Abu Hanifa masjidi @quvamasjidi Channel on Telegram

Abu Hanifa masjidi

@quvamasjidi


🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди

Таклиф ва маслаҳатлар учун

@Abu_Hanifa_Group

Abu Hanifa masjidi (Uzbek)

🕌 «Абу Ҳанифа» Масжиди янги ва илғор жараёнлари, даврий ва ислом калитлари бўйича маълумотларни кўрсатиш учун қува ва ҳаёт маслаҳатлари берадиган энг янги telegram каналидир. Шу канал орқали сиз ислом дини билмоқчи барча одамлар ўзи ҳақидаги саволларга жавоб топиши мумкин. Абу Ҳанифа Масжиди канали @Abu_Hanifa_Group гуруҳи томонидан яратилган ва таҳлилий амалий маслаҳатларини шу гуруҳ орқали ёзиши мумкин.

Abu Hanifa masjidi

24 Nov, 04:02


#Ҳадис

БЕШ ВАҚТ НАМОЗНИ МУҲОФАЗА ЭТИШГА БУЙРУҚ


وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ العَبْدُ يَوْمَ القِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلاَتُهُ، فَإِنْ صَلُحَتْ، فَقَدْ أَفَلَحَ وَأَنْجَحَ، وَإِنْ فَسَدَتْ، فَقَدْ
خَابَ وَخَسِرَ، فَإِنِ انْتُقِصَ مِنْ فَرِيضَتِهِ شَيْئًا، قَالَ الرَّبُّ، عَزَّ وَجَلَّ: انْظُرُوا هَلْ لِعَبْدِي مِنْ تَطَوُّعٍ، فَيُكَمَّلُ بِهَا مَا انْتَقَصَ مِنَ الفَرِيضَةِ؟ ثُمَّ تَكُونُ سَائِرُ أَعْمَالِهِ عَلَى هَذَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ ﷺ: «Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир. Агар у яроқли бўлса, нажот топиб, муваффақиятга эришибди. Агар яроқсиз бўлса, ҳасрат-надоматда қолибди. Агар бордию фарз амалларидан бирор камчилик бўлса, Аллоҳ Таоло: «Бандамнинг нафл амалларига қаранглар-чи?» дейди. Агар нафл амаллар бўлса, фарзнинг камчиликлари тўлдирилади. Кейин бошқа амаллари ҳам мана шу тарзда ижро этилади», дедилар”.

✍️ Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.


📜 Шарҳ: Намоз диннинг устунидир. Ким уни тикласа, динни барпо қилибди. Ким уни бузса, динни бузибди. Қиёмат куни бандани биринчи бўлиб сўраладиган нарсаси намоз бўлишида ажабланарли ҳолат йўқдир. Чунки банда намозни барча шартлари ва рукнларини ўз вақтида адо этса, у бу иши билан закот, рўза, ҳаж ва бошқа амаллариинг қабул бўлишига зарур калитни қўлга киритади. Буюрилган шарт ва рукнларни тўлиқ адо этмаса, ўқиган намозида хушуъ бўлмаса, бошқа амалларига ҳам таъсир қилади. Амали қабул бўлмасдан, савобдан маҳрум бўлади. Аллоҳ асрасин.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Намоз Исломнинг мустаҳкам асосидир.
2. Намоз банданинг энг биринчи ҳисоб қилинадиган амалидир.
3. Намозни шартлари риоя этиб, тўғри адо этилиши унинг қабул бўлишига далолат қилувчи аломатлардандир.
4. Мусулмон киши Пайғамбар алайҳиссалом буюрганларидек намоз ўқийди.

