💦💦💦
* Ибрат учун
Англияда ўқиётган ўзбекистонлик талабанинг фикрлари:
• Лондонда тили бурро, тадбир уюштириб “фаол” бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳинд ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб, мактабда олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гуруҳдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар “чачворади”. Улар мактабларидан шунақанги тенгламаларни ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компьютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам, бутун гуруҳ, ҳа, ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқаради-ю, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса, ҳалиям кофе турларининг фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб “Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман”, деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларнинг амалиётга татбиқигача...
• Бизнинг яна энг катта айбимиз – бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб, Нью-Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки бу ерда биздаги “фаол талаба”дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун “Компаниям – фахрим” деган видео ясаб келсангиз, ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз, осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма-юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан “илм” сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин.
• Улар илм сўрайди.
• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган, лекин кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос “Мен энг фаол, энг зўр талабаман”, деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча-бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг, биродар...
Ўринов Аҳмаджон
💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧
💦💦💦
@taqdir_izmidan_2022