MANNA @uzmanna Channel on Telegram

MANNA

@uzmanna


MANNA ҳар кунлик самовий НОНдир.

Manna билан биргаликда руҳан ўсамиз.

Инстаграм саҳифамиз:
https://instagram.com/uzmanna?igshid=1jbsorvm028tl

✍️ @Manna_qayta_aloqa_bot

MANNA (Uzbek)

MANNA Telegram kanali - bu har kuni samoviy non bilan tanishish imkoniyatiga ega bo'lgan joy. Kanalda siz ruhingizni to'ldirib, mazali nonlarni ko'rish imkoniyatiga ega bo'lasiz. MANNA bilan birgalikda non ichish haqida yangi tadbirlar va o'zgarishlarni o'rganishingiz mumkin. Ijtimoiy tarmoqlardagi so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lib, MANNA Telegram kanalida sizga yoqtirgan non tayyorlovchi usullari haqida ma'lumotlar olishingiz mumkin. MANNA - bu non iste'moli va tayyorlash ustida yangi bilimlarni o'rganish uchun yaxshi platforma. Siz ham MANNA Telegram kanaliga a'zo bo'ling va non tayyorlashda muvaffaqiyatga erishing!

MANNA

15 Nov, 03:13


Худо наздидаги эркак

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

15 Nov, 03:13


Худо наздидаги эркак

«Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди» (1 Юҳ 4:19).

Ассалому алайкум. Худо кўришни истаган эркак киши қандай бўлиши керак? Худо бошиданоқ эркакни қандай яратди? Унга Ўзидан қандай сифатларни берди? Агар Худо биринчи бўлиб, ярашиш қўлини чўзмаганида, биз Унга томон йўлни билмаган бўларди. Ҳар доим Худо биринчи бўлиб ташаббус кўрсатади. Худо эркак кишини ҳам худди шундай биринчи бўлиб ташаббус кўрсатадиган қилиб яратган. Аёл киши эса эркакнинг ташаббусига жавоб қайтаради. Гарчи бу ердаги муносабатлар мукаммал бўлмасада, Худо билан одамлар ўртасидаги муносабатни эслатади. Қадимий иброний тилидаги «адам» сўзи, «ерники ёки ердан олинган» деган маъноларни билдиради.

Оссурия тилида эса бу сўз «яратувчи» деган маънони беради. Худонинг ўзи Яратувчи бўлганидай, эркакни ҳам яратувчи қилиб яратган. Одам Атода яратиш, бунёд қилиш хоҳишини пайдо қилган. Шунинг учун ҳам эркак киши бирор нарса яратганида ўзида қониқиш ҳосил қилади. Худо Одам Атони Адан боғига дарахтларни парваришлар учун, ерга қараш учун жойлаштирди. Ерда ишлаш бошида Одам Ато учун лаънат эмас, баракат эди. Бироқ гуноҳ қилганидан кейин ер ўз ҳосилини осонликча бермайдиган, эркак киши ҳам қилган иши учун Худодан эмас бошқалардан мақтов эшитишга мойил бўлиб қолди. Шундан кейин Худо берган сифатларига эмас, қиладиган ишига кўпроқ диққат қаратадиган бўлиб қолди.

Агар эътибор қилган бўлсангиз, эркакларнинг ҳаммаси бир-бирларини кўрганда, энг аввлао: «Нима қилаяпсан?», «Қандай ишда ишлаяпсан?» каби саволларни беришади.

Улар учун иш энг муҳим нарса бўлиб қолган. Улар қилаётган ишлари туфайли қониқиш оладилар. Бугунги кунда кўпчилик эркаклар иш туфайли кўп азият чекадилар. Ишлари юришмаса, ишдан четлаштирилса ўзларига бўлган ҳурматлари йўқолади. Тушкунликка тушадилар, Худо назаридаги қадр қиммати уларни мутлақо қизиқтирмайди. Ўша Адан боғидаги гуноҳ туфайли эркак зотининг фикрлаши, ўзига берган баҳоси, нарсаларга бўлган фикри шунчалик ўзгариб кетдики, бунинг натижасида фақат ўзлари қийналадилар. Эркак энг аввало, эр ва ота. Бу вазифаларини бошқа иккинчи, учинчи даражали нарсаларга алмаштирганлар.

Ўз мажбуриятларини ҳам унутиб, ишга муккасидан кетганлар. Албатта замон оғир, пул топиш, оилани боқиш керак. Бироқ оиласи, фарзандлари учун сарфлайдиган вақтини ҳам ишига бағишламаслиги лозим. Ота оиладаги ўғиллар учун энг катта жавобгар шахс ҳисобланади. Болалар ёшлигида онасига талпинишса, ўғиллар катта бўла боргани сари онасидан узилиб, отасига боғланишни истайди. Бунга муҳтожлик сезади. Бироқ ота, ўз ўғлини ўзига боғламаса, бола икки ўртада сарсон қолади. Отасидан ўрганиши керак бўлган тарбияни, ҳақиқий эркакликни ўргана олмай қолади. Бундай фарзандлар ё қиз бола сифат бола бўлиб қолади ёки бўлмаса, эркакликни жиноятчилик билан аралаштириб юборади. Бундай бўлмаслиги учун оталар Худонинг назаридаги қадр-қимматларини топишлари лозим. Оила масалалари биз учун энг долзарб мавзу. Бу ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва [email protected] сайтларимизга марҳамат қилинг.

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

15 Nov, 03:09


https://telegra.ph/Osmon-SHo%D2%B3ligi-11-11

Instagram || Telegram

MANNA

15 Nov, 03:09


Осмон Шоҳлиги

Instagram || Telegram

MANNA

15 Nov, 03:07


Гуноҳ одамни ҳалок қилишини ёдингизда тутинг

Instagram | Facebook | Youtube | VK

MANNA

15 Nov, 03:07


“Шер қўмондонлик қилган қўйлар қўшини
қўй бошчилигидаги шерлар лашкарини мағлуб этади”
(Қадимий араб мақоли)

Етакчининг қандай ўзига хос жиҳатлари мавжуд?
Уни бошқалардан нима ажратиб туради? Қуйида ана шу ҳақда баён этилган:

Етакчи доимо мақтовга сазовор.
Етакчи юқорига кўтарилиш жараёнида “раҳмат” ва “марҳамат” сўзларини айтишни ўрганади.
Етакчи ҳамиша такомиллашиб боради.
Етакчи олдиндан кўра билади ва бу нарса уни бошқаради.
Етакчи ҳатто муваффақият мавҳум бўлган пайтда ҳам олдинга ва юқорига интилади.
Етакчи қарама-қаршиликдан қўрқмайди.
Етакчи бошқалар хатосини айтишдан аввал ўз хатосини айтади.
Етакчи - ҳалол ва барқарор инсон.
Етакчи яхши номга эга.
Етакчи атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсатади.
Етакчи бошқаларнинг майда ютуқларини ҳам мақташ ва қўллаб-қувватлаш борасида тезкор.
Етакчи бошқалар ҳақида сидқидилдан қайғуради.
Етакчи ўз ишини тўғри бажарадиганларни топишга уринади.
Етакчи бошқаларга оталиқ қилади.
Етакчи ўз камчиликларини тан олади ва бошқалар буни пайқашидан олдин эътибор қаратади.
Етакчи зорланишни таъқиқлайди - ўзига ҳам, бошқаларга ҳам.
Етакчи нимани кутаётганлигини аниқ билади.
Етакчи билан ишлаётганлар, унга ҳисобот беришади.
Етакчи оммабоп ишни эмас, балки тўғри бўлган ишни қилади.
Етакчи – бу хизмат қилувчидир.
Етакчи – бу қўй эмас, балки шердир.

Джон Мэйсон
"Чалғитиш номли душман" китобидан

Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

15 Nov, 03:07


Ҳар сафар қаршиликлар келганда, Худо ҳаётимизга Ўз таъсирини юборади, токи биз ғолиб чиқайлик.

Бунинг маъноси, биз қийин вазиятлар орқали кейинги руҳий "босқич"га кўтариламиз ва ўта олишимиз қарорларимизга боғлиқ.

Агар инсонлар томонидан қаршиликларга учрасак, таъсирга эга бўламиз. Агар ёвуз руҳлар томонидан қаршиликларга учрасак, куч ва ҳокимиятга эга бўламиз.

Инсоний нуқтаи назардан бундай синовлар оғриқли ва тартибсиздир, кўпчилигимиз улардан қочамиз ҳам. Лекин улар ривожланиш учун имкониятдирлар.

