Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron @muxlisun_official Channel on Telegram

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

@muxlisun_official


Фарғона вилояти, Учкўприк тумани
«Шоҳ муқаддам» жомеъ масжиди
имом-хатиби
Жалолиддин Ғуфрон ўғлининг расмий саҳифалари.👇

• youtube.com/c/muxlisunuz

• instagram.com/muxlisunuz

• facebook.com/muxlisun.uz

• tiktok.com/@muxlisun_uz

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron (Uzbek)

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron kanali Farqona viloyati, Uchkoprik tumani "Shoh muqaddam" jome' masjidi imom-khatibi Jaloliddin G'ufron o'g'lining rasmiy sahifalari. Bu kanalda siz eng so'nggi va eng maqbool diniy maqolalar, fikrlar va bayonotlar bilan tanishishingiz mumkin. Jaloliddin G'ufron o'g'li ulug' muallimning so'z va vaazlarini tinglay olasiz. Uning fikrlari bilan ruhingizni to'ldiring va hayotda o'z o'tingizni taxlil qilishda yordam toping. Kanalga obuna bo'lib, siz yangiliklardan birinchilar bo'lib xabardor bo'lasiz. Sizga muallifning yangi sahifalari, videolar, va boshqalar haqida ma'lumotlarni yetkazish uchun bu muhimi sahifaga obuna bo'ling! Biz bilan birgalikda, diniy ma'lumotlar va fikrlar bilan yuksak darajada munosibatda bo'lasiz. Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron kanali - bu sizning diniy ma'rifatingizni rivojlantirish va yuqori maqbul fikrlar bilan tanishingiz uchun eng yaxshi manba. Obuna bo'ling, fikrlarini o'rganing va yuksak darajada ma'rifatingizni oshiring. Sizga yangi bilim va fikrlarni taklif qilishni va jalb etishni kutamiz!

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

27 Dec, 09:12


Alloh taolo (hadisi qudsiyda) aytadi: "Agar bandam Meni nafsida zikr qilsa, Men ham uni nafsimda zikr qilaman. Agar Meni bir o‘zi zikr qilsa, uni Men ham bir o‘zim zikr qilaman va agar jamoat ichida Meni zikr qilsa, Men uni undan yaxshiroq va hurmatliroq jamoat ichida zikr qilaman".

Yana Ibn Umayr aytadi: "Kim boshini to'shakka qo‘yganda Allohni zikr qilsa, keyin shu holatda uxlab qolsa, to uyg‘ongunicha uni zikr qilindi deb yoziladi".

Payg'ambarimiz (s.a.v.) aytdilar: "Har bir narsaning sayqali bor, qalbning sayqali Allohni zikr qilishdir".

Faqih aytadi: Bilginki, Allohni zikr qilish ibodatlarning afzalidir, chunki Alloh taolo boshqa ibodatlar uchun miqdor va vaqtni tayin qildi. Ammo zikr uchun miqdor ham, vaqt ham tayin qilmadi, ko'paytiraverishni buyurdi.
"Ey Mo'minlar, Allohni ko'p zikr qilinglar" (Ahzob, 41 ) , yani hamma holatda zikr qilinglar.

Alloh taoloning zikrida beshta maqtalgan xislat bordir:
1. Unda Allohning roziligi bor.
2. U toatlarga rag‘batni ziyoda qiladi.
3. Unda shaytondan saqlanish bor.
4. U bilan qalb yumshaydi.
5. U kishini gunohlardan qaytaradi.

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

14 Dec, 21:21


🎙️Jaloliddin Gʻufron


Yaqinlarga yuborib qoʻying

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

05 Dec, 18:13


Фатҳ Мусилий қоқилиб тушиб, тирноғи кўчиб кетган эди.

«Оғриқни сезмаяпсанми?» деб сўрашди.

«Бунинг савобининг лаззати қалбимдан оғриқнинг аччиғини кетказди», деб жавоб берди.

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

28 Nov, 22:10


Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim juma kuni bomdod namozidan oldin:


​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Astagʻfirullohallaziy laa ilaha illaa huval hayyul qoyyum va atubu ilayh», deb uch marta aytsa, Alloh taolo uning gunohlarini dengiz koʻpigicha boʻlsa ham, kechirib yuboradi», dedilar.
Maʼnosi: Hay va qayyum sifatli Zotdan boshqa iloh yoʻq va Unga istigʻfor aytaman, Unga tavba qilaman.
Ibn Sunniy rivoyati.

