MAKKAYU_MADINA🕋🕌 @makkayu_madina Channel on Telegram

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

@makkayu_madina


🤲🍃Bismillax🤲🍃🍃🌸🍃


🌸Ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз, Роббимнинг зикри билан машғул булинг!

🌸Субҳаналлоҳ🤲🍃🕊

🌸Алҳамдулиллах🍃🕊

🌸Аллоҳу Акбар🍃🕊

🌸Лаа илааҳа иллаллоҳ🍃🕊

MAKKAYU_MADINA (Uzbek)

Bu kanal sizni islom dini tarixining muqaddas joylaridan biriga olib yetadi – Makkah va Madina. Kanalda siz Qur'on o'qish, duolar, islomiy ma'ruzalar va boshqalar bilan tanishtirilasiz. Bu kanal sizga islom dinini o'rganish imkoniyatlarini taqdim etadi va ruhoniylaringizni kuchaytiradi. MAKKAYU_MADINA kanaliga obuna bo‘ling va islomiy ma'rifatni oshiring. Barcha musulmonlarga mo'ljaym.

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 13:06


🥺❤️

@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 11:09


#Кун_ҳикмати

🌼 Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини кўради.

@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 11:09


#Хадис_886

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Аср намозини қазо қилиб  қўйган киши  худди аҳли оиласи ва мол-дунёсидан айрилган  кабидир»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар родияллоху анхудан)


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 10:59


кайнона...
(Айрим шундай кайноналар хакида)

@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 10:58


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 09:35


Ko‘zingizga yosh keladi.
Bilasizmi, siz baxtlisiz !


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 09:35


ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 09:29


АМАЛ ХОЛИС БЎЛСАЮ ТЎҒРИ БЎЛМАСА


Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 08:16


РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АЁЛЛАРИ ВА УЛАРНИ НИКОҲЛАРИГА ОЛИШДАГИ ҲИКМАТЛАР
_____

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужрайи саодатлари Мадинага ҳижрат қилишдан олдин, Маккайи мукаррамада бўлган. Ушбу муборак масканда Ҳадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо билан яшганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳадича онамизга уйланганларида ёшлари йигрма беш ёшда, Ҳадича онамизни ёшлари эса, қирқда бўлган.

1. Ҳадича онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи жуфти ҳалоллари ҳисобланадилар. Пайғамбаримиз Ҳадича розияллоҳу анҳога кундош олмаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим исмли фарзанларидан ташқари бошқа барча фарзандларини Ҳадича онамиздан кўрганлар,. Бизларга маълумки, кўп сабабларга кўра Расуллулоҳ солаллаҳу алайҳи ва салламга умматларидан фарқли ўлароқ тўрт ҳотиндан кўп аёлга уйланишларига рухсат этилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жами ўн учта аёллари бўлган . Улардан иккитаси яни Ҳадича ҳамда Зайнаб бинти Ҳузайма оналаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алаяҳи васаллам ҳаётликларида вафот этганлар. Қуйида уларни тўлиқ исмларини баён қиламиз.

2. Савда бинти Замъа онамизга Ҳадича розияллоҳу анҳа вафотларидан бир ойдан сўнг, пайғамбарликнинг ўнинчи йилининг шаввол ойида жуфти ҳалолликка олганлар. Онамиз турмушга чиқишларидан олдин , амакиларининг ҳузурида эдилар. Савдата бинти Замъа онамиз ҳижрий 54 –йилда шаввол ойида Мадинада вафот этганлар.

3. Оиша бинту Абу Бакр розияллоҳу анҳумога Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарликнинг ўн бешинчи йилининг шаввол ойида уйланганлар. Ўша вақтда Савдо онамизга никоҳланганларига бир йил бўлганди. Оиша розияллоҳу анҳонинг ёшлари етти ёшда эди. Онамизнинг ёшлари тўққизга етганда яъни Мадинага ҳижрат қилганларига этти ой бўлганда сўнг Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига духул қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиздан бошқа бокира қизга никоҳланмаганлар. Онамизнинг хулқлари гўзал ва кундошларининг ичида энг фақиҳаларидан эдилар. Оиша розияллоҳу анҳонинг бошқа оёлларга нисбатан бўлган фазилати худди, “сарид” таоми бошқа таомларга нисбатан бўлган фазилати дек эди. Онамиз розиёллоҳу анҳо ҳижрий 57 ёки 58- йилнинг Рамазон ойининг 17-кунида, Бақий қабристонига дафн қилинганлар.

