ildiz | Хона гуллари @ildizkanali Channel on Telegram

ildiz | Хона гуллари

@ildizkanali


🪴Хона гуллари хақида энг фойдали ва зўр канал. Каналда хамма Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумот бор.
💼Ҳамкорлик масалалари бўйича @ildizmanager

ildiz | Хона гуллари (Uzbek)

ildiz | Хона гуллари канали - ушбу канал Хона гуллари ҳақида энг зўр маълумотларни тақдим қилади. Ушбу каналда сиз ҳамкорлик масалалари бўйича маълумотлар олишингиз мумкин. Каналдаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун @ildizmanager гуруҳига қўшилинг.

ildiz | Хона гуллари

04 Feb, 12:24


✔️ДРЕНАЖНИ КАМЧИЛИГИ.

🪴Тупроқдан олдин солинадиган Дренажни хам ўзига яраша жуда котта камчилиги бор. Маълум гуллар учун камчилиги.

1️⃣Сувни жуда яхши кўрадиган Хона гуллари учун тупроқдан олдин Дренаж солиш керак эмас.
Мисол учун Хлорофитум, Спатифиллум, Азалия,.......
❤️‍🩹Дренаж солинса тупроқ тез қурийди ва энг ёмони тагидан суғоришни иложи бўлмайди. Асосан ёзда тепасини ўзидан суғориш қийин. Тоғорачага сув солиб тувакни қўйсангиз ўзи тагидаги тешиклардан тўйиб сувни ичиб олади ва тупроқ зўр намланади. Агар Дренаж бўлса бундай суғоришни иложи йўқ ёки қийин.
2️⃣ Тагидан "тарелкасидан" суғориладиган Хона гуллари учун тупроқдан олдин Дренаж солиш керак эмас. УМУМАН МУМКИН ЭМАС.
Мисол учун Фиалка, Орхидея, Глоксиния,.......
❤️‍🩹Худди шу сабаб Дренаж бўлса тагидан суғоришни иложи бўлмайди ёки жуда қийин бўлади. Тупроқ тешиклардан сувни шимиб ололмайди, Дренаж тосиб қолади.

🌷🍂Ўзи шу сабабдан чет элдан келадиган Хона гулларида Дренаж бўлмайди, чунки улар асосан тагидан суғоради. Котта объёмни тагидан суғориш осонроқ.

✔️ҚАНДАЙ ХОНА ГУЛЛАРИ УЧУН ДРЕНАЖ ФОЙДАЛИ?

1️⃣Сувни кўп хам хохламайдиган Кактус ва Суккулентлар учун Дренаж муҳим нарса. Бундай ўсимликлар учун ортиқча сув яхшилаб чиқиб кетиш ва тупроқ қуруқроқ тургани муҳим.
❤️‍🩹Асосан Кактус ва Суккулентларни тупроғи нотўғри бўлса, ўзига мос бўлмаса Дренаж жуда муҳим.
2️⃣Котта тувакдаги котта ўсимликлар учун Дренаж жуда муҳим. Чунки котта тувакдаги пастки тупроқни қуриши қийин ва бу хар хил муаммоларга олиб келади. Дренаж бўлса тупроқни таги яхши қурийди ва хаво яхши айланади.

🌴КОТТА ТУВАК, КОТТА ЎСИМЛИКЛАРГА АЛБАТТА ДРЕНАЖ ҚИЛИНГ ВА ДРЕНАЖ ҚАЛИНЛИГИНИ КАМИДА 10-15 СМ СОЛИНГ.


📝 Дўстлар албатта Дренаж солиш ёки солмасликни хамма ўзи хал қилади. Шахсан мен солмайман, кимдир солади. Дренажни хеч қандай зарари йўқ, фақат шу битта камчилиги тагидан суғориш қийин бўлиши. Дренаж қалин бўлса тагидан суғоришни иложи умуман йўқ. Мен тагидан суғоришни яхши кўраман. Сиз фақат тепасидан суғорсангиз бемалол Дренаж солсангиз бўлади.
ФАҚАТ ДРЕНАЖ УЧУН ЧИРИМАЙДИГАН НАРСА ИШЛАТИНГ, МИСОЛ УЧУН....
⬇️

ildiz | Хона гуллари

04 Feb, 11:21


✔️ЎЗИ ДРЕНАЖ НИМА ВА НИМА УЧУН КЕРАК?

