⚡️Тошкент, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларига янги Бош имом-ҳатиблар тайинланди
Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.
Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди.
Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
👉 @TOSHKENT_BUGUN