Uzbekistan-Saudia @uzbekistan_saudia Channel on Telegram

Uzbekistan-Saudia

@uzbekistan_saudia


UZBEKISTON va SAUDIA yangiliklari

Uzbekistan-Saudia (Uzbek)

Salom, sevgan do'stlar! Sizga yangi Telegram kanalimiz @uzbekistan_saudia ni taklif qilamiz. Bu kanalda sizga Uzbekiston va Saudia Arabistonda bo'lgan so'nggi yangiliklar, tapshiriqlar, siyosiy va iqtisodiy voqealar haqida ma'lumotlar beriladi.nnUzbekiston va Saudia kanalimiz siz uchun imkoniyatlar ochadi, iqtisodiy va siyosiy xabarlarni tez va to'g'ri olish imkoniyatini beradi. Agar sizga dunyo siyosiy va iqtisodiy voqealari bilan aloqaga ega bo'lishni istasangiz, bu kanal sizning uchun eng yaxshi manzil.nnUzbekiston va Saudia kanalimizda har bir yangilikni chuqur o'rganishingiz mumkin bo'ladi. Xabarlarni o'qish, kompaniyalar haqida ma'lumot olish, siyosiy voqealar va boshqa voqealar haqida eng so'nggi yangiliklarni bilib olish imkoniyatiga ega bo'lishingiz mumkin.nnBu kanal sizga dunyo bo'ylab xabarlar bilan birga, mamlakatlarning iqtisodiyot va siyosiyotining yangiliklariga ega bo'lish imkoniyatini beradi. Siz ham Telegram orqali dunyo voqealari haqida eng so'nggi yangiliklar bilan tanishing va o'z fikrlaringizni bildiring. Sizni @uzbekistan_saudia kanalimizga aziz do'stlarimiz qo'shilishini kutib qolamiz!

Uzbekistan-Saudia

14 Nov, 22:13


​​Саудия Арабистон Қироллигининг “Flyadeal” авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистон Қироллиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2024-йил 14-ноябрда “Ўзавиация” агентлиги томонидан “Flyadeal” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Жидда – Тошкент – Жидда, Мадина – Тошкент – Мадина ва Жидда – Наманган – Жидда йўналишларида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.

Парвозлар А320 ҳаво кемасида амалга оширилади.

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

01 Nov, 14:27


“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”- Тошкент шаҳар суди раиси Панорама Аирвейс ишига тўхталди.

Панорама Аирвайс ва Гулбаҳор Аирвайс фирмалари мансабдорларига оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда.

Ушбу иш доирасида жабрланувчилар сони 2 558 нафарни ташкил этган. Уларга етказилган зарар миқдори эса 25 млрд сўм. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

https://youtu.be/32DLYJaCPE0?si=iRvaBMqaaawSuE2X


@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

25 Oct, 05:39


https://www.youtube.com/watch?v=jUVzjGCQas0

Uzbekistan-Saudia

15 Oct, 02:36


#ДИҚҚАТ

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган "Умра зиёрати" фаолияти билан шуғулланиш юзасидан Қарор

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

10 Oct, 13:35


#МУРОЖААТ

❗️Мамлакатимиз фуқаролари диққатига

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда Умра зиёрати фаолияти билан шуғулланиш юзасидан ҳар хил норасмий тасдиқланмаган ва ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.

📌 Мамлакатимиз фуқароларидан фақат давлат идораларининг расмий сайт ёки ишончли телеграм каналларда тарқатилаётган хабарларга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

02 Oct, 17:07


«Умрачилар» иши қийинлашди. Бу монополиянинг бошланишими?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/qQ6zigvppGM

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

27 Sep, 09:33


Кўрмаганнинг кўргани қурсин ёҳуд Дин ишлари қўмитасининг огоҳлантириши

Дин ишлари қўмитасининг билдиришича, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётган экан.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 2 июль куни қабул қилинган 935-сонли Қонунига мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмитаси мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

Қўмита қонунни эслатаркан, ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланганини билдирган.

☝️Ҳали ваколатга эга бўлиш муддати етиб келмасидан таҳдидли огоҳлантиришлар билан чиқаётган қўмитанинг ҳаракатлари "Умра" тадбирларини ташкил этишдаги эркинлигини чекланишига олиб келинишини англатмоқда.

Ҳаракатларига кўра, дин борасида турли тўсиқ ва чегаралар қўйишдан бошқа нарса ҳақида ўйламайдиган Дин ишлари қўмитаси илгаригидек "Умра" тадбирлари бўйича давлат монополиясини ўрнатмоқчи, деган хулоса олиб келмоқда.

Начора кўрмаганнинг кўргани қурсин. Буларга бир нима десанг "сразу" ҳар ёқдан босимлар бошланади. Қачондир уларга ҳам соғлом ақл битиб қолар.

