ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ МУЛОҚОТ ВА МУЗОКАРАЛАР
Расмий кутиб олиш маросимидан кейин Миллат қасрида давлатлар бошлиқларининг тор доирадаги учрашувида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг дўстлигу ҳамкорлик масалалари муҳокамаси бошланиб, ҳар икки томоннинг кенг ҳайъатлари иштирокида давом этди.
Икки давлат бошлиқлари мулоқоти жараёнида ҳамкорликнинг турли соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олий мартабали меҳмон – Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевни Тожикистонда илиқ кутиб олди.
Қўшни Ўзбекистон Тожикистоннинг стратегик шериги ва ишончли иттифоқчиси эканлиги, у билан муносабатлар узилмас дўстлик, яхши қўшничилик ва бир-бирлари манфаатларини ҳурмат қилишга асослангани таъкидланди.
Савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликлар Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларининг муҳим йўналишлари саналади.
Шу сабабли, икки мамлакатнинг расмий ҳайъатлари иштирокидаги олий даражадаги мулоқот жараёнида ушбу соҳаларда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати борасида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси бош вазирлари шарҳ беришди.
Ҳар иккала мамлакат Ҳукуматлари масъул шахслари шарҳидан кейин томонлар диққат марказидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Мамлакатимиз Президенти сиёсий алоқаларнинг юқори даражаси, савдо, иқтисод, маданият ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликлар тараққиётидан қониқиш билдирди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликларга оид қӯшма комиссиянинг икки мамлакат муносабатларини кенгайтиришдаги роли сезиларли эканлиги айтилди.
Рақамли иқтисодиёт, технологик тадқиқотлар, электрон савдо ва замонавий саноат хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларнинг янги ва истиқболли йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтилди.
Мулоқот чоғида имзоланадиган янги икки томонлама ҳужжатлар мажмуаси, жумладан, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги келишув тарихий ҳужжати ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини сезиларли равишда мустаҳкамлаши таъкидланди.
Сармоялар жалб этиш, савдо, саноат, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биргаликда қайта ишлаш, дори-дармон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва электростанциялар қуриш соҳаларидаги ҳамкорликларни ривожлантириш икки мамлакат музокараларининг бошқа мавзуларидан бўлди.
Шамол ва қуёш электростанцияларини биргаликда қуришда ҳамкорликни ривожлантириш икки мамлакат келгуси алоқаларининг фойдали йўналишлари эканлиги айтилди.
Учрашув чоғида транспорт, юк ташиш соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш, икки мамлакат минтақалари ўртасида янги йўналишларни очиш ва темир йўллари қурилиши йўлидаги ҳаракатларни давом эттиришга оид масалалар кўриб чиқилди.
Тожикистон ва Ўзбекистон мол айланиши ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказиш имконига эга эканлиги таъкидланди.
Муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш жараёнида минтақалар ўртасидаги ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, икки мамлакат фуқаролари учун квоталар ажратиш ва дарслик китобларини биргаликда нашр этиш муҳим, дея баҳоланди.
Томонлар, шунингдек, минтақада хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, радикализм, уюшган трансмиллий жиноятлар, чунончи, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва кибер жиноятларга қарши курашишда тегишли органлар фаолиятини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, минтақавий ва халқаро ташкилот ва бирлашмалар доирасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
«Ховар» ТМАА.
@sugdhaqiqati