Мастура Хожи Она Шеърлари @masturahojionasherlari Channel on Telegram

Мастура Хожи Она Шеърлари

@masturahojionasherlari


Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади.

Мурожаат учун:
@MasturaXojiOna_bot

Мастура Хожи Она Шеърлари (Uzbek)

Мастура Хожи Она Шеърлари канали - ушбу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Агар сиз шеър сўзлари фондида фикрларингизни бахам кўрсатишни истасангиз, ушбу канал сизга идеал манзил бўлади. Мастура хожи она шеърлари орқали ўзингизни ички тармоқингизга янги чуввал шеърлар келтириш имкониятини топишингиз мумкин. Шеърлар орқали сизга жонли кароварлик жойлари ва енг сўнгги шеърлар ҳақида маълумотларни кўрсатишга каратмайдиган неча саволарни ўрганишингиз мумкин. Ушбу канал аразда, инсонийлик бўйича муҳокама ва фикрлар учун янги имкониятлар яратади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

Мастура Хожи Она Шеърлари

19 Jan, 04:13


ҚАРИЛИККА ШУКР!



Юмшоқ бувижоним касал бўлдилар.
Аввалгидек шодон кулмай қўйдилар.
Ҳеч нарса ёқмайди, ётадилар жим.
Энди менга эртак сўзламас ҳеч ким.
Даста китоблари ўқилмай қолди.
Бошлаган нимчаси тўқилмай қолди.
Турфа таомлардан бош тортар, емас.
Бир бурда нон, қанд чой - шу етади, бас!
Рақсим ҳам ёқмайди, шеърим ҳам ёқмас.
Эркаликлар қилсам бир қиё боқмас.
Тушуна олмасдан бувимга дедим:
“Бувижон, наҳотки мен ҳафа қилдим?
Телефон қилайлик, шифокор келсин.
Аччиқ эмас, ширин дорилар берсин.
Ўзим ичираман, ўзим қарайман.
Оппоқ сочларингиз аста тарайман.
Юрсангиз елкамга осилиб олинг.
Бувижон, илтимос, тузала қолинг!
Яна сайр қилайлик бирга кўчада.
Ачомлашиб ётайлик ҳар кечада.
Кашталар тикайлик, нонлар ёпайлик.
Буви, дардингизга даво топайлик”.
“Эҳ болам, керакмас менга шифокор.
Мен энди қаридим, дори не даркор?
Узоқ узоқларда ёшлигим қолди.
Қайсидир жойларда, изсиз йўқолди.
Қора сочлариму дурдек тишларим.
Ўткир нигоҳларим, қалам қошларим.
Тик қадди қоматим, қувватим, кучим.
Узоқларга кетди мендан воз кечиб.
Қайтиб боролмайман, эсимда йўқ йўл.
Ўртада баланд тоғ, дарё, чуқур кўл.”
“Бувижон, сиз эсланг ўша маконни.
Ёшлигингиз қолган уйни, қўрғонни.
Тоғга ҳам чиқаман, чўллар кезаман,
Ўрмонлардан ўтиб сувда сузаман.
Бир оғиз айтсангиз дарров чопаман.
Ёшлигингизни мен тезда топаман.
Шартта ушлаб олсам мендан қутилмас.
Келтириб бераман, тузалсангиз бас”.
Маъюс кулиб бувим менга тикилди.
Кўзидан икки томчи ёш тўкилди.
Бошимни силади ва аста айтди:
“Қўй, овора бўлма, ёшлигим қайтди!”
Эсладим ўша уй ва ўша боғни.
Ўзим бола бўлган беғубор чоғни.
Уни сенда кўрдим, чақноқ кўзингда.
Қора сочларингда, лўппи юзингда.
Қувноқлигинг, шўхлигинг, юришингда.
“Лаббай бувижоним”- деб туришингда.
Рақсингда, қўшиғу шеърингда кўрдим.
Ёшлигим юрагинг қўрида кўрдим.
У энди кетмайди! Ёшлик мен билан!
Ёшликни қалбимга жойладинг, болам!
Сен ёнимда бўлсанг ёшдирман мен ҳам.
Саксон, тўқсон ёшга етаман болам.
Сен менинг кўзларим, оёғим, қўлим.
Аллоҳ инъом этган райҳоним, гулим.
Энди эсламайман ёшлик йилларим.
Шу кунига шукр айтар тилларим.
Ким етди, етмади, мен етдим, шукр!
Ким кўрди, кўрмади, мен кўрдим, шукр!
Юзда ажинимга, сочим қорига..
Беҳисоб шукрлар қилай борига!
Ўзи инъом этган умрига шукр!
Қариликка шукр! Барига шукр!


Мастура ҳожи она шеъри.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеърлари

19 Jan, 04:13


Ассалому алайкум!

Омонмисиз Қадрдоним?
Тану жонингиз соғми?
Яна бир тонгингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Фарзандларимизнинг умрларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари билан, эҳсонлари ва тиловатлари билан бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!

Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!
Ўтганларимизни мағфират қил!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб қил!

Кунимиз яхшиликларга, яхши хабарларга бой бўлсин!

Мастура Хожи Она Шеърлари

18 Jan, 03:01


Бугун бир атала қилмаймизми?
Маза қилиб ичардик. Ёғоч қошиқда ялаб, ялаб.
Келинларнинг кўзи ёриганда бекорга атала ичирилмайди, кексаларга ҳам тез тез атала қилиб берилмайди.
Бу суюқ, юмшоқ, қувватга бой, тўйимли, ҳазми енгил таомда хислат кўп.

Мастура Хожи Она Шеърлари

18 Jan, 02:54


Биз бахтли инсонлармиз. Ҳамма фасллар бирин- кетин, ўз навбати билан келадиган, Аллоҳ назар қилган юртда яшаймиз.

Мастура Хожи Она Шеърлари

18 Jan, 02:52


Қаранг, азизим. Халқимизда қиш фасли ҳақида шунча иборалар, белгилар бор . Бошқа ҳеч қайси фаслга оид бундай иборалар йўқ.

Бошимиз омон бўлса бирин кетин кўраверамиз барчасини .

Муҳими, танимиз соғ бўлсин!
Уйларимиз ҳам иссиқ бўлсин.
Қишдан беталофот, эсон омон чиқиб олайлик.

Мастура Хожи Она Шеърлари

18 Jan, 02:52


ЧИЛЛА ЭРТАГИ.


