XABARLAR OLAMI (@xabarlar_yangiliklar_olami_zamon)の最新投稿

XABARLAR OLAMI のテレグラム投稿

XABARLAR OLAMI
✅ Сиз "Xabarlar Olami" каналидасиз 👍😎

Рекламалар учун:

Фақат ишончли манбалардан маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!
4,969 人の購読者
8,518 枚の写真
8,143 本の動画
最終更新日 11.03.2025 07:40

類似チャンネル

Doda Video 🎥
4,412 人の購読者
Нигора Алимова
1,399 人の購読者
Kulgu Terapiya
1,326 人の購読者

XABARLAR OLAMI によってTelegramで共有された最新のコンテンツ

XABARLAR OLAMI

02 Mar, 14:57

1,159

Ғамларимдан тўкилиб кетсам,
Ҳолим сўраб, кўтарар кўнглим.
Ситамлардан куйиб оҳ чексам,
Жонга жондош опаю синглим.

Биров қалбим оғритса ногоҳ,
Баъзан ичда чексам ҳамки оҳ,
Ҳаммасидан хабардор, огоҳ,
Қалбга қалбдош, опаю синглим.

Жон деганинг кечгани ёмон,
Кун келганда унутса осон,
Бир ёнингда суянчиқ, посбон,
Қонга қондош, опаю синглинг.

Яқинларим дебман жуда кўп,
Хом хаёлда юравердим хўб,
Бошга кулфат тушганда тўп - тўп,
Эслагувчим, опаю синглим.

Руҳим икки ўт орасида,
Кундузларим тун қорасида,
Кўндим Тангрим ҳар чорасига,
Сабру бардош, опаю синглим.

Ҳақиқатга боқолмадим тик,
Шундан балким бошим ҳам эгик,
Дардларимга фақат сиз шерик,
Малҳамимсиз опаю синглим.

Қачонлардир қилсам ҳам хато,
"Беайб фақат биргина Худо",
Дея менга бўлгувчи ҳимо,
Доим тиргак опаю синглим.
Жонга жондош, опаю синглим.

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉
@xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг
XABARLAR OLAMI

02 Mar, 14:53

1,076

Сахарлик ва ифторлик учун юмшоқ, сочный манти

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉 @xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг
XABARLAR OLAMI

02 Mar, 14:05

1,250

🇹🇷 Туркия, Каппадокия.

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉 @xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг
XABARLAR OLAMI

02 Mar, 14:05

1,288

Атамаларни ўзбекчалаштириш

Челленж - чорлов
Светофор - йўлчироқ
Кешбэк - ҳадя-қайтим...

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉 @xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг
XABARLAR OLAMI

02 Mar, 11:24

1,510

Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қор ёғиши кутилмоқда

3-март куни республиканинг барча ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғиши прогноз қилинган.

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉 @xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг
XABARLAR OLAMI

02 Mar, 10:42

1,636

Электромобиллар учун утилизация йиғимлари 4 баравар оширилди

Ҳукумат қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари тўрт бараварга оширилди. Жумладан, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари миқдорида, яъни 11,25 млн сўмдан 45 млн сўмга оширилди.

Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун эса БҲМнинг 210 баравари миқдорида, яъни 33,75 млн сўмдан 78,75 млн сўмга оширилди. Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради. Бу электромобилларнинг нархига таъсир қилиши мумкин.

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉 @xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг
XABARLAR OLAMI

02 Mar, 09:09

1,563

Аёллар логикаси:

Сизи пулиз - Мани пулим, Мани пулим - Мани пулим! 😅

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉 @xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг
XABARLAR OLAMI

02 Mar, 09:09

1,589

Президент талабаларни Европа стандартларига жавоб берадиган ётоқхоналар билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

2025 йилда ДХШ доирасида 46 та ётоқхона қуриш ва 30 мингдан ортиқ талаба учун жой ажратиш режалаштирилмоқда.

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉 @xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг
XABARLAR OLAMI

02 Mar, 07:33

2,044

🇰🇿🇺🇿Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 мартга ўтар кечаси Самара-Чимкент трассасида юз берган. Йўловчи автобусига юк машинаси келиб урилган.

ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ.

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉 @xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг
XABARLAR OLAMI

02 Mar, 07:33

1,668

❗️Мактабларда миллий кийим кийиш мажбурий эмас.

Халқ таълими вазирлиги расмий равишда маълум қилди: жума кунлари миллий кийим кийиш мажбурий эмас. Ҳеч ким ўқувчилардан атлас ёки чапон кийиб келишни талаб қила олмайди. Аввалроқ ота-оналар фарзандларини миллий кийимсиз дарсга киритишмаётгани ҳақида шикоят қилишган эди. Энди бу масала ҳал бўлди – танлов фақат ўқувчилар ва уларнинг оилаларига боғлиқ!

Тезкор Ишончли сара хабарлар олами канали 👉 @xabarolami 👈 расмий сахифамизга обуна булинг