Ҳижрий 7 йил, муҳаррам ойи (милодий 628 йил май-июнь):
– Ғоба (Зу Қарад) ғазоти бўлди;
– уч кун ўтиб, Хайбар ғазоти бошланди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазрат Алига қилган қуйидаги машҳур насиҳатларини ушбу жанг олдидан айтганлар: «Шошилмасдан, оғир-босиқлик билан улар орасига кириб бориб, энг аввалуларни Исломга даъват қилинг ва зиммаларидаги Аллоҳнинг ҳаққини уларга англатинг. Аллоҳга қасамки, cиз туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиб қўйиши сиз учун қизил туялар бўлишидан кўра ҳам яхшироқдир»;
– ҳазрат Али розияллоҳу анҳу яҳудийларнинг энг ишонган паҳлавонлари Марҳаб ибн Ҳорисни ушбу жангда яккама-якка курашда ўлдирди.
|