❗️Мусулмон давлатларига ягона валютани жорий этиш таклиф қилинди.
Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина «Исломий саккизлик» мамлакатларига ўзаро савдони кучайтириш учун еврога ўхшаш умумий валютани жорий этишни таклиф қилди. «Агар биз савдо - сотиқни кучайтира олсак, бошқаларга қарам бўлишимиз шарт эмас», деди у.
Ислом саккизлиги 1997 йилда Нажмиддин Эрбакан ташаббуси билан ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, унга Бангладеш, Миср, Индонезия, Эрон, Малайзия, Нигерия, Покистон ва Туркия киради.
@Xorij_Xabarlari_Tezkor