Мана, ўтиб бормоқда.
Қирқ кунлик қиш чилласи.
Бир атала қилайлик.
Ҳозир авжи палласи.
Чилладаги атала.
Иликка қувват бўлар.
Кун совуқми ё иссиқ.
Тез- тез ичинг, зўр бўлар.
Ёшликда қорни кутиб.
Кўзимиз тўрт бўларди.
Тизза бўйи қор ёғиб.
Атроф қорга тўларди.
Катта бўлгач совуққа.
Чидолмас экан одам.
Ҳар бир кунни санайман.
"Қачон келади кўклам?"
Ҳали қиш ўтяпти деб.
Хурсанд бўлишга бор вақт.
Бир кун қолса ҳам қўрқинг.
Қишда бор ўзгача шахт.
ЧИЛЛА чиқиб, сумалак.
Чакиллаб сув бўлади.
Лекин олдинда вақт бор.
Қиш қишлигин қилади.
"ЛАЙЛАКҚОР" ёғиб ўтар.
Қишда бор ҳали кўп иш.
Кейин "ХУТ, ЮТ" бошланиб.
Авжига чиқади қиш..
Яхши келса ХУТ бўлар.
Қаттиқ аёз бўлмайди.
Ёмон келса ЮТ бўлар.
Совуқ ютар, қўймайди
Қиличларини қайраб.
Келади "АХМОН- ДАҲМОН".
Қор ёғиб, муз туғади.
Авжга чиқар қаҳратон.
Тўқсон кун қиш ўтади.
Сўнг келар "АЯМАЖИЗ".
Совуғи қишдан қаттиқ.
Чимчилар юзинг жиз- жиз.
"ТЎҚСОН, сендан зўрман"- деб.
Аямажиз мақтанар.
"Бир кунимча йўқсан"- деб.
Қишнинг ғашига тегар.
Куртак чиқарган шохлар.
Ердан унган майсани.
Бир кунда қақшатади.
Аямас ҳеч нарсани.
САП- САРИҚ СУМАЛАКЛАР.
Осилади бўғотга.
Олиб егинг келади.
Ўхшатасан новвотга.
"Аёз момо- етти кун.
Қаҳр айласа- қаттиқ кун".
Суяк суякдан ўтар
Аёз совуғи бутун.
Лекин баҳор зўр чиқиб.
Қишни ортга суради.
"САДДИ ПОК"- яъни юз кун.
Қиш тугаб, покланади.
"ЎРИК ГУЛИНИНГ ҚОРИ".
Бир чираниб қўяди.
Ёки гулни уради.
Ёки тегмай, суяди.
Инжиқ бўлса хам баҳор.
Қишдек қайсарлик қилмас.
Фақат қишнинг кетиши.
Осонлик билан бўлмас.
"Қишнинг қахри- барака".
"Қори мўл кўл дон ва нон".
Суви- ош ва ўт ўлан.
"Чилла қори- ерга қон".
"Қишда кенг уй тор бўлар".
"Қишнинг икки кўзи кўр".
"Оч ўлдирма, тўқ ўлдир.
Қиш ўлдирма, ёз ўлдир".
"Наврўз келса қиш бўлмас".
Баҳор ёяди сепин.
Далаларда деҳқонлар.
Бошлайди экин- тикин.
Шукр, бизда тўрт фасл.
Ўз ўрнида келади.
Барининг хислати бор.
Буни барча билади.
ҚИШнинг кумуши гўзал.
БАҲОР, ЁЗда фазилат.
КУЗнинг олтин ранглари.
Атрофга берар зийнат.
Баҳра олинг йилларнинг.
Ҳар фасл, ҳар онидан.
Аллоҳим инъом қилган.
Лутф, карам, имконидан!

Мастура Хожи Она шеъри.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеърлари

18 Jan, 02:48


Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-муҳаббат кўрсатган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қадр - қийматини билсак кифоя...

Ассалому-алайкум Қадрдоним!
Соғ-омонмисиз?

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.

Хаёт бу - ёмғирдек гўё...
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбга илиқлик олиб киради. Сизнинг ҳам хаётингизда шундай одамингиз бор бўлсин.

Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.

Атроф оламга қандай кўз билан боқсангиз у шундай кўринади.

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:55


ПУЛ ҲАҚИДА ЯНГИ МАҚОЛЛАР.



Хотин- эрнинг кассири.

Хотиннинг ҳамёни тўлса ҳам кўзи тўймас.

Кабоб сели билан.
Пул пачкаси билан яхши.

Зиқна эрдан пул сўрасанг ақл ўргатар.

Пулнинг майда, йириги йўқ.
Ҳаммаси пул.

Ой нури тунни ёритар.
Пул - ҳамённи.

Пулинг бўлса қўлингда.
Ҳар нарса топилар йўлингда.

Юз минг пулинг бўлмасин.
Юзта дўстинг бўлсин.
Ҳар биридан икки мингдан олсанг. Икки юз минг бўлади.

Пул сўраган хотиндан эр безор.
Сўзидан кўнгли озар.

https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:54


#кун_хазили

Соғлик учун жуда фойдали машқ: ПУЛ СAНAШ!

– Суяклар оғриғини қолдиради;

– Қон босимини меъёрига солади;

– Тиш ва бош оғриғини тўхтатади;

– Кўриш қобилияти, иштаҳа, ташқи кўринишни ва яшаш тарзини яхшилайди.

Ушбу машқни тез тез бажариб туриш тавасия этилади.

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:54


А Ё Л Г А П У Л Б Е Р И Н Г.



Аёлга пул беринг, доллар, сўм беринг.
Деманг, кеча бердим, пуллари бордир.
Аёлга пуллар кам қанча берсангиз.
Аёлнинг ҳамёни бу- тўлмас ғордир.

Бежо сарфламас, барин ўрни бор.
Тўйга деб йиғади, уйга деб йиғар.
Боласига йиғар, хуллас йиғади.
Қисқаси пул беринг, не қилса қилар.

Ўзи ишласа ҳам, ўғли ишласа.
Қизи, куёвлари бериб турса ҳам.
Сизники бўлакча, сизники қадрли.
Уни эҳтиёт қилар юрса турса ҳам.

Пул - жигардан бўлар. Аёл ҳис қилсин.
Жигарингиз доим ёнида ҳамроқ.
Сўраманг ҳеч қачон қанча пули бор.
У кўп бўладими ва ёки камроқ.

Эрталаб ҳам беринг, кундузи беринг.
Тушда берган яхши, шомдаги - аъло.
Кўрасиз, ёшариб, чиройли бўлиб.
Юради қаршизда, чунки пул - даво.

Боши оғриганда юз минглик даво.
Қон босими ошса икки юз беринг.
Оёқ, бел оғриса эллик минг етар.
Ва "Яна бераман"- дея сўз беринг.

Тиши оғриб қолса уч юз минг керак.
Жигар, ошқозонга тўрт юз минг ярар.
Кўзи оғриб қолса беш юз минг беринг.
Чунки пулни кўрса кўзлари яйрар.

Аёлга керакмас миллион миллион сўм.
Борига кўнади, пул олиш - байрам.
Касаллигин кутманг, соғида беринг.
Сўрамасдан беринг, танга бўлса ҳам.

Хайитларни кутманг, байрамни кутманг.
Пул беринг "Хотиним хурсанд бўлсин'- деб.
Аёлингиз дарров дуо қилади.
"Берган пулингизнинг ўрни тўлсин" - деб.

Пулни беринг ва уни тамоша қилинг.
Кўзлари чақнаган, юзлар нурафшон.
Лабларида кулгу, кўзида меҳр.
Ширин сўз, мулойим, қадди тик, чаққон.

Керак бўлса бир кун қайтиб оларсиз.
Аёл йўқ демайди, тутар борини.
Аёлга пул берманг, доллар, сўм берманг.
Фақат баланд тутинг аёл қадрини.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:46


Бугун. 7-Январъ Хотинига пул бериш куни экан!

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:46


Гап айланиб пулга тақалди. Бугун қандай кун эканини биласизми?

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:22


Қалай?

Конверт камлик қиляптида. Болаларимга айтдим. “Менга конверт керак!” деб. Қулоқ солишмаяпти.

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:13


Лекин бир гап айтайми?

Штраф келган конверт роса пул йиғишга яхши экан. Бир чеккасини чиройли қилиб кессангиз бўлди. Ичидаги пуллар кўриниб туради. 😃😃😃
Иккита учта конверт қилиб қўйсангиз пулингизни саранжомлаб йиғаверасиз.👍👍👍👍

Устига ёзиб қўясиз Ҳажга, Умрага, дам олишга деб.

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:12


Росулуллоҳ(с.а.в) бир умматин алқаб доимо.
Шаънига дуолар айтгувчи эди.
Қўлинг баланд бўлсин доимо, иллоҳ.
Қўлинг паст тушмасин сира ҳам дерди.
Росулуллоҳ айтди:-" Тингла эй уммат!.
Ёнган чироғингга дуо пиликдир.
Қўлинг баланд бўлса билки бу- неъмат.
Қўлинг паст тушмоғи- тиланчиликдир".

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:12


ЯНГИ МАҚОЛЛАР.



Битта радар ўрнатсанг оғзи бурнинг мой бўлар!

Уста тадбиркорнинг радари дарахт ортида турар.