Джон пол Джексон

@uzManna

MANNA

14 Nov, 07:22


Забур 33-сано

Довуд​ Абумалек олдида ўзини телбаликка солиб,​ унинг ҳузуридан қувилгандан кейин​ айтган саноси.
Ҳар доим​ Эгамни олқишлайман,
Унинг мадҳи​ тилимдан асло тушмайди.
Эгам боис​ жоним фахрланади,
Мазлум эшитиб,​ шод бўлсин.
Мен билан бирга олқишланг​ Эгамни,
Биргаликда улуғлайлик​ Унинг номини.
Эгамга юз бурдим,​ У жавоб берди,
Ҳамма қўрқувлардан У халос қилди.
Эгамиздан умид қилганларнинг юзларида нур,
Уларнинг юзлари асло шувут бўлмайди.
Бу бечора илтижосин Эгамиз эшитди,
Барча уқубатлардан уни қутқарди.
Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида
Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб,
Уларга нажот бахш этади.
Эгамизнинг мурувватини татиб кўр,
Эгамиз яхши эканлигини билиб ол.
Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар.
Эй тақводорлар,​ Эгамиздан қўрқинг.
Ундан қўрққанлар асло муҳтожлик кўрмас.
Ҳатто йиртқич шерлар овқатсиз,
Улар очликдан азоб чекади.
Эгамизга юз бурганлардан эса
Фаровонлик айрилмайди.
Келинг, эй болалар, тинглангиз мени,
Ўргатайин мен Эгамиздан қўрқишни.
Ҳаётдан завқланишни,
Бахтли узоқ умр кўришни истайсизми?
Демак,​ тилингизни ёмон сўзлардан тийинг,
Оғзингизни ёлғон гаплардан асранг.
Ёмонликдан қайтинг,​ яхшилик қилинг,
Тинчлик истанг,​ ҳа, тинчлик пайида бўлинг.
Эгамиз​ солиҳларни кузатиб туради,
Уларнинг ноласини​ Эгамиз эшитади.
Бадкирдорлардан эса юз ўгиради,
Уларнинг хотирасини ер юзидан ўчиради.
Тақводорлар ёлворади,​ Эгамиз эшитади,
Барча балолардан уларни Эгамиз қутқаради.
Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир,
Руҳан эзилганларни У қутқаради.
Солиҳларнинг қайғулари кўп бўлса,
Ҳамма қайғулардан​ Эгамиз халос қилар.
Уларнинг ўзини Эгамиз сақлайди,
Биронта ҳам суяги синдирилмайди.
Фосиққа ўз ёвузлиги ўлим келтиради,
Солиҳдан нафратланган​ маҳкум бўлади.
Эгамиз Ўз қулларининг ҳаётини​ қутқаради,
Эгамизда паноҳ топувчилар​ маҳкум бўлмайди.

MANNA

13 Nov, 00:31


“Мана, ҳамма нарсани янгидан яратаман”

Сизни умидсизлик ёки чорасизлик ҳисси қамраб олганда, Раббий сизга ўтмишда қандай ёрдам берганини эслаш жуда фойдалидир. Шунингдек, У сиз каби Унинг ёрдамига жуда муҳтож бўлган бошқа одамларга Ўзининг содиқлигини намоён қилганлиги ҳақидаги фикр сизни руҳлантириши мумкин.

Худо ҳаммасини нолдан бошлашига рухсат берган одамлар ҳақидаги Инжил ҳикояларини эслайсизми? 
Мусо ёнаётган бутани кўриб, Худонинг амрини – ўз халқига йўлбошчи бўлишни эшитганида, у анча қариб қолган эди. У бунга қадар қирқ йил саҳронинг бир четида яшириниб юрди ва Худо унга қандай буюк даъватни тайёрлаб қўйганини тасаввур қилмас эди (Чиқиш 1-4 бобларга қаранг).

Камтар чўпон Довуд ҳали болалигидаёқ Исроил подшоҳи этиб мойланган эди. У одамларнинг назарида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас эди. У шоҳ этиб сайланиши мумкин бўлган одамлар рўйхатидаги энг охирги одам эди. Бироқ Худо уни халққа бош қилиб қўйиб, ундан фойдаланди (1-Шоҳликлар 16-бобга қаранг).

Масиҳдан тонган ҳаворий Бутрус кечирилди ва қолган бутун ҳаётини Хушхабарни воизлик қилишга ва Худони улуғлашга бағишлади (Луқо 22:54-62; Юҳанно 21; Ҳаворийлар 3-бобга қаранг).

Худонинг фарзандларини шафқатсизларча қувғин қилган Павлус Дамашқ йўлидаги руҳий ларзадан кейин тамомила ўзгарди ва натижада, Янги Аҳднинг катта қисмини ёзди! (Ҳаворийлар 9:1-22 га қаранг).

Муқаддас Китобда таърифланган, Худо кечирган, қайта сотиб олган ва Ўзининг режасини амалга ошириш учун фойдаланган барча одамларни эслаганингизда, У сиз учун ҳам худди шундай қилишга қодир эканига шубҳаланишингиз мумкинми?

Бизнинг Худойимиз – умид Худосидир. У доимо тоза саҳифадан бошлашга рухсат берувчи, имкониятлар ва “иккинчи имкон” Худосидир. 

Джойс Майер

"Мусибатлар ичра умид" китобидан

MANNA

13 Nov, 00:31


@umid_tv_uz

MANNA

13 Nov, 00:21


https://youtu.be/KbvyK4a3ERc?feature=shared

MANNA

13 Nov, 00:00


https://telegra.ph/EHRTALABKI-IBODAT-08-17

MANNA

12 Nov, 03:23


Бизнесда қўлланиладиган бошқарув услубларидан жамоатда фойдаланиш мумкинмикин?

#MuqaddasKitobSahifalari

Instagram | Facebook | Youtube | VK

MANNA

12 Nov, 03:10


https://telegra.ph/Kechirib-yashash-11-09

Instagram || Telegram

MANNA

12 Nov, 03:09


Кечириб яшаш

Instagram || Telegram

MANNA

12 Nov, 03:09


Сўзларни танлаш

“Одамнинг қорни​ оғзининг маҳсули билан тўяди,
тилининг самараси билан қониқади.
Ўлим ҳам,​ ҳаёт ҳам​ тилнинг ҳукмидадир,
бирисини севган​ мевасини ейди
(Ҳикматлар 18:20-21).

Сўзда улкан куч бор - ёзма сўзларда, оғзаки сўзларда ва мусиқага қўйилган сўзларда.

Сўзлар сизни тўғри ёки нотўғри йўлга олиб боради.

Ҳикматлар 18:22 нинг бир таржимасида шундай дейилган: «Ҳаёт ва ўлим тил билан белгиланади». Шунинг учун доимо салбий сўзларни айтадиган одамлар охир-оқибат ўз сўзларининг оқибатларини - мағлубият, муваффақиятсизлик ва бахтсизликка эга бўлади.

Кўряпсизми, сўзлар контейнердир. Улар Худога қарши куфр сўзлар - нафрат, шубҳа, қўрқув ва ишончсизлик билан тўлдирилиши мумкин. Ёки улар художўйлик - севги, қувонч, тинчлик ва имон билан тўлдирилиши мумкин.

Сўз билан лаънатлаймиз ва сўз билан марҳаматлаймиз.
Сўзлар хафа қилиши мумкин, лекин улар далда ҳам бериши мумкин.
Сўзлар зарар етказиши ёки шифо бериши мумкин.

Худонинг қудрати билан тўлдирилган сўзлар сиз билан бўлади ва ҳаётингизни ҳақиқатдан ҳам ўзгартиради.

Сиз тинглаган сўзлар ё йўлингизда ёрдам беради ёки сизни тўхтатади!

Сўзлар одамларга ишонч бағишлаши мумкин, аммо улар одамларнинг ишончини синдириши ҳам мумкин.

Эрталаб эри ёки хотини томонидан айтилган аччиқ, қўпол сўзлар уларни кун давомида муваффақиятдан маҳрум қилиши мумкин. Аммо севги ва мулойимлик сўзлари уларнинг кунини ғалабага олиб келадиган куч билан тўлдиради.

Нима учун баъзи оилалар мустаҳкам, барқарор ва муваффақиятли бўлишади?
Бунинг сабабларидан бири - уйда айтилган тўғри сўзлардир.

Уйингиздаги муҳит сизнинг сўзларингизнинг маҳсулидир.

Фарзандларингизда нимани қуряпсиз? Сиз мағлубиятлар ва муваффақиятсизликларни яратяпсизми? Ёки муваффақият ва ғалабами?

Мағлубият ҳақида гапириб бўлмайди. Сиз ўзингизга шубҳа, ишончсизлик, қўрқув ва даҳшат ҳақида гапиришга рухсат бера олмайсиз. Салбий сўзлар юрагингизда қолади, ҳаётингизга муваффақиятсизлик келтиради.

Сўзларимизнинг тўлиқ кучини жуда озчилигимиз тушунамиз.

Сиз бирон бир биродарнинг ҳикоясини айтиб беришга ва Худодан муваффақиятга умид қилишга имконингиз йўқ. Бошқа одамларнинг қулоқларини заҳарламанг, чунки сизники заҳарланган. Бунинг ўрнига, сўзларингиз бошқаларга иноят, барака ва далда сифатида хизмат қилиб, тасалли ва дуо қилсин.

Ўзингиз ва бошқалар ҳақида айтганларингиз жуда муҳим! Ҳар куни сиз муҳим қарор қабул қилишингиз керак: “Бугун нима дейишни танлайман? Келажагимни белгилаш учун бугун нима дейишим керак? Атрофимдагиларни тузатаманми ёки уларни сўзларим билан йиқитаманми?”

Сўзларингиздан оқилона фойдаланинг!

Ҳаётингизда ажойиб воқеалар содир бўлиши учун сўзларингизни Худонинг Каломида айтилган сўзларга асосланг.

Келажагингиз имон, севги ва муваффақият билан тўлиши учун бугундан бошланг - чунки сизнинг сўзларингиз Худонинг кучи ва иноятини ўз ичига олади!

Кичик Кеннет Хейгин

MANNA

02 Nov, 10:43


#Отамиз_учун_ижод

Қайғу, ғам устидан мени кўтарган
Сокин бўл, бардам бўл, Мен Содиқ деган
Ҳар қандай ҳолатда мени тушунган
Раббим Сенга шукур! Ўзингга шукур!

