Аёллар ҳам таровеҳ ўқийди
Уламолар иттифоқига кўра, таровеҳ намозини аёллар ҳам ўқишлари суннати муаккададир.
“Мухтасари Виқоя”нинг эътиборли шарҳларидан бирида бундай дейилган: “Таровеҳ, саҳиҳ фатвога кўра, эркакларга ҳам, аёлларга ҳам суннатдир. Бу, саҳобаларнинг ва улардан кейинги имомларнинг ижмосига кўра, суннати муаккададир” (Шамсуддин Кўҳистоний. “Жомеъур румуз”).
Аммо аёллар масжидда эмас, уйларида танҳо-танҳо ҳолда таравеҳ ва бошқа намозларни адо этадилар. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёлларнинг уйлари улар учун яхшироқдир”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).
🤲Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг ❗️
┄┄┅✿🍃❀🤲❀🍃✿┅┅┄┄
🤲𝐌𝐀𝐍𝐎𝐋𝐈 𝐔𝐌𝐑 – Ма'ноли - Ва Ибратли Канал ✅