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

27 Nov, 16:42


Зоҳидларнинг имомларидан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи:

«Энг афзал зоҳидлик зоҳидликни яширишдир», деганлар.

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

27 Nov, 07:34


Бир пайтлар бир инсон айтганди: "Сен Қуддусни қўйиб тур болам, бомдод нима бўляпти?"

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

24 Nov, 14:38


Фузайл ибн Иёз айтадилар:
Мен сабрни ёш боладан ўргандим.
Бир куни масжидга кетаётганимда,  бир уйдан онаси жазолаётган боланинг бақираётган товуши эшитилди ва бола эшикни очиб, кўчага қочиб чиқди.
Бола уйдан чиқиб кетганидан кейин, боланинг кўз олдида она эшикни  маҳкамлаб қўйди. Мен масжиддан қайтаётганимда эса бола бироз йиғлаб, эшик остонасида ухлаб қолибди. Бу ҳолатни кўрган онанинг кўнгли юмшаб, боласини кечириб, боласига эшикни очди.
Бу воқеани гапириб бериб Фузайл ибн Иёз йиғлаб юбордилар, хаттоки соқоллари хўл бўлди ва:
- "Агар банда Меҳрибон Аллоҳнинг эшигида шунчалик сабр қилганда, албатта Аллоҳ ҳеч шак-шубҳасиз ва куттирмасдан Ўз эшигини ўша бандасига очган бўларди" - дедилар.

Сабр ешиги ёнида турган инсоннинг зафари Аллоҳнинг изни ила яқиндир!

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

22 Nov, 13:01


Шаҳват олови, сарфлашлик билан камайиб қолмайди.
Уни камайтиришнинг йўли, унга ҳеч нарса ташламасдан ўз ҳолига ташлаб қўйишдир.
Оловга ўтин ташлаб турадиган бўлсанг, у олов қандай ўчиши мумкин?
(Нафснинг орзу-ҳавасларига эргашиш ва унинг айтганини бажариш, шаҳват оловига ўтин ташлаш билан баробар. Тўхтовсиз ўтин ташлаб турилган олов, ҳеч вақт ўчармиди?)
Ўтинни оловнинг ичидан тортиб чиқарсанг, олов ўчади.
Аллоҳдан тақво қилиш эса, олов устига қуйилган сув кабидир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

21 Nov, 14:45


"Bugun kitob o'qigan odam kechagi odam emasda!"


(c)Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

19 Nov, 14:18


САВОЛ: Мураттаб қори ва қориялар кимлар?


❗️ЖАВОБ: Қуръони каримнинг ҳаммасини бир марта ёдлаб чиқса, қори бўлади. Ёдланганларни пишиқлаб, қайси сураю, қайси оятдан бўлса ҳам ёддан ўқиб кетаверадиган даражага етишса, мураттаб қори ёки ҳофизи Қуръон бўлади. Валлоҳу аълам.

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

19 Nov, 10:37


Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: " Agar dunyo Alloh nazarida chivinning qanotichalik qadrli bo'lganida edi kofirlar dunyodan bir tomchi suv ham icholmas edi".

Chivinning qanotiga arzimaydigan dunyo uchun,
Farzand otasidan,uka akasidan yoki aka ukasidan kechib yuboryapti,albatta bu qalbning dunyoga qaramligidan,qalbning kasalligidandur.
Alloh taolo qalbimizni isloh qilsin,Allohumma amiyn🤲

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

17 Nov, 17:01


Qiyomatning ulkan alomatlari:

• Mahdiyning chiqishi. 
• Masihi Dajjol. 
• Iso alayhissalomning tushishlari va Dajjolning o‘ldirilishi. 
• Ya’juj va Ma’jujlarning chiqishi. 
• Iso alayhissalom vafotlaridan so‘ng esadigan va mo‘minlar jonini oladigan shamol. 
• Dobbatul arz va quyoshning g‘arbdan bosh ko‘tarishi. 
• Insonlarni mahshargoh sari haydaydigan olov. 

⚠️ Mazkur alomatlarning qay biri avval-keyin bo‘lishi haqida olimlar turlicha fikr 
bildirganlar.