Бир яхшига бир ёмон ҳар қайда бор.
Қадамда радар бўлса кун қайда бор.

Радар бор ерда жарима бор.

Радарнинг ишлаётгани жарима келганда билинар.

Ҳўл ёғочни эгмагин.
Радар ўрнатганга тегмагин.

"Радар йўқ"- деб тезлашма.
Кейин ўрганиб қоласан.

Билаги зўр бирни йиқитар.
Радар қўйган- мингни.

Кўп гап - қулоққа зарар.
Радар- чўнтакка.

Йигит ҳусни- ҳунар.
Кўча ҳусни- радар.

Қоидани бузсанг радарга тушарсан.
Бузмасанг узоққа кетарсан.

Қоидани билмаган ҳайдовчи радардан ўпкалар.

Ўзинг тўғри юрсанг радарнинг кераги йўқ.

Бол тутган бармоғини ялар.
Радар ўрнатган пул санар.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеърлари

07 Jan, 06:11


"ЗИЙРАК" ТАДБИРКОРГА.

Анча бўлди хатлар келмаганига.
Почтачи қиз бугун келтирди бир хат,
Хурсанд бўлдик. Тезроқ очинг, кўрайлик,
Ким ёзибди? Қаердан? Қилманг диққат.

Додаси конвертни очиб кўрсалар,
Унда бор экан бир жарима қоғоз,
Қарасам бизнинг машина экан,
Расмга олибди бир абжир шоввоз.

Додасин “сахар”и бирдан сакради.
Қон босим ҳам мингдан ошиб кетдиёв.
“Қачон мен қоидани бузибман” дерлар.
Ахир юраманку пиёда-яёв.

Санасин қарадим. Вой чол шу куни.
Мени тобим қочиб қолувди, эсланг.
Тез ёрдам чақирдик. У келгунича
Оғриқдан ахволим бўлди жуда танг.

Дедингиз, “Юр хотин. Уйда улов бор.
Ўзим сени шифокорга юборай”,
Бошингизни шунча ташвишга қўйдим.
Бевақт касал бўлмай менгина ўлай.

Шошиб кетаётиб, бир оз чалғибми.
Ўрта чизиқни сал босиб олибсиз.
Шу бахона бир зийрак тадбиркорнинг.
Радаргинасига тушиб қолибсиз.

Зўр ишни қилдингда, ўзингча зўрсан.
Диққат билан қара, ким тушди қўлга.
Отанг тенги, ёки бобонг тенгидир.
Кучинг етибдида бир қари чолга.

«Полоса»ни кўрган ўткир кўзларинг,
Кўрмадими оқ соч кекса одамни.
Ёнида оғрикдан ғужанак бўлган
Аёлни кўрмадингми? Хой! Гапир! Қани!

Биз ҳам йўл қоидасин яхши биламиз.
Кеча тушмаганмиз ойдан йиқилиб.
Лекин шу кун нажот излаб чолгинам,
Мени деб қоидани бузди шошилиб.

Баъзида мажбурмиз шошиб юришга.
Инсон бошида бор аза, ўлим, тўй.
Инсонни инсон тушунсин экан.
Тадбиркор болам, Энди бу ишингни қўй.

Отангни, онангни жони темирми?
Хотининг роботми, боланг роботча?
Уларнинг жонлари оғримайдими?
Юрмаганмисан ҳеч ўзинг шошганча.

Фиғоним фалакка чиқди мени ҳам.
Нимага баъзилар ёмон бунақа.
Чолим дер:- “Кампир, қўй, юрагинг сиқма,
Шу пул бош кўзингдан бўлсин садақа”.

Хой! Шу радарни ўрнатган йигит!
Кунинг қолганмиди шу садақага.
Писиб топган пулмас, ҳалол пулингга
Олиб нон едиргин бола-чақага.

Шу ишни ўзингга эп деб билибсан.
Отанг сенга едирмаганда халол.
Ҳозир боқаётган болаларинг ҳам.
Бировни сотади! Буни билиб ол.

Сендан ўрнак олган фарзандлар бир кун.
Ватанни сотмаса бўлди пул учун.
Унга ибрат бўлгин, ўзинг ҳалол бўл,
Кўрсатгин болангга ҳалоллик кучин.

Қанча инсонларнинг асабин буздинг.
Беш, ўн сўм керакми? Ўзим берардим.
Норозилик билан топган таоминг
Томоғингдан ўтишин бир кўрардим.

Қоида ҳаммамиз учун муқаддас.
Уни бузолмаймиз. Хаққимиз ҳам йўқ.
Лекин иссиқ жонда, билиб бўлмайди
Эртага ким бору кимдир эса йўқ.

Ўзи ҳайдовчилар эзилиб кетди.
Ўн минг сўм пул топар, жарима- миллион.
Халқинг қарғишига қолмагин, йигит.
Кўпнинг қарғиши бир кун уради ёмон.

Яхшилик қилинглар бир бирингизга.
Хайрли амаллардан кўнгил бўлсин хуш.
Кеча биз тушгандик.. Эртага сен ҳам.
Ўзингдек номарднинг радарига туш!

Мастура Хожи Она Шеъри.

https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

25 Dec, 08:17


ЧОЛЛАРНИНГ ДИЛ ИЗҲОРИ.


Ҳар кун тонгда уйғонгач чеҳрангга бир қарайман.
“Аҳволинг яхшими?”- деб ҳолу аҳвол сўрайман.
“Қон босиминг ошдими, тузукми қўл оёғинг?”
“Белинг яхшими, кампир, бедардми ҳамма ёғинг?
Анча қариб қолибсан, қадам босишинг мушкул.
Лекин илтимос, кампир, хизматимга яраб тур!
Илгаригидек илдам ўрнингдан туролмайсан.
Шаҳдам, дадил қадамлар ташлаб ҳам юролмайсан.
Битта қўлинг белингда, оқсоқланиб қолибсан.
Биламан, меҳнат, юмуш кўп қилгансан, толибсан.
Касал бўлма жон хотин, сен борсанки мен тирик.
Сенсиз куним ўтмайди, ҳар дам менга сен шерик.
Дориларим берасан меъёрида, вақтида.
Тунда хабар оласан уйқинг бузиб гоҳида.
Қарашим эмас, балки фикрим уқиб оласан.
Нима керак эканин дарров билиб оласан.
Бир нимага қўл урсам сенсиз битмайди ишим.
Ёнимда мадор бўлиб шартдир сенинг туришинг.
Бир қўлингда андава, бир қўлингда тарози.
Сен борсанки оилам тинч, иноқ, сен - бош қози.
Хизматимда қиз, келин, сен дамлаган чой ширин.
Қўлинг теккан таомлар мен учун болдан ширин.
Илиниб бир нималар тутасан тансиқ, тотли.
Шуни ҳам танлаб ейман эрка гўдак мисоли.
Худди ёш бола каби ўжарликлар қиламан.
Барини кўтарасан, буни яхши биламан.
Оғриб қолсам жонкуяр шифокорим- табибим.
Ҳолим сўраб турувчи меҳрибоним, ҳабибим.
Гар йўқ бўлсанг ҳувиллар данғиллама уй, жойим.
“Ютаман” дер ҳовлилар, сен- Қуёшим! Сен - Ойим!
Суҳбатлашгим келади ҳар нарсалар ҳақида.
Аразлашиб қоламиз ўтмай икки дақиқа.
Сенинг ҳам ўз фикринг бор, мен айтгани қўймайман.
Ўзимни ҳаммадан ҳам ақлли деб ўйлайман.
Ёшлигингда чидадинг йўғимгаю боримга.
Баъзан сўкиш, баъзида мушту шапалоғимга.
Бариси учун кечир, юзингга айтолмайман.
Отдан тушганман, лекин эгардан тушолмайман.
Ич- ичимдан сезаман, сенсиз яшай олмайман.
Таом ейишмас, хатто сенсиз нафас олмайман.
Қариб, қилтилласанг ҳам ёнимда бўлгин доим.
Сендан кейин қолмайин, оҳим эшит, Худойим. ,
Мендан кейин яшагин фарзандлар ардоғида.
Фақат ёнимда бўлгин умримнинг адоғида.
Онаси, касал бўлма, сен мен учун тиргаксан.
Кун ҳамроҳ, тун ҳамроҳим, менга жуда кераксан.



