پستهای تلگرام Суриштирувлар

3,652 مشترک
25 عکس
573 ویدیو
آخرین بهروزرسانی 10.03.2025 00:37
کانالهای مشابه

119,014 مشترک

15,696 مشترک
آخرین محتوای به اشتراک گذاشته شده توسط Суриштирувлар در تلگرام
Оғзига келганини демоқ нодоннинг иши,
Олдига қўйганини емоқ ҳайвоннинг иши
Олдига қўйганини емоқ ҳайвоннинг иши
Яккабоғда тадбиркор томонидан ёқиб юборилган собиқ ҳоким ўринбосари ва унинг шериги 56 гектар суғориладиган ер-майдонини уй-жой қуриш учун фуқароларга ноқонуний тарзда бериб юборгани маълум бўлди
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида тадбиркорга тегишли савдо дўконини ноқонуний тарзда булдозер билан бузишга уриниб, ёқиб юборилган ҳоким ўринбосари Мансур Туймаев ёдингиздами? Ўша масъул ўринбосарлик даврида Яккабоғ туман «Ермулккадастр» ДУК раҳбари лавозимида ишлаб келган Зокир Сафаров (айни кунда Кадастрлар палатасининг Чироқчи туман филиали раҳбари) билан биргаликда тумандаги 56 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ва суғориладиган ер-майдонларини фуқароларга уй-жой қуриш учун ноқонуний қарорлар билан бериб юборган.
Масъуллар яъни ҳоким ўринбосари ва «Ермулккадастр» ДУК раҳбари "отда ўтирган" пайтда 56,69 гектар ер майдонини аукцион савдоларисиз тўғридан тўғри ажратиб, ушбу ерлар аукцион савдоларида ўйналганида савдоларнинг бошланғич тўловлари сифатида бюджетга тушиши лозим бўлган 1 миллиард 376 миллион 949 минг сўмлик маблағнинг тўланмай қолишига сабабчи бўлган.
Ушбу жиноят иши 2023-йилнинг 12-сентябр куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида кўриб чиқилиб, Туймаевга 4 йилу 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, икковлондан давлат фойдасига солидар тартибда 1 миллиард 376 миллион 949 минг сўмлик зарар ундирилиши белгиланган. Зафар Сафаровга эса жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани учун айбдор деб топилса-да, жазо тайинланмаган.
Энг қизиғи Туймаев ва Сафаров Қашқадарё вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят қилган. Апелляция инстанциясининг 2024-йил 4-апрелдаги ажрими билан Туймаев ҳам худди Сафаров сингари жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани учун деган важ билан жавобгарликдан озод қилинган. Шунингдек, давлатга етказилган 1 миллиард 376 миллион 949 минг сўмлик зарарни қоплаш ҳам фақатгина Сафаровнинг зиммасида қолдирилган. Туймаев бу борада ҳам сийланган.

«Ҳеч бўлмаса миллион бўлсин, конвертга солиб берардим» Мактабларда яна йиға-йиғ бошланди
«Ҳокимлик ахборот хизмати ёлғон маълумот тарқатди». Шаҳрисабзлик тадбиркор 1 млрд сўмдан 200 млн сўм олганини, 400 млн сўм тўлангани ҳақидаги гап ёғонлигини айтмоқда
Бойсунликларга байрам энди, ахири конни ёпишибди. Заҳарли газ ҳиди чиқиши ахири тўхтабди. Неччи кун деганда, бугун, 15 сентябр куни эплашибди. Қойил.
Инбазар асосчиси Омадбек Холматов мазкур ҳолатни назоратга олганини, воқеа айбдори жазосиз қолмаслигини айтиб, видеомурожаат йўллабди.
Шунингдек, у битта ходимнинг ўйламай қилган иши учун йиллар давомида халқ орасида ишонч қозонган ва обрў орттирган савдо маркази фаолиятини қоралаб ташламасликни сўрабди.
Тасанно!