© "Qiyomat alomatlari", Muhammad Saloma.

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

15 Nov, 02:22


☪️ 1446/2024-йил.
🗓 15-ноябрь/13-жумадул аввал.
🌸 Ҳафтанинг жума куни.

(«Шоҳ муқаддам» жомеъ масжиди)

🏙 БОМДОД - 06:30

🏞 ПЕШИН - 12:45

🌇 АСР - 15:20
                                     
🌆 ШОМ - 17:00
                                     
🌃 ХУФТОН - 19:00

Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
(Тоҳа, 132).


══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

15 Nov, 02:18


Жума Айёмингиз Муборак Бўлсин Азиз Диндошим!

🤲 Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
•••
🦋 •Беморларимизга шифо,
🦋 •Адашганларимизга ҳидоят,
🦋 •Қалбимизга поклик берсин!


══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

14 Nov, 12:35


👍 ҚИРҚ САВОЛГА ҚИРҚ ЖАВОБ.

1.  Қуръоннинг маъноси нима?
– Ўқиш.
2.  Дастлабки тушган жойи?
– Макка, Ҳиро ғори
3.  Дастлабки тушган вақти?
– Қадр кечаси.
4.  У кимнинг сўзи?
– Аллоҳнинг.
5.  Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
– Жаброил алайҳиссалом.
6.  Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
– Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
7.  Қуръоннинг ҳар бир ҳарфини то қиёматга қадар қўриқловчи ким?
– Аллоҳ таоло.
8.  Қуръонни қандай ушлаш керак?
– Таҳоратли ҳолда.
9. Қуръони каримда Қуръон яна қандай номлар билан зикр этилган?
– Ал-Фурқон, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ан-Нур, Ал-Ҳуда.
10. Маккада нечта сура тушган?
– 86 та сура.
11. Мадинада нечта сура тушган?
– 28 та сура
12. Қуръон неча порадан иборат?
– 30 порадан иборат.
13. Қуръонда нечта сура бор?
114 та сура бор.
14. Қуръонда қанча оят бор?
– 6236 та оят бор.
15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
– 2 минг 698 марта.
16. Қуръонда намоз ҳақида неча марта айтилган?
– 700 марта.
17. Қуръонда пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан зикр қилинган?
– Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан зикр қилинган.
18. Қуръонда Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
– Муҳаммад деб – 4 марта, Аҳмад деб  -1марта. Саллаллоҳу алайҳи васаллам
19. Қуръонда энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
– Пайғамбар Мусо алайҳиссаломнинг номи энг кўп айтилган.
20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб санаб чиққан?
– Хадича онамиз.
21. Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
– Каъба!
22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
– Пайғамбар Исо алайҳиссалом Марям ўғлини.
23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи?
– Қиёмат куни.
24. Қуръонда энг узун сура қайси?
– Бақара сураси.
25. Энг қисқа сура қайси?
– Кавсар сураси.
26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил алайҳиссалом Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
– 40 ёшда эдилар.
27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар?
– 13 йил.
28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
– 10 йил.
29. Қуръон неча йилда тушган?
– 22 йил, 5 ойу 14 кун.
30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
– Фотиҳа сураси.
31. Аллоҳ таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
– Фотиҳа сураси.
32. Қуръон энг биринчи сура қайси?
– Фотиҳа сураси.
33. Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл.
– Марям.
34. Қайси сурада Бисмиллаҳ сўзи икки марта айтилган?
– Намл сурасида.
35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
– 6 та.  Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад суралари.
36. Қуръонда Аллоҳнинг нечта исми айтилган?
– 99 та исми.
37. Қуръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
– Иброҳим алайҳиссалом.
38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
– Одам иймонининг синови.
39. Қуръонда номланган мaсжидлар нечта?
– 5 та. Улар: Масжид ул-Ҳаром, Масжид ул-Зирар, Масжид ул-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжид ул-Қоба.
40. Номи айтилган фаришталар?
– Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.
 
Яхшиликни  яқинларингиз билан баҳам кўринг!
“Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир”  (Раҳмон, 60).

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

11 Nov, 13:08


👍 Bolalaringizni faqirlikdan qo'rqib o'ldirmang. Biz ularni ham, sizlarni ham rizqlantiramiz.