👉 @r_kusherbayev

Uzbekistan-Saudia

21 Sep, 07:16


ХАБАРНОМА

🇺🇿 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги”ги 2024-йилнинг 2-июлида 935-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 8-августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори жорий йилнинг 2-октябр кунидан бошлаб бекор қилинади яъни "Лицензия" олган барча туроператорларнинг лецензиялари бекор бўлади.

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

17 Sep, 16:26


“2022 йилнинг ноябридан 2023 йилнинг апрелига қадар ушбу йўналишларда парвозларни зарарга амалга оширганим сабабли Россия Федерациясидаги аэропортларга 4 млн АҚШ доллари атрофида қарз бўлдим. Panorama Airways МЧЖ томонидан 2023 йилнинг май ойидан бошлаб “Тошкент-Мадина-Тошкент”, 2023 йилнинг сентябр ойидан “Наманган-Мадина-Наманган” ҳамда 2023 йилнинг декабр ойидан бошлаб “Тошкент-Жидда-Тошкент” йўналишларида авиапарвозлар амалга оширилган.

2023 йилнинг май ойидан буён Ўзбекистон ва Саудия Арабистондаги аэропортларга ва парвозларни амалга оширишда хизмат кўрсатувчиларга тахминан 16 млн АҚШ доллари қарз бўлиб қолдим. Қарз қопланмай келинганлиги сабабли 2024 йил 22 январ куни Саудия Арабистондан Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга таъқиқ қўйишди. Шу сабабли жорий йилнинг 25-31 январ кунлари Ўзбекистонга қайтиб келиши лозим бўлган 3 931 нафар шахс Саудия Арабистонида қолиб кетганди”, деган А.Ф. кўрсатмасида.

Райҳон Ғаниеванинг уйи билан боғлиқ эпизод ҳақида қисқача

А.Ф. хонанданинг Тошкент шаҳридаги уйини 1,8 млн долларга сотиб олишга ва пулни бўлиб тўлашга келишган. У Райҳонга бир марта 300 минг доллар, икки марта 150 минг доллардан жами 600 минг доллар берганини айтган. Бироқ келишув амалга ошмасдан, А.Ф. пулни қайтариб беришни сўраган, хонанда эса қайтармаган.

“Райҳон менга дўқ-пўписа қилиб, пулларни қайтариб бермаслигини маълум қилган. Ушбу пулларни ундириб, Gulbakhor Airways МЧЖга тўлов қилган ҳолда Умра зиёратига боролмаган фуқароларга пулларни қайтариш учун прокуратуранинг ҳисоб рақамига ўтказишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман”, деган А.Ф.

Жиноят иши доирасида хонанда Райҳон Ғаниева ҳам сўроқ қилинган. У ўз кўрсатмасида 600 минг долларни қайтаришдан бош тортмаслигини, фақат уни 500 минг доллар қилиб қайтаришини билдирган.

“Мен уларга уйимни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 1,8 млн долларга сотишга рози бўлганман. Келишув бўйича улар 2023 йилнинг октябр ойидан 2024 йил март ойига қадар ҳар ойда 300 минг доллардан тўлашлари керак эди. 2023 йилнинг октябр ойида 300 минг долларлик илк тўлов амалга оширилиб, ушбу ҳақда ўртамизда тегишли ҳужжат тузилган. Бироқ улар 2023 йилнинг ноябр ойида тўловни амалга оширишмади. Шу тариқа, кейинги тўлов 2023 йилнинг декабр ойида бўлак-бўлак қилиб амалга оширилди. 2024 йилнинг январ ойида ҳам тўлов амалга ошмади. Кейинчалик холаси менга қўнғироқ қилиб, уларнинг молиявий аҳволи оғирлашганлигини маълум қилган ҳолда шу кунгача тўланган 600 минг долларни қайтариб беришимни сўради.

Менга тўланган 600 минг долларни қайтаришга тайёрман, бироқ 500 минг доллар қийматида. Бунинг сабаби шундаки, улар 2023 йилнинг октябр ойида дастлабки 300 минг долларлик тўловни амалга оширгач бирданига уйимга кўчиб келишган”, деган Райҳон Ғаниева.

Хонанда уйи янги харидорга сотилмагунга қадар 500 минг долларни қайтариш имконияти йўқлигини айтган.

Айблов хулосасига кўра, А.Ф.дан ташқари яна 3 нафар шахс судланмоқда.

Kun.uz манбаларига кўра, суд ЖИБ Миробод туман судида ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари кўриб чиқиляпти.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига борган минглаб ўзбекистонликлар маълум муддат ортга қайтолмасдан Макка ва Мадина шаҳарларида қолиб кетганди. Кейинчалик яна минглаб фуқаролар Умра зиёратига бориш учун пул тўлаб, алданиб қолгани айтилди. Ҳолат юзасидан Panorama Airways хусусий авиакомпаниясининг мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилиб, 1 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланганди.

