Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари

@shaxrixonchekkk


Ватанни севмок иймондандир

Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари

23 Oct, 15:21


🙌 Qizlar akademiyasi shunchaki onlayn dars emas!

🌟 Bizga qoʻshiling va yangi marralarni zabt eting!

Qizlar akademiyasi ilovasini yuklab oling:
Google Play | App Store

Bizning ijtimoiy tarmoqlarimiz:
Telegram | Instagram | YouTube |Facebook

Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари

23 Oct, 11:23


👍 “Yashil makon” umummilliy loyihasi bo‘yicha 2024-yil bahor mavsumida amalga oshirilgan ishlar

#Mahallalaruyushmasi #yashil_makon

Facebook | Instagram | X | Telegram | You tube

Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари

22 Oct, 15:21


БИЛАСИЗМИ?
Пеня қандай ҳисобланади?


👉🏻Пеня солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатларини бузган тақдирда айбдорга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар тўланмаган солиқ суммасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун фоизларда ҳисобланади.

🖇Пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкаси (13,5 фоиз)нинг 1/300га тенг этиб қабул қилинади.

🧮 Мисол учун, 500 минг сўм миқдоридаги солиқ қарзи учун пеня қуйидаги тартибда ҳисобланади:
– 500 000 х (13,5%/300) = 225
Демак, солиқ қарзини тўлаш бир кунга кечиктирилганда 225 сўм пеня ҳисобланади.
Ҳисобланган пенялар ҳам солиқ қарзи ҳисобланади ва солиқ органлари томонидан юқорида қайд қилинган мажбурий ундирув чоралари қўлланилади.

@mahalla_raislari

Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари

22 Oct, 11:40


#Тайинлов

Абдуллаева Гулхаё Абдусаломовна Учқўрғон тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Гулхаё Абдуллаева 1969 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1991 йилда Наманган Давлат университетини (кундузги) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Учқўрғон туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида бошлаган.
2007-2018 йилларда Учқўрғон иқтисодиёт коллежида физика фани ўқитувчиси, коллеж хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси, бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

Тайинловга қадар тумандаги 43-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари

22 Oct, 06:01


Axborot 24 | Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida “Yashil makon” milliy loyihasi doirasidagi ishlar samaradorligi va istiqboldagi ustuvor vazifalarga bag‘ishlangan videoselektor yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
#21oct #uzbekiston24

Rasmiy sahifalarimiz:
🌐Telegram | 🌐 Facebook | 🌐Instagram | 🌐 YouTube

Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари

22 Oct, 02:08


Хурматли махалладошлар.Пахта терими бошланди.Кугайни ери Олимжон фермерга Сайдолимни пахта даласига пахта майдонига пахта теримига чикинглар.
Хозирги куёшли кундан фойдаланиб пахта териб даромад килиб оласизлар.
1 кг пахта 2500 сум.

Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари

22 Oct, 02:08


Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Биз солиқларни тўладик...СИЗЧИ
?

Эгалигида солиқ солинадиган мол-мулк ҳамда ер участкалари бўлган жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғининг тўлов муддатлари тенг улушларда 🗓15 апрель ва 15 октябрга қадар деб белгиланган.

Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари

21 Oct, 16:28


Октябрь-ноябрь ойларида маҳаллаларда 40 миллион дона манзарали ва мевали дарахт янги тизим асосида экилиши белгиланди.

“Маҳалла еттилиги” ҳар бир маҳаллада 30 тадан камбағал оила хонадонига 20 тупдан, 20 минг якка ёлғиз кексалар хонадонига 10 тупдан мевали дарахтлар тарқатади. Шунингдек, еттилик ўзига бириктирилган кўчаларда жами 6 миллион дона манзарали дарахт, кўчалар, уйлар, кўп қаватли уйлар атрофига жами 3 миллион мевали ва манзарали дарахт экишни ташкиллаштириши муҳимлиги қайд этилди.

Таълим тизими раҳбарларига 20 мингдан зиёд боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 2,5 миллион дона кўчат экишни ташкил қилиш топширилди. Ёшлар ишлари агентлиги 155 минг ёшларга бўлиб берилган 60 минг гектар ерда жами 1,5 миллионта мевали дарахт экишга кўмаклашади.

Барча маҳаллаларда кўчат ярмаркасини ташкил қилиб, 30 миллионта кўчат етказиб бериш муҳимлиги таъкидланди.

Телевидение, радио, газета ва ижтимоий тармоқларда дарахт экиш нуронийлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, санъаткор ва спортчилар иштирокида кенг тарғиб қилинса, ишларнинг самараси бундан-да юқори бўлиши таъкидланди.

Президентимиз аҳолини дарахт экишга жалб қилиш бўйича яхши тажрибалар кўпаяётганини қайд этиб, тўлов ташкилотлари ва электрон савдо платформаларининг бундай лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигига эътибор қаратди.

Facebook|Instagram|X