Видео магистрал @videomagistraluz Channel on Telegram

Видео магистрал

@videomagistraluz


Катта видео магистрал канали.

Видео магистрал (Uzbek)

Видео магистрал канали - ушбу каналда сиз учун улуғ ва мақул видеолар жамоаси топишингиз мумкин. Мазкур каналда, махсус реклама ва таклифлар учун @mgstrlbot билан мурожаат қилинг. Видео магистрал канали сизга янги ва маъқул видеоларни тақдим қилишда ярдам беради. Жамоамизга кўшишингизни кутимиз!

Видео магистрал

12 Feb, 09:29


Алламжоновга суиқасд уюштиришда айбланганлар иши бўйича 10 нафар шахсга ҳукм эълон қилинди.

Жавлон Юнусов суиқасдни ташкил этгани учун 18 йилга қамалди. Суиқасд ижрочилари — Шуҳрат Расулов, Шоҳрух Аҳмедов ва Исмоил Жаҳонгировнинг ҳар бири 23 йилга «кесилди». Дониёр Тошхўжаев терговга халақит бергани учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

12 Feb, 07:12


Тошкентда катта тезликда машина бошқарган ҳайдовчи пиёдалар йўлагидан ўтмоқчи бўлган аёл ва унинг икки нафар боласини уриб юборишига сал қолди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

12 Feb, 05:57


Олмалиқда она 8 ёшли ўғли рухсатсиз уйдаги ширинликларни егани учун жазолаш мақсадида бармоқлари ва тана аъзоларига пахта тиқиб ёқиб куйдирган. Қийноқлар оқибатда боланинг танасида 1 ва 2-даражадаги куйиш юзага келиб, у енгил тан жароҳати олган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

03 Feb, 14:43


Даниялик Расмус Палудан Туркиянинг Копенгагендаги элчихонаси олдида яна Қуръон карим нусхасини ёқиб юборди.

👉 @videomagistraluz

Видео магистрал

03 Feb, 13:27


Туркияда юк машинаси кўприкдан қулаб тушиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 22 киши турли даражада тан жароҳати олган.

👉 @videomagistraluz

Видео магистрал

03 Feb, 12:12


Самарқандда ҳайдовчига тўхташ ишорасини бериб, машинадан тушишини талаб қилган ЙПХ ходими устига машинани ҳайдаган эркак қамоққа олинди.

👉 @videomagistraluz

Видео магистрал

03 Feb, 10:57


Йўллардаги қоидабузарлик учун жарима баллари ҳали кучга кирмаган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тармоқларда тарқалган «жарима баллари ҳисобланиш бошланди» қабилидаги хабарларни рад қилди.

Ҳозирча ушбу қонунни фақат Сенат маъқуллаган, қонун уни Президент имзолагандан сўнг кучга киради.

👉 @videomagistraluz

Видео магистрал

03 Feb, 09:42


Диёра Келдиёрованинг Ута Абе устидан ғалабаси Халқаро дзюдо федерацияси томонидан «Йил воқелиги» деб топилди. Келдиёрованинг устози Марко Спиттка «Аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи» номинациясида ғолиб бўлди.

👉 @videomagistraluz

Видео магистрал

03 Feb, 07:12


Хоразмда транспорт бошқармаси мутахассиси 135 минг долларга Урганч шаҳридаги 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идоралари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 80 минг долларини олган вақтда қўлга олинган.

👉 @videomagistraluz

Видео магистрал

10 Jan, 06:47


Shu oydayoq Toshkent markazidan xonadon yutib olish baxtiga ega bo‘ling!

Aksiya 25-yanvargacha davom etadi va Darkhan Residence turar- joy majmuasidan xonadondan tashqari sizda quyidagilarni ham yutib olishingiz mumkin:
📱 HONOR smartfonlari
🎁 Promokodlar va qimmatbaho sovg‘alar
💻 idea do‘konlar tarmog‘idan qimmatbaho maishiy texnika

❗️Shartlar❗️

G‘oliblar har hafta shanba kuni YouTube'dagi @evos-official kanalida va My5 telekanalida jonli efirda aniqlanadi.

G‘olib bo‘lish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!