Қалбим чўкканида ҳаёл домига
Кераксиз, ўткинчи ўйлар доғига
Чуқур ўй-хаёлдан тортиб бағрига
Раббим Сенга шукур! Ўзингга шукур!

Ҳаёт ёлғонлари тилганда қалбим
Қийнаб ўртаганда яқин билганим
Ҳар доим Ўзгармас, Севувчи Раббим
Раббим Сенга шукур! Ўзингга шукур!

Ибодатда доим Ўзи қўллаган
"Бардам бўл, ёнингда Мен борман" деган
Содиқ бўлмасам Вафодор бўлган
Раббим Сенга шукур! Ўзингга шукур!

Матн ўқиди:
Сарвиноз
Муаллиф:
Эстер


@uzManna

MANNA

02 Nov, 10:18


📖 Муқаддас Китобга асосланиб яшайдиган оила
👨‍👩‍👧‍👦 Масиҳдаги оилавий қадриятлар
👶 Масиҳий оиладаги фарзанд тарбияси
🫂 Масиҳий мустаҳкам оила сирлари

Барчаси ушбу каналда:
➡️ Мустаҳкам оила

MANNA

02 Nov, 06:39


Худога шукур айтгинг!

Эрта очсанг гар кўзинг
Айта олсанг бир сўзинг
Ҳали тузатмай ўзинг
Худога шукур айтгин!

Шошма! Қолмас юмушинг
Ўтмай қолмас турмушинг
Юрса, юрмаса ишинг
Худога шукур айтгин!

Эътироф эт Худони
Қил ҳар ишда дуони
Қўйиб ёлғон дунёни
Худога шукур айтгин!

Олма инсон "бетидан"
Қувма пулнинг кетидан
Шод бўл суяк-этидан
Худога шукур айтгин!

Сени суйса, суймаса
Сендан меҳр туймаса.
Тутса "заҳар" бир коса
Худога шукур айтгин!

Пулинг кўп сен боймисан
Осмондаги оймисан
Ё қуриган соймисан
Худога шукур айтгин!

Умр ўткинчи бир хас
Сенга ҳеч вафо қилмас
Яхшилик қил, гар билмас
Худога шукур айтгин!

Оғир ботмасин сўзим
Масиҳда икки кўзим
Шоҳми, гадо бўлма ким
Худога шукур айтгин!

Равшан ёзиб чарчама
Синган дилларни яма
Қилмайин асла таъна
Худога шукур айтгин!

**

Масиҳнинг умматлари!

Худони улуғлайди
Улуғлаб ҳеч тинмайди
Синовларда синмайди
Масиҳнинг умматлари!

Худодан сўз очади
Бор меҳрини сочади
Ғийбатлардан қочди
Масиҳнинг умматлари!

Елкасида оқ сочиқ
Дастурхонидир очиқ
Каломга доим интиқ
Масиҳнинг умматлари!

Муаммо келса агар
Дуо қилар тонг саҳар
Озод бўлсин дер башар
Масиҳнинг умматлари!

Нафратланса ҳам дунё
Қалби тўла нур-зиё
"Отамиз" дейди Худо
Масиҳнинг умматлари!

Элтадилар Хушхабар
Ернинг четига қадар
Қучиб қайтарлар зафар
Масиҳнинг умматлари!

Раббимиз чин баходир
Худонинг Руҳи ёрдир
Шифо беришга қодир
Масиҳнинг умматлари!

Куйлар жўшиб санолар
Тилдан тушмас дуолар
Уни кутар самолар
Масиҳнинг умматлари!

Бол томади тилидан
Қувонч кетмас дилидан
Ҳа, ўзбекни элидан
Масиҳнинг умматлари!

Равшан Хизиров

MANNA

01 Nov, 19:10


Нега Худога ишонишим керак?

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

01 Nov, 19:10


Нега Худога ишонишим керак?

Ассалому алайкум. Мен Худони кўрмаяпман, эшитмаяпман ёки ҳис қилмаяпан. Унинг мен билан иши йўқ. У мени ташлаб қўйгандек. Шундай экан нега уни севишим керак? Нега жамоатга боришим керак? Нега ишонишим керак? Яқинда бир биродаримни кўргандим. У охирги пайтларда шундай саволлар билан юрганини айтиб қолди. У билан ўтириб дилдан гаплашдик. Шунда у ўзини қийнаётган саволлар ҳақида шундай деди: “Мен деярли бир неча йилдан бери ўзимга ва Худога шундай саволларни бераман. Шунча йил Худога эргашиб, жамоатга бориб энди бирдан уларнинг барини ташлаш менга ақлли иш эмасдек туюляпти. Имонли дўстларимни кўзим қиймаяпти. Албатта бошқа дўстларим ҳам бор. Агар жамоатни ташласам, имонли дўстларим вақт ўтиб, мендан ҳафа бўлмай қўйишади. Аммо ичимда бир нарса фақат Худони ҳис қилмаётганим учун Ундан воз кечиш ёш боланинг иши эканини айтиб турарди.

Худони ҳис қилмасам ҳам, уни севишим кераклигини билардим. Бу фақат мени Худо билан муносабатимга эмас, бошқалар билан ва ишимга таалуқли эди. Тасаввур қилинг агар бутун дунёдаги одамлар елкаларидаги маъсулиятларини фақат “истаган” пайтларидагина қилса, нима бўлади? Яна ҳатто менинг Худо ва Муқаддас Калом ҳақидаги чекланган билимим билан шуни биламан-ки, имонга эга бўлмай, Худони мамнун қилишнинг иложи йўқ. Аммо менинг Худога бўлган севгим ва ишончим борган сари заифлашиб борар ва мен яна ҳам саҳронинг ичкарисига кириб бораётганимни ҳис қилардим. Ҳатто бу қурғоқчиликдан қандай чиқишни ҳам билмасдим. Аммо мен бу ҳолатдан чиқишни, Худо билан аввлги муносабатимни тиклашни истадим. Авваллари Худонинг ҳузури мен учун ҳақиқий эди. У менинг юрагимда ишларди. Мен бир неча марта Муқаддас Руҳга тўлган ажойиб пайтларимни яхши эслайман.

Кўз ёшларимни тия олмай, Худо олдида тиз чўкиб, Унинг марҳамати ва қудратини ҳис қилган ва аниқ англаган пайтларим бўлган. Буларнинг бари Худонинг ғайритабиий ишларининг натижаси эканини билардим. Ўша пайтларни эслаб, соғиндим. Шунда бир нарсани англадим. Худони ҳис қилмаётганим учун Унга бўлган имонимдан воз кечиш, ўша мен бошимдан кечирган ҳамма нарсаларнинг ёлғон бўлганини тан олиш билан баробар эди. Кейин Худо менга нима сабабдан бу саҳрога тушиб қолганимни эслатди. Мен Худо ҳаётимда қилган ажойиб ишларини унутиб қўйган эканман. Чиндан ҳам кўп ҳолларда Худо бизнинг ҳаётимизда қандай ажойиб ишлар қилганини унутиб қўямиз. Исроил халқи Мисрни ташлаб ваъда қилинган ерга кетаётганларида саҳродаги қийинчиликлардан нолидилар. Улар: “Сувсиз ва овқатсиз бундай сарсон бўлиб юргандан кўра, Мисрда ўлиб кетганимиз яхшийди”, дейишди.

Улар ўша пайтдаги ўтиб кетадиган муаммоларга диққатларини қаратиб, Худонинг уларни қудрат ва мўъжизалар билан олиб чиққанини унутдилар. “Ёдингизда тутинг: сизлар Мисрда қул эдингиз, Мен қудратим ва ажойиботларим билан сизларни у ердан олиб чиқдим. Шунинг учун, Шаббат кунига риоя қилинглар, деб амр этдим.” “аммо улардан қўрқманглар. Эгангиз Худо фиръавнни, бутун Мисрни нима қилганини эсингизда тутинглар. Эгангиз Худо Ўз қудрати ва ажойиботлари билан сизларни у ердан олиб чиқди, буюк синовлар, аломату мўъжизалар кўрсатди. Буларни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Сиз қўрқаётган ҳамма халқларни Эгангиз Худо худди ўша аҳволга солади.” Қачонки, ким биландир, келишмовчиликка бориб қолсам, у билан ўтказган вақтларимни эслайман. Бу менга муносабатни сақлаб қолишимга ёрдам беради.

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

01 Nov, 18:06


Сиз қийин вазиятларда ёрдам учун кимга мурожаат қиласиз?

Instagram | Facebook | Youtube | VK

MANNA

31 Oct, 16:12


Сиз Хэллоуин байрамига қандай қарайсиз?

MANNA

30 Oct, 06:12


Эшитиш ва тинглаш орасидаги ажойиб фарқ ҳақида:

⬇️⬇️⬇️
https://t.me/mustahkam_oilaviy_munosabatlar/1437

MANNA

30 Oct, 06:11


Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

30 Oct, 06:11


Шайтон қопқони

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

30 Oct, 06:11


Шайтон қопқони

Ассалому алайкум. Ҳар бир инсон у ёки бу хилдаги қизиқишларга эга. Ҳамманинг ўз хоббиси, ёқтириб қиладиган машғулоти бор. Ҳамма у ёки бу мавзуда қизиқиш билан суҳбатлашади. Аммо ҳеч тасаввур қилганмисиз, бир кун келиб атрофдаги ҳамма нарса сизга маъносиз туюла бошласа, нафақат нарсалар ҳатто одамларга ҳам эътиборсиз бўлиб қолсангиз, ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз. Бундан бир неча йил олдин мен қаттиқ тушкунликка тушдим. Шу пайтда Воиз китобини ўқидим. Менинг ҳолатимдан фойдаланган иблис бу китобдаги ҳақиқатларни менга бошқача таъсир эттирди. Шундан сўнг ҳамма нарсага қизиқишсиз қарайдиган, «атрофимни ўраб турган ҳамма нарса, қилаётган ишим, ҳаётим ҳам ҳаммаси бекор», деган фикрга келдим. Бу нарса мендаги тушкунликни яна ҳам ошириб юборди. Бу ҳолатдан Худонинг ёрдами билан зўрға чиқиб олдим.