Мастура ҳожи она шеъри.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

25 Dec, 08:17


Ҳурматли аёллар! Чолларингизнинг дил изҳорларини қоғозга туширдим. Бу сўзлар ҳар бирингизга аталган.

Мастура Хожи Она Шеьрлари

25 Dec, 08:01


Ёнимда бўл менинг жуфти ҳалолим!

Кексайган чоғимда, турсам дард ютиб,
Яшайман меҳрни бир сендан кутиб.
Бировга зор қилмай қўлимдан тутиб,
Ёнимда бўл менинг жуфти ҳалолим.

Тугамас, тугатар бу дунё иши,
Пешонага битган турфа ташвиши.
Сендек тушунади мени қай киши,
Ёнимда бўл менинг жуфти ҳалолим.

Сен борсан билинмас ҳаётимда кам,
Юзимни ювмайди кўзимдаги нам.
Оғирим тушмасин фарзандларга ҳам,
Ёнимда бўл менинг жуфти ҳалолим.

Ҳаммага жуфти билан қўша қариш насиб қилсин!

🍃🌹🍃

Муаллифга катта раҳмат.

https://t.me/Masturahojionasherlari/

Мастура Хожи Она Шеьрлари

25 Dec, 07:59


СЕВГИ АБАДИЙ БЎЛСИН !

Шундай қўша-қаришлик
барчага насиб эцин 🤲

👉🏻 @AptekaTV

Мастура Хожи Она Шеьрлари

25 Dec, 07:59


#Мулоҳаза_учун

Бир киши ҳакимлардан биридан:
"Нима учун яхши инсонлар тезда вафот этиб кетадилар?", деб сўради.
Шунда ҳаким зот:
"Агар сен чиройли бир гулзорда бўлсанг, қайси гулни узиб олган бўлар эдинг?!", деб жавоб берди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Мастура Хожи Она Шеьрлари

25 Dec, 07:58


Ўзинг жуфт яратдинг, жуфт юрсин доим,
Бир - бирин десинлар - «Қуёшим - Ойим»
Дилдаги ўтинчим тингла Худойим,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин!

Майли соч оқарсин, киприк
қошгача,  
Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача....
Барибир покиза турмуш бошқача,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин!

Айрилиқ дилларга ғам-кайғу солар,
Мехр ва оқибат буткул йўқолар. 
Фарзандлар кўзлари жавдираб  қолар.
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин!

Эй Аллоҳ! Йўл кўрсат,  қалбларимиз оч...
Яхшилик, диёнат уруғини соч.
Эркаксан, аёлсан
жохилликдан қоч,  
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин!

Ёлғизлик-қаритиб эрта сўлдирар,
Ёлғизлик-дилларни дардга тулдирар.
Ёлғизлик-инсонни эрта ўлдирар,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин!


Муаллифга ташаккур билдирамиз.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

24 Dec, 03:36


БАРАКА БЕР! ( Оналар дуоси).


Эй Аллоҳим! Сендан бир ўтинчим бор.
Бандангман, қулингман мен итоаткор.
Каломинг ҳурмати. Сўрайман такрор.
Боламнинг топганин баракасин бер!

Роҳманим! Доимо ғамимни единг.
Ҳифзу ҳимоянгда асрадинг, суйдинг.
Шу кунгача нима сўрасам бердинг.
Боламнинг топганин баракасин бер!

Бугун болам учун сўрай. Тинглагин.
Роззақим! Каримим! Сендан тилайин.
Қалбдан дуо қилиб кўз ёш тўкайин.
Боламнинг топганин баракасин бер!

Ризқини ёмғирдек ёғдириб қўйгин.
Заминдан майсадек ундириб қўйгин.
Элда азиз қилиб суйдириб қўйгин.
Боламнинг топганин баракасин бер!

Насибасин осон, ҳалолидан бер.
Яқинидан етказ, мўл- кўлидан бер.
Босган изи, юрганда йўлидан бер.
Боламнинг топганин баракасин бер!

Сахий, саҳоватли бойлардан бўлсин.
Киши билар билмас эҳсонлар қилсин.
Масжид, мактаб қурсин, кўприк, йўл қурсин.
Боламнинг топганин баракасин бер!

Китоблар тарқатсин, улашсин Қуръон.
Етим бошин силаб, ёзсин дастурхон.
Мазлумга, қарздорга у берсин ёрдам.
Боламнинг топганин баракасин бер!

"Йигит моли ерда" дейишар азал.
Ризқини сочиб қўй ер, осмон қадар.
Ризқин терсин тўкиб пешона терлар.
Боламнинг топганин баракасин бер!

Касбига, корига бер Ўзинг ривож.
Қилмагин дўстга зор, номардга муҳтож.
Душманга хор қилма! Ризқ эшигин оч!
Боламнинг топганин баракасин бер!

Мендан дуо. Аллоҳ! Сендан ижобат.
Ўзинг сийлаб бердинг. Фарзанд бу- неъмат.
Фарзандим ризқини бердинг, минг раҳмат.
Боламнинг топганин баракасин бер!

Барака бўлмаса миллионлар бекор.
Ҳавога учгандек бўлади пуллар.
Бир сўми бўлса ҳам барака юбор.
Боламнинг топганин баракасин бер!

Бош эгам, ўғлим ҳамда куёвим.
Қизим, келиним, неварам, жигарим.
Мастура сўрар. Одамзот боласин.
Ҳамманинг топганин баракасин бер!
Боламнинг топганин баракасин бер!


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

24 Dec, 03:24


Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.

Аллоҳ доим ҳамрох, ўзи паноҳига олсин.

Кун давомида сизларни  яхши кайфият тарк этмасин деб қоламиз.

Мастура Хожи Она Шеьрлари

24 Dec, 03:22


Гўзал шеър учун муаллифга раҳмат.



https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

24 Dec, 03:21


Ризқ фақатгина мол-мулк ва қоринга кирадиган егулик эмас, балки ундан бошқа каттароқ ризқлар бор:

Иймон - энг катта ризқ.

Солиҳа аёл - ризқ.

Солиҳ(а) фарзанд - ризқ.

Солиҳ ота - ризқ.

Солиҳ дўст - ризқ.

Солиҳ амал - ризқ.

Соғлик - ризқ...

Инсоннинг ҳар ерда ризқи бор.
Ризқ- Ўзидан.
Бугунги кунимиз ҳам аслида ризқ.

Бугунги кун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...

Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин.

Мастура Хожи Она Шеьрлари

24 Dec, 03:20


РОЗЗАҚИМ! РИЗҚ БЕР!


Ризқин излаб чиққан ҳар бир бандангнинг.
Ризқини етказгин ўнгу сўлидан.
Ғоиби хазинанг эшигин очгин.
Турса ўрнидан бер, юрса йўлидан.

Аёлми, эркакми, ёш ёки кекса.
Сендан умид қилиб сўрайди ризқин.
Ноумид қилмагин, сўраганин бер.
Беризқ яратмаган Роззақсан ўзинг.

Барака эшигин, раҳмат эшигин.
Ёпиб қўйма Аллоҳ. Роҳим, Роҳманим!
Ризқимиз ҳалолу осонидан бер.
Ҳаромдан асрагин, пок қил имоним!

Кутилмаган жойдан, яқиндан етказ.
Барокотли ризқ бер, эй Қодир Эгам!
Ҳар бир карвон борки ризқи дир ҳамроҳ.
Бировдан бировни асло қилма кам!