👉 Ishtirok etish 👈

Видео магистрал

08 Jan, 07:48


Тошкентда 7 фарзанднинг отаси хотинини болға билан уриб ўлдирди. Суд ҳукм билан эркак 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Видео магистрал

Видео магистрал

08 Jan, 06:35


BYD «яма» ва темир тиғлар устидан сакраб ўта оладиган янги Yangwang U9 суперкарини намойиш қилди.

Видео магистрал

Видео магистрал

08 Jan, 05:40


Қамчиқ довонида йўллар қордан тозаланмоқда. Йўл қопламасини сирпанчиқ бўлмаслиги учун қум-туз аралашмаси сепилмоқда.

Видео магистрал

Видео магистрал

07 Jan, 05:19


Тошкентда кескин манёвр қилиб, авария хавфини келтириб чиқарган Matiz ҳайдовчисига нисбатан жарима расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига қўйилди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

20 Dec, 11:37


🙂😀😁😂☺️🙂

😱 texnomart'da yangi yil aksiyasi davom etmoqda!

Ko'plab texnikalar ZO'R narxda va KAFOLATLANGAN sovg'asi bilan!
_______


😱 В texnomart продолжается новогодняя акция!

Множество техник по СУПЕР цене, да еще и с ГАРАНТИРОВАННЫМИ подарками!

71-209-99-44
Obuna bo'ling👇🏻
@texnomart

Майор Қодиров

17 Dec, 11:32


⚡️Паркентдаги зоопаркда қафасдан чиқиб кетган шерлар қоровулни еб қўйди

17 декабрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида учта шер қафасдан чиқиб, боғ ҳовлисига кирган.

Воқеа содир бўлган вақтда ҳайвонот боғи ёпиқ бўлган. Шерлар ҳовлида ишлаётган қоровул, 44 ёшли эркакка ҳужум қилиб, оғир жароҳат етказган. Эркак олинган жароҳатлар оқибатида вафот этган.

Шерлар қафасларга қайтарилган, ҳозирда аҳоли учун хавф-хатар йўқ. Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видео магистрал

12 Dec, 14:46


Абдулла Қодирий ва «Дўстлик» (собиқ Бобур) боғлари лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

12 Dec, 09:03


Бухорода талаба қиз уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди. Қиз кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

12 Dec, 07:48


Бухорода 17 ёшли бола криптовалюта операциялари орқали 34 миллиард сўм ишлаб топди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

12 Dec, 06:35


Тошкент мактаблари олдига янги кўринишдаги пиёдалар ўтиш жойлари ўрнатилмоқда.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

12 Dec, 04:42


«Поворотник»ни ёқиш — бошқа ҳайдовчидан олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди. Қайси йўналиш томон ҳаракатланмоқчи бўлсангиз, олдиндан тегишли йўлакни эгаллаб, шошилмасдан, атрофдаги бошқа ҳайдовчиларни ҳам ҳурмат қилган ҳолда, хавфли вазиятларни юзага келтирмасдан ҳаракатланиш керак.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

12 Dec, 03:27


Шайхонтоҳур туманида BYD ва 18 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Equniox иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Equniox ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

08 Dec, 09:54


«Конституция куни муборак бўлсин, Ўзбекистон! Юртимиз ҳамиша қудратли, обод ва ҳар биримиз учун ифтихор рамзи бўлсин!» — Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

07 Dec, 06:42


⚡️Ҳалимахоннинг мухлисларига сўнгги мурожаати.

«Мирзо» театри аъзоси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

05 Dec, 04:15


Қиш эртаги: Амирсой тоғ-дам олиш масканининг шу кунлардаги тунда кўриниши.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

02 Dec, 05:11


Қўшиқчи Канизани интернетда изоҳда сўкканлар судда қай аҳволга тушди? Адвокат Баҳодир Аҳмедов ижтимоий тармоқларда қолдирган ҳар бир изоҳингиз орқасида жавобгарлик борлигини уқтиради.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

02 Dec, 03:26


Ижтимоий тармоқларда янги челленж авжига чиқди. Унда ўқувчилар ўқитувчиларига ва мактаб фаррошларига ширинликлар улашмоқда.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

23 Nov, 12:43


Туркиядаги «Ўзбек аёллари ҳуқуқлари» жамияти раҳбари Озода Исломова ўзбек аёллари шаънига оғир гапларни айтган стендапчи Уммухан устидан Истанбу Бош прокуратурасига ариза топширилганини маълум қилди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

20 Nov, 10:43


ФВВ қутқарувчилари Самарқандда ариқ устига ўрнатилган металл панжара орасига бир оёғи тушиб, қисилиб қолгани аёлни махсус асбоб-анжомлар ёрдамида оёғини жароҳатларсиз чиқариб олди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

20 Nov, 10:20


Қўқонда тез ёрдам машинаси оғир аҳволдаги беморни шифохонага эмас, табибга олиб борди.