Аммо бугун сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган гувоҳлигимиз мен ҳақимда эмас, бир киши ҳақида. У ўз гувоҳлигини шундай бошлайди:

«Бир куни эрталаб мен шундай бир ваҳимали туйғу билан уйғондимки, худди атрофимдаги ҳамма нарса вайрон бўлаётгандай эди. Мен олдимда на бирон мақсадни, на келажакни кўрмасдим. Оилам менга бегона ва мендан узоқ одамлар гуруҳи бўлиб туюларди. Барча ҳаётий қадриятларим мен учун бирданига ўз маъносини йўқотди: уйим, оилам, дўстларим, ижодим, хуллас мени ҳеч нарса хурсанд қила олмасди, ҳамма нарса маъносиздай туюларди. Ниҳоят Худога қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдим: «Менинг бу фикрларим қаердан пайдо бўлди? Нега улар мени таъқиб қилади? Эй Раббий, мен биламан, бу туйғулар Сендан келмаган. Менга нима бўлаяпти?»

Кечагина ҳаммаси яхши эди. Мен шу кунлар арафасида нималар бўлганини эслай бошладим. Бу ҳолатга тушишимга арзирли бирор бир сабаб топмадим. Ўша куни аёлим билан киногами ёки театргами боришни режалаштиргандик. Аёлимни ҳафа қилмаслик учун бирга боришга тайёргарлик кўра бошладим. Биз кинога боришга қарор қилдик. Кинотеатр олдида туриб илинган афишаларни ўқий бошладим. «Булар ҳеч нимага ярамайди – рейтинги паст, буниси эса фақат зўравонлик ҳақида. Бунда эса умуман ақлли нарса йўқ, унисида фақат жирканчли ҳирс акс этган», - деб изоҳ берардим мен афишаларни кўздан кечирар эканман. Охири биз ўзимизга нотаниш бўлган бир фильмни томоша қилишга қарор қилдик. Ҳеч бўлмаса, ваъдамни бажарган бўламан-ку, - деб ўйладим. Фильм бошланди. Фильм меҳнаткаш эр билан ўзини ёлғиз ҳис қилган аёлнинг ишқий саргузаштлари ҳақида экан.

Мен фильмни томоша қилар эканман, ўзимни ёмон ҳис қилдим. Ундаги фикрлар Худонинг фикрларига мутлақо қарши турарди. Аммо фильмни охиригача кўришга мажбур бўлдим. Агар биз кинотеатрдан Худонинг биринчи огоҳлантиришидаёқ кетган бўлганимизда эди, кейинги куни менда шундай ёмон кайфият бўлмас эди. Шундай бўлдики, Муқаддас Руҳнинг пок оқими ташқи дунёнинг ифлос оқимидан кирланди, менда пайдо бўлган ва Худодан келмаган умидсизлик эса юрагимга ҳижолат кирганидан дарак берарди. Бу ҳижолатчилик сабабини мен ўзимдан қидирдим. Бунга ўзим айбдорман, деб ўйладим. Ҳақиқатда эса, мен ҳижолат руҳи манбаи – шайтоннинг таъсирига тушиб қолган эдим. Мендаги ҳижолатнинг сабаби – бу зулмат билан ёруғликнинг аралашиб кетиши эди. Мен ҳаммасининг тагига етиб, Худонинг ёрдамида яна аввалги кучли ҳолимга қайтдим.»

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

30 Oct, 06:09


Instagram || Telegram

MANNA

30 Oct, 06:09


Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади

Худонинг айтганини Унинг Ўзи белгилаган вақтда бажарсангиз юрадиган йўлингиз қисқа бўлишини биласизми? Худонинг иродасидан ташқарида бўлган қисқа йўл ноқулай келишувга олиб келади, чалкашлик ва можароларни пайдо қилади.

Биз, имонлилар, узоқ масофага югурувчилар эканлигимизни тушунишимиз лозим. Бизлар узоққа югурувчилармиз, чопқирлар эмасмиз. Бизга тезда бойиб кетишга олиб борадиган, келишмовчилик эшикларини очиб берадиган қисқа йўллар тўғри келмайди.

Қадимий бир тўғри матал бор: “Агар сиз ҳунарнинг фақат сирли жиҳатларини ўрганмоқчи бўлсангиз, у ҳолда ҳунарнинг ўзини ҳеч қачон эгаллай олмайсиз”.

Мана, ўз хониши билан машҳур бўлган чиройли қушча ҳақидаги воқеа. Кунлардан бирида қушча дарахт шохида туриб, тинимсиз сайраётганди. Шу вақт дарахт остидан бир одам ўтаётиб, унинг қандай сайраётганини эшитиб қолди. Қушча бу одамнинг қутича кўтариб кетаётганини кўрди. “Қутичангда нима бор? – деб сўради қушча. Ҳалиги одам қутичада катта семиз чувалчанглар борлигини айтди. “Мен сенга ҳар бир дона патинг учун бир дона чувалчанг бераман” – дея таклиф қилибди ўша одам.

Қушча пастга учиб тушибди, патидан биттасини юлиб чувалчангга алмаштирибди. Чувалчангни еб бўлиб, қушча шундай хаёлга борибди: “Чувалчангларни олиш шунчалик осон экан, нега уларни топиш учун кўп меҳнат қилишим керак?”

Шу тарзда кўпгина кунлар ўтибди ва тез орада чувалчанг учун тўлашига бир дона ҳам пати қолмабди. Шунинг билан биргаликда қушча энди учолмас, аввалги чиройи қолмаган ва нафис наволарни куйлашни ёқтирмай қолибди. Шу тариқа у ақлсиз ва бебахт қушчага айланиб қолибди.

Кўп ҳолларда биз шу қушчага ўхшаб қоламиз: биз доимо ўзимиз истаган нарсаларни эгаллаш, ўзимиз хоҳлаган натижаларга эришиш ва улгуриб қолиш учун қисқа йўлни топиш ҳавасига бериламиз. Аммо, афсуски, бу қашшоқ тасаввурнинг ўз баҳоси бўлиб, энг қисқа йўл давомида уни тўлашимиз керак бўлади.

Вақт ўтиб биз муваффақият сари қисқа йўл бўлмаслигини тушунамиз. Ҳаётнинг сирли ҳақиқатларидан бири шуки, соврин йўли совриннинг ўзидан кўра катта қийматга эга. Қисқа йўллар биздан йўл давомида олишимиз керак бўлган бебаҳо сабоқни ўғирлайди. Мабодо сизга Худо даъват этмайдиган қисқароқ йўлни таклиф этаётган бўлишса, айтинг: “Йўқ”. Худо йўллаган ўша йўлда қатъий ва тиришқоқ бўлинг.

Ҳа, бу тўғри: биз қулай вазиятлар марказига етгунимизга қадар вақт ўзгармайдиган йўлда қолишимиз лозим.

Джон Мэйсон
"Чалғитиш номли душман" китобидан

Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

30 Oct, 05:30


Сиз қанчалик ҳаракат қилаётганингизни
😚😚😉😚кўриб турибди

Худонинг Шоҳлигида ҳаракат қилиш жудаям қадрланади.
Эҳтимол, биринчи уринишда васвасани енголмагандирсиз, Худо сизнинг тавбангизни қадрлайди.
Майли, балки одамлар сизнинг ҳаракатларингизни кўришмас, лекин Худо кўриб турибди ва У сизни тақдирлайди.
Эҳтимол, Хушхабар айтиш учун минглаб одамларни тўпламаётгандирсиз, лекин Худо сиз орқали келган ҳатто битта одамга ҳам хурсанд бўлади.
Шубҳалар билан курашаётгандирсиз, лекин ҳақиқатни қидираётганингиз Худога ёқади.
Балки ибодат қилишга кучингиз йўқдир, лекин Худога сокин вақтда У билан бирга ўтиришингиз ёқади.
Эҳтимол сиз энг кучли хушхабарчи эмасдирсиз, лекин сиз ибодат қилаётган ҳар бир инсон учун Худо курашади.
Таслим бўлманг.
Худонинг шоҳлигида ҳар бир ҳаракат қадрланади.

"Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик.​ Агар ҳолдан тойиб қолмасак,​ ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз."
Галатияликлар 6:9

Манба

@uzManna

MANNA

28 Oct, 17:21


https://youtu.be/1Oc1TOqAIlI?feature=shared

MANNA

28 Oct, 10:22


Позитив, ижобий фикрларга эга бўлиш – бу ўзаро муносабатдаги муҳим афзаллик ҳисобланади. Негатив, салбий фикрлар муносабатни мураккаблаштириб юбориши мумкин, табиийки эр-хотин ҳам бир-бирларининг олдиларида очиқ, эркин бўла олмайдилар. Китоб муаллифи шундай дейди: “Теннесси Университетида 3 кунлик семинар ўтказилди. Маъруза пайтида мен бир неча талабалар билан, масиҳий ёшлар етакчилари билан йиғилишда қатнашдим. Бир ёш аёлнинг ғамгин, тушкун кайфиятда ўтирганини кўрдим. Маъруза давомида унга ҳам сўз берилди. У ҳам ўз фикрларини билдирди:.