Кимнингдир боласи уйда кутади.
"Отам келтирарми битта нон?"- дея.
Кимники кутади тўкин манзилда.
"Олиб келармикин телефон"?- дея.

Қайсидир онаизор кутар интиқиб.
"Дорига пул топармикан болам"- деб.
Яна кимдир ўйлар :" Болам пул сарфлаб.
Дам олишга Дубайга чопармикан?"- деб.

Қайси касб, мартаба эгаси бўлсин.
Сендан ризқин сўрар ҳожатига мос.
Ким хайрли ишга, ким давлат йиғишга.
Барининг дилида бор илинж, ихлос.

Ниятига яраша етказгин Аллоҳ.
Сендан умидвормиз, ё Парвардигор.
Кимгадир кўпроқдир, кимгадир озроқ.
Ўзинг ўлчаб берган ризқ, насибанг бор.

Берарингдан қисма бандаларингни.
Ризқ- бу омонатдир, Бергувчи - ўзинг.
Кимга қанча, қачон ва қай манзилда?
Бор ёзиб қўйилган Лавҳул Маҳфузинг.

Ҳаракат - биздандир. Ризқ эса - сендан.
Аллоҳга таваккул шарт инсон учун.
Беадад шукрлар айтар Мастура.
Ҳар бир ҳалол луқма, бурда нон учун.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

24 Dec, 03:18


🌹🍀Ассалому алайкум.
Қадрдоним! Омонмисиз?

🌹🍀Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

🌹🍀Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

🌹🍀Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Мастура Хожи Она Шеьрлари

20 Dec, 10:31


ЁЛҒИЗ СИНГЛИМГА.


Бева ҳам демайман, тул ҳам демайман.
Сизни эрта сўнган гул ҳам демайман.
Ёниб ўчган, совуқ кул ҳам демайман.
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Аллоҳнинг синови сизга етдими?
Бегингиз мангуга ташлаб кетдими?
Оҳингиз фалакка, кўкка етдими?
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Уйингизнинг тўри бўшаб қолдими?
Ҳаёт тугаганга ўхшаб қолдими?
Кўнглингиз ичидан нураб қолдими?
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Овоз чиқармасдан йиғлайсиз юм, юм.
Тиловат қиласиз билмасдан тиним.
Доим дуодасиз жуфтингиз учун.
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Тун жуда азобли, тун узоқ, файзсиз.
Ёнингизда ёстиқ, совуқ, эгасиз.
Дард ва севинчингиз кимга айтасиз?
Сиз манонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Кўчадан келганда уйлар тўларди.
Бир ширин сўзига олам куларди.
Қўша қариб, яшаб юрса бўларди.
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Тўйлар, йиғинларда ҳувиллар ўрни.
Ҳеч ким ва ҳеч нарса тўлдирмас уни.
Қадар шундай экан. Аллохнинг изни.
Сиз матонатлисиз, ёлғиз синглима.

Баъзида қўмсайсиз насиҳатларин.
Ақлли сўзлари ва суҳбатларин.
Нурли юзи, ҳам файзли сийратларин.
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Аллоҳ ўзи бериб, ўзи оларкан.
Инсонни минг турли кўйга соларкан.
Ёлғизларнинг ёри Ўзи бўларкан.
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Сингима.

Сизни ҳеч ким кучсиз, заиф демасин.
Ёмонларнинг отган тоши тегмасин.
Қийинчилик, рўзғор бошиз эгмасин.
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Ҳаёт давом этар! Ойнага қаранг!
Кўзга сурма тортинг, сочингиз таранг!
Фарзанд, неваралар корига яранг!
Сиз матонатлисиз ёлғиз Синглима.

Дунёни тўлдирманг мунгли нолага.
Ўзингиз ўхшатинг гулга, лолага.
Ҳам ота, ҳам она бўлинг болага.
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Бегингиз учун ҳам сиз яшанг, юринг.
Ҳаж, Умрага боринг, Каъбани кўринг.
Фарзандлар бағрида давронлар суринг!
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.

Кимдир жуфтга зордир, кимларга жуфт хор.
То тирик эканмиз яшанг бахтиёр.
Кетган қайтиб келмас, йиғласангиз зор.
Сиз матонатлисиз, ёлғиз Синглима.
Сиз матонатлисиз, Ойдин Синглима!

Мастура ҳожи она шеъри.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

20 Dec, 10:29


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

20 Dec, 10:28


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

20 Dec, 10:20


ИДДАДАГИ МУСЛИМАМГА.

Неча йиллар яшаган ҳамроҳини йўқотган.
Куни қайғуга ботган, тунлари ёлғиз ётган.
Юрак бағри музлаган, иссиқда совуқ қотган.
Сабр берсин сизга Аллоҳ, Муслимам!

Идда ўзи аслида Аллоҳга итоатдир.
Иддадорнинг ҳар куни, ҳар они ибодатдир.
Дунё ва охиратнинг хайри ва барокотдир.
Сабр берсин сизга Аллоҳ, Муслимам!

Эрнинг сўнгги хизматин чин дилдан адо этган.
Аллоҳ ҳаққин бажариб амрига бошин эккан.
Жуфтини эслаб ҳар кун пинҳона кўз ёш тўккан.
Сабр берсин сизга Аллоҳ, Муслимам!

Тўрт ой ва ўн кун муддат бир лаҳзада тугайди.
Аллоҳ шу синовларда аёл сабрин синайди.
Синовдан ўтганларни Жаннат билан сийлайди.
Сабр берсин сизга Аллоҳ, Муслимам!

Шунча йиллик жуфтингиз лаҳзада ташлаб кетди.
Бағрингиз ҳувиллатиб, кўзингиз ёшлаб кетди.
Сизга яна тўрт ойлик савоблар ташлаб кетди.
Сабр берсин сизга Аллоҳ, Муслимам!

Иддадаги итоат дарожоти улкандир.
Ибодатлар, хатмлар дарожоти улкандир.
Иддадаги дуолар дарожоти улкандир.
Сабр берсин сизга Аллоҳ, Муслимам!

Дуо қилинг фарзандлар, яқинлар, жигарларни.
Қўшнилар, қудаларни, таниб, танимаганни.
Юртимиз, халқимизни, дуолар сўраганни.
Сабр берсин сизга Аллоҳ, Муслимам!

Энди сиз фарзандларга ҳам ота, ҳам онасиз.
Сабрингиз эвазига мукофотлар оласиз.
Жуфтингиз ҳузурига ёруғ юзла борасиз.
Сабр берсин сизга Аллоҳ, Муслимам!

Мастура ҳожи она шеъри.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

20 Dec, 10:17


“Сизлардан вафот этиб хотинларини қолдирган бўлсалар, бева аёллар тўрт ой ва ўн кун идда сақлаб ўтирадилар”.

“Бақара” сураси 234- оят.

Мастура Хожи Она Шеьрлари

20 Dec, 10:16


🌷 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!


Қадрдоним. Омонмисиз?.
Соғлигингиз яхшими?
Бағрингиздаги суйган инсонларингиз соғ омонми?

Сиз билан суҳбатни соғиндим Азизим.

Дунёдаги бир бора берилган умрингизни шундек яшаб ўтингки...

ота-онангиз сиздан икки дунёда рози бўлсинлар...

дўстларингиз сиздек дўстдан ғурурлансинлар..

ҳаётингиздан чиқиб кетган инсонлар унута олмасинлар...

ҳаётингизга кириб келган инсонлар юз ўгирмасинлар...

атрофингиздагилар сиз билан бахтни хис қилсинлар…

жуфтингиз сизни севишдан тўхтамасинлар...

Барчаси ўз қўлингизда...

Марҳаматли Роббимдан:
Cўрасангиз икром қилишини,

Гуноҳ қилсангиз муҳлат беришини

Истиғфор айтсангиз мағфират қилишини сўрайман!