4. Ҳафса бинти Умар ибни Хаттоб розияллоҳу анҳумога олдинги эрлари Хунайс ибн Хузофа ас-Саҳмий вафот эйганларидан кейин , ҳижратнинг учинчи йили, Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга уйландилар. Ҳафса онамиз олтмиш ёшга етганда вафот этдилар ва Бақий қабристонига дафн қилинганлар.

5. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо онамизни “Уммул масакин” яни, мискинларнинг онаси деб номлашган, чунки, фақирларага жуда ҳам меҳрибон бўлганлар. Бирничи эрлари Абдуллоҳ ибн Жаҳш бўлиб, Уҳуд жангида вафот этгандан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамизга 4-ҳижрий санада уйланганлар. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо турмушга чиққанларига уч ой бўлиб, Рабиул-аввал ойида вафот этганлар. Жанозаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиганлар ва Бақий қабристонига кўмилганлар.

6. Умму Салама бинти Аби Умайя розияллоҳу анҳонинг олдинги эрлари Аби Салама бўлиб, эридан фарзандлари ҳам бўлган. Эрлари вафот этгандан сўнг Шаввол ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга турмушга чиққанлар. Фақиҳа ва оқилла аёл бўлганлар. Саксон тўрт ёшларида вафот этганлар, Бақий қабристонига дафн қилинганлар.

7. Зайнаб бинти Жаҳш ибн Рубоб розияллоҳу анҳо “Бани Асадий” қабиласидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аммаларини қизлари бўлган. Аввалги эрлари Зайд ибн Ҳориса бўлган. Эрлари талоқ қўйиб, Зайнаб бинти Жахш ибн Рубобнинг иддалари тугагач Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ояти каримани нозил қилиб у кишини никоҳларига олишга амр қилган: Онамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг бешинчиси Зул-Қаъда ойида уйланганлар. Зайнаб бинти Жаҳш аёлларнинг энг кўп ибодат қиладигани ва серсадақа, саховатпешаси бўлганлар. Ҳижратнинг 20-йилида эллик икки ёшда вафот этганлар.


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 08:16


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин биринчи вафот этган оналаримиз ҳисобланадилар. Бақий қабристонига дафн қилинган.

8. Жувайрия онамиз розияллоҳу анҳо Ҳорис “Баний Мусталақнинг” саййидининг қизлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 6-ҳижрий ойнинг Шаъбон ойида онамизга уйланганлар. Бир ривоятларда 5-ҳижрий санада деганлар ҳам бор. Мусулмонлар “Баний Мусталақ”дан юз кишини асир олган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайрия онамизга уйлангач: «Бу қавм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламга қариндош бўлди, энди уларни қандай қилиб асир ҳолида ушлаб турамиз», деб ҳаммаларини озод қилишди. Ҳижрий эллик саккизинчи Рабиул-аввал ойида Жувайрия онамиз вафот этганлар, ёшлари олтмиш бешга тўлган эди.

9. Умму Ҳабиба Рамла бинти Аби Суфён олдинги эрлари Убайдуллоҳ ибн Жаҳшдан Ҳабиба деган қизлари бўлган. Қизларининг исмлари билан куняланганлар. Онамиз эрлари билан Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар. Убайдуллоҳ сафарда муртад бўлган ва ўша ерда вафот этган, Умму Ҳабиба Рамла бинти Аби Суфён эса, динида қолган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамизга совчи жўнатганлар ва маҳрига тўрт юз дийнор берганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алйҳи васаллам Ҳайбардан қайтгандан сўнг духул қилганлар. Умму Ҳабиба Рамла бинти Аби Суфён онамиз ҳижратнинг қирқ иккинчи йилида вафот этганлар.

10. София бинти Ҳай ибн Ахтоб оталари Баний Исроилнинг Назир қабиласини саййиди бўлган. Ҳайбар жангида онамиз асирга тушуб қолганлар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломни таклиф этганларида қабул қилганлар. Бешинчи ҳижрий санада Ҳайбар ғазотидан сўнг озод қилиб уйланганлар. Ҳижраратнинг эллигинчи йилида вафот этганлар.