UPD. Республика тез тиббий ёрдам маркази тез тиббий ёрдам машинаси давлатники эмаслиги, «скорый» Тошкентдаги хусусий клиникага тегишли эканлиги, клиника онкологик беморни пуллик хизмат асосида Қўқонга олиб келингани маълум қилинди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

20 Nov, 09:53


Ангренда «потолокни» тешиб, зина ўрнатиб, кўп қаватли уй чердагида хоналар қуриб, яшашни режалаштирган фуқаро жаримага тортилди.

Бундан ташқари, қонунбузарликни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва муҳлат берилган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

18 Nov, 07:05


Тошкентда учта машина иштирокида авария содир бўлди.

Юнусобод туманида 17 ноябрь куни Toyota, Malibu-2 ва Cobalt машиналари тўқнашиб кетди.

ЙТҲ оқибатида Malibu йўловчиси ва ҳайдовчиси жароҳат олган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

18 Nov, 06:21


Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганига бугун, 18 ноябрь куни 33 йил тўлди.

Хўш, юртдошларимиз давлат байроғи ҳақида қанчалик яхши маълумотга эга? Ҳозир билиб оламиз.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

18 Nov, 05:34


Қашқадарё вилоятида Isuzu қўйлар подасини уриб юборди

Кўкдала туманида 95 бош қўйларни уриб кетилгани юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

18 Nov, 04:43


Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган аёл қўлга олинди.

Ходим унга пора бериш жиноят эканини тушунтирганига қармасдан у такрор-такрор пул таклиф қилишда давом этган. Шундан сўнг ходим бу ҳақда билдирги билан чиққан.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

18 Nov, 03:58


Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдор шахслар қамоққа олиниши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ҳуқуқбузарлик таълим ташкилоти педагог ходимига нисбатан содир этилса базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача яъни 37 млн 500 минг сўмдан 56 млн 252 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Бу видеони турли таълим ташкилотларида педагоглик фаолияти билан шуғулланадиган танишларингизга юбориб қўйинг. Ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхшилаб билиб олишсин.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

18 Nov, 03:31


Самарқандда Cobalt ва Damas тўқнашиши оқибатида 3 киши вафот этди.

Cobalt катта тезликда ҳаракатланиб, рўпарадан келаётган Damasʼга бориб урилган. Йўловчилар шифохонада оламдан ўтган.

Ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Унга кўра, фуқаро 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

17 Nov, 12:27


Болалар ўлмоқда

Сурхондарёда машина мактаб ўқувчисини уриб юборди. 1-синф ўқувчиси оғир тан жароҳатлари олиб туман шифохонасида вафот этган.

Андижоннинг Асака туманида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли қизни Damas уриб кетди. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада вафот этган.

Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Isuzu автобуси мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган, бола воқеа жойида вафот этган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

17 Nov, 10:28


«Аравамизни бирга тортганмиз, яхши ёмон кунда сабр қилганмиз»

43 йиллик турмуш эгалари бўлган отахон ва онахондан ёш оилаларга ҳаётий ибрат.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

16 Nov, 16:35


Блогер Jasjan пул йиғиш можароси марказига тушиб қолди.

Jasjan тахаллуси билан машҳур бўлган ўзбекистонлик блогер Жасур Шодиев маблағ йиғиш бўйича можаро марказига тушиб қолди.

У ўз ижтимоий тармоқларида камбағал оилаларга пул эҳсон қилишга чақирувчи эълонларни жойлаштирган. Блогер ўз хизматлари учун 3 минг доллар талаб қилган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

16 Nov, 14:22


Тожикистонда ўзбек миллатига мансуб эркак жиянларни хипчин билан калтаклади.