👍 Isro sursai 31-oyat

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

09 Nov, 05:15


💐 РОҲАТ ЖАННАТДА

"Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик". Аҳмад ибн Ҳанбалдан “Қачон роҳат бўлади?" деб сўрашганида у киши: "Қадамингни жаннатга қўйсанг, роҳатланасан", деб жавоб бердилар.

Шеър:
Кўрмоқчи бўлсанг-да кирлардан холи,
Барибир лойқадир дунёнинг ҳоли.


Нигериялик омонатдор бир дўстим менга ўз ҳолатини айтиб берди. Онаси кечанинг учдан бири бўлганида уни уйғотар экан. "Эй онажон, озгина дам олай деса", у: "Сен роҳатлан, дам ол деб уйғотяпман-да, болам, жаннатга кирсанг роҳатланасан", дер экан. Салаф уламоларидан Масрук исмли киши сажда қилиб ухларди. Шериклари унга: "Нафсингизни дам олдиринг", дейишса, у "Нафсимнинг роҳатини хоҳлаяпман-да", дер эди. Вожибни тарк этиб, роҳатни роҳатга улашга интилганлар ўзларига ҳақиқий азобни шошилтириб оладилар. Роҳат фойдали, солиҳ амалларни бажариш ва Аллоҳга яқин қиладиган ишларга енг шимаришдадир. Имонсиз кимса бу дунёдаги насибасини ва роҳатини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам "Улар (Макка мушриклари масхара қилишиб): "Парвардигоро, бизларга (ваъда қилинган азобдан) насибамизни Ҳисоб кунидан илгари тезроқ келтира қолгин!" дедилар". Айрим олимлар бу оятни: "Қиёматдан олдин ризқимизни ва яхшиликдан иборат насибамизни бизга тезроқ бергин", дедилар, деб тафсир қилишган."Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар". Улар эртанги кун ва келажак ҳақида мутлақо ўйламайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бугуни ва эртаси, ишларининг боши ва охири-барчаси зарардадир. Ҳаёт шундай яратилган, унинг хотимаси йўқ бўлиш. У соф бўлмаган ичимлик. На неъмату азобга, на қийинчилигу енгилликка, на бойлигу камбағалликка ўрнашадиган ўзгарувчан мижоздир.

Дунёда шунча йил қилгувчи сафар,
Охир бир кун қабр ичига тушар.


"Сўнгра (улар) ҳақиқий эгалари - Аллоҳ (ҳузури)га қайтарилурлар. Ҳукм эса Уникидир. У ҳисобловчиларнинг тезкоридир.(Анъом сураси 62-оят)

© «Ўкинма» китобидан.

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

07 Nov, 23:59


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтда намозида тик туриб Аллоҳдан нимани сўраса, албатта унга беради!» дедилар.

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

04 Nov, 00:40


Қачон намоз ўқисам, албатта, отам билан унинг ҳаққига истиғфор айтаман

“Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Мен устозим Ҳаммоднинг ҳурматидан унинг уйи томонга ҳеч ҳам оёғимни узатмадим. Унинг уйи билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммод вафот этганидан буён қачон намоз ўқисам, албатта, отам билан унинг ҳаққига истиғфор айтаман. Зотан, мен доимо менга таълим берган ёки бирор нарса ўргатган киши учун истиғфор айтаман”.

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

03 Nov, 23:36


Устозим ҳурматидан дарҳол ўрнимдан туряпман

«Ҳидоя» муаллифи, шайхулислом Бурҳониддин Марғиноний ҳикоя қиладилар: «Бухорои шарифнинг улуғ олимларидан бирлари дарс халқасида эдилар. Дарс асносида гоҳо ўринларидан туриб қўяр эдилар. Зийрак толиблар бунинг сабабини сўрашди. У зот камоли эҳтиром билан: «Меҳрибон устозимнинг фарзандлари кўчада болалар билан ўйнаб юришибди. Гоҳида ўйин билан машғул ҳолда эшик олдига келишса, устозим ҳурматидан дарҳол ўрнимдан туряпман», деб жавоб қилдилар.