11. Маймуна бинти Ҳорисга ҳижратнинг еттинчи Зул-Қаъда ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймуна онамизга уйланганлар. Айнан мана шу йилда умрани қазосини бажарганлар. Онамиз ҳижранинг 62-йилида вафот этганлар.

Юқорида санаб ўтилган ўн битта оналаримизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганлар. Улардан иккиси яъни, Ҳадича ва Уммул масакин Зайнаб розияллоҳу анҳумолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик пайтларида вафот этганлар. Демак пайғамбаримиз тўққизта онамиз билан бирга яшаганлар. Бундан ташқари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита аёлга уйланганлар лекин уларга духул қилмаганлар. Уларнинг бири Бани килоб қабиласидан иккинчиси эса Киндаҳ қабиласидан бўлган. Худди шунингдек икки нафар аёл у зотнинг жориялари бўлган. Бири Миср подшоҳи Муқавқис томонидан совға қилинган Мория Қибтия. Иккинчиси Бани Назирлик (ёки Қурайзалик) Райҳона бинти Зайд бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мория онамиздан Иброҳим исмли фарзандини кўрганлар. Лекин милодий 632-йилнинг шаввол ойида Иброҳим вафот этган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини чуқур эътибор билан ўрганган кишилар қуйидаги ҳақиқатга амин бўладилар: У зот айни кучга тўлган, қирччиллама, гуллаган йигитлик чоғи ҳисобланмиш ўттиз ёшга яқин умрлари давомида икки қария аёл билан ўтказиб, кейин эса бошқа аёлларга уйланишлари, у зотнинг шаҳвоний ҳоҳиш-истакларини қондириш учун эмаслигини англаб етишларилар шубҳасиз! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг кўпига уйланишлари умрларини охрида ўзларида бир янги пайдо бўлган қувват сабабидан эмас, балки буларнинг остида катта мақсадлар ва бошқа умидлар борлиги билинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар билан уларнинг қизларини яъни Оиша ва Ҳафса онамизни никоҳга олишлари ва Фотима Онамизни Али розияллоҳу анҳуга беришлари ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу аляҳи васаллам икки қизлар Руқайя ва Умму Гулсумни Усмон розияллоҳу анҳуга жуфти ҳалолликка беришларида катта мақсадлар бор. Бунинг сабаби шандаки, Албатта улар билан алоқани мустаҳкамлашда катта ҳикматлар мавжуд. Чунки, ана ўша қариндошлик, боғланишлар сабабидан улар, Исломга бўлган фидоийликлари ва хизматларини ўзларини замоналарида яққол кўриш мумкин. Аллоҳ таоло Ўз хоҳлаган бандаларини бу ҳикматларга эриштиради. * Арабларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири бу қариндошчиликга алоҳида эътибор бериш ҳисобланади.

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 08:16


Чунки, қардошлик ришталари обрўни ошишига сабаб бўлган.

Қандайдир келишмовчиликдан қатий назар бир-бирлари билан қарши чиқишни ва урушишини ўзларига катта ор деб билишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча аёлларга уйланишларидан мақсад ҳам, Исломга бўлган душманларини бўйсиндириш эди. Умму Салама розиёллоҳу анҳо Махзум қабиласидан бўлганлар. Расулуллоҳ Умму Салама онамизга уйланганларидан сўнг, исломга ашаддий душман бўлган Махзум қабиласи мусулмонларга қарши босимни сусайтирган. * Умму Ҳабиба онмизга уйланганларидан сўнг Абу Суфёндаги душманлик руҳи сўнган. * Расулуллоҳ суллаллоҳу алайҳи ва саллам Жувайрия ва София розияллоҳу анҳумоларга уйланганларидан сўнг Баний Назр ва Баний Мусталақ қабилалари, иломга қарши урушдан тўхтаган. * Биламизки, Исломий жамиятнинг асоссий мақсадларидан бири бу, эркаклар ҳамда аёлларни арлашиб юришини олдини олиш ҳисобланади. (Минг афсуски Ғарб айнан мана шу нарсага беэътибор бўлгани учун фаҳш ва разолат ботқоғига ботиб қолди). Тўғридан-тўғри бу қоидага риоя қилиб, аёлларни маданиятли ҳамда илмли қилиш амри маҳол иш. Лекин, аёлларни илмли ҳамда маданиятли қилиш эркакларни илмли қилишдан кўра муҳимроқ ҳисобланади. Чунки улар келажакда олим фарзандларни тарбиялайди.