Мастура Хожи Она Шеьрлари

19 Dec, 04:48


ОНАЛИК БАХТИ.



Янги келин бўлган вақтимда.
Ҳар нарсанинг сарҳилин ердим.
Бирин кетин фарзанд туғилгач.
Улар қолдирганига ўтдим

Пиёлада ивитилган нон.
Совиб қолган какао, қаҳва.
Ичиб қўяй, увол бўлмасин.
Эримнинг пулига келганда.

Шўрвадаги шолғом меники.
Дўлмаларнинг пўчоғи менга.
Колбасаси ейилган батон.
Нони бўккан қаймоғи менга.

Сомсанинг хам ичи меники.
Сарёғи ялаб қўйилган нон.
Қайнатилган тухум сариғи.
Ярми тишланган олма, банан.

Бирам ширин манний бўтқаси.
Совиб, қотиб қолган бўлса ҳам.
Музқаймоқнинг нонини айтинг.
Ивиб, юмшаб қолган бўлса ҳам.

Тишланган ширинлик...Мммм. Мазза.
Жажжи тишларнинг изи тушар.
Чала қолган конфет, шоколад.
Кўзимга чиройли кўринар.

Овқат вақти...Асло гапирманг.
Паловнинг нўхоти, сабзиси.
Коса тагида қолган овқат.
Товуқнинг, балиқнинг териси.

Хамири ейилган мантилар.
Эзиб қолдирилган картошка.
Ёпкан ноннинг ўртаси менга.
Жем суртилган озроқ "горбушка".

Бари жуда мазали, бай- бай.
Айниқса невара қолдирса.
Болалардан қолганини еб.
Дўмбоққина бўламиз роса.

Нимагадир лагандагидан.
Болалардан қолгани ширин.
Бир қозонда қайнаган бари.
Бунда борми бир сир, яширин?

Балки юзларидаги асал.
Овқати устига оққанми?
Бармоқларидаги қанд, новвот.
Овқатига тегиб кетганми?

Фарзанд ўзи ширин мевадир.
У қолдирган овқат - мазали.
Унга тенгмас сарҳил таомлар.
Бўрсилдоқ нон, патир жиззали.

Аёл бахти балки шундадир?
Оналикнинг бахти ҳам шудир?
Фарзанд неъматин тортиқ қилган.
Аллоҳимга беҳисоб шукр!


Мастура ҳожи она шеъри.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

19 Dec, 04:47


Кеча неварам ликобчасида озгина овқат қолдирди.
"Увол бўлмасин, еб қўя қолай"- деб олдимга олдим.
Ейишни бошладим. Мазаси бошқачага ўхшади.
Лагандаги таомдан еб кўрдим.
Нимагадир неварамнинг овқати ширин туюлди.
Юзларидан оқиб турган асалларидан қўшиб қўйдимикан?

Бармоқларидаги новвоту қандларининг мазаси ўтдимикан?

Аллоҳ шу бахтни берди. Неваралардан қолгани, баъзида эваралардан қолганини еб қўямиз.
Бу бахтга етганлар бор, етмаганлар бор.

Аллоҳим! Ҳолиқим! Роҳманим!
Ўзингга беадад шукроналар бўлсин!

Мастура Хожи Она Шеьрлари

01 Nov, 15:36


ЙИҒЛАМАЙМАН….


Бошқа йиғламайман. Бас! Бўлди! Етар!
Йиғлаб сизга ортиқ қилмайман жабр.
Кўз ёш ботқоғига ботириб қўймай.
Аллоҳдан сўрайман ўзимга сабр.

Бошқа йиғламайман! Шукр қиламан.
Фарзандлар шукрини қиламан энди.
Ахир сизга ваъда берган эдимку.
Асраб авайлайман зурриёдларни.

Бошқа йиғламайман! Биз зўр яшадик.
Юрт кездик, муҳими Каъбани кўрдик.
Суянчиқ, елкадош ва сирдош бўлдик.
Ҳаёт йўлларидан қоқилмай ўтдик.

Бўлди ўнқир, чўнқир ва тор сўқмоқлар.
Паст, баланд, қоронғу манзиллар бўлди.
Барин босиб ўтдик матонат билан.
Ой, Қуёш ёритган кўп кунлар бўлди.

Бошқа йиғламайман! Сизни қўмсасам.
Дарҳол Қуръон очиб, қилай тиловат.
Биламан, йиғидан эмас, дуодан.
Топади руҳингиз роҳат, фароғат.

Йиғидан кетганлар қайтганда эди.
Кун, тун йиғлаб қайтарардим отамни.
Сизни қайтарардим, қайни бўйнимни.
Қайнота, қайнона ҳамда онамни.

Бошқа йиғламайман! Кучли аёлман!
Аччиқ кўз ёшимни ичга ютаман.
Яхши кунларимиз, хотираларни.
Бир умр сақлайман, ёдда тутаман.

Бошқа йиғламайман! Дийдор кутаман.
Жаннат боғларида, Кавсар бўйида.
Райёндан қўл ушлаб бирга кирамиз.
Суҳбатлар қиламиз баланд сўрида.

Ёруғ юзлар билан учрашганимда.
Фарзандлар бахтини сўзлаб бераман.
Невараларимиз ютуқларини.
Жигарлар аҳдини сўзлаб бераман.

Бошқа йиғламайман! Шодон боқаман.
Йўлимни ёритган ёруғ нурларга.
Очиқ юзла кулиб бораман, Бегим.
Қараб қўйманг кулиб турган ҳурларга!

Мен боргунча майли, гўзал ҳур қизлар.
Сиз билан бўлсин тун, тонг палласида.
Мен боргач иккимиз мангу қоламиз.
Росуллоҳ(с.а.в.)имиз маҳалласида.


Мастура ҳожи она шеъри.

https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

24 Oct, 11:44


ФАРИШТА БИЛАН СУҲБАТ.


Тушимда Азроил келиб ёнимга.
Дебди: "Қани Ҳожим, туринг, кетайлик".
Дебман: - "Фариштам, хуш келдинг, лекин.
Битмаган ишим бор, озроқ кутайлик".

Ҳали вақт бор эди, нега шоширдинг?
Яна озроқ яшай ёруғ дунёда.
Аввалроқдан хабар бериб қўймабсан.
Режаларим кўпдир, ишим зиёда.

Тўғри, соч оқарди, тишларим тушди.
Тик қаддим букилди, кўз хира тортди.
Балки шулар дарак бергандир менга.
Хотима яқиндир, умр тугаяпти.

Инсон зоти борки тўймас ҳаётга.
Дунё ишларининг сўнги, чеки йўқ.
Ўн, йигирма йил кам, яна вақт керак.
Иш тугамас, бўлмас асло кўнгил тўқ.

Хатмоналаримни тугатиб олай.
Отамнинг бошига соябон бўлсин.
Онам учун таҳлил бошлаб қўйганман.
Шошмай тур, тугатай, саноғи тўлсин.

Шукр, фарзанд, невара, эвара кўрдим.
Невара тўй кўрдим, армон қолмади.
Ўқидим, ишладим. Дунёни кездим.
Байтуллоҳ кўзимга мангу муҳрланди.

Кимдир тўй кўрмайди, кимдир чимилдиқ.
Кимдир неварасин олмас қўлига.
Мен барини кўрдим, беадад шукр.
Нечун рози бўлмай Аллоҳ амрига?

Майли, мен кимманки сенла баҳслашсам.
Вазифангни бажар, Аллоҳ изми бу.
Имкон бер Шаҳодатни кўп мартта айтай.
Яқиним қўлидан ичай томчи сув.

Елдек етиб келиб, селдек олиб кет.
Болам шошиб, десин, ҳайрон, лол бўлиб.
"Ҳозир намоз учун, Қуръон ўқишга.
Бардам юргандилар таҳорат олиб.

Қўлида тасбеҳи, тилида зикр.
Жойнамоз устида ҳозир кўргандим".
Ҳайрон бўлма болам, Қодир Аллоҳдан.
Шундай хотимани ўзим сўргандим.

Йиғлаб келган эдим ёруғ дунёга.
Атрофдагиларни шодон кулдириб.
Кулиб кетай энди, Аллоҳ чақирса.
Мени суйганларни ғамда куйдириб.

Фарзандлар қулоғига қуйиб қўйганман.
Десангиз "Онамиз топсинлар роҳат.
Дод солманг, ёш тўкманг, қийнаманг мени.
Фақат тиловатдан топай ҳаловат.

Дастурхонлар ёзманг, таомлар тортманг.
Хатмоналар менга бўлади таом.
Бошимга соябон, чанқаганда сув.
Шудир сизлар қилган дуо ва эҳсон.

Келдингми Фариштам? Қўлингдан тутай.
Ортингдан Аршларга эргашиб кетай.



https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

24 Oct, 11:41


АЛЛОҲДАН СЎРА!


Кимдандир каммисан, кимдандир ортиқ?
Молу давлат сенга қилганми тортиқ?
Кийиминг бутунми ва ёки йиртиқ?
Аллоҳ Роҳман! Аллоҳ беради!

Дўстим деб топганинг душман бўлдими?
Қоқилсанг устингдан мамнун кулдими?
Ўзидан ўзгага мухтож қилдими?
Аллоҳ Роҳийм! Аллоҳ билади!

Суйиб дард бердими? Оғирми дардинг?
Оғриқлар қиймалар вужудинг, танинг.
Истиғфор айтишдан толмасин тилинг.
Аллоҳ Ҳаким! Аллоҳ билади!

Тирноққа зормисан, хувиллар уйинг?
Юрсанг ҳам, турсанг ҳам фарзанддир ўйинг.
Шу сабаб бошинг ҳам, эгикдир бўйнинг.
Аллоҳ- Холиқ! Аллоҳ беради?

Қарзмисан кимдандир, мусофирмисан?
Омад келишига интиқ, зормисан?
Ҳалол ризқинг кутиб интизормисан?
Аллоҳ- Роззақ! Аллоҳ беради!

Бошингга кулфатлар ёғиляптими?
Қон йиғлаб, юрагинг эзиляптими?
Сабринг ортиғидан синаляптими?
Аллоҳ Собир! Аллоҳ беради!

Гуноҳлар қилдингми билиб ё билмай?
Кабира, сағира, фарқига бормай?
Энди айтмоқдасан :" Тавбалар қилай".
Аллоҳ- Тавваб! Аллоҳ кечади!

"Аллоҳ кўрмайди"- деб ўйлама сира.
Кўнглинг ойнасини қилмагин хира.
Ҳалол бўлгин мунофиқ бўлгандан кўра!
Аллоҳ - Басир! Аллоҳ кўради!

Эртага не кечар ҳолу аҳволинг?
Вафодорми сенга давлатинг, молинг?
Мартабанг улуғми ё забун ҳолинг?
Аллоҳ Батин! Аллоҳ билади!

Кимлардир бергани миннатли бўлар.
Банданинг бергани кўримли бўлар.
Аллоҳнинг бергани тўйимли бўлар.
Аллоҳ- Ваҳҳаб! Аллоҳ беради!

Ҳар нега муҳтожсан, Аллоҳдан сўра!
Аллоҳ ҳар нарсага топади чора.
Ғоиби ҳазинасидан етказса зора.
Аллоҳ- Басит! Аллоҳ беради!

Аллоҳ берувчи ва билувчи Зотдир!
Аллоҳ кечирувчи, кўрувчи Зотдир!
Мастурахонни авф этувчи Зотдир!
Аллоҳ- Буюк! Аллоҳ билади!
ИншаАллоҳ! Аллоҳ беради!

https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

24 Oct, 11:41


ТИРИК ЭКАНМИЗ....

Бадавлат киши уйи деразасидан ташқарини кузатар экан, чиқинди титиб юрган одамни кўриб "Худога шукр, фақир эмасман"- деди.

Ўша фақирнинг кўзи ногиронлар аравачасида келаётган йигитга тушди.
"Худога шукр, қўл- оёғим бут"- деди.

Ногирон йигитнинг ёнидан беморни касалхонага олиб кетаётган тез ёрдам машинаси ўтди.
"Худога шукр, оғир хастамасман"- деди.

Касалхонага келган беморнинг кўзи ҳозиргина жони узилган одамни олиб чиқишаётганига тушди. "Худога шукр, тирикман"- деди.

Бу инсонлар орасида шукр айтмаган фақат ўлган одам эди.

Тирик эканмиз, қай ҳолда бўлсак ҳам, ҳар лаҳзамиз шукрга арзийди. Чунки бизда яшаш, тавба қилиш фурсати бор.

Мен буларни ёзяпман, сиз ўқияпсиз, идрок қиляпсиз. Бунинг учун Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсин!


Зумрад.


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

22 Oct, 04:31


Ҳожи дода гулларни яхши кўрар эдилар. Чорсу бозорига борсак албатта гул растасига кирар эдик.
Мана, баҳорда экиб берган гуллари. Очилиб ётибди.

Мастура Хожи Она Шеьрлари

22 Oct, 04:22


НОМИ ЙЎҚ ШЕЪР…


Додасией, уйнинг тўри бўшаб қолди.
Сиссиз ярим кўнглим чўкиб, нураб қолди.
Эваралар келганида сизни қўмсаб.
“Бобом қани?’- дея мендан сўраб қолди.

Кўз олдимдан кетмаяпти юзларингиз.
Гоҳи ширин, гоҳи аччиқ сўзларингиз.
Ҳар нарсадан қидираман, тополмайман.
Тайёрдирман бир ўпишга изларингиз.

Ҳасса тутиб юришингиз давлат экан.
Дардли, аста кулишингиз давлат экан.
Хаста ҳолда бўлса ҳамки уйимизда.
Борлигингиз давлат экан, савлат экан.

Олтмиш тўққиз ёшда сизни олиб кетди.
Сизга олган Мушканбарим қолиб кетди.
Бугун сизга совға эмас, хатм юбордим.
Дуоларим, муножотим бориб етсин.

“Аёлимдан туҳфа келди”- денг Додаси.
Манзилингиз бўлсин ёруғ, кенг Додаси.
Кунлар ўтган сари соғинч ортиб борар.
Сиссиз бир кун ўн йилларга тенг, Додаси.

Қабрда дўст бўлсин сизга хатми Қуръон.
Дўзахлардан парда бўлсин хатми Қуръон.
Ҳар ҳарфидан сизга борсин мукофотлар.
Фойдангизга ҳужжат бўлсин хатми Қуръон.

Сиддиқларнинг маконидек қабр бер, Аллоҳ!
Мағфират қил, раҳматингни ёғдир, Аллоҳ!
Жаннатингнинг хушхабарин етказиб тур.
Ҳабибингнинг ёнида тирилтир, Аллоҳ!


Мастура ҳожи она шеъри.

https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

22 Oct, 04:21


Ассалому алайкум Қадрдоним. Омонмисиз?

Бугун. 22 октябр. Ҳожи доданинг таваллуд кунлари.
“Исломда туғилган кун йўқ, ҳожи ота, ҳожи онага туғилган кунга нима бор?” дердилар. Лекин тонгда яхши тилаклар билдириб қўяр эдилар.

Бир биримизга кичкинагина совғалар олар эдик. “Онаси, сени соғ саломат бўлиб, ёнимда юрганинг менга катта совға”- дер эдилар.

Олиб қўйган совғаларим қолиб кетди. Лекин энг катта туҳфа тайёрлаб қўйдик. Қизлар, келинлар, неваралар ва ўзим бир бўлиб хатми Қуръон ҳозирладик.

Аллоҳ Ҳожи доданинг, барча ўтганларимизнинг жойларини жаннатда қилсин.

Мастура Хожи Она Шеьрлари

13 Oct, 01:32


МЕНИ ЎЛДИ ДЕМАНГ…


Ким мени ўлди деб айтди, қадрдон?
Сиз ишониб хафа қилманг одамни.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Мен кўриб турибман икки оламни.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Кўм кўк осмон, оппоқ булут устида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Ўзим эккан дарахт барги остида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Аёлимнинг сокин ҳаловатида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Фарзандларим қилган тиловатида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Неваралар шодон кулгуси ичра.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Ўқилган Қуръонлар ёғдуси ичра.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Эвараларимнинг чақноқ кўзида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Ёру дўстларимнинг ширин сўзида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Яхши инсонларнинг соф қалбларида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Жигаргўшаларим сабрларида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Меҳрибонларимнинг кўзин нурида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Мени суйганларнинг юрак тўрида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Ўғлим, қизларимга елкадош бўлиб.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Синглим, аёлимга маслакдош бўлиб.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Мени соғинганлар хайрли тушида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Хатмоналар, дуолар оғушида.
Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Безовта эмасман, кўнглим жуда тинч.
Мени тез- тез йўқлаб, эслаб турсангиз.
Шу менга бахш этар бир олам севинч.
Мен ҳали қайтаман оппоқ қор бўлиб.
Ёмғирлар, чақмоқлар бўлиб қайтаман.
Шамол бўлиб силаб аста сочингиз.
Ирмоқ бўлиб шўх қўшиқлар айтаман.

Мени ўлди деманг, мен яшаяпман.
Хатми Қуръонларнинг ёғдуси ичра…..


Мастура ҳожи она шеъри.

https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

10 Oct, 14:37


Хайр деманг, алвидо, деманг,
Йўллар нима, тақдир боғласа.
Соғинганда эслаб йиғламанг,
Учрашамиз, Худо хоҳласа.

Қасам ичмас битта сўзликлар,
Ишқдан кечмас сориғ юзликлар.
Эриганда мангу музликлар,
Учрашамиз, Худо хоҳласа.

Ҳабибларнинг ҳазин дардида,
Дуоларга тўлган кафтида.
Хашр куни, Сур чалинганда,
Учрашамиз, Худо хоҳласа.

Ҳеч бир синов келмас умрбод,
Сўраганлар топади нажот.
Тасодифга тўла-ку ҳаёт,
Учрашамиз, Худо хоҳласа.

Дийдор ошиқ дилга баёздир,
Аммо баъзан айрилиқ создир.
Ноумидлик шайтонга хосдир,
Учрашамиз, Худо хоҳласа.

Нигоҳ сотгай кўнгилнинг сирин,
Ҳар заҳматда ҳикмат яширин.
Ўлимдан сўнг ҳаёт бор ахир,
Учрашамиз, Худо хоҳласа.

Охиратнинг остонасида,
Ё Жаннатнинг дарвозасида,
Балки ўша чинор остида,
Учрашамиз, Худо хоҳласа.

Айрилиқ йўқ жаннатда ахир...

Умму Амина
🍃

@JaloliddinRumiy

Мастура Хожи Она Шеьрлари

10 Oct, 08:29


🌺🌸 ДОДАНИ 🌸🌺
АЛЛОХ РАХМАТИГА ОЛСИН!
ОХИРАТЛАРИ ОБОД БУЛСИН!

🌹🌺🌸❤️🌸🌺🌹

Булоқдек тиниқ ва бу гўзал қалбга ,
Нурли бир чиройли ТАҚВО
тиладик!
Бу Гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,
Оҳир дамда кучли бир ИЙМОН
тиладик!

Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК
сўраб,
МУНКАР-НАКИР су‌роґин осон тиладик!
Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладик!

ФИРДАВСда Росулим суҳбатин
сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладик!..

🌹🌺🌸❤️🌸🌺🌹


ЯКИНЛАРИГА АЛЛОХИМ ЧИРОЙЛИК САБР БЕРСИН!
МУСИБАТЛАРИНИ ЯХШИ КУНЛАРГА АЛИШТИРСИН!
АМИЙН!🤲🤲🤲🤲

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИУЪ-УУУУН !!....

🌺🌸🍀❤️🍀🌸🌺

Мастура Хожи Она Шеьрлари

10 Oct, 08:27


Ассалому алайкум Қадрдонларим.
Шу шеърни ўқиб Абдулазиз ҳожи доданинг ҳақларига битта дуо қилиб қўйинг.
Жойлари Жаннатда бўлсин. Қабрлари Қуръон нури билан мунаввар бўлсин.

Мастура Хожи Она Шеьрлари

10 Oct, 08:25


АЙРИЛИБ ҚОЛДИМ….


Аё дўстлар, биродарлар! Султонимдан айрилиб қолдим.
Барчага бирдек меҳрибон жигаржонимдан айрилиб қолдим.

“Аллоҳ мени суяркан”- деб оғир дардга бардош берган.
Шу дардига шукр қилган дардга полвонимдан айрилиб қолдим.

Беш фарз амал тўкис қилган, рўза тутиб закот берган.
Каъбани тавофлар қилган, Ҳожи инсонимдан айрилиб қолдим.

Ярим аср бир ёстиқ иккимизга етарли бўлди.
Ҳамхонам, жуфтим, сирдошим, Хоқонимдан айрилиб қолдим.

Мевали дарахт бўлдик, ҳосилимиз жуда мўл бўлди.
Боғимни асрагувчи боғбонимдан айрилиб қолдим.

Ҳар селу жала, тўфонлар яқинлашмас эди менга.
Мустаҳкам метин қўрғон, тўғонимдан айрилиб қолдим.

Адолатли, ҳақгўй, доно, илмли ва дуогўйим.
Шер панжали, бургут нигоҳ, арслонимдан айрилиб қолдим.

Дўст, биродар, масжид аҳли, ёш, қарига сабоқ берган.
Барчага тўғри йўл кўрсатган тоза виждонимдан айрилиб қолдим.

Намозни ният қилиб, таҳоратла рихлат қилган.
Ибодатли, рўзадорим, намозхонимдан айрилиб қолдим.

Росул(с.а.в.)га қўшни бўлиб, улар билан суҳбат қуринг.
Жаннатларга муносиб жаннатий Султонимдан айрилиб қолдим.

Мастура ҳожи она шеъри


https://t.me/Masturahojionasherlari

Мастура Хожи Она Шеьрлари

01 Oct, 05:36


«МУАЛЛИМ»

Шеърга шунчаки браво 👍

Барча Устоз ва мураббийларга байрам муборак бўлсин. Бахтимизга соғ бўлинг, азиз Устозлар!

Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз

Мастура Хожи Она Шеьрлари

01 Oct, 01:37


АЁЛИНГИЗ ЎҚИТУВЧИ БЎЛСА

Ҳурматингиз доим билар фарз,
Устингиздан ҳеч қилмайди арз,
Газ, светдан бўлмайсиз ҳеч қарз,
Аёлингиз ўқитувчи бўлса.

Ҳаётингиз бахтга қурасиз,
Ширин ҳаёт завқин сурасиз,
Пишир, куйдир қилиб турасиз,
Аёлингиз ўқитувчи бўлса.

Мушфиқ она, у суюкли ёр,
Ўқимишли, зиёли, ҳушёр,
Икки уч ҳил, «Тоифаси» бор,
Аёлингиз ўқитувчи бўлса.

Ишқ муҳаббат бўлмайди тилда,
Меҳр-у, вафо бўлсин ҳар дилда,
«Малакаси» ошар беш йилда,
Аёлингиз ўқитувчи бўлса..

Асли юрак бўлмайди ҳиссиз,
Йил бўлмайди баҳор, ёз,кузсиз,
Бахтлилардан биттаси сизсиз,
Аёлингиз ўқитувчи бўлса.


Муаллифга ташаккур.


https://t.me/Masturahojionasherlari