суммалар чикора.

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

☝️Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

П.С. агар ўқитувчи ҳақиқатда ноҳақ бўлиб, уни видеога олинган бўлса, бу видео ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилиши керак. Шунда видео далил сифатида тан олиниши ва ўқитувчига муайян жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.

❗️Бироқ ижтимоий тармоқ орқали тарқатиш юқоридаги жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади.

↗️ Ушбу постни барча ўқитувчиларга юборинг, ўз ҳақ-ҳуқуларини билиб олсинлар👇

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

25 May, 03:37


Азиз битирувчилар, ҳурматли ота-оналар!

Мана 2021-2022 ўқув йили ҳам кўз очиб юмгунча ўз ниҳоясига етмоқда. Бугун жаранг сочадиган "Сўнгги қўнғироқ" садолари барчамизни ортда қолаётган бир йилга боқиб, уни сарҳисоб қилишга ундайди.

Ўтиб бораётган бир йил давомида ҳар бир ўғил-қиз яна бир ёшга улғайди, билими бойиб, маънавияти юксалди. Мазкур ўқув йили давомида ёшларга яратилган имкониятлардан фойдаланиб, кўплаб ютуқларга эришган ўғил-қизларимиз кўплигидан қувончимиз чексиз.

Фахр билан айтиш керак, бугун юртимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Иқтидорли ўқувчиларимиз бунга жавобан халқаро олимпиадалар, турли танловларда Ўзбекистонимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Билим ва иқтидорларини намоён этиб, кўнгилларга қувонч улашмоқда.

Якунига етаётган ўқув йили сўнгида яна бир бора Ўзбекистон ёшлари келажагига барчамиз бирдек масъулмиз, дегим келди. Шу боисдан ҳам бу нав-ниҳолларга оилада ота-оналари, таълим муассасаларида устозлари эътиборли бўлиши ўта муҳим аҳамият касб этади.

Янги Ўзбекистонимиз фарзандлари оқил-у доно бўлиб камол топишига бирдек масъул эканмиз, нафақат мактабда таълим олиш даврида, балки таътил вақтида ҳам фарзандларимизга катта эътибор қаратиш барчамизнинг бурчимиздир.

Мактабни тамомлаб, ёзги таътилда мароқли ҳордиқ олишга тадорик кўраётган ҳар бир ўғил-қиз ўз вақтини унумли ўтказиши даркор. Сермазмун ҳордиқ чиқариш учун ўқувчиларга "Баркамол авлод" болалар марказларидаги тўгараклар ҳам кўмак беради.

Ҳурматли ўқувчилар! Сизларни ўқув йилини муваффақиятли тамомлаганингиз билан яна бир карра қутлаб, барчангизга Ватанимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшувчи баркамол авлод бўлиб етишишингизни тилаб қоламан!

Азиз битирувчилар! Сизлар мактабдан кетиб, катта ҳаётга қадам қўйяпсиз аминманки, олдингизга тўғри ва аниқ мақсадларни қўйиб олгансиз ва мустақил ҳаётда мактабда олган билимларингиз билан, албатта, устозларингизнинг юзини ёруғ қилиб, муваффақиятларга эришасиз. Сизларга катта ҳаёт йўлида барча устозларингиз ва ўзим номимдан омад ва зафарлар тилаб қоламан! Ҳар бирингизга Ватанимиз равнақини юксакларга кўтарадиган фарзанд бўлишингизни тилайман!

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

17 May, 16:42


#Огоҳлантириш

❗️МАКТАБ ДИРЕКТОРИ, УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ ВА БАРЧА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРАМИЗ

Маълумки, таълим муассасаларида ноқонуний равишда пул йиғиш қатъиян тақиқланган. Шу сабабли, мактаб раҳбарлари, педагог ходимлар ва синф раҳбарлари ўқувчилардан асоссиз равишда пул йиғимларини йиғишга йўл қўймаслиги, мактаб ҳудуди, биноси ва хонадонларда ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, битирув кечалари ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этмаслиги лозим.

Мактабда ўтказиладиган сўнгги қўнғироқ тадбирларини фақатгина Халқ таълими вазирлиги томонидан бериладиган тавсиялар асосида ўтказиши, тадбирни мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш, битирувчи ўқувчиларнинг мактаб формасидан ташқари, турли либослар ҳамда ленталар тақиб олишини олдини олган ҳолда ўтказиш лозим.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини, имтихон ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, мактабни янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли ҳил пул маблағлари йиғилиши қатъиян тақиқланган.