Аёлларни дин масалаларини сўрашга ҳаё қилишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши билганлари учун оналаримизга уйланганлар. Уларнинг турли ёшда бўлиши ҳам жамиятдаги кўплаб аёлларни динда фақиҳ бўлишига ёрдам берган. Жоҳилиятдаги ёмон одатни йўққа чиқариш мақсадида ҳам уйланганлар. Мисол Зайнаб онамизни никоҳга олишлари бунга ёрқин далил. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак ҳозирги кундаги Ислом динига тош отадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўп ҳотинликда айблаб, ўзлари эса битта хотин олиб мингта фоҳиша билан зино қилиши маданият ҳисобланмайди. Зикр қилиб ўтган гапларимизда ақл эгалари учун улуғ ҳикматлар бор. 


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 07:36


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 07:36


СУЙГАН НАРСАЛАРИНГИЗДАН ЭҲСОН ҚИЛМАГУНИНГИЗГАЧА СИРА ЯХШИЛИККА (ЖАННАТГА) ЭРИША ОЛМАЙСИЗЛАР. НИМАНИКИ ЭҲСОН ҚИЛСАНГИЗ, АЛБАТТА, АЛЛОҲ УНИ БИЛУВЧИДИР
(ОЛИ ИМРОН СУРАСИ, 92-ОЯТ)

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 07:32


#Ором
🌱 | Жудаям енгил майин тиловат

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 07:20


Сизларга бир кичик ҳикояни мисол тариқасида келтираман...

Бир инсон бир ҳовлини ўн йилга ижарага олди. Келишувга кўра, у ўн йил тўлгач, ўша ҳовлидан чиқиб кетиши керак. Ижарага олган ҳовлисининг яқинида ўзининг ҳам ҳовлиси бор эди. Лекин у жуда хароба эди. Бу одам ижарага олган ҳовлисида яшай бошлагач, ҳовлининг гўзаллиги, ундаги безаклар, шинамлиги, барча қулайликларга эгалиги уни алдаб қўйди. Натижада ўн йилдан кейин кўчиб борадиган ўзининг хароба ҳовлисини унутди. Йиллар кетидан йиллар ўтаверди. У бўлса ҳали ҳам ўша ижарага олган ҳовлисининг гўзаллигидан маст бўлиб яшарди. Яқинда у ердан чиқиб кетишини асло хаёлига ҳам келтирмасди.

Ўн йил тўлгач, ҳовлининг эгаси келиб, дарвозани таққиллатди. Ижарачига ижара муддати тугаганлигини, шунинг учун бу ҳовлидан чиқиб кетиши зарурлигини эслатди. Ижарачи мана шу пайт ўзининг хароба ҳовлиси борлигини эслади. Эслади-ю, афсусланди. Чунки хароба ҳовлиси яшашга яроқсиз эди. Ўз ҳовлисини узоқдан кўрди-ю, ўзига ўзи деди: “Эҳ, афсус! Бу ҳовлимни яшаш учун яроқли ҳолга келтирмадим-а!” Бу одамга ижарага олган шоҳона ҳовлисидан чиқиб кетиши мусибат бўлди. Нима сабабдан мусибат бўлди? Чунки, у ўзининг хароба ҳовлисини унутган, ўн йил тўлгач, ижарага олган ҳовлисидан чиқиб кетишини ўйламаган эди. Мана шу нарса унинг зийнатли ҳовлидан кетишини мусибатга айлантирди.

Лекин ақлли одамга қаранглар! Ижарага олган ҳовлисига қадам босганидан бошлаб ҳар куни ўзининг хароба ҳовлисига бориб, бир-икки соат ўша ерда бўлар, ҳовлини таъмирлаб, баъзи биноларини қайтадан қуриб, ўн йилдан кейин бориб яшашга тайёрлар эди. Муддат тугагач, ўзининг таъмирланган, янгидек ҳолатга келган ҳовлисига кўчиб ўтади. Ҳовлиси унга гўёки “Хуш келибсан! Мана мен, сен яшашинг ва ҳурсанд бўлишинг учун тайёрман, келақол!” деяётгандек бўлади.

