#_сайлов_2024
#_5_мақсад_500_вазифа
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлигиа номзод М.Баратова ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзоди кўрсатилган Ж.Матниёзовларнинг Бухоро шаҳридаги 11-,18- ҳамда 22-умумтаълим мактабларида ўтказган учрашувлари давомида ЎзЛиДеП ҳамда номзодларнинг сайловолди дастуридан ўрин олган атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш масаласи юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, аҳоли соғлиғини сақлашга қаратилган дастурий мақсад ва вазифалар ҳам сайловчилар эътиборига ҳавола қилинди.
Учрашувда партия сайловолди дастурининг бошқа бир қатор муҳим йўналишлар бўйича сўз юритилди.
Тадбир иштирокчилари Ватанимиз ва халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбирда иштирок этишга ҳамда ЎзЛиДеП ва унинг номзодлари учун якдиллик билан овоз беришга чақирдилар.
Шу куни депутатликка номзодлар ҳудуд бўйича хонадонма-хонадон юриб сайловга оид тарғибот материалларини тарқатдилар.