Оғриқли, керакли, фойдали, ибратли... Доимий шундай ҳолатларни одат қилиб олганларга тааллуқли. Инсон инсонга иши тушади, баъзида муаммо бўлиб туради, лекин бу доимий шу ҳолатни ўзига "касб" қилганларга тегишли.
Кореада юрган баъзи ўзбекларга баъзан тушунмайман. Топган пулининг ҳаммасини, бир тийин қўймасдан яна устига қарз олиб қўшиб Ўзбекистонга чиқариб юборишади. "Ҳа? Бирор гап бўлдими?", деб сўрасангиз ишлатиб қўйяпман, дейди. Ишлатиб қўйма, нафсинга * Яна етмагандек, Кореадаги кундалик ҳаражатлари учун атрофдагилардан қарз олиб яшайди. Фақат сиздамас, қолганларда ҳам борку бундай мажбурият, лекин сизга ўхшаб ўзининг ўлигини ташлаб олмаяптику қолганларга. Уларнинг ҳам пули ҳисоб-китобли ахир. Бирор кичикроқ кўнгилсиз ҳодиса бўлиб қолса, нега қолганларга осиласиз? Ўзининг тиббий суғуртасига пул тўламайди-да, бирор жойи оғриб қолса бировнинг суғуртаси ва ID картасидан фойдаланади. Ўзинг учунку. Тўлаб қўй, ялинма бошқага. Бераётган одам бир беради, икки беради майли уч берар лекин ҳар сафар бировдан фойдаланиш яхшимаску. Телефонига пул солгиси йўқ. Wi-FI ёқиб туринг дейди. Тайинли турар-жойи ҳам йўқ, виза чўздириш пайти келганда, уй шартномангизга қўшиб туринг, деб илтимос қилишади. Бирига қилиб берасиз, ҳа майли яна бирига қилиб берасиз. Яна бири келиб сўраса ака узр, уй эгаси: "нега шартномага ҳадеб одам қўшиб, чиқаряпсан" деяпти десангиз, ёмонга чиқасиз. Яна ҳам оғриқли жойи, майда-майда пул сўрашни одат қилиб олишган. $20 бериб туринг. Бўлса $30 ташлаб туринг. $15 чиқадими, деб қўйишади. Ҳа чиқади дармаед, чиқади. Менда чиқади. Қайтар ахир. Олгандан кейин қайтариш йўқ. Сиз ҳам қўй, $20 ни ҳам сўрайманми деб ҳижолатдан сўрамайсиз. Энг қизиғи уларнинг ўз оғзидан ўша пулни сўрайдиганлар ҳақида эшитиб қолдим. Нимамиш, "ука, бир танишимдан $20 олгандим, ўшани сўраса бўладими?"миш. Эй одам боласи (шуни ўрнида бошқа ** ли сўз бўлиши мумкин эди), чўнтагидаги пулдан қайириб берганди сенга ўшани, эркак бўлиб қайтарасанда. Қўйингларее.. Рўзғор ўз номи билан ғор. Ҳарчанд урингманг тўлмайди. Шунчаки ўзингизнинг инсоний эҳтиёжларингиз учун кетадиган ҳаражатларингизни ўзингиз ҳал қилинг. Фикрлар шахсий, ҳаққингиз бор қўшилмасликка. Лекин сиз ундай бўлманг, илтимос. Саломат бўлинг!
(®)
https://t.me/koreya_yangiliklari_kareya_topik