Ўн йил тўлиб, ҳовлининг эгаси келганда, у бу ҳовлидан ўзининг ҳовлисига шошилиб, ҳурсанд бўлиб кўчиб ўтади. Ижарада яшаган ҳовлисидан узоқлашиб, ўзининг таъмирлаган ҳовлисига кўчаётганда қалби севинчга тўлган бўлади. Чунки, у ўн йил мобайнида ўзининг ҳовлисини кўзни қувонтирадиган қилиб таъмирлаган эди. Ўзи ҳам ўша ерда яшашни бесабрлик билан кутаётганди.

Бу қисса бу дунёда яшаётган инсоннинг қабри, охирати билан бўладиган муносабати ҳақидадир.

Бир куни Сулаймон ибн Абдулмалик Салама ибн Динорни зиёрат қилди. Зиёрат асносида Сулаймон Саламадан сўради: “Эй Абу Ҳозим, нега биз ўлимни ёмон кўрамиз?” Шунда Салама: “Чунки сизлар дунёларингизни обод қилиб, охиратингизни хароб қилгансиз. Шунинг учун обод диёрдан хароб диёрга кўчишни ёқтирмайсизлар” деб жавоб берди.

Аслида иш аксинча бўлиши керак эди. Яъни ўлимдан кейинги ҳаётни обод қилиб, дунёда зарурат учун, ҳожат миқдорича яшаш керак эди. Мана шундай яшаган инсон ҳаргиз ўлимни ёмон кўрмайди.


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 07:15


“УНДАН БИРОН СОАТ ОРҚАГА ҲАМ, ИЛГАРИГА ҲАМ СУРА ОЛМАССИЗ"
(Сабаъ сураси 30-оят).

  Шайх Али Тантовий бундай дейди:
"Ичи одамлар билан тўла бир автобус ҳайдовчиси ўнг ва сўлга қараб, тўсатдан уловни тўхтатди: Одамлар: "Нимага тўхтадингиз?” деб сўрашди. Ҳайдовчи: “Олиб кетгин деб бир қария қўл кўтарди, шунга тўхтатдим”, деди.
Йўловчилар: “Ҳеч кимни кўрмаяпмиз-ку?” дейишди.
“Яхшилаб қаранглар”, деди ҳайдовчи.
“Бирор кишини кўрмаяпмиз”.
Ҳайдовчи яна: “Ҳозир ҳам мени олакетинглар деб биз томон кела бошлади-ку?” деди.
Йўловчилар йўл четига қарашди.
“Аллоҳга қасам, биронта одам йўқ...!" дейишди.
  Шу пайт ҳайдовчи ўтирган жойида ўлиб қолди. Унинг ажали яқинлашган, аммо йўловчиларнинг ажали етмаган эди. Аллоҳ таоло бу нарсани бир сабаб қилди.
“Ажаллари етганида, бирон соат кечиктира олмайдилар ҳам, олдинга ҳам сура олмайдилар”
(Юнус сураси 49-оят).

  Одам хавф-хатардан қўрқиб ўлимни ўйлай бошлайди. Аллоҳ уни эминлик чоғида ҳам жонини олаверади. “Биродарларига:
“Агар (Уҳуд жангида ҳалок бўлган мусулмонлар) бизга бўйинсуниб (урушдан чиқиб кетганларида) ўлдирилмаган бўлур эдилар”, деб (ўзлари жангда қатнашмай, уйларида) ўтирган кимсаларга айтинг: “Агар гапларингиз рост бўлса, ўзингиздан ўлимни даф этинглар-чи?!”
(Оли Имрон сураси, 168-оят)

  Одамдаги ажабланарли ҳолатга қаранг: Аллоҳ таолога йўлиқишни, дунёнинг бевафо ва ҳақир эканини фақат хавф-хатар ҳолатида эслайди.

"Ўкинма" китобидан.


@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 06:53


Imkonsiz ko'ringan ishlar uchun ham duo qilishdan to'xtamang, chunki Alloh har bir ishga qodirdir.

@Makkayu_Madina

MAKKAYU_MADINA🕋🕌

13 May, 06:42


Siz bugun kanalimizni reklama qilish huququga egasiz☺️😉
🧕🍃

https://t.me/Makkayu_Madina

@Makkayu_Madina