💧Дренажни умумий маноси бу ортиқча сувларни чиқариб ташлайдиган мослама, қурилма.

🪴ТУВАКДА ИККИТА ДРЕНАЖ БЎЛАДИ. Расмда кўрсатилган.
1️⃣🪴Дренаж тешиклари. Дренаж тешиклари бу тувакни тагидаги тешиклар. Ортиқча сув чиқиб кетадиган тешиклар.
Дренаж тешиклари бу жуда муҳим нарса. Хар доим тувак тагидаги тешикларни кўпроқ ва коттароқ қилишга харакат қилинг.
2️⃣🪴Тупроқдан олдин солинадиган Дренаж. Мисол учун Керамзит, Тош ёки кимдир Пўкак солади. Бу нарса Дренаж тешикларига ёрдам беради, ортиқча сувларни яхшилаб чиқиб кетишига ёрдам беради. Ва тупроқ тезроқ қуришига ёрдам беради.
Тупроқдан олдин солинадиган Дренаж жуда муҳим нарса эмас. Кимдир қилади, кимдир қилмайди.

✔️ТУПРОҚДАН ОЛДИН СОЛИНАДИГАН ДРЕНАЖ НЕГА ВА КИМГА КЕРАК?

НЕГА КЕРАК?
💦Суғоргандан кейин ортиқча сувлар яхшилаб чиқиб кетиши учун ва тупроқни таги хўл, ботқоқ турмаслиги учун керак.

КИМ УЧУН КЕРАК?
🚿Суғоришда кўп хато қиладиганлар учун, меъёридан ортиқча суғоришни яхши кўрадиганлар учун бу нарса жуда муҳим. Ва гулчиликда тажрибаси кам бўлганлар учун бу жуда муҳим.
Гулларини кўп суғориб чиритиб қўядиганлар учун Дренаж жуда муҳим, лекин.....


📝 🩵Аҳамият берган бўлсангиз Хитой, Голландия, Таиланддан келадиган Хона гулларида Дренаж деярли бўлмайди. Дренаж тешиклари албатта бўлади, лекин тупроқдан олдин хеч нима солинмайди. Тувакда тупроқни ўзи бўлади.
ДРЕНАЖНИ КАМЧИЛИГИ ХАМ БОР.
⬇️

ildiz | Хона гуллари

04 Feb, 05:02


✔️ДРЕНАЖ УЧУН ЁНҒОҚ.

🍀Дренаж учун ёнғоқ қобиғини ишлатса бўладими?
❤️‍🩹Дренаж - бу тувак тагига тупроқдан олдин солинадиган нарса. Одатда Керамзит ишлатилади.

🍀Албатта ишлатса бўлади. Ўзи хар қандай "пўстлағи" қаттиқ бўлган ёнғоқларни қобиғини дренаж учун ишлатса бўлади.
❤️‍🩹Асосан оддий Ёнғоқни (Грецкий Орех) қобиғи эколигик тоза ва тез чиримайдиган нарса. Тахминан 5-10 йилда чирийди.

🪴Мисол учун кичкина туваклар учун Бодомни ёки Хондон пистани қобиғини хам дренаж учун ишлатса бўлади.
❤️‍🩹🪴Лекин Ер ёнғоқни қобиғи бўлмайди, чунки юмшоқ, тез чириб кетади ва ўзига сувни шимади.

🍀Ёнғоқларни очида дренаж учун энг моси бу албатта ўзимизни оддий Ёнғоқни қобиғи (Грецкий Орех).
❤️‍🩹Фақат Ёнғоқни қобиғи майда чақилган бўлмасин, майда бўлса тувак тешикларини ёпиб қўйиши мумкин.
❤️‍🩹Энг зўри Ёнғоқни қобиғи икки бўлакка ажралган бўлсин, бутун бўлсин. Асосийси майда бўлмасин.


📝 Дўстлар ўзи Дренаж мавзуси жуда котта мавзу. Ўзи Дренаж керакми ёки йўқми бу хам котта савол. Бир хил Хона гулларига Дренаж умуман керак эмас, қайтанга жуда зиён.
БУГУН ШУ МАВЗУДА БАТАФСИЛ ГАПЛАШАМИЗ.
⬇️

ildiz | Хона гуллари

03 Feb, 09:55


✔️ФИАЛКА, СТРЕПТОКАРПУС ВА ГЛОКСИНИЯ.

💦Бу 3 та Хона гуллари битта оилага мансуб, Гиснериевыйлар оиласи.
💦Парвариши, шароити бир бирига жуда ўхшаш, албатта бир хил жойларида фарқи хам бор.

✔️ҚАЙСИ БИРИНИ ПАРВАРИШИ ОСОНРОҚ?

🌸ГЛОКСИНИЯ.
Албатта энг осони бу Глоксиния. Глоксинияни жони нисбатан бақувват ва инжиқлиги кам.
Глоксинияни нархи хам нисбатан арзон ва топиш хам осон. Ўзимизни дехқонлар уруғидан етиштиришади.
❤️‍🩹Глоксинияни асосий фарқи бу "картошкали" ўсимлик ва қишда чуқур уйқу даври бор. Қишга яқин тепа қисми нобуд бўлади ва баҳорда картошкасидан яна қайта ўсиб чиқади.
❤️‍🩹Уруғидан чиқган биринчи йил уйқуга кетмаслиги хам мумкин.
🦖Глоксиния парвариши хақида кейинги хафта алоҳида гаплашамиз.

🌸СТРЕПТОКАРПУС.
Стрептокарпус парвариши Фиалкага нисбатан осонроқ, инжиқлига камроқ.
Стрептокарпусда Фиалкага нисбатан стресс холатлари камроқ бўлади. Совуқроқ харорат, сквознякларга чидамлироқ
🦖Стрептокарпус парвариши хақида тепада гаплашдик.

🌸ФИАЛКА.
Фиалка парвариши нисбатан қийинроқ. Фиалкани парвариши нозикроқ. Ўзи бу гул нозик ва инжиқроқ хисобланади.
Ўзи Фиалкани кўриниши хам манимча нозикроқ (нежный) ва чиройлироқ.
🦖Фиалка парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор.


📝 Колумнея, Нематантус (Золотая рыбка), Эсхинантус хам Гиснериевыйлар оиласига мансуб. Шу 3 та гул хам бир бирига жуда ўхшаш, кўриниши хам, парвариши хам.

ildiz | Хона гуллари

03 Feb, 06:33


⬇️Давоми....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Стрептокарпус қишда дам олиши жуда муҳим, қишда дам олса кейин зўр ва узоқ гуллайди. Хеч бўлмаса 2 ой (15 декабрь-15 февраль) +15+18 хароратда турсин. Бундай хароратда камроқ суғориш керак ва озуқа бериш керак эмас.
❤️‍🩹Шароит бўлмаса дам бериш шарт эмас, қишда хам оддий хонада турса бўлади.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Стрептокарпус тупроғини хар йили алмаштириш жуда муҳим. Эрта баҳор энг зўр пайт.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинса котта бўлиши керак. Мос келса ўзини тувагига хам қайта экса бўлади.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Қаламча қилиб кўпайтириш жуда осон. Баргини ўзини қаламча қилса бўлади, баргини бўлагидан хам қилса бўлади..
🪴ОЗУҚА: Стрептокарпус озуқаларни жуда яхши кўради. Йил давомида Универсал озуқа ва Фосфор, Калийга бой озуқаларни бериш керак. Ғунчалаш ва гуллаш даврида Фосфор ва Калийга бой озуқалар. Гуллари йўқ даврида Универсал озуқалар. Озуқаларни хар 10-15 кунда бир берса етади.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлардан асосан Ўргимчак кана, Шира, Оқ пашша ёпишади.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги кучли. Кўп сувдан, ботқоқ қилиб сув қуйишдан, сув тупроқда туриб қолишидан ва устига сув қуйгандан чириши мумкин.


📖🌸СТРЕПТОКАРПУС ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
✔️💦Стрептокарпус парваришида тўғри суғориш энг муҳим ва қийин нарса. Сувни меъёрида ва эҳтиёт бўлиб суғориш керак. Сув баргларига, "розеткасига" тушмасин. Хар доим тувакни четидан ёки "тарелкаси" орқали суғоринг. Суғориш худди Фиалка каби.
✔️💡Стрептокарпус учун ёруғлик жуда муҳим. Зўр ва узоқ гуллаши учун, гуллари тўкилмаслиги учун, бўйи чўзилмаслиги учун ёруғлик жуда муҳим. Албатта ёруғ жойда турсин. Лекин устига қуёш тушмасин, асосан кучли қуёш.


☘️⬇️Стрептокарпус парвариши қийин эмас, жуда осон хам эмас. Бу Хона гулини хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🩵Бундан олдинги 113 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. ⬅️Устига босиб рўйхатга ўтинг.

ildiz | Хона гуллари

03 Feb, 01:17


#114🌸СТРЕПТОКАРПУС ПАРВАРИШИ.

✔️Стрептокарпус бу Фиалкани яқин қариндоши, битта оила.
✔️Фиалка билан парвариши жуда ўхшаш, лекин кўпчилик учун Стрептокарпус парвариши Фиалкага нисбатан анча осон.
✔️Ўзи Фиалка, Стрептокарпус ва Глоксинияни кўриниши ва парвариши бир бирига жуда ўхшаш.
✔️Фақат Стрептокарпус Фиалка ва Глоксинияга нисбатан бизда камроқ тарқалган, сотувда камроқ.
✔️Кўпайтириш хам қийин эмас, баргини ўзидан кўпайтирса бўлади.

🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Фақат Универсал тупроқ янада енгил бўлиши учун қўшимча 10% Перлит ва 10% Вермикулит қўшинг.
Ёки Фиалкалар учун махсус тайёр тупроқ ишлатса бўлади, почкасида "Фиалка" деб ёзилади.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига ва илдиз хажмига мос бўлсин. Туваги котта бўлмасин, бу жуда муҳим.
☀️ЖОЙ: Ёруғлик жуда муҳим. Ёруғ лекин қуёш тушмайдиган жойда туриши керак. Қуёш баргларини, гулларини куйдиради. Ёруғлик кўп бўлса гуллаши зўр ва чаман бўлади.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +18+25 тўғри келади. Қишда +12+16 хароратда турса зўр, лекин +5 дан паст бўлмасин.
💦СУҒОРИШ: Суғориш парваришида энг муҳим жойи. Худди Фиалка сингари Стрептокарпусни хам тувак четидан ёки тагидан суғориш керак. Асосийси сув баргларига ва танасига тушмасин, бўлмасам чирийди. Сувни меъёрида яхши кўради, албатта суғоришлар орасида тупроқни тепаси озгинча қурисин.
💦НАМЛИК: Хаво намлиги 50%-60% бўлиши керак. Нам хавони яхши кўради.
🌸ГУЛЛАШ: Шароити яхши бўлса мартдан то ноябргача гуллайди, камида 7 ой.
✂️КЕСИШ: Эрта бахорда эски, хунук, қуриган баргларини кесиш жуда муҳим. Ва гуллаб бўлгандан кейин гул шохларини кесиб олиб ташлаш керак.


⬇️Давоми бор.....

ildiz | Хона гуллари

02 Feb, 09:59


✔️БУНИ АЛБАТТА БИЛИШ ШАРТ.

🪴🪨Рус блогерлари Хона гуллари учун тупроқ тайёрлаш жараёнида шу тупроқлардан кўп фойдаланишади.
✔️Бу сўзларни кўп эшитган бўлсангиз керак.

1️⃣ Дерновая земля.
⏺️Дерновая земля - бу тупроқни тепа қавати. Фақат қалин ўтлар билан қопланган тупроқни тепа қавати. Шу ўтлар илдизини атрофидаги тупроқ. Илдизлари билан бирга ишлатса хам бўлади. Ўтларни тагидаги 3-10 см тупроқ. Шу жойи жуда енгил ва унумдор бўлади.
❤️‍🩹Мисол учун қалин Беда тагидаги қаватни ишлатса бўлади. Фақат шу тупроқ енгил ва майин бўлса. Тупроқни ўзига хам боғлиқ.

2️⃣ Листовая земля.
⏺️Листовая земля - бу барг чириндиси. Йиллар давомида чириган барглар. Асосан ўрмонларда, дарахтзорларда бўлади. Камида 1-3 йил чириган бўлиши керак. Жуда енгил ва майин тупроқ бўлади.
❤️‍🩹Узоқ пайт таги тозаланмаган дарахтзорларни тагидан топса бўлади. Фақат энг тагидан, эски қаватини олинг.
❤️‍🩹Ёки ўзингиз хам чиритиб тайёрласангиз бўлади, Компост қилиб.

