👉Исломда аёлларга фақат бир кун хос қилиб белгиланмаган.
👉Қуръонда аёллар тўғрисида "НИСО" сураси бор.
👉Аёл номи билан аталган "МАРЯМ" сураси ҳам бор.
👉Аёл бу - она, опа, сингил, аёл
👉Жаннат аёллар оёғи остида.
👉Кофирлар ўйлаб топган байрамга Муслима аёлларимиз мухтож эмас.
👉Шундоғам ислом аёл кишига раҳм қилгандир!
👉 Ислом аёл кишидан нафақа қилишни соқит қилди.
У фарзандларига, ота - онасига, эрига, ҳатто ўзига ўзи ҳам нафақа тўламайди. Унга эри нафақа қилишини вожиб қилди Ислом.
👉 Аёл зоти уй юмушлари, эрини хизмати билан машғул бўлгани боис, ундан жамоат намозларига келиш, жумъага ҳозир бўлиш вожиботларини соқит қилиш билан, Ислом аёл кишига раҳм қилди.
👉 Ислом аёл кишига никоҳ ақди билангина маҳр вожиб қилиш оркали раҳм қилди.
👉 Аёл турмуш қурганидан сўнг, эри ундан олдин вафот этса, эридан мерос ҳақ ажратиб бериш билан Ислом аёлга раҳм қилди. Гарчи турмуш қурган куни вафот этса ҳам.
👉 Ислом аёлга раҳм қилиб, «Сўнг онанга яхшилик қил! Сўнг онанга яхшилик қил! Сўнг онанга яхшилик қил! Сўнг отанга!» дея буюрди.
👉 Ислом аёл зотини отифий, раҳимдил, кўнгилчанлигини ҳисобга олган ҳолда, қонли жиноятларда гувоҳ қилмади (Қасос ва ҳадларда аёл киши гувоҳ қилинмайди).
👉 Ислом аёл кишининг заифа эканлиги, таҳаммул қила олмаслигини ҳисобга олиб, жиҳодни улардан соқит қилишлик билан раҳм қилди.
👉 Агар аёл кишини ҳимоя қилиб Ҳажга олиб бориб келадиган маҳрами бўлмаса, ундан Ҳажни фарз эканлигини соқит қилиб, раҳм қилди.
👉 Ислом Ҳаж амалларидан бўлмиш соч қирдириш амалини, аёл киши жамолини асраши учун фарз қилмади.
👉 Ислом аёл кишини турли ҳолатда бўлишини ҳисобга олиб, уни ҳайз ҳолида талоқ қилишдан қайтариш билан раҳм қилди. (Ҳайз вақтида талоқ қилинса, иддаси узаяди бу билан аёлга зулм бўлиши мумкин).
👉 Ислом, аёл киши ҳеч ўринда нафақани зиммасига олмаган бўлса-да, унга ота-онаси, эри, фарзандлари, ака-укалари молидан мерос олиш ҳуқуқини бериш билан раҳм қилди.
👉 Ислом аёл кишини маҳрига хиёнат қилишликни ҳаром қилиш билан, аёл зотига раҳм қилди.
👉 Аёл киши насл-насабида туҳматга қолмаслиги учун, никоҳида валийси ва гувоҳлар бўлишлигини шарт қилиш билан раҳм қилди.
👉 Аёл кишига зино туҳматини отган кимсани тазирини бериб, шарманда қилиш, сўнг уни ҳеч қачон гувоҳлиги ўтмайдиган фосиққа чиқариш ҳукми билан, аёл кишига раҳм қилди
👉 Аёл кишини ҳимоя қилиб ўлиб кетган кишига, шаҳидлик мақоми берилиб, уни муҳофаза қилишга буюриш билан раҳм қилди.
👉 Ҳатто аёл киши вафотидан сўнг бегона кимса кўрмасин учун, ўз эри, ёки, бирор аёл киши ювишини шариъй қилиб, аёлга раҳм қилди.
👉 Эркак киши икки кафанга ўралса, аёл киши вафотидан кейин ҳам жисмини тўла тўкис ёпилиши учун бешта кафанга ўралишини шариъй қилиб, унга раҳм қилди.
👉 Агар эрини ёқтирмаса, ўзини ундан озод қилиш ҳуқуқини бериб, (Хулуъ) ҳукмини собит қилиш билан унга раҳм қилди.
👉 Бугун аёл кишини озод этиш борасида сўзлаётганлар, унинг азизлигидан чиқармоқчилар. Ислом, аёл зотини табиатини ҳисобга олган ҳолда, тоқатига яраша аҳкомларни шореъ қилгандир.
🌹❤️
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
ПСИХОЛОГ Зулфияхон Абдуллаевна
https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H