Шунингдек, педагог ходимларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.к.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Агар юқоридаги ҳолатлар кузатиладиган бўлса, мактаб раҳбарлари, педагог ходимлар ва синф раҳбарларига нисбатан қонунчиликда белгилан тартибда жазо чораси кўрилиши мумкин.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

16 May, 12:57


МАКТАБЛАРНИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРЛАШ ВА ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШГА МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАР МАСЪУЛ САНАЛАДИ, ОТА-ОНАЛАРДАН МАЖБУРИЙ ПУЛ ЙИҒИМЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ!

Ўқув йилининг сўнгги кунларида ота-оналардан мактаб таъмири учун пул йиғилаётганлиги юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли Фармон ва Қарорларида умумтаълим мактабларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларида умумий таълим олиш бепул эканлиги кафолатланганини инобатга олиб, мактаблардаги ҳар қандай мажбурий йиғимлар ноқонуний эканлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли ота-оналар!

Агар фарзандингиз таълим олаётган мактабда ноқонуний пул йиғимлари ташкил этилаётган бўлса, бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг 71 202-09-09 Ишонч телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

Мактабларга беғараз ҳомийлик қилиш истагида бўлган фуқаролар буни қонуний йўл билан, яъни ҳомийлик маблағларини мактабнинг ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда расмийлаштиришлари мумкин. Ҳозирги кунда мактабларда Кузатув кенгашлари фаолият юритмоқда. Кузатув кенгашига ўқувчиларнинг ота-оналари, собиқ битирувчилар, ўқитувчи ва бошқалар сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзолари бюджетдан ҳамда қўшимча ишлаб топилган маблағларни самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш ваколатига эга.

Ҳурматли мактаб раҳбарлари!

Мактабингизда ота-оналардан мажбурий пул йиғимларининг олдини олинишини таъминлашингизни сўраймиз.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

14 May, 09:31


⚡️КОНСПЕКТ ЁЗИШ ТАРТИБИ ҚАЙТА ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Умумий урта таълим муассасалари ўқитувчиларининг педагогик иш режаси ва юкламалари қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган.

Миллий дастурда айтилишича, ёш мутахассислар яъни 5 йилгача педагогик стажга эга бўлган ўқитувчилар зиммасига дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида махсус педагогик харита ва дарс ишланмаларини тайёрлаш мажбуриятини юклаш юзасидан педагогик жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилади.

Сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг педагогик иш режаси ва юкламаларига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилади.

Яъни конспект ёзиш тартиби фақат янги ишга кирган ёш мутахасислар учунгина жорий қилиниши мумкин. Бунда тажрибали, 5 йилдан ортиқ педагогик иш стажга эга бўлган педагог ходимлардан дарс ишланмалари талаб қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарори билан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинган.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

13 May, 06:01


2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилади — Президент Қарори

Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилиши топширилган.

Қарор билан 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра республика бўйича 2899 та мактабда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Асосий прогноз кўрсаткичларга мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш – Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари, ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълимда 700 минг ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилишини таъминласин.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

12 May, 02:35


​​⚡️ХАЛҚ ТАЪЛИМИГА ОИД МУҲИМ ФАРМОН ВА ҚАРОР ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Фармони ҳамда “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори имзоланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Эҳтимол, Президентининг “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларининг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилиши, шунингдек педагог ходимларга ер, мол-мулк солиғи ҳамда коммунал тўловлар бўйича имтиёзлар берилиб, уларга уй-жой ҳамда автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун бир қанча имтиёзлар берилиши ҳам мумкин.

Чунки ушбу фармон лойиҳасида айнан мана шундай бандлар назарда тутилган эди. Агар фармон лойиҳасидан ушбу бандлар олиб ташланмаган бўлса, катта эҳтимол билан ушбу янгиликлар ҳаётга тадбиқ этилади.

Педагог ходимлар ҳаётига оид ушбу янгиликлар ҳақида Президент томонидан имзоланган фармон ва қарор матни билан тўлиқ танишиб чиқгач хабар берамиз.

⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari

Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali

03 May, 13:29


#bilib_oling
#xalq_taʼlimi #tashkiliy_ishlari

📌 Xorazm viloyati Gurlan tumani XTB tasarrufidagi 17-umumiy o‘rta ta'lim maktabining informatika toʻgarak aʼzolari mashgʻulotidan fotolavhalar.🖊📚

❗️Kanaldan maʼlumot olinganda manbaa koʻrsatilishi shart.
Mualliflik huquqi himoyalangan.

⭕️ Batafsil: https://t.me/joinchat/AAAAAExSi8bQI5drDUeDTw