Ҳолат Тожикистоннинг Хатлон вилояти Регар туманида содир бўлган.

Мазкур вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетган, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учраган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

16 Nov, 12:31


Жиззахда қимор ўйнаганлар қўлга олинди.

Зафаробод тумани «Бирлик» маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ўйнаётганлар ушланди.

Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

16 Nov, 11:54


Афсонавий Майк Тайсон блогер Джейк Полга қарши жангда мағлубиятга учради.

8 раунд давом этган жангда блогер-боксчи Джейк Пол тўлиқ устунлик қилди ва афсонавий боксчи устидан ғалаба қозонди.

58 ёшли Тайсон жанг давомида кўпроқ ҳимояланди ва фаол зарбаларни амалга оширмади.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

16 Nov, 11:11


❗️Мактаб ўқувчиси автобус босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқандда 12-мактаб яқинида йўлдан ўтаётган болани автобус уриб кетди, у воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

16 Nov, 09:57


Россияда мигрант эркак беларуслик аёлни зўрлади.

Аёл қўриқчидан илтимос қилиб, ҳожатхонагача етиб олган. Уларни кузатиб келаётган эркак аёлнинг ортидан хонага кирган.

Шундан сўнг у ҳожатхонадан қайтиб чиқиб, номаълум томонга яширинган. Ҳозирда эркак қўлга олингани айтилмоқда.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

16 Nov, 07:56


ДХХ Фарғонада қуролланган жиноятчилар тўдасини қўлга олди.

Маълум бўлишича, икки гуруҳ йигитлар бир-биридан ҳисоб олиш мақсадида қуролланган ҳолда жанжалга отланган.

22 нафар йигит тезкор тадбир давомида ушланган, уларнинг 10 нафарига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

24 Oct, 13:53


Click Marafon boshlandi!

Click 5 Kia K5 avtomobillari va ko'plab qimmatli sovrinlar o'ynamoqda!

👉Aksiyada ishtirok etish👈

❗️Aksiya shartlari

Видео магистрал

24 Oct, 10:14


#Saylov2024 аёлларимиз чиқишига яна бир сабаб топилди! Косметолог сайловга чиққан аёлларга скидка эълон қилаяпти. Қиз-аёлларга видеони ташлаб қўйинг!

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

17 Oct, 11:32


Нукусда Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган "Даладан дастурхонгача" экологик таълим фестивали бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда "Eco-schools Uzbekistan" лойиҳасининг асосий рамзи бўлмиш Яшил байроқ тантанали равишда кўтарилди. Қорақалпоғистонлик ғолибларга Яшил байроқни қўлга киритган Ўзбекистондаги яна 8 та мактаб ўқувчилари онлайн тарзда қўшилдилар. Зироат Мирзиёева ўқувчиларни мукофот билан самимий қутлади.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

15 Oct, 05:57


❄️ Қамчиқ довонида майдалаб қор ёғмоқда. Ҳайдовчилардан об-ҳаво шароити ва йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, қоидаларга риоя этган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўралмоқда.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

14 Oct, 17:12


⚡️ «Афросиёб» поезди фақат зарарга ишлагани маълум бўлди. 2023 йилда поезд билан боғлиқ ҳаражатлар 238 миллиард сўм зарар келтирган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

13 Oct, 07:34


Ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темиров UFC’даги дебют жангида рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб ғалаба қозонди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

07 Oct, 13:14


Қашқадарё вилоятида газ қуйиш шохобчасидаги портлаш «Камаз»га газ қуйиш вақтида содир бўлган. Газ-ҳаво аралашмаси чақнаб, ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида 22 кв.м майдондаги бино зарар етган. Тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

07 Oct, 10:01


Марям Тиллаева у ва турмуш ўртоғи билан боғлиқ мақолаларни интернетдан учиртириш учун 30 минг доллар сарфлаганини айтмоқда.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

06 Oct, 05:33


Қамчиқ довонида ёмғир ёғмоқда. Об-ҳаво шароитини инобатга олиб тезликни оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

05 Oct, 16:38


Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалигини назорат қилиш инспекцияси Самарқандда сифатсиз қурилган мактаб деворини итариб-итариб буздириб ташлади.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

05 Oct, 15:59


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференциясига ташрифидан махсус репортаж.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

04 Oct, 13:43


Иркутскда ўзбек ва тожик диаспоралари раҳбарлари қўлга олинган. Улар мигрантларга рус тили, тарих ва Россия қонунчилигини билиш ҳақидаги сохта сертификатлар сотиб, 1,5 миллион рублдан ортиқ даромад қилган бўлиши мумкин.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

04 Oct, 12:19


Ҳиндистондаги ғордан 111 ёшли чол олиб чиқилди. У умрини шу ғорда ўтириб, медитация (зикр деса ҳам бўлади) қилиб ўтказган.

