Neueste Beiträge von QO'SHTEPA JOME MASJIDI (@qushtepa_masjidi) auf Telegram

QO'SHTEPA JOME MASJIDI Telegram-Beiträge

QO'SHTEPA JOME MASJIDI
Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қўштепа жоме масжиди.

https://facebook.com/qushtepajomemasjidi

Қайтар алоқа:
@qushtepamasjidi_bot
1,134 Abonnenten
4,614 Fotos
1,385 Videos
Zuletzt aktualisiert 12.03.2025 20:14

Der neueste Inhalt, der von QO'SHTEPA JOME MASJIDI auf Telegram geteilt wurde.

QO'SHTEPA JOME MASJIDI

07 Mar, 02:51

323

Рамазон Қуръон ойи
#ramazon

🤲 Таровеҳ намозининг фазилати

🔹Таърифи: Таровеҳ сўзи «тарвиҳа»нинг кўплик шакли бўлиб, "бир бора роҳат олиш" деган маънони англатади.

🔹Ҳукми: суннати муаккада;

🔹Афзал кўриниши: таровеҳ намозини уйда ёлғиз ўқигандан масжидда жамоат бўлиб ўқиш афзал;

🔹Вақти: таровеҳ намозини хуфтон намозидан кейин, витрдан олдин ўқиш суннат**;

🔹Унда хатм қилиш: Рамазон ойи давомида хатм қилиб, битта тўлиқ хатмни охирига етказиш маҳбуб амалдир, суннатдир.

🔹Фазилати: ҳадисда «Ким Рамазон ойида иймон билан, савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади» дейилган. (Муттафақун алайҳ). Бошқа ҳадисда «Ким (таровеҳни) имом билан охирига бирга ўқиса, тунни бедор ўтказган ҳисобланади» дейилган. (Абу Довуд ва Насоий ривояти).

@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI

07 Mar, 02:50

285

Ифтор
#ramazon

📜 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилган пайтларида: "Заҳабаз зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ", яъни «Чанқоқ қонди, томирлар ҳўлланди ва ажр собит бўлди, иншааллоҳ», дердилар.

Абу Довуд ривояти.

@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI

07 Mar, 02:50

276

Ортидан қарз қолдириб, адо қилиш учун ҳаракат қилмаган кишига қаттиқ огоҳлантириш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас”, дедилар.

Насаий ривояти.

@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI

07 Mar, 02:48

305

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

     Бугун  Жума
🗒   7,  03, 2025
🌙. 7 Рамазон 09,1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI

06 Mar, 07:51

426

​​ТИШ ПАСТАСИ ТАЪМИНИНГ РЎЗАГА ТАЪСИРИ
#рўза

1579-САВОЛ: Саҳарлик қилиб, тишимни тиш пастаси билан ювганимдан кейин анча вақтгача унинг таъмини сезаман ва ютиб юборишдан қўрқиб, туфлаб ташлайман. Агар ютиб юборсам, рўзам очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тишни махсус паста билан ювгандан кейин оғизда пастанинг ўзи қолмасдан фақат таъмини сезилиб туриши рўзани очмайди. Шу сабабли бундай ҳолатда туфлаб ташлашга ҳожат йўқ. Уламолар кечаси дори ютган ва кундузи унинг таъмини сезган одамнинг рўзаси очилмаслигини айтганлар. Демак, таъм ёки ҳиднинг ўзи рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
QO'SHTEPA JOME MASJIDI

06 Mar, 04:00

419

Гуноҳ маъсиятлар умрнинг баракасини, ризқнинг баракасини, илмнинг баракасини, амалнинг баракасини ва ибодатнинг баракасини ўчириб, кетказиб қўяди.

Ибн Қоййимнинг “Жавабул каафий” асаридан.

@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI

06 Mar, 03:59

408

Дуо

📜Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: «Мазлум, мусофир ва рўзадорнинг дуоси қабул бўлишининг сири, уларнинг ҳар бирининг қалбида синиқлик борлигидир», деди.

«Мадорижус соликин»дан.

@qushtepa_masjido
QO'SHTEPA JOME MASJIDI

06 Mar, 03:58

407

Бировдан зулм кўрсанг, ундан ўч олишга уринма. Балки кутиб тур ва узоқдан кузат. Тез орада кунлар айланиб, ҳисоблар қандай олина бошлашига гувоҳ бўласан. Албатта, Аллоҳ таоло (мазлумнинг дуосини) эътиборсиз қолдирмайди, балки (ҳисобни) бироз кечиктиради.

Доктор Ҳусайн Фифий.

@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI

06 Mar, 03:58

399

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

     Бугун  пайшанба
🗒   6,  03, 2025
🌙. 6 Рамазон 09,1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI

05 Mar, 15:41

414

​​РЎЗАДОР МИЛКИГА УКОЛ ОЛИШИ
#рўза

1577-САВОЛ: Рўзадор милкига укол қилдирса, рўзаси очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамиз уламолари тери ости, мушаклар ораси, ёнбош ва милкка укол қилиш билан рўза бузилмайди, дейдилар. Чунки мўътабар фиқҳий китобларимизда тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши, совуқ сувда ғусл қилиш натижасида тери орасидан ичкарига сув ўтиши кабилар рўзани очмаслиги айтилган. Шунинг учун ҳам милклар орасига укол олиш рўзани бузмайди. Фақат рўзадор қон ва дориларни ҳалқумдан ичкарига ўтиб кетишидан эҳтиёт бўлиши керак. Акс ҳолда рўзаси очилиб кетади. Шунинг учун бундай муолажаларни имкон бўлса, оғиз очгандан кейинга қолдирган маъқул. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar