#МУАЛЛИФ_АЙДИН
#Н_99
— Буни яхшиси севги демайлик. Чунки, севгигача ҳали менда эеееҳҳееее, аааааанча бор.
— Қанча бор экан?
Шу вазиятда ҳам асабимга тега бошлади. Севасан-ку, тан ол, бўлди-да.
— Дейлик, ааааааааанчааа.
Қўлини самолётнинг қанотидек кенг очиб, жилмайиб гапирди. — Нега бунча бақрайиб тураверасиз? — Мени севади деб ўйлаганингизга ҳайронман аслида.
— Менга ўйин қилма. Сени ҳам менга бефарқ эмаслигингни кўзларинг айтиб турибди.
— Вой вой вой, бу кўзларим сизга гапирябдими ҳали Самир жаноблари?
— Ҳа, гапиришябди. Тинмай менга қараб ,,Сизни севаман’’ дейишябди.
Мазах қилгандек кулиб гапириши баттар жаҳлимни чиқариб, зарда қилдим.
— Демак, улар ёлғончи экан. Мен қандай қилиб сизни ёқтиришим мумкин? Эсингизни еб қўйдингизми?
— Ҳой қиз. Атай жаҳлимни чиқарябсан шундайми?
Сабр косам тўлиб, у томон қадам ташладим. Яқинроқ туриб олиш учун. Аммо у ҳам ортга тезликда чекинди. Бу қилиғи эса кулгимни қистади. Мендан қаерга қочиб кетмоқчи экан-а бу қиз? Қолаверса, битта турмада-я.
— Жойингизда туриб гапираверинг, менга яқинлашмай.
—Мен жавобингни кутаябман қайсар...чам.
Озгина қолди, уни қайсар эчки деб юборишимга. Зўрға ўзимни тўхтатиб қолдим. Бўлмаса, асосий мавзу четда қолиб, мен билан гап талашиб кетар эди.
— Қайсарчам?
Мени дақиқа сайин ўзига ром этиб бораётган, чиройли кўзлари порлаб кетганини кўриб, анча ўзимга келдим. Унга эркалашим ёқди, бу аниқ.
— Ҳааа жуда қайсар. Севгисини тан олмайдиган даражада.
Бир неча қадамим уни бурчакка сиқиб қўйди. Айб ўзида, мендан қочмаслик керак эди. Энди нима қилар экансана?
— Бўлди-да, ортимда йўл қолмади ахир. Жаҳли чиққанидан пешонаси тиришиб кетди.
— Севасанми, йўқми?
Қўлларимни икки ёнидан ўтказиб, уни буткул асирамга айлантирдим.
— Йўқ дедим-ку. Йўқ, йўқ, йўқ ва яна йўқ!!!
— Озгина ўйлаб гапир. Бунча тез жавоб бермасанг.
— Шундоқ ҳам ўйлаб айтябман. Шубҳангиз бўлмасин.
Асабимга тегябди-ю, бироқ кўзларимга қарай олмаябди. Ҳудди қизиқ нарсалар бордек, қамоқхонани нигоҳлари билан ўрганиб чиқаябди.
— Сен қизни ўйлаганинг шуми? Ҳатто секунд ўтмай жавоб берябсан-ку.
— Чунки, жуда ҳам ақллиман!
— Кўп гапириб юбординг. Ўзинг ҳам сездингми?
Энди бошқа усулга ўтдим. Бўлмаса, бу қиз ҳеч қачон тан олмайди.
— Қара, қандай ажойиб усул экан бу. Жим бўлиб қолдинг.
— Ҳмммм.
Юзи қизариб кетган Севинч, ерга қараганча номига жавоб берди. Бир пастда мулойим мушукчага айланди қолди-я.