Аввалроқ, гўёки транс ҳолатида бўлган отахоннинг қариш жараёни секинлашиб унинг ёши 188 да деб айтилганди, бироқ кейинчалик унинг ҳақиқий ёши маълум бўлган.

Ғорда ҳам тинчлик йўқ!

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

04 Oct, 10:55


Янгийўлда 4 ёшли қизчани зўрлаган 41 ёшли эркакнинг уйидан 20 дан ортиқ идишда марихуана топилган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

04 Oct, 09:31


Сирдарёлик аёл фоҳишалик билан шуғулланиб, кўп пул ишлаб олиш мумкинлигини айтиб, янгиерлик аёлни Россияга боришга кўндирган.

Чипта ва ҳужжатларни ўзини ёнидан қилиб бериб, аёлни эркак шеригини билан Россияга жўнатаётиш учун аэропорт йўлида қўлга олинган.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

04 Oct, 08:07


Тошкентдаги Тarget хусусий мактабида 2 ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклаган.

Суд тиббий экспертизаси мактаб ўқувчисига енгил тан жароҳати етказилганлиги тасдиқланган. Болани калтаклаган ўқитувчиларнинг иши Олмазор тумани Жиноят судида кўриб чиқилади.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

04 Oct, 05:53


Автомобилда 195 км/соат тезликда ҳаракатланганини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган Жаҳонгир Отажоновга чора кўрилди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

03 Oct, 15:26


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Тошкент шаҳрида старт олган Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференциясига ташрифидан видеолавҳа эълон қилинди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

27 Sep, 07:34


Британия музейида очилган “Silk Roads” (Ипак йўллари) кўргазмаси 2025 йилнинг 23 февралига қадар давом этади. Кўргазмада Ўзбекистондан олиб борилган ноёб экспонатлар намойиш қилинмоқда.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон тарихи, маданиятини бутун дунё билиши кераклиги, бу унга ғурур бағишлашини алоҳида таъкидлади.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Видео магистрал

26 Sep, 12:19


Лондондаги Британия музейида Silk Roads кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

Майор Қодиров

26 Aug, 04:11


Қўқонда 21 август куни соат 21:30 ларда 15 ёшли Ҳумоюншоҳ параллель синфдоши 15 ёшли Абдулвосид билан жанжаллашиб, унинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳатлаган.

Яраланган Абдулвосил касалхонага ётқизилган, Ҳумоюншох қўлга олинган.

Майор Қодиров

15 Jul, 14:36


Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 12 июль соат 15:05 ларда British Pharm дорихонасининг ҳожатхонасида 61 ёшли Ҳиндистон фуқароси Самар Шакил жасади топилган.

Самар Шакил шу куннинг тахминан соат 12:00-13:00 лар атрофида «аптека» туалетида томири ва бўйинини устара билан кесиб, жонига қасд қилган. Ҳиндистонлик эркак ушбу дорихонада синов муддатида ишлаган.

Эркак жонига қасд қилишдан олдин моддий қийинчиликка тушиб қолганлиги, жонига ўзи қасд қилганлиги, ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, фақатгина унинг танасини Ҳиндистонга жўнатилишини илтимос қилиб инглиз ва рус тилларида хат ёзиб қолдирган.

Майор Қодиров

11 Jul, 09:11


Тошкентнинг Янгихаёт туманида 10 июль соат 21:30 ларда 53 ёшли эркак «Спутник 9» массивда корхонани биноси ичида 34 ёшли хотинини рашк устида пичоқлаб ўлдирган. Аёл воқеа жойида ўлган.