“Мен энди ҳеч қандай варақалар тарқатмайман. Ҳамма йиғилишларимиз ҳақида, биз юритаётган фаолият ҳақида салбий фикр билдирмоқда. Бугун фақат негатив, салбий фикрлар билдирилган хатлар олдим””.

Мен дарҳол савол бердим:
-Бугун неча одам хат йўллади? 25?
Йўқ.
10 тами?
Йўқ.
Ёки 5 тами?
У яна ЙЎҚ деб жавоб берди.
Шундай қилиб, у тарқатган икки-уч юз варақаларга фақат икки кишигина негатив, салбий фикр билдирганини билдим. Шунчаки бу аёл вазиятни қора рангда кўраётганлиги аниқланди. Кўплаб одамлар 10 та ижобий ва 1 та салбий фикрлар билдирилган хат олса, салбий фикрларга кўпроқ эътибор қаратишга мойил бўлар экан. Бундан чиқди, агар одам 90% мақтов сўзларини эшитиб хурсанд бўлса,10% танқид сўзларини эшитгач бу хурсандчилигини йўқотар экан-да.

Сиз ўзингизни ижобий коммуникаторман деб айта оласизми? Агар сизнинг Худо олдидаги юриш-туришингиз тўғри бўлса, одамлар сиз билан мулоқот қилишга интилади. Муқаддас Китобда бундай ёзилган: “Энди эса, эй биродарларим, фикр–зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар.”

Севган инсонингизни, яқинларингизни рағбатлантиринг. Дотти менга шундай дерди: “Менга гул беришни бутунлай тўхтатдингиз. Сиздан гулдаста олганимда жуда хурсанд бўлар эдим”.

Яқин инсонингизга самимий миннатдорчилик билдириш ва унинг кайфиятини кўтариш орангиздаги муносабатни мустаҳкамлашда ёрдам беради.

Биз таклиф қилаётган услублардан фойдалансангиз, аминманки, оилавий муносабатларингиз мустаҳкамланади, сизлар ҳиссий жиҳатдан аввалгидан ҳам яқинроқ бўла бошлайсиз.
Павлуснинг ажойиб сўзлари бор: “Биз инсон бўлиб, бу дунёда яшасак ҳам, башарий куч билан жанг қилмаймиз. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз башарий манфаат учун эмас, балки илоҳий манфаат учун ишлатилади. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир. Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга биз барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз. Шундай қилиб, ўзларингиз ҳам тўла бўйсунганингиздан кейин, биз биргаликда ҳар хил итоатсизликни жазолашга тайёр бўламиз”.

🚀 🎬 📷 🎨
Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

28 Oct, 10:22


Эр-хотин орасидаги муносабатларни яхшилаш учун керакли 🔤🔤 та қоида

Ўзаро муносабатларингизда ушбу 10 та қоидадан фойдаланинг, шунда орангиздаги муносабат яна-да мустаҳкамланганига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

🔤Ўзаро муносабатни яхшилашга интилинг.
🔤Муросага келишни ўрганинг.
🔤 Тушунишга ҳаракат қилинг.
🔤 Турмуш ўртоғингизнинг қадр-қимматини оширинг.
🔤 Суҳбатдошингизни қўллаб-қувватланг, позитив одам бўлинг.
🔤Суҳбатдошингизнинг сирини сақлашни ўрганинг.
🔤Гапириш учун қулай вақтни кутинг.
🔤Фикрларингиз ва ҳис-туйғуларингиз ҳақида айтишдан тортинманг ва жонкуяр бўлинг.
🔤Суҳбатдошингиз сизнинг фикрингизни ўқий олади, - деб ўйламанг.
🔤🔤Ростгўй бўлинг.

Учинчи қоида ҳақида тўхталсак: тушунишга ҳаракат қилинг.

Баъзида яқин инсонингиз сизга айтмоқчи бўлган сўзларини тўлиқ етказиб беролмайди. У айтмоқчи бўлган гаплар билан сиз ундан эшитган сўзлар икки хил бўлиши мумкин. Мана шундай вазиятда сиз суҳбатдошингизни тушунишга ҳаракат қилишингиз керак.

Аввало нимага эришишни истайсиз? Суҳбатдошингиз сизни тушунишини истайсизми ёки сиз уни тушунишни хоҳлайсизми? Сиз суҳбатдошингизнинг сўзларини охиригача тингламай, суҳбатни бўлишга ва ўз фикрларингизни устун қўйиб, айтишга шошиласизми? Сиз баъзан севган инсонингизнинг сўзларига эътибор бермасдан, шошилинч хулоса чиқарасизми? Агар шундай бўлса, сиз ёлғиз эмассиз! Бу муаммо фақат сиздагина эмас. Мен ҳам кўпинча ўзимни шундай тутаман. Баъзан суҳбатдошимнинг гапларини эшитсам ҳам, менга нима демоқчилигини тушунмайман.

Тинглашга ва тушунишга ҳаракат қилиш дегани – вазиятга ўша инсоннинг кўзи билан қарашни ўрганиш демакдир. Бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муносабатда бўлинг. Худди шу тарзда, кимдир бизни эшитишини истасак, биз ҳам яхши тинглашни, тушунишни ўрганишимиз керак.

4-қоидага ўтсак:
Турмуш ўртоғингизнинг қадр-қимматини оширинг.

Бу дегани – суҳбатдошингизнинг ҳар бир гапига рози бўлинг, ҳар бир гапини мақулланг, дегани эмас, меъёрида унинг позициясини, дунёқарашларини ҳурмат қилган ҳолда, уни обрўсини кўтариш ниятида мақтаб қўя оласиз. Агар чиндан суҳбатдошингизнинг фикрлари сизга мақул бўлса, фикрига қўшилишингизни айтишингиз мумкин ёки бошингизни силкиш орқали кўрсатишингиз мумкин.

Мен кўрган жуфтликлар орасида ўз фикрларини устун қўйиб, суҳбатдошини камситадиганлари ҳам учраган. Бундай жуфтлик орасида ҳиссий яқинлик йўқлигини англаш мумкин. Сиз эрингиз ёки хотинингизни ҳурматга лойиқ инсон ҳисоблаб, қадр-қимматини оширишни истайсизми? Унда сиз бундай дейишингиз мумкин: “Сизни диққат билан тинглайман. Сиз бунга лойиқ инсонсиз.”, “Икки қулоғим сизда. Фикрларингиз мен учун муҳим”.

Доттининг сўзларига кўра, мен унинг ақл-заковати, доно эканлиги учун мақтаганимда, мен учун ўзининг қадрли инсон эканлигини ҳис қилар экан. Дотти шундай дер эди: “Джош ҳар доим менга тушунувчан, доно, фаросатли, ширинсухан аёл эканлигимни айтади. аввалига у шунчаки мени бахтли, хурсанд қилиш учун айтади, деб ўйлардим. Аммо вақт ўтиши билан Джош менинг фикрларим, орзуларим, ҳис-туйғуларим билан қизиқадиган бўлди. Маълум бир китоб, фильм, маърузаларга оид менинг фикримни ҳисобга оладиган бўлди. У доим: “Сен мен кўра олмайдиган нарсаларни кўрасан, зийраксан”, -деб мени мақтайди. Бундай суҳбатлар доим қизиқарли бўлади ва охир-оқибат бизда жуда кўп ўхшашликлар борлигига амин бўламан”.

Эрлар, хотинингизга назар солинг, шунингдек, унинг ўзига хос дунёқарашларига эътибор беринг. Унинг ақл-донолиги, зийраклиги сизда катта таассурот қолдиришини айтинг.

Аёллар, сиз ҳам ўз эрингизга назар солинг. Унга таянинг, тушунчалари, фикрлари билан қизиқинг. Эрингизнинг ёнингизда эканлиги сиз учун шараф эканлигини, буюк мукофот эканлигини айтинг. Бир-бирингизни мақтаб, обрўнгизни, қадр-қимматингизни кўтарадиган бўлсангиз, орангиздаги муносабат яна-да мустаҳкамланади.

5-қоидага ўтсак:
Суҳбатдошингизни қўллаб-қувватланг, позитив инсон бўлинг.

MANNA

28 Oct, 10:22


🟢Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

28 Oct, 10:22


Кўпгина яхши ғояларга “Йўқ” деб деб айтинг

Шайтоннинг ҳийлаларидан бири шуки, у бизни кўп нарсаларга “Ҳа” деб айтишга ундайди. Ва биз шу даражада сийқалашиб қоламизки, ўртамиёна даражага тушиб, ҳеч нимани қойиллата олмаймиз.

Мағлубиятга учрашнинг кафолатланган қоидаси бор: сиз ҳамманинг кўнглини топишга интилинг.

“Яхши” ва “Тўғри” – булар бошқа-бошқа тушунчалардир. Авваламбор, кўпчилик яхшини тўғридан фарқлай олмай қийналади. Биз энг аввало кучларни бошқа йўналишга қаратишга эмас, балки тўғри ишларни аъло даражада бажариш учун даъват этилганмиз.