Манба: "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

24 Nov, 03:01


Гўзал тиловат.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

24 Nov, 02:02


Синов ва хатосиз, ҳаётда ҳеч нарса содир бўлмайди. Зеро "омад" ва "муваффақият" эшиклари фақат синов ва хато эшикларини тақиллатганларга очилади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

24 Nov, 01:02


#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши кўрмаган нарсасини кўзим билан кўрдим, деса, ўша ёлғончиларнинг энг ёлғончисидир», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

24 Nov, 00:01


🍁 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 17:02


САФАР ИБТИДОСИ
Ибн Асир роҳимаҳуллоҳнинг "Усудул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келади:
"Жаббор ибн Сулмо аввалда мушрик эди. У Биъри Маъуна воқеасида саҳобий Омир ибн Фуҳайра розияллоҳу анҳуни қатл қилган. Айнан мана шу ҳодиса унинг мусулмон бўлишига сабаб бўлган. У Омир ибн Фуҳайрага қилич урганида Омир: "Аллоҳга қасамки, муваффақиятга эришдим!", деган эди.
Ана шундан бошлаб Жаббор доим ўйлаб юрди: "Мен уни қатл қилган бўлсам, қанақа қилиб у муваффақиятга эришади?!".

Жабборнинг миясига ана шу кундан бошлаб бу дин ёпишиб олди. Исломни орқадан суриштириб ўргана бошлади. Сўнгра ўйловлари натижаси ўлароқ Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб мусулмон бўлди.
Қачон Жабборнинг ҳузурида Омир ибн Фуҳайра розияллоҳу анҳу эсланса: "Аллоҳга қасамки, у муваффақиятга эришди!", дер эди!".

Ўлим ҳикоянинг ниҳояси эмас, бошланишидир.
Қабрингизни ковлашади, унга сизни туширишади, сўнгра устингиздан тупроқ тортишади. Сўнгра ҳақиқий сафар бошланади. Карвон охирги манзили томон йўлга юради.
Узоқ умр шафоатчи эмас. Йилларнинг сони фойда бермайди. Ким бу дунёдан солиҳ ҳолатда ўтса муваффақиятга эришибди. Ким фисқу-фужур ила ўтса ҳалокатга йўлиқибди.
Қабрлар эса амал сандиғидир!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 16:02


ТАЛОҒИНГНИ ОЛ-ДА, КЕЙИН БИЛГАНИНГНИ ҚИЛ...
#талоқ

1458-CАВОЛ: Мен аёлимга “Телеграмга расмингни қўйма, талоғингни ол-да кейин билганингни қилавер” дедим. Шу гапимда талоқ сўзини ишлатдим, бунда талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган гапнинг ўзи билан талоқ тушмайди. Чунки бу иборада “Расм қўймоқчи бўлсанг аввал талоқ олиб, сўнг жойлаштиравер” деган маъно бўлади. “Агар расмингни телеграмга қўйсанг талоқсан” дейилса, бу ҳолатда ушбу жумла талоқни бир ишга боғлаб қўйиш бўлади. Агар талоқ боғланган иш юзага чиқса, ўша заҳоти талоқ тушади.
Эр-хотин ўзаро муносабат ва суҳбатларида бунга ўхшаш гаплардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки шунга ўхшаш ҳолатларни деб ҳозирги кунда кўплаб оилалар ўртасида талоқ тушиши кузатилмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 14:02


Ҳаётда фақатгина ўзимиз учун эмас, Аллоҳ учун ҳам қадам ташлаб туришимиз лозим!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 12:02