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

01 Nov, 23:26


Устознинг сендаги ҳақларидан

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу илм ўрганувчига қарата бундай деганлар: «Олимнинг сендаги ҳақларидан бири сен одамларга омматан салом бериб, муаллимга хос салом беришингдир. Унинг рўбарўсида ўтиришинг, унинг ҳузурида қўлинг билан ишора этмаслигинг, кўзингни қисмаслигинг, устозга керагидан зиёда савол бермаслигинг, жавоб беришида унга ёрдам бермаслигинг, агар хоҳламаса, унга қайта-қайта савол бермаслигинг, устоз туришга ҳаракат қилганда унинг кийимларидан ушламаслигинг, унинг сир-асрорларини фош этмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир кишини ғийбат қилмаслигинг, уни бирон-бир масалада хато қилишини ҳеч қачон тиламаслигинг, устоз агар ногоҳ адашса, узрини қабул этишинг, устозга қарата: «Мен фалончи бундай деганини эшитдим» ёки «Фалончи сизнинг хилофингизга гапирди», деб айтмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир олимни тавсифламаслигинг, узун суҳбатидан ҳеч қачон малолга келмаслигинг, устоз хизматидан ўзингни олиб қочмаслигинг лозим бўлади. Устознинг бирон ҳожати чиқиб қолса, уни адо этиш учун барча қавмлар чопишади. Устоз гўё бир хурмо дарахтига ўхшайдики, сен ундан бирон нарса тушишини пойлаб турасан». Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу айтдилар: «Уламолар бўлишмаганида эди, инсонлар гўё ҳайвонларга ўхшаб қолишарди».

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

01 Nov, 04:48


🍁 ЖУМА МУБОРАК 🍁

Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар' (Имом Насоий ривояти).

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

01 Nov, 04:48


☪️ 1446/2024-йил.
🗓 1-ноябрь/29-робиъус сони.
🌸 Ҳафтанинг жума куни.

(«Шоҳ муқаддам» жомеъ масжиди)

🏙 БОМДОД - 06:10

🏞 ПЕШИН - 12:45

🌇 АСР - 15:40
                                     
🌆 ШОМ - 17:27
                                     
🌃 ХУФТОН - 19:20

Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
(Тоҳа, 132).


══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

31 Oct, 03:45


ТАҚВО РИЗҚ КЕЛТИРУВЧИ САБАБЛАРДАНДИР

Аллоҳ таоло тақвони ризқ келтирувчи ва уни зиёда этувчи сабаблардан қилди. Қуръони каримда: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ, 1-2), дейилган.
Аллоҳдан қўрққан ва барча ҳолатларда унинг розилигини кўзлаган кишига Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот беради. Унга ҳар бир машаққат ва қийинчиликдан қутулиш йўлини қилиши, билмаган ва ўйламаган жойдан ризқ келтириши ана ўша мукофотлар жумласидандир.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким Аллоҳ буюрган нарсаларда тақво қилса ва қайтарган нарсаларни тарк этса, унинг ишларида чиқиш йўлини беради, ўйламаган жойидан ризқлантиради, яъни кутмаган жойидан ризқи келади”.

📚"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

27 Oct, 03:07


Жаннатнинг саккизта даражаси бор.

1️⃣ Жаннатул  хулд -- Омматан кишилар учун.
2️⃣ Дорус салаам -- Фақир ва сабр қилувчилар учун.
3️⃣ Дорул мақом -- Шукр қилувчи бойлар учун.
4️⃣ Жаннатул Адн --  Зоҳид, ғозий, обид, сахий ва имомлар учун.
5️⃣ Дорул қарор -- Қори ва олимлар учун.
6️⃣ Жаннатун наъийм -- Шаҳид ва муаззинлар учун.
7️⃣ Жаннатул маъваа -- Шухадои Акбар, муҳсийн, авлиёи киромлар учун.
8️⃣ Жаннатул фирдавс -- Пайғамбарлар, расуллар, аммалли уламолар учун.

☝️ Фирдавснинг юқорисида нурдан бир қаср бўлиб, у хотамул анбиё Расулуллоҳнинг жойларидир.

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

25 Oct, 10:29


САВОЛ: "Муттафақун алайҳ" нима дегани?


❗️ЖАВОБ: Бухорий ва Муслим иттифоқ қилишган, яъни, ривоят қилиган дегани.

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

25 Oct, 05:12


☪️ 1446/2024-йил.
🗓 25-октябрь/22-робиъус сони.
🌸 Ҳафтанинг жума куни.

(«Шоҳ муқаддам» жомеъ масжиди)

🏙 БОМДОД - 06:10

🏞 ПЕШИН - 12:45

🌇 АСР - 15:50
                                     
🌆 ШОМ - 17:27
                                     
🌃 ХУФТОН - 19:30

Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
(Тоҳа, 132).


══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

25 Oct, 02:50


🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

24 Oct, 18:54


👍 Қуръони каримни тинглашингиз учун Қорилар қиротлари тўпланган Каналлар рўйхати. 🎵🎶

1️⃣ Мишари ибн Рашид аль-Афаси👳‍♂️

2⃣ Махер Аль Муакли👳‍♂️

3⃣ Махмуд Халил Хусарий👳‍♂️

4⃣ Абдулбосит Абдуссамад👳‍♂️

5⃣ Муҳаммад Сиддиқ Миншавий👳‍♂️

6⃣ Ясир Аль Досари👳‍♂️

7⃣ Абдураҳмон ас-Судайс

8⃣ Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид👳‍♂️

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

23 Oct, 02:50


💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲 «Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

21 Oct, 04:45


👹 Шайтондан сақланишнинг 10 усули.

1. Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш.
2. Муъаввизатайн (Фалақ ва Нас суралари) ўқиш.
3. Уйга киришдан олдин, таом тановул қилишдан олдин ва бошқа ҳолатлар басмала (бисмиллаҳ) айтиш.
4. Кўп сўзлаш, кўп қараш, кўп аралашиш ва кўп ейишдан сақланиш.
5. Бақара сурасини охиригача қироат қилиш.
6. Бақара сурасининг охиридаги икки улуғ оятни тиловати қилиш (“аманар росуулу..”)
7. “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодир”ни айтиш.
8. Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтириш.
9. Уйқудан аввал “оятал курсий”ни ўқиш.
10. Кишига уйқусида шайтонлар ғолиб келса, “Аъузу бикалиматиллаҳит таммаати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», дейиш.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)

©️ Шайх Абдурразоқ Бадр.

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

21 Oct, 01:45


♻️Yaqinlarga yuborib qoʻying

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

18 Oct, 03:49


💐 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

18 Oct, 03:48


☪️ 1446/2024-йил.
🗓 18-октябрь/15-робиъус сони.
🌸 Ҳафтанинг жума куни.

(«Шоҳ муқаддам» жомеъ масжиди)

🏙 БОМДОД - 05:50

🏞 ПЕШИН - 12:45

🌇 АСР - 16:10
                                     
🌆 ШОМ - 17:50
                                     
🌃 ХУФТОН - 19:40

Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
(Тоҳа, 132).


══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

09 Oct, 23:32


Yaqinlarga yuborib qoʻying♻️

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

07 Oct, 09:54


Jaloliddin Gʻufron domlaning bobolari

Pirimqul Mahdum rohmatullohi alayh haqlarida

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

06 Oct, 08:34


🎙️Jaloliddin Gʻufron



📍𝙔𝙖𝙦𝙞𝙣𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙗𝙞𝙡𝙖𝙣 𝙗𝙤ʻ𝙡𝙞𝙨𝙝𝙞𝙣𝙜

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

26 Sep, 08:34


Йўқчиликдан шикоят қилган аёлига Румий ҳазратлари шундай таскин берган эканлар: “Дунёни сиздан қизғонганим йўқ, сизни дунёдан қизғоняпман”.

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

20 Sep, 03:31


🎧Каҳф Сураси

🎙 Аль-Афаси, Мишари Рашид

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

© (Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

20 Sep, 03:30


💐 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official

Muxlisun Uz - Jaloliddin G'ufron

20 Sep, 03:29


☪️ 1446/2024-йил.
🗓 20-сентябрь/17-робиъул аввал.
🌸 Ҳафтанинг жума куни.

(«Шоҳ муқаддам» жомеъ масжиди)

🏙 БОМДОД - 05:30

🏞 ПЕШИН - 12:45

🌇 АСР - 16:40
                                     
🌆 ШОМ - 18:25
                                     
🌃 ХУФТОН - 20:10

Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
(Тоҳа, 132).


══════ ❁✿❁ ══════

👍 @Muxlisun_Official