Ҳар бир одамнинг ҳаётида кўпгина яхши ғояларга “Йўқ” деб айтишга ўрганиши зарур бўлган вақт келади. Аслида инсон қанчалик улғайса, шунчалик даражада "Йўқ" деб айтиши учун имкон бўлади. Муваффақиятнинг сири – одам ўзини жамлай олишида. Эҳтимол, бошқа ҳеч бир фазилат бу каби муваффақият негизи бўлмагандир. Васваса эса ҳаммасини оз-оздан қилиш истагидан ҳосил бўлади.

Яхши ғояларга “Йўқ” деб айтиш “Ҳеч қачон” маъносини англатмайди; “Йўқ” сўзи “ҳозир эмас” маъносини билдириши мумкин.

“Йўқ” сўзида муайян куч мавжуд. “Йўқ” – фавқулоддаги ҳолатлар ва заифликнинг негизини синдириб ташловчи юмшатилган сўздир. “Йўқ” ёмон вазиятни яхшига, нотўғрини тўғрига айлантириши мумкин. “Йўқ” сизни аслида ҳозир кўтариб юришингиз керак бўлмаган юкдан халос этади.

Шунингдек, буни айта олиш Худонинг қонунларини ҳаётга тадбиқ этиш учун етарлича вақт ва кучларингизни ажратишга ёрдам беради.

Мен ишонаманки, сиз бу бобнинг сарлавҳасини ўқиганингизда ўтмишдаги кечинмаларингиз ва ҳозирги ҳолатингиз хаёлингизга келди. Ишончим комил, сиз “Йўқ” ёки “Ҳозир эмас” деб айтиш тўғри келадиган кўпгина вазиятларни эсга олиб турибсиз. Келажакда бунга ўхшаш умидсизликдан ўзингизни эҳтиёт қилинг.

“Ҳа” ва “Йўқ” – булар сиз қачонлардир айтган иккита энг муҳим сўзлардир. Бу иккала сўз сизнинг тақдирингизни белгилаб беради. Сиз бу сўзларни айтганингизда, улар келажагингизга ўз таъсирини ўтказади.

Унчалик муҳим бўлмаган нарсаларга “Йўқ” деб айта олиш, ҳаётдаги муҳим нарсаларга “Ҳа” деб айта олишни билдиради.

Джон Мэйсон
"Чалғитиш номли душман" китобидан

Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

28 Oct, 10:22


Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

28 Oct, 09:09


https://telegra.ph/Hudoga-b%D1%9Elgan-imon-10-28

Instagram || Telegram

MANNA

28 Oct, 09:09


Худога бўлган имон

Instagram || Telegram

MANNA

28 Oct, 09:09


Instagram || Telegram

MANNA

28 Oct, 06:50


1988 йилда Арманистонда кучли зилзила содир бўлиб, бир неча дақиқада юзлаб биноларни вайрон қилди. Минглаб одамлар харобалар остида қолиб кетди. Қутқарувчилар дастлабки соатлардаёқ уларнинг кўпчилигини чиқариб олишга муваффақ бўлдилар. Бироқ биринчи сутка ўтгач, тирик қолганларни топиш умиди жуда кам эди.
⠀Шундай бўлса-да, бир киши тошлар уюмидан кетишни истамади, чунки у ўғлининг шу ерда кўмилиб қолганини биларди. У мактаб биносидан қолган ғишт ва тахталарни қўллари билан кавлай бошлади. У кеча-ю кундуз тиним билмай ишлади. Одамлар уни тўхтатмоқчи бўлишди, аммо у ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмади.
⠀Олтинчи куни у қандайдир тўсинни суриб ташлади ва унинг остида бўшлиқ пайдо бўлди. Қоронғиликка эгилиб, у ўғлининг исмини айтди ва бир неча болаларнинг ҳолсиз овози, жумладан, ўғлининг овози ҳам эшитилди. Бола: "Дада, келмайсиз деб ўйлагандим," деди.

⠀Баъзида биз Худо жавоб бермайди, ёрдамга келмайди деб ўйлаймиз. Эҳтимол, бунинг сабаби шундаки, бизнинг ҳаётимиз кераксиз нарсалар ва ахлатга тўлиб-тошган, шунинг учун Унга буларнинг барчасини тозалашга кўп вақт кетади. У бир лаҳзага ҳам кечикмайди, У бизнинг ибодатларимизга дарҳол жавоб беради. Самовий меҳрибон Ота Ўз фарзандларини қийинчиликлар билан ёлғиз қолдирмайди.

MANNA

27 Oct, 17:40


Агар сизга Худонинг Каломига қарши иш қилишни буюрганларида нима қилган бўлардингиз?

Instagram | Facebook | Youtube | VK

MANNA

27 Oct, 09:07


​#Сулаймоннинг_ҳикматлари

6–БОБ

Кафиллик ва турли иллатларга қарши огоҳлантириш

1 Ўғлим, ўзгага кафиллик қилиб,
бегона билан аҳдлашган бўлсанг,

2 ўз тилингдан илиниб,
сўзларинг тузоққа етаклаган бўлса,

3 ўғлим, ўзганинг қўлига тушиб қолибсан,
ўзингни қутқар, бор, тиз чўкиб ёлвор.

4 Ўзингга уйқу берма,
бир сония ҳам дам олма.

5 Овчидан қочган оҳу каби,
беданавоз қўлидан қочган беданадай ўзингни қутқар.

6 Эй танбал, чумолиларга бир қара,
уларнинг хатти–ҳаракатларини кўриб доно бўл.

7 Уларнинг на раҳбари,
на назоратчиси, на ҳукмдори бор.

8 Лекин улар ёзда озиқ тўплашади,
ўрим пайтида дон–дун йиғишади.

9 Сен–чи, танбал, қачонгача ухлайсан?!
Қачон ўрнингдан турасан?

10 “Бир оз ухлай, бир мизғиб олай,
ёнбошлаб бирпас дам олай”, дейсан.

11 Шунинг учун қашшоқлик йўлтўсардай,
муҳтожлик қароқчидай устингга келади.

12 Айёр ва нопоклар ярамас сўзларни гапириб юрадилар.

13 Кўз қисадилар,
оёқ–қўллари билан имо–ишора қиладилар.

14 Юракларида доим ёвуз ният қилиб,
одамлар орасида жанжал чиқарадилар.

15 Шунинг учун тўсатдан офатга учрайдилар,
шифо топмай тўсатдан ҳалок бўладилар.

16 Олти нарсадан Эгамиз нафратланади,
етти нарсадан У жирканади. Булар:

17 манманлик нигоҳи, ёлғончи тил,
бегуноҳ қонни тўкадиган қўллар,

18 ёмон ниятли юрак,
ёвузликка югурадиган оёқлар,

19 ёлғон гапирадиган сохта гувоҳ,
ака–укалар орасига нифоқ солувчилардир.
Зинога қарши огоҳлантириш

20 Ўғлим, отанг насиҳатларига қулоқ сол,
онанг ўгитларини рад этма,

21 уларни доим юрагингда сақла,
бўйнингга тақиб ол.

22 Юрганингда улар сенга йўл кўрсатади,
ухлаганингда қўриқлайди,
уйғоқлигингда сенга гапиради.

23 Чунки амрлар — чироқ,
танбеҳ — ҳаёт йўли,
панд–насиҳатлар нурдир.

24 Улар сени бошқаларнинг хотинидан,
зинокор аёлнинг ширин сўзидан сақлайди.

25 Юрагингда унинг гўзаллигини орзу қилмагин,
кўзларига маҳлиё бўлма.

26 Фоҳишага биттагина нон ҳақи етарли,
аммо ўзганинг хотини билан қилинган зино
бутун ҳаётингни барбод қилади.

27 Қўйинга чўғ солганда кийимни куйдирмай бўладими?!

28 Чўғ устида юрганда оёқни куйдирмай бўладими?!

29 Ўзганинг хотини олдига кирганнинг аҳволи ҳам шундай,
бегона аёлга теккан жазосиз қолмайди.

30 Қорни очлигидан ўзини тўйдириш учун ўғрилик қилса,
одамлар ундан нафратланмайди.

31 Лекин қўлга тушиб қолганда ўғирланган молининг ҳақини
етти баробар қилиб қайтариши керак.

32 Зино қилган ақлсиздир,
ўзини ўзи нобуд қилади.

33 У кўп калтак еб шарманда бўлади,
бир умрга бадном бўлади.

34 Чунки рашк эрни ғазаблантиради,
эр қасос олганда шафқат қилмайди.

35 Ҳар қандай ҳадяни рад этади,
қанча пора берсанг олмайди.

MANNA

26 Oct, 23:03


😌☺️😚😉😌😌
🔤
😌😌😚😌😌
🔤
😌😉☺️😉😌
🔤
😌😌☺️😚
🔤
😉😉😉😉😉😉
🔥🔥🔥🔥🔥🔥

MANNA

26 Oct, 23:02


https://telegra.ph/EHRTALABKI-IBODAT-08-17

MANNA

26 Oct, 14:14


💯💯💯

Кундалигим

MANNA

18 Oct, 12:22


Сиз оғир вазиятда Ундан ёрдам сўрайсизми?

