The latest content shared by 🌹 Shams Tabriziy 🌹 | Oshiqlarga salom bo'lsin🌹 on Telegram
🌹 Shams Tabriziy 🌹 | Oshiqlarga salom bo'lsin🌹
06 Apr, 17:31
7,719
Қиёмат куни кўзлар очилади ва ҳаётнинг ягона моҳияти ишқ бўлганлиги барчага аён бўлади. У куни золимларнинг юзлари қаро, ошиқларнинг юзлари ёруғ бўлади.
Одамлар таниқли рассом Пабло Пикассодан "Сиз яратган асарларнинг мақсади нима?" деб сўраган эканлар.
Ва у "Нима учун сиз боғдаги гул ёнига бориб, сенинг мақсадинг нима, деб сўрамайсиз?", сайраб турган қушлардан "Нима мақсадда сайраяпсизлар?" деб сўрамайсиз, Қуёш ва Ойдан нима учун ҳеч нима сўрамайсиз? Расм чизгим келди,чиздим, вассалом" деган экан.
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
🌹 Shams Tabriziy 🌹 | Oshiqlarga salom bo'lsin🌹
03 Apr, 17:46
13,240
Агар қимматлик олтинда бўлганда, Оллоҳ Таоло бутун борлиқни тиллодан қилган бўларди. Демак, қиймат олтинда бўлмаса керак. Тошнинг тош, дарахтнинг дарахт бўлгани ҳушдир.
Дарвешлар ишқ билан ҳаққ ул-яқин мартабасига эришган, ҳақиқат моҳиятини англаган зотлардирлар. Улар бу дунёда вужудлари билан борлар, аммо руҳлари баландларда учиб юради.