Майор Қодиров

11 Jul, 07:31


Давлатобод туманидаги (Наманган) «Отчопар» ўйингоҳи ёнидан 10 июль 14 ёшли боланинг жасади топилган.

Кўринишидан жасад жароҳатсиз, лекин суд-тиббий экспертизаси «чуқур чириш ҳолатида бўлганлиги сабабли ҳозирги вақтда ўлим сабаби ҳақида қатъий ва ишончли хулоса қилиб бўлмаслиги, ташқи ва ички текшируви вақтида тан жароҳатлари аниқланмагани» ҳақида хулоса берган.

Майор Қодиров

10 Jul, 09:11


Сардобада 8 июль куни 40 ёшли Қаҳрамон Бўрибоев оқ рангли «Жигули»сида бошқарувини йўқотиб, зовурга тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган.

Майор Қодиров

10 Jul, 07:01


Иштихонда 8 июль куни 33 ёшли эркак таниши билан олдиндан бўлган келишмовчилик сабаб жанжаллашиб, Tiko’сининг «багажник»ида бўлган болта билан иккинчи эркакнинг бошининг орқасидан уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Бошидан болта билан зарба олган эркакка «очиқ КЧТ, бош миянинг енгил даражали лат етиши, ўнг тепа суягини синши, пневмоцефалия, бошнинг енса соҳаси урилиб иритилган жароҳати» ташхиси қўйилган.

Майор Қодиров

06 Jul, 14:54


Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлаган. Ҳатто жиноий иш терговчиси ҳам қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.

15 ёшли қизни музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир неча бола зўрлаб, ғайритабиий жинсий алоқа қилган. Бошқа бола эса уни номаълум жойга олиб кетиб, ўша ерда бир неча марта жинсий алоқа қилган. Ҳодиса юзасидан қўзғатилган жиноят ишида терговчи ходими қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.

Терговчи қамоққа олинган, иш юзасидан беш йигитга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноятчиларнинг 3 нафари вояга етмаган. Вояга етмаган қизни яна уч нафар йигит зўрлагани юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Майор Қодиров

05 Jul, 13:55


Тошкентнинг Учтепа туманида «Нур-Файз» кафесида 3 июль соат 21:10 ларда маст Озод Мавлонов шу кафедаги Орифжон Алматов билан гап талашиб, жанжаллашиб кетади. Жанжалда Озод Мавлонов пичоқ билан Орифжон Алматовнинг кўкрак ва қорнига уриб жароҳат етказади.

37 ёшли Орифжон Алматов касалхонада, 35 ёшли Озод Мавлонов ушланган.

Майор Қодиров

05 Jul, 13:55


Узун туманидан 4 июль соат 03:40 ларда «Сариосиё-Термиз» йўловчи поезди темир йўлда ухлаб қолган 42 ёшли эркакни уриб юборган. Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Майор Қодиров

05 Jul, 13:55


Янгиерда 3 июль соат 19:00 ларда мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 13 ёшли қизнинг жасади топилган.

Марҳум қизнинг танасининг кўп қисмларидан қонталашлар ва шилинишлар борлиги аниқланган. Экспертиза унинг ўлимига «бўйин аъзоларининг қисилиши, бўғиш ва механик асфиксия» сабаб бўлганлиги ҳақида ҳулоса берган.

Майор Қодиров

05 Jul, 13:33


Шаҳрисабзда 3 июль соат 03:30 ларда 36 ёшли эркак уйида 34 ёшли хотини рашк қилиб, пичоқ билан уриб ўлдирган.

Қотилликдан сўнг, эркак уйидан 3 км узоқликда жойлашган «Дарғом» канали тоннелига ўзини ташлаб жонига қасд қилган.

Эркакнинг жасади Чироқчи туманидан оқиб ўтувчи «Дарғом» каналидан топилган.

Майор Қодиров

05 Jul, 13:31


Чироқчида 4 июль соат 01:00 ларда 48 ёшли маст эркак Nexia-1 машинаси билан «Эски Анҳор» каналига тушиб кетган.

Оқибатда эркак ҳам, машинада бўлган қудалари — 43 ёшли У.А. ва унинг 42 ёшли хотини сувга чўкиб, ҳалок бўлган.

Видео магистрал

31 Jan, 15:59


Channel created