ISLOMIY @islomiyr Channel on Telegram

ISLOMIY

@islomiyr


ISLOMIY (Uzbek)

Salom! Sizga islomiy mavzular, o'zbek adabiyot va san'at yodgorliklari, tafsirlar va darslar haqida ma'lumotlar taqdim etuvchi Telegram kanaliga xush kelibsiz! "ISLOMIY" kanalimizda siz islomiy adabiyot, buyuk shoir va yozuvchilarimizning asarlari, o'zbekiston bo'ylab yuksak ma'naviyatli darslar va tafsirlar bilan tanishib chiqishingiz mumkin. Kanalimizda maqolalar, kitoblar va audio darslar sayohat qilish imkoniyatlarini taqdim etadi. Sizni islomiy ma'naviyat bilan tanishtirish va o'z ruhingizni namoyish etish uchun "ISLOMIY" kanalimizga obuna bo'ling! Barcha so'zlarimiz faqat o'zbek tilida to'g'ri kelinadi, shuning uchun sizga ushbu mustaqil va qimmatli ma'lumotlardan foydalanishga taklif etamiz. Bitta bosish bilan, islomiy adabiyot va ma'naviyatning zarrin buyukliklariga ochilsangiz, qiziqish bilan kutib qolmay, "ISLOMIY" kanaliga obuna bo'ling va dunyoqarashlarini o'z istagan paytlarida o'qib chiqing! Marhamat!

ISLOMIY

23 Jan, 14:42


Hulosa ozingizdan

ISLOMIY

22 Jan, 17:17


#Намоз_вақтлари

🕌Ўзбекистон бўйлаб
23-Январъ эртанги намоз вақтлари

Еслатма ! Ушбу вақтлар вилоятларнинг марказий шаҳарларига тегишли

Улашинг!

ISLOMIY

21 Jan, 18:42


АЗОН ОВОЗИ ҚИСМАН УЗИЛИБ ЭШИТИЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менга масжид бир оз узоқ бўлгани учун Азон овози қисман узилиб эшитилади. Шу вазиятда намозни ўқишим учун алоҳида азон айтишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин шунда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишлари афзал бўлади, савобга эришадилар.

Демак, сизни шароитингизда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишингиз афзал бўлади, савобга эришасиз. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади:

إِذَا كَانَ الرَّجُلُ بِأَرْضِ قِيٍّ ـ أي فلاة ـ فَحَانَتِ الصَّلَاةُ، فَلْيَتَوَضَّأْ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ مَاءً، فَلْيَتَيَمَّمْ، فَإِنْ أَقَامَ صَلَّى مَعَهُ مَلَكَاهُ، وَإِنْ أَذَّنَ وَأَقَامَ، صَلَّى خَلْفَهُ مِنْ جُنُودِ اللهِ مَا لَا يُرَى طَرَفَاهُ.

“Бир киши саҳро жойда бўлганда намоз вақти кирса, таҳорат қилсин, сув тополмаса, таяммум қилсин. Иқомат такбири билан намоз ўқиса, у билан икки фаришта намоз ўқийди. Агар азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса, унинг орқасида икки чети кўринмайдиган Аллоҳнинг қўшинлари намоз ўқийди” (Салмон Форсий разияллоҳу анҳудан Имом Табароний Имом Абдурраззоқ ривоятлари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@islomh🌙

ISLOMIY

21 Jan, 17:23


Jumaning fazilati
​​☝️Жума кунининг 6 сири

Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

1⃣ Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

2⃣ Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

3⃣ Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4⃣ Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенгалштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5⃣ Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.

Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

6⃣ Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар
(Абу Довуд, Ибн Можа).

@islomh🌙

ISLOMIY

21 Jan, 16:34


#Намоз_вақтлари

🕌Ўзбекистон бўйлаб
22-Январъ эртанги намоз вақтлари

Еслатма ! Ушбу вақтлар вилоятларнинг марказий шаҳарларига тегишли

Улашинг!

@islomh🌙

ISLOMIY

20 Jan, 22:50


#Намоз_вақтлари

🕌Ўзбекистон бўйлаб
21-Январъ эртанги намоз вақтлари

Еслатма ! Ушбу вақтлар вилоятларнинг марказий шаҳарларига тегишли

Улашинг!

ISLOMIY

20 Jan, 12:19


Олти диний калима"
1. Калимаи тоййиба (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ
«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»
"Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир"
2. Калимаи шаҳодат (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا
عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ»
"Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман"
3. Калимаи тавҳид (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр»
"Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир"
4. Калимаи радди куфр (куфрни рад этиш калимаси)
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб»
"Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!"
5. Калимаи истиғфор (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб»
"Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!"
6. Калимаи тамжид (улуғлаш калимаси)
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм. Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун»
"Aллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди"

TELEGRAM❤️

ISLOMIY

20 Jan, 12:19


TELEGRAM❤️

ISLOMIY

20 Jan, 12:19


Пайгамбаримиз С.А.В айолари

TELEGRAM❤️

ISLOMIY

20 Jan, 12:19


TELEGRAM❤️

ISLOMIY

20 Jan, 12:19


TELEGRAM❤️

ISLOMIY

20 Jan, 12:19


Кафирун

TELEGRAM❤️

ISLOMIY

20 Jan, 12:19


TELEGRAM❤️

ISLOMIY

20 Jan, 12:19


Жуда чиройли сурани оятидан

TELEGRAM❤️

ISLOMIY

20 Jan, 12:19


TELEGRAM❤️

ISLOMIY

15 Jun, 11:26


Channel created

2,031

subscribers

11

photos

2

videos