Instagram | Facebook | Youtube | VK

MANNA

18 Oct, 06:56


Худо истаган никоҳ

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

18 Oct, 06:56


Худо истаган никоҳ

Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сизга маълум қилмоқчи бўлган гувоҳликларимиз талайгина. Худованд ўз фарзандлари ҳаётида Муқаддас Руҳи орқали ишлаяпти. Унинг фарзандлари мудраб қолгани йўқ. Уларнинг Худованд билан кўпроқ олға қадам ташлагани сари руҳий тажрибага бой бўлиб бормоқдалар. Бугун сизларга айтиб бермоқчи бўлган гувоҳлигим икки кишининг ҳаётини боғлаган Худованднинг иши ҳақидадир. Яқинда бир тўйда бўлдим. Уларнинг иккисини ҳам яхши танийман. Куёв бўлмиш жуда ҳам камтарин ва меҳнатсевар йигит. У жуда ҳам оддий йигит. Шу туфайли бўлса керак ҳалигача уйланмаган эди. Қиз эса яқин дугонамнинг синглиси. Энг қизиғи шундаки, Худованд опа-сингилнинг ибодатига бирин кетин жавоб берди. Аввал опа ибодатига жавоб олди, кейин эса сингил.

Келин бўлмиш ҳам жуда сипо, мулойим ва жуда эҳтиёткор қиз. Эҳтиёткор дейишимга сабаб, унинг қўлини сўраганлар, ёки у билан суҳбатлашишни истаган жуда кўп йигитлар бўлди. Бироқ уларнинг ҳамма таклифларига Худованднинг фикрини сўради. Бошқа ҳавойи қизлар каби, йигитларнинг таклифига хурсанд бўлиб, улар билан учрашиб юрмади. У йигитларнинг таклифига юмшоққина аммо қатъий қилиб, Худонинг жавобини кутишини айтди. Шундай бўлдики, Худонинг назарида ўша йигитлар ўша қиз учун танланган инсон бўлиб чиқмади. У яна умид билан турмуш ўртоқ сўрашда давом этди. Ëши ўтиб қолаётганини, қўшнилар ва танишлар гап қилишаётганини айтиб, уйидагилари ҳам турмушга узатишга ҳаракат қилишди. Бироқ у Худованд ўзи учун танлаган инсонни кутишга қарор қилди.

Мана яқинда ўша қиз ҳақида яхши янгилик эшитдим. Албатта унинг тўйига бориб, улар учун ибодат қиламан, деган фикр билан тўйга бордим. Жуда ҳам чиройли келин-куёвларни кўриб, тўлқинландим. Бу келин-куёвларнинг кўнгиллари ҳотиржам. Улар бир-бирлари учун яратилганини, никоҳлари Худонинг марҳамати билан самода боғланаётганини билган ҳолда мамнун эдилар. Уларнинг шодлигига шерик бўлиб тўйга келганлар, тўйни ташкиллаштирганлар ҳам келин-куёвнинг никоҳидан кўнгиллари тўқ эди. Бу иккиси узоқ вақт ўз жуфтларини кутишди. Ҳар куни ибодатда Худодан тўғри инсонни учратишини сўрашди. Мана ниҳоят Худованд уларни кўриштирди. Чиндан ҳам Худованд биз имонлиларнинг ҳаётида ноодатий тарзда ишлайди. Худованд биз кутмаган пайтда, ажойиб мўъжизасини тақдим қилади.

Никоҳ – муқаддас. Унинг тузилиши енгил-елпи фикрларга, бойликка ва манфаатга бориб тақалмаслиги керак. Бугунгки кунда кўпчилик ёшларнинг чирой, бойлик ва манфаат юзасидан турмуш қураётганларини кўриб, уларнинг ҳаётига ачинасан, киши. Нотўғри танланган киши учун катта дабдабали тўй ўтказилади. Жиддий ўйлаб қурилмаган никоҳ эса ўз-ўзидан пароканда бўлади. Кўп ўтмай тўйи бўлган ёшларнинг ажралишаётгани ҳақида эшитасиз. Аммо никоҳ Худонинг иродаси билан бўлса, уни Худованд марҳаматласа, ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳатто турмуш қийинчиликлари, муштлари ва йўқчилик ҳам уни буза олмайди. Юқорида биз келтирган никоҳ ана шундай Худо марҳаматлаган никоҳ бўлди.

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

18 Oct, 05:46


💬 Муқаддас Китоб бўйлаб саёҳат
💬 Эски ва Янги аҳддаги воқеалар
🟡 Исо Масиҳнинг тамойиллари
🟡 Кўпгина саволларга қисқа ва аниқ жавоблар

🌐 ҲАЁТ НАФАСИ каналида

Аъзо бўлинг
Бўлишинг
Ҳақиқат хабарини ҳаммага биргаликда етказайлик 🙏

🚀   🎬   📷   🎨   📞

Instagram | Facebook | Youtube | VK

MANNA

18 Oct, 04:43


Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

18 Oct, 04:43


Хизматкор билан ишлаш сизни машҳур қилолмайди, фақатгина бой қилади.

Телефон жиринглаб қолди. Мен гўшакни кўтарганимда нариги тарафдан бир киши шундай деди: “Ба–бах! Сен ўлдинг!” Мен жим қолдим. Эшитганимга қандай ёндашишни билмасдим. Кейин эса мижозим Жеймс Кэмбеллнинг таниш овозини эшитдим: “Джон, мен сенга биз ўзимиз учун ҳар куни ўлишимиз кераклигини эслатиш учунгина қўнғироқ қилаяпман”.

Бу эса ҳақиқат. Ўша ёқда, юқорида, “Мен хизмат қиламан” деб айтишни хоҳлаган ҳар ким учун ҳамиша жой бор.

Мен бир неча йиллар аввал Зиг Зигларнинг сўзларини эшитгандим. У ўз тақдимотида шундай деганди: “Ҳаётда сиз нимани хоҳласангиз бариси бўлади, агарда сиз бошқаларга хоҳлаган нарсаларини ҳаётдан олишларига ёрдам берсангиз, ўзингизнинг ҳаётингизда ҳам хоҳлаган барча нарсангиз бўлади”. Мен бу мурожаатни эшитган чоғимда, худди ичимда нимадир портлагандек бўлди. Мен ўшанда бу қоидани ўз ҳаётимга киритиш учун онгли равишда бир қарорга келдим. Бу эса беқиёс ўзгаришларга олиб келди.

Чинакам масиҳий етакчилиги хизмат қилишдан бошланади.

Худбинлик ҳамиша ўз–ўзини нобуд қилишга олиб боради. Кимдир шундай деганди: “Одам фақат ўзига қарайверса, унинг кўзлари ғилайлашиб қолади”.

Хизматкор бўлиш энг яхши машғулот эмас. Биласизми, биз ўзимиз ҳақимизда ўйлашга ўргатилганмиз. Шу боис тўқсон етти фоиз одамларга янги ручка билан ёзишни таклиф этганларида, улар ўз исмларини ёзишади. Аммо маълумки, биз интилишларимиз ва ўзимизча қилган ҳаракатларимизга қарамасдан, кимдир соврин олиши учун ғамхўрлик қилсак, кўпроғига эришишимиз мумкин.

Худо ҳамиша биз кимнидир бошқариб бораётган бўлсак, ўшанга хизмат қилишга даъват этади. Бундан бирор фойда чиқишини кўзламаган ҳолда хизмат қилишга хоҳишингиз бўлсин. Ўзингизга йўл ахтаришдан аввал бошқа биров учун йўл изланг.

Ҳеч ким хизмат қилишни ўрганиб олмагунича ҳаётда муваффақиятга эриша олмайди. Кўхна мақол шундай дейди: “Сарой тахтига йўл – хизматкор кулбаси олдидан ўтади”. Сиз ҳаётингиздаги энг муҳим қарорлардан бирини қабул қилишингиз мумкин: сиз қарзини тўлаш учун имкони ёки манбаалари бўлмаган одамга нимадир қилишингиз мумкин. Раббимиз шундай дейди: “Орангизда ким бош бўлса, сизларга хизмат қилсин” (Мат. 23:11).

У эълон қилади: “Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин. Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизларга қул бўлсин” (Мат. 20:26:27).

Масиҳийлик ҳаётининг ақл бовар қилмас устунликларидан бири шуки, сиз қачонки бошқаларга ёрдам бериш учун ўзингизни бағишлар экансиз, мукофотларга тўлиб–тошмасликнинг иложи йўқ. Бошқаларга хизмат қилганингиз учун мукофот ва марҳаматлар сиз ўзингиз тасаввур қилганингиздан ҳам зиёда бўлади.

Джон Мэйсон
"Чалғитиш номли душман" китобидан

Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

18 Oct, 04:14


https://t.me/basssr

MANNA

18 Oct, 03:40


Нима айтсангиз ёки нима қилсангиз, ҳаммасини Раббимизга Исо Номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар.
(Кол.3:17)

👉 Ҳар куни Исо Масиҳнинг онгли-фаросатли шогирди сифатида яшанг,
👉 Ҳеч қачон ким эканингизни унутманг,
👉 Исо билан ўхшашлигингизни унутманг,
👉 Қаерда бўлишингиздан қатъий назар, Масиҳнинг феъл-атворини ўзингизда сақланг,
👉 Сизнинг муомалангиз ва ҳаракатларингиз меҳр-шавқатли, яхши ва мукаммал Исо Масиҳдай бўлиши зарур.

Ⓜ️ Kundalik ruhiy ozuqa
@uzManna

MANNA

17 Oct, 07:42


✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok

MANNA

17 Oct, 07:42


МАРҲАМАТДАГИ ҲАЁТ

Жуда кўп одамлар Худонинг марҳаматида яшаш ўрнига ҳамиша курашда (қийинлиликда) яшайдилар. Баъзилар Худодан кўпинча менга уни бер ёки буни бер деб сўрайдилар, бу каби одамлар Худо бизни Исо Масиҳ орқали самовий оламдаги БАРЧА қут-баракалар ато қилганини билмайдилар (Эфесликлар 1:3).