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

17 Sep, 16:26


Яширилган миллиардлар, қимматбаҳо Mercedes ва Райҳоннинг 1,8 млн долларлик уйи — Panorama Airways ва Gulbakhor Airways иши тафсилотлари

Минглаб ўзбекистонликлар Умра зиёратига бориб, Саудияда узоқроқ қолиб кетишига сабаб бўлган Panorama Airways ва Gulbakhor Airways компанияларининг норасмий раҳбари бир киши бўлиб чиқди. У жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда айбланмоқда. Иш тафсилотининг хонанда Райҳон Ғаниевага алоқадор жиҳати ҳам бор.

Kun.uz Panorama Airways ва Gulbakhor Airways компаниялари мансабдорларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг айблов хулосаси билан танишди. Ҳужжатда келтирилишича, А.Ф. исмли шахс ҳар икки компаниянинг норасмий раҳбари сифатида Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланмоқда.

Gulbakhor Airways МЧЖ билан боғлиқ қисқа тафсилотлар

Айблов хулосасига кўра, 43 ёшли А.Ф. Gulbakhor Airways МЧЖни норасмий бошқариб келиб, шериклари билан 2 454 нафар шахсни 2024 йилнинг январ ва феврал ойларида Умра тадбирини ташкиллаштириб беришга ишонтириб, улардан 24 млрд 233 млн сўм пулни йиғиб олган. У ушбу маблағни жамиятнинг ҳисоб рақамларига кирим қилмасдан ўзининг эгалигига киритган.

Gulbakhor Airways МЧЖда ўтказилган тафтиш натижаларига кўра, А.Ф. ва бошқалар томонидан 2023 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг февралига қадар яна 42 млрд 654 млн сўм пул жамият ҳисоб рақамларига кирим қилинмагани аниқланган. Шу тариқа, яширилган пуллар 66,8 млрд сўмга етган.

Айблов хулосасида А.Ф. Gulbakhor Airways МЧЖ билан тижорий ҳамкорлик қилиб келган шахсни 381 нафар фуқарога 2024 йилнинг 15-28 январ кунлари Умра тадбирини ташкиллаштириб бериш билан алдаб, 286 минг доллар пулини олгани ҳам айтилади.

А.Ф. аэропортлардан қарздорликлар чипталарни арзон сотганидан келиб чиққанини таъкидлаган. Шунингдек, у Gulbakhor Airways МЧЖга 66 млрд 888 млн сўм кирим қилинмагани аниқланган тафтиш якунларига эътирозлари борлигини айтган.

Panorama Airways МЧЖ билан боғлиқ қисқа тафсилотлар

Мазкур жиноят ишида Panorama Airways МЧЖга оид масала ҳам мавжуд. Хусусий авиакомпания сифатида фаолият юритган бу МЧЖга 2023 йилнинг апрел ойидан 2024 йилнинг феврал ойига қадар авиачипталар учун жами 1 трлн 97 млрд сўм тўловлар амалга оширилган бўлса-да, А.Ф. шериклари билан жамият ҳисоб рақамларига ушбу маблағнинг 669 млрд 350 млн сўмини кирим қилмагани айтилади.

Бундан ташқари, ҳужжатда айбланаётганлар давлат бюджетига 3 млрд 296 млн сўм қўшилган қиймат солиғини, қарийб 25 млрд сўм фойда солиғини тўлашдан бўйин товлаб келишгани қайд этилган.

Иш тафсилотларида А.Ф. топилган пул маблағларини мулкка айлантириш орқали қонунийлаштиришга ҳаракат қилгани ҳақида ҳам гап боради. У 325 ҳамда 375 минг долларлик иккита “Mercedes Benz” машинасини харид қилиш учун бошланғич тўлов сифатида 150 минг доллар тўлаган. Қолаверса, хонанда Райҳон Ғаниеванинг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги уйини 1,8 млн долларга сотиб олишга келишиб, хонандага 600 минг доллар берган. Шу тариқа у жиноий фаолиятдан олинган жами 750 минг АҚШ долларини легаллаштирган, дейилади айблов хулосасида.

Жиноят иши юзасидан А.Ф. айбланувчи тариқасида сўроқ қилинганида, у ўзига қўйилаётган айбловга иқрор эмаслигини билдирган. У 2021 йилда ташкил қилинган Panorama Airways МЧЖ таъсисчиси этиб турмуш ўртоғини, 2022 йилда ташкил этилган Gulbakhor Airways МЧЖ таъсисчиси этиб эса божасини белгилаганини, аммо ҳар икки МЧЖнинг бенефициари ўзи эканлигини тан олган.