3️⃣ Чернозём.
⏺️Чернозём - бу жуда унумдор, қора рангдаги тупроқ. Ўзбекистон худудида адашмасам Чернозём йўқ.
❤️‍🩹Фақат сотиб олсангиз бўлади, лекин пулига арзимайди. Уни пулига яхши Торф ёки Универсал тупроқ берали.
🇺🇿 Ўзбекистон худуди асосан Серозём тупроқдан ташкил топган. Серозём шу ўзимизни лой тупроқ.

4️⃣ Садовая почва (земля).
⏺️Садовая почва - бу хар хил жайдари қўшимчалардан ташкил топган тупроқ. Асосан Ховли ўсимликлари учун ишлатилади, лекин Хона гуллари учун хам ишлатса бўлади. Фақат ўзини эмас, қўшимча сифатида. Садовая почва асосан Компост, Чернозём, Низинный Торф, Чириган гўнг, Дерновая земля ва бошқа тупроқлардан ташкил топиши мумкин.
❤️‍🩹Хона гуллари учун сотиб олишга арзимайди, ундан кўра Универсал тупроқ ёки Торф хар томонлама яхши. Лекин Садовая почва арзон бўлса сотиб олса хам бўлади.


📝 Бизда кўпчилик рус блогерлардан тупроқ тайёрлашни ўрганишади, шу учун бу сўзларни (атамаларни) билиш муҳим.

ildiz | Хона гуллари

02 Feb, 03:10


✔️ОҒИР ТУПРОҚНИ УМУМАН ҚАБУЛ ҚИЛМАЙДИГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.

❤️‍🩹🪴Бу гулларни тупроғига Оддий лой тупроқ умуман қўшманг.
🪨Нордон тупроқ яхши кўрадиган Хона гулларини тупроғига. Азалия, Камелия, Гортензия, Рододендрон.
🪨Ароидлар оиласига мансуб Хона гулларини тупроғига. Антуриум, Спатифиллум, Аглаонема, Филодендрон, Диффенбахия, Монстера, Сциндапсус, Сингониум, Алоказия, Каладиум.
🪨Марантовыйлар оиласига мансуб Хона гулларини тупроғига. Маранта, Калатея, Ктенанта, Строманта.
🪨Кротон.
🪨Гардения.
🪨Орхидея.
🪨Геснериевыйлар оиласига мансуб Хона гулларини тупроғига. Фиалка, Стрептокарпус, Глоксиния, Эсхинантус, Золотая рыбка.
🪨Папоротниклар. Флебодиум, Асплениум, Нефролепис, Платицериум.
🪨Кактуслар ва хамма Суккулентлар.
❤️‍🩹Кактус ва Суккулентлар оғир тупроқда чириб кетади.

🪴🪨Албатта бу бутун рўйхат эмас, бу оғир тупроқ ёқтирмайдиган энг машҳур Хона гуллари. Кўпчилик парвариш қиладиган Хона гуллари.

✔️ЯНА БИТТА МИСОЛ КЕЛТИРАМИЗ ВА МАВЗУНИ ТУГАТАМИЗ.

🌺Мисол учун оғирроқ тупроқни яхши қабул қиладиган Китайская роза, Мушкамбар, Бугенвиллия ёки Герань гулларингиз бор. Ва бу гулларингизни тупроғи оддий лой тупроқдан иборат.
Демак янги тупроғини хам оғирроқ қилсангиз бўлади.
🪴Лекин шу гулларга хам енгил тупроқга эксангиз натижаси аниқ яхшироқ бўлади.


Тамом.


📝 Бизда кўпчилик рус блогерларидан тупроқ тайёрлашни ўрганади, бу албатта яхши. Лекин руслар ишлатадиган Оддий тупроқ бизларда деярли йўқ. Мисол учун Садовая земля, Листовая земля, Дерновая земля, Чернозём бу бизларни Оддий лой тупроқ эмас. Лой тупроқ хам ёмон эмас, фақат битта жуда котта камчилиги бор. Мисол учун қиммат тупроқ хисобланадиган Серамис ёки Акадама хам лой, лекин камчилиги бартараф этилган лой. КЕЙИНГИ МАВЗУДА ШУЛАР ХАҚИДА ГАПЛАШАМИЗ.

ildiz | Хона гуллари

01 Feb, 13:55


✔️ОҒИРРОҚ ТУПРОҚДА ХАМ ЯХШИ ЎСАДИГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.

🪨Фикуслар. Асосан Фