Últimas Postagens de MARHAMATLIKLAR BUGUN (@marhamatliklar_bugun) no Telegram

Postagens do Canal MARHAMATLIKLAR BUGUN

MARHAMATLIKLAR BUGUN
" Марҳаматликлар Бугун " расмий каналидасиз

📌 Долзарб муомолар

📌 Тезкор янгиликлар

📌 Марҳаматликлар ҳаёти

📢 "Марҳамат" туманига оид видео ва хабарлар бўлса бизга юборинг

Реклама учун: @AKBARJON ✔️
2,035 Inscritos
389 Fotos
137 Vídeos
Última Atualização 09.03.2025 20:47

Canais Semelhantes

livre et formations
6,143 Inscritos
İbrahim Nebioglu
2,753 Inscritos

O conteúdo mais recente compartilhado por MARHAMATLIKLAR BUGUN no Telegram

MARHAMATLIKLAR BUGUN

27 Dec, 12:13

751

🍎 Ўзбекистон қанча олма экспорт қилган?

🏢 Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 14,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 44 114 минг тонна олма экспорт қилган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг 11 ойида энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон — 34 309 тонна;

Россия — 5 719 тонна;

Қирғиз Республикаси — 3 730 тонна;

Тожикистон — 128 тонна;

Мўғулистон — 80 тонна;

Бошқа давлатлар — 148 тонна.

Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN
MARHAMATLIKLAR BUGUN

24 Dec, 10:35

777

#Диққат

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.

Яқинларга юбориб қўйинг


Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN
MARHAMATLIKLAR BUGUN

24 Dec, 09:23

1,235

📌Marhamat Doʻstlikdanman
Ismim : Abdupattoyev Xojiakbar 12yoshdaman men kelajakda mashhur sanʼatkor boʻlmoqchiman va hozirdan oʻqib ijodni boshlaganman. Qo'lab quvatlaysiz degan umidamman.

https://t.me/Xojiakbar120

Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN
MARHAMATLIKLAR BUGUN

24 Dec, 09:06

939

📊 Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 165,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 104 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Туркманистон — 89 218 нафар;

Тожикистон — 36 038 нафар;

Афғонистон — 32 232 нафар;

Туркия — 1 166 нафар;

Хитой — 1 132 нафар;

Ҳиндистон — 857 нафар;

Қирғиз Республикаси — 799 нафар;

Корея Республикаси — 608 нафар;

Россия — 479 нафар;

АҚШ — 383 нафар;

Бошқа давлатлар — 2 169 нафар.

Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN
MARHAMATLIKLAR BUGUN

24 Dec, 09:04

612

Шавкат Мирзиёев эртага Владимир Путин таклифига биноан Россияга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабр кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN
MARHAMATLIKLAR BUGUN

24 Dec, 09:04

600

#Кун_Тарихи

Бугун 24-Декабр Сешанба:

🇺🇿 Ўзбекистон - Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мадҳияси куни

🇱🇾 Ливия - Мустақиллик куни

• 1777-йил Жеймс Кук Рождество оролини кашф этди

• 1991-йил Россия БМТда  СССРни алмаштирди

• 1993-йил Қорақалпогистон Республикасининг Давлат мадҳияси тасдиқланди

• 1961-йил Озарбайжоннинг амалдаги 4-президенти Илҳом Алиев туғулган


Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN
MARHAMATLIKLAR BUGUN

02 Dec, 14:00

1,294

⚡️ Конституция куни байрами ҳамда Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Конституция куни байрами муносабати билан:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни.

14 декабрь (шанба) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

Янги йил байрамида:

28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
1 январь, чоршанба  Янги йил байрами, дам олиш куни.

Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN
MARHAMATLIKLAR BUGUN

02 Dec, 08:44

908

#Ана_холос

Бугун 2-декабр Андижонда сумалак пиширишяпти экан😳

Келорасилар, Андижон шахар Айрилишда)

Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN
MARHAMATLIKLAR BUGUN

02 Dec, 08:42

485

#Тезкор

⚡️Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши мумкин

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN
MARHAMATLIKLAR BUGUN

02 Dec, 08:41

533

#яхши_янгилик

⚡️Энди Ўзбекистон фуқаролари ID карта орқали Қозоғистон ва Тожикистонга бемалол кира олади

Президент буйруғи билан, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ва Тожикистон чегарасидан ID-карталардан фойдаланган ҳолда ўтиш тизими жорий қилинади.

❗️Президент Шавкат Мирзиёев 20-ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқида Қозоғистон ва Тожикистон билан ID-карталардан фойдаланган ҳолда чегарадан ўтиш тизимини жорий этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Каналга уланиш: 
👉 @MARHAMATLIKLAR_BUGUN