А.Ф.га кўра, 2022 йилда Фуқаролик авиацияси агентлиги томонидан Panorama Airways МЧЖга ҳаво орқали ташиш ва авиация ишларини бажаришга рухсат берувчи эксплуатант сертификат берилган. Шундан сўнг у Тошкентдан Россиянинг Москва, Екатеринбург, Казан, Самара, Новосибирск, Минводи ва Сочи шаҳарларига парвозларни амалга ошира бошлаган.

Давоми... 👇

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

05 Jul, 03:18


🇺🇿 Ўзбекистон Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари Ассосация ташаббуси билан мамлакатимиз тарихида иккинчи маротаба "УМРА ПЛЮС ВА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ" кўргазмали тадбири бўлиб ўтади.

❗️Тадбирни ташкил этишдан мақсад:
- Республикамизда зиёрат туризмини ривожлантирган ҳолда хорижлик сайёҳлар оқимини ошириш;

- Республикамизда Умра зиёратини тартибли амалга оширишда мамлакатимиздаги сайёҳлик ташкилотлари фаолиятига кўмаклашиш.

⭐️ Ушбу кўргазмали тадбир илк бор "беш юлдузли" нуфузли шаклда ташкил этилади.

📍МАНЗИЛ: ТАДБИР ЛОКАТЦИЯСИ

💼 БАРЧА СОҲА ВАКИЛЛАРИНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ ...

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

05 Jul, 03:01


❗️Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-935-сон, 02.07.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

03 Jul, 15:22


6️⃣7️⃣8️⃣9️⃣🔟1️⃣1️⃣

✈️ "Sultan travel"дан исталган давлатларга ажойиб саёҳатлар хатто "Умра"га ҳам муддатли тўлов эвазига турпакетларни сотиб олишингиз мумкин.

🕋 "Умра" муддатли тўлов эвазига

🗓 10 июл куни навбатдаги гуруҳимизга улгуриб қолинг

Батафсил маълумот учун:
📞 +998552020000 (Call sentr) 
📞 +998970720101 (Тошкент)
📞 +998970016666 (Тошкент)
📞 +998977070747 (Тошкент)

🔸Энг сифатли ва яхшисини танланг!

😎😎😎😎😎😎

Ижтимоий тармоқларимиз:
🌄 Instagram 📥 Telegram 📧  Facebook

Uzbekistan-Saudia

27 Jun, 11:21


@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

11 Jun, 09:56


Ҳурматли Ўзбекистон Сайёҳлик Компаниялари сизларни Ўзбекистондаги энг катта халқаро кўргазма зали САЕХ да жорий йилнинг 02-03 июль кунлари бўлиб ўтадиган халқаро "Умра ва заёрат туризми" кўргазмасида иштирок этишингизни таклиф қилади.

Сиз ўз сайёҳлик маҳсулотларингизни 23-халқаро Умра кўргазмасида намойиш этишинг.

Жойлар сони жуда чекланган. Нархлар сизлар учун чегирмали нархда!

Мурожаат учун
☎️ 970016666

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

11 Jun, 07:17


🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori

Muborak Qurbon hayitini nishonlash to‘g‘risida

Manba: https://president.uz/uz/lists/view/7306

@Uzbekistan_Saudia

Uzbekistan-Saudia

08 Jun, 12:33


ДОМЛА ЯНА ТРАВЕЛ БИЛАН

Охирги пайтда ижтимоий тармоқларда, ўзининг ножўя қилиқлари билан “халқ этиборига тушган” Рустамжон домла яна янгитдан фирма билан шартнома қилди.

Ўтган мавсумда «SULTAN TRAVEL» билан шартнома қилиб ишлаган лекин шартнома талабларини бажармаганлик ва шахсий ишлари туфайли «SULTAN TRAVEL» шартномани тугатди.

Ушбу шартнома бўйича «РУСТАМЖОН ДОМЛА» ўзининг хизматларини оғзаки шартнома асосида, зиёратчиларга Маккада кутиб олиш ва умра амалларини биргаликда бажариш, кун ора диний маърузалар олиб бориш ҳамда Маккада кичик зиёратлар олиб боришга келишилган, лекин «РУСТАМЖОН ДОМЛА» келишилган хизматларни ярмини амалга ошириб келган яъни Умра амалларини бажариш чоғида “Сафо-Марва” тепалигидаги “сай” вақтида секингина жуфтакни ростлаб қолиши, кун ора қилинидиган маърузаларни атига 14 кунда бир маротаба амалга оширилганлиги, шунингдек “шахсий ишлари” кўпайиб кетганлиги сабабли шартномани тугатишган.

П.С. Келгусида ишлайдиган фирмалар огохликка чақирилади.

@Uzbekistan_Saudia