Худо инсон учун керак бўлган барча нарсани қилиб бўлди.

Калом шундай дейди: "Фақат биз, имонлилар, у фароғат диёрига кирамиз".
Худо: «Ғазабланганимда онт ичдимки, Улар Менинг фароғатимга кирмаслар», – деб айтган. Ҳолбуки, дунё яратилганданоқ Худо тақдир этган ҳамма ишлар тамом бўлиб турибди. (Ибронийларга 4:3).

Осмонда Худо сиз учун яна нима қилсам экан деб ўйлаб ўтирмайди. У ҳали имонга келмаган одамлар қутқарилиши учун нима қилсам экан, деб ҳам ўйлаб ўтирмайди. Ундай бўлса: «Худо ўзи нима қилади деб, савол беришингиз мумкин?»

У сизнинг қутқарилишингиз, саломатлигингиз, гуллаб - яшнашингиз ва бошқа нарсалар учун барчасини амалга ошириб бўлди ва дунё яратилишигача ҳамма ишларини тамомлади.

Энди бўлса, Масиҳда сизга тегишли бўлган барча нарсалардан баҳраманд бўлишингизни истайди.

У сизни марҳаматларда яшашингизни истайди, 1 Бутрус 1:3 да шундай дейилади: «Раббимиз Исо Ўзининг улуғворлиги ва камолоти шарофати ила бизни даъват этган ва бизга Ўзини танитган. Яшаш ва Худо йўлида юришимиз учун керак бўлган ҳамма нарсани У бизга Ўзига хос илоҳий куч-қудрат билан ато этган».

Шу нарсаларни билиб олганингиздан кейин, энди бошқа қийналишингиз керак эмаслигини тушундингизми? 1 Коринфинликлар 3:21 да, ҳудди шу нарса айтилган, “ҳамма нарса ўзингизники”.

Барча нарса сизга тегишли бўлгани учун ҳар қандай курашни тўхтатинг; оғир ҳаётда яшашдан бош тортинг.

Калом нима деганини ёдингизда тутинг: “Фақат биз, имонлилар, у фароғат диёрига кирамиз”.
Юқоридан туғилган бўлганингиз учун, сиз фароғат ва марҳамат диёрига киргансиз. У ҳозир сизда истаётган нарса бу – сиз туриб ўйғониб У берган ажойиб ҳаётда яшашингиз ва Унинг марҳамат ва ваъдаларидан баҳраманд бўлишингиздир.

@uzManna

MANNA

16 Oct, 15:23


💬 Муқаддас Китоб бўйлаб саёҳат
💬 Эски ва Янги аҳддаги воқеалар
🟡 Исо Масиҳнинг тамойиллари
🟡 Кўпгина саволларга қисқа ва аниқ жавоблар

🌐 ҲАЁТ НАФАСИ каналида

Аъзо бўлинг
Бўлишинг
Ҳақиқат хабарини ҳаммага биргаликда етказайлик 🙏

🚀   🎬   📷   🎨   📞

Instagram | Facebook | Youtube | VK

MANNA

16 Oct, 14:49


Телеграм || Инстаграм || TikTok

MANNA

16 Oct, 08:31


Ёшликдан Худо билан

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

16 Oct, 08:31


Ёшликдан Худо билан

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Кимгадир Хушхабар айтиш бу фақатгина уни нажот олиши ёки у учун қилинадиган ибодатдан иборат эмас. Бу ерда энг муҳими, унинг руҳининг қутқарилиши ва бир умр у ўз ҳаётини Худовандга бағишлашига боғлиқ.

Кўплаб масиҳий биродарларимиз бир нарсада афсусланишади, яъни улар ўз ҳаётларини аввалроқ Масиҳга топширмаганлари учун. Масалан, Муқаддас Китобда кўплаб инсонларнинг ёшлигидан Худовандга эргашганлиги тўғрисида гувоҳликлар мавжуд. Забур китобининг 70 боби, 5 оятида Довуд шундай деб айтганлиги ёзиб қўйилган: “Менинг умидим Сенсан-ку, ё Раббий, ёшлигимдан бери ишончимсан, эй Худованд”.

Бундан ташқари яна Юсуф, Исҳоқ ва бошқалар ҳам болалигидан Худовандга эргашган эдилар. Шунинг учун ҳам, ҳурматли биродарлар, болаларнинг ҳаётини хали улар ёш бўлган пайтларидаёқ қадрлашга ўргатайлик. Юқорида номини тилга олган Муқаддас Китоб қаҳрамонлари каби улар ҳам болалагидан ўз ҳаётларини Худовандга топширсалар, ўйлайманки, замонамиз янада гузалроқ бўлади. Чунки Худовандга эргашган инсон ҳеч қачон ёмонликни бировга ҳам ўргатмайди, ўзи ҳам ўрганмайди.

Азизлар, мен ўз бошимдан ўтган бир воқеани сизларга сўзлаб беришни истар эдим. Тахминан бундан ўн беш йиллар илгари жамоатимиздаги бир аёл мендан илтимос қилди: “Мени болам отасиз ўсяпти, мен эса аёл бўлганим учун уни тарбия қилишда бироз ожизлик қиляпман”, деб айтди. Мен унга ёрдам беришга рози бўлдим. Шу аёлнинг ўғлини шогирдликка олдим. Ўша пайтда у бола тахминан етти ёшлар эди. Кейинчалик у боланинг ўртоғи ва икки ёш катта опаси ҳам бизнинг гуруҳга қўшилишди.

Мен ҳар ҳафта улар билан учрашиб, Худованд ҳақида турли мавзуларда дарслар ўрганар эдик. Мен тахминан улар билан ўн икки ёшгача шуғулланиб келдим ва уларни жамоатга боришга кўндирдим. Улар жамоатга қатнай бошлаганларидан кейин бизда улар билан алоқа ўзилди. Кейинчалик улар бошқа қўшни мамлакатга кўчиб кетганлиги ҳақида эшитиб қолдим. Лекин бир нарсани тан олишим лозим, мен доимо улар учун ибодатда бўлардим.

Мана, орадан ўн йилдан кўпроқ вақт ўтиб, бир куни кечқурун эшигимиз қўнғироғи жиринглаб қолди. Бориб очиб, не кўз билан қарамай, шу бола онаси ва ўзининг аёли билан турибди. У бола ҳозирги кунда имонда мустаҳкам ва жамоат хизматчиси бўлиб етишибди. Унинг дўсти ва опаси ҳам ҳозирги кунга қадар Худованд билан бирга экан. Тўғриси, Худованд учун қилган хизматимнинг ҳосилини кўриб, хурсандлигимдан кўзларимга ёш келди. Азизлар, ушбу воқеадан кейин Худованд учун қилган хизматимиз ҳар доим ҳосил келтиришига яна бир бор менда ишонч пайдо бўлди. Азизлар, яна радио орқали кўришгунча хайр саломат бўлинглар.

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio

MANNA

16 Oct, 04:21


Биз Худони таниб-билишимиз учун, аввал Унинг йўлларини таниб-билишимиз зарур!

Худо ўз йўлларини, Унинг фақат кучи ва таъминотини эмас, балки Унинг юрагини излайдиган кишиларга очади.

Унинг юрагини биладиган кишилар, Унинг кучида юрадилар.

Мен эндигина хизматга қўйилганимда, қарийб ҳар эрталаб бир соатдан икки соатгача ибодатда вақт ўтказар эдим. Менинг ибодатларим тахминан қуйидагича эди: “Художон, одамларга нажот бериш, касалларни шифолаш ва жинларни қувиб чиқариш учун, мендан фойдалангин”. Мен бу нарсани ҳар хил сўзлар билан сўраб, ибодатимни давом эттирар эдим. Мен Худодан катта миқёсдаги хизматни сўраб, ўзимни ўта фидокор киши деб ҳисоблар эдим.

Бироқ бир сафар Раббий менга мурожаат этиб: “Ўғлим, сенинг ибодатларинг худбинликнинг ўзгинаси ва улар мақсадга бориб етмаяпти” – деди. Унинг айтган сўзларидан мен ўзимни йўқотиб қўйдим.

У мендан: “Буларни амалга ошириш учун сени нима ундаяпти?” – деб сўради. – “Мен сендан доим: “Мендан фойдалан...” – деган гапни эшитаман. Ибодатларингнинг марказида ўзинг турибсан. Мен сени жонларни қутқариш, жинларни қувиш ва касалларни шифолаш учун яратганим йўқ. Мен сени Ўзим билан яқин муносабатлар учун яратганман; менинг мақсадим мана шу”.

Буни эшитиб, қотиб қолдим. Ўшанда Худо мен ҳеч қачон унутмайдиган бир гапни айтди: “Яҳудо ҳам Менинг номим билан одамларни озод қилган ва касалларни шифолаган эди!” Чиндан ҳам, Исо ўн икки шогирдини хизматга юборганида, У ҳаммасини – кейинчалик Унга хиёнат қилган Яҳудони ҳам юборган эди. Мен шу пайтгача бошқа нарсаларга диққат қаратган эканман.

Худонинг биз учун мақсади – Унинг самовий мукофоти бўлмиш, Исо Масиҳни таниб-билиш экан (Филиппиликларга 3:10).

Джон Бивер

@uzManna

MANNA

15 Oct, 10:34


🔤🔤🔤🔤🔤
учун 🔥🔥🔥 мавзу

👇👇👇
https://t.me/nur_yoshlari/94

MANNA

15 Oct, 03:07


https://youtu.be/w0LEx5ffzvA?feature=shared