أحدث المنشورات من Inson va Huquq (@insonvahuquq) على Telegram

منشورات Inson va Huquq على Telegram

Inson va Huquq
Huquqiy telegram kanal
1,688 مشترك
11 صورة
5 فيديو
آخر تحديث 09.03.2025 16:45

قنوات مشابهة

Shavkat Xo‘jaqulov
3,069 مشترك

أحدث المحتوى الذي تم مشاركته بواسطة Inson va Huquq على Telegram

Inson va Huquq

06 Aug, 15:00

10,674

Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

@InsonvaHuquq
Inson va Huquq

05 Aug, 06:26

11,580

ЙПҲ ходими қачон транспорт воситасини тўхтатишга ҳақли?

■ ЙПХ ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;
(Бундан чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари мустасно.)

махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун;
(Бундан махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар мустасно.)

⚠️⚠️⚠️ ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.

@InsonvaHuquq
Inson va Huquq

02 Aug, 19:29

11,791

Безорилик ва майда безорилик ҳақида

Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш қуйидаги ҳолларда содир этилса 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
баданга ўртача оғир шикаст етказиб;
бир гуруҳ шахслар томонидан;
совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;
кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб.

■ Қонунчиликка кўра, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) жарима;
15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

@InsonvaHuquq
Inson va Huquq

31 Jul, 09:51

16,107

Мурожаат қилишдан қўрқманг!

Давлат органи, муассаса, ташкилотига, уларнинг мансабдор шахсларга қилган ҳар қандай мурожаатингиз ортидан Сизни таъқиб қилишларига, ҳаттоки, шунчаки “Нега бундай мурожаат қилдинг?”, Нима учун бунчалик кўп мурожаат қиласан?” дейишга ҳақлари йўқ.

Амалдаги Жиноят кодексининг 144-моддаси 2-қисмида айнан мурожаат муаллифини мурожаат қилганлиги муносабати билан мансабдор шахс томонидан таъқиб этилганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган. 

Демак, агар Сиз мурожаат қилган тузилманинг амалдори “Нега бундай мурожаат қилдинг? Нега устимдан шикоят қиласан?” каби саволлар билан Сизга босим қилишга уринса, ёки мурожаатингиз туфайлигина Сизнинг бошқа масалаларингизга доир, Сизга зарар келтирувчи қарор қабул қилса, ёҳуд шундай қилиш билан қўрқитса,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига электрон мурожаатни таъқиб хабари орқали юборинг ёки 1000 га;
Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) 1096 (71 200 10 96) га ;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (71) 239 13 59, 239 43 39 га;   
Республика Бош прокуратураси ишонч телефони (1007) га хабар беринг ёки  шикоятингизни ёзма шаклда юборинг.

Manba

@InsonvaHuquq