БЕҲИСОБ РИЗҚ ИСТИҒФОР БИЛАНДИР

Бир аёл айтади: Ўттиз ёшимда эрим вафот этди. Ундан беш фарзандим ёдгор бўлиб қолди. Дунё кўзимга қоронғу кўринди. Йиғладим, кўзларим кўрмай қолди. Йиғидан фойда бўлмади. Мени ғам алам ўраб олди. Фарзандларим ҳали ёш. Оила тебратиш учун имкониятим етарли эмас эди, лекин мен отамиз ташлаб кетган озгина молни тежамкорлик билан ишлатар эдим.
  Бир куни хонамда ўтирар эканман, радиони ёқдим. Унда Қуръони Карим эшиттириши берилаётган экан. Бир шайх мана бу ҳадисни айтди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким истиғфорни кўп айтса, Оллоҳ унинг ҳар бир ғамидан кенгликни, ҳар бир сиқилишдан чиқар йўлни пайдо қилади”.
  Шундан кейин истиғфор айтишни кўпайтирдим. Фарзандаларимга ҳам шуни буюрдим. Орадан олти ойлар вақт ўтиб... аввал катта ўғлим талаба бўлди. Қуръони Каримни ёд олди. Одамларнинг кўзига тушди. Уйимиз яхшиликка тўлди. Биз яхши ҳаёт кечирар эдик. Оллоҳ таоло фарзандларимнинг барчасини салоҳиятли қилди. Мендан ғам-алам кетган эди.
Мен бахтли аёлга айланган эдим.

Агар умидсизликка таслим бўлсанг, ҳеч нарсага эриша олмайсан, саодатли бўла олмайсан.
“...Зеро, Оллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф сураси, 87-оят).

"Энг бахтли аёл" китобидан.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 11:02


Меҳнатсиз муваффақиятга интилиш, бу ~ ўзингиз уруғ экмаган ердан ҳосил олишни исташ билан баробар.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 10:02


Бахт ҳеч қачон борини қадрламайдиган инсон олдига яқинлашмайди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 09:02


Дўстлик – бу ўзаро фидокорликни талаб қилади. Баъзи одамлар дўстларига «изоҳли луғат» муомаласини қиладилар — уни кутубхонанинг энг чекка токчасига қўйиб, ишлари тушгандагина уни эслаб қоладилар.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 08:02


ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ МУҲАББАТИ

Ҳиро ғорида эканлар, ҳазрати Жаброил алайҳиссалом нубувват хабарини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кутилмаган ҳодисадан қўрқиб кетиб, уйга қайтдилар ва аёли Хадича розияллоҳу анҳонинг олдига келиб: «Мени ўраб қўйинглар», дедилар. Хадича розияллоҳу анҳо у зотни ўраб қўйди. Бироз вақт ўтиб, ўзларига келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган воқеани айтиб бердилар ва: «Менга зарар етишидан қўрқдим», дедилар.
Шунда Хадича розияллоҳу анҳо онамиз у Зотнинг кўнглини кўтариш учун муҳаббат ила бундай деди: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, У сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Чунки сиз силаи раҳмни узмайсиз, эҳтиёжи тушганнинг ҳожатини раво қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга икром кўрсатасиз...»
Ҳазрати Хадича бу гап билан ҳам қаноатланмади. Хожаси билан бирга амакиваччаси бўлган Варақа ибн Навфалникига боришди. У олдинги диний китоблардан хабардор киши эди. Хадича унга: «Эй амакимнинг ўғли, хожамни бир эшитиб кўринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бергач, Варақа у зотга нубувватнинг хушхабарини берди ва дедики: «Бу Мусо алайҳиссаломга тушган номусдир». Шундагина Хадича розияллоҳу анҳонинг кўнгли хотиржам бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 07:02


Сизни ўзгартира оладиган инсонни кўришни хоҳлайсизми?
- Унда кўзгуга қаранг!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 06:02


​Аччиқ сув ҳам, ширини ҳам сув. Асло кўринишга алданма. Чунки ташқаридан қараганда, ҳамма ҳам инсонга ўхшайди.

Жалолиддин Румий

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 05:02


Аёл киши жамиятни иншо қиладиган борлиқдир. Аёл киши ўзига берилган вазифани, яъни оналик вазифасини тўлиқ ва тўғри адо қилганидагина жаннат оёқлари остига ёйилади. Диққат қилинг! Жаннат аёлларнинг эмас, оналарнинг оёқлари остида.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Abu Hanifa masjidi

23 Nov, 04:02


Ўйлаб кўрдингизми:
• Мол-дунёмиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
• Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
• Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.
• Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
• Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
• Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
• Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
• Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
• Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
• Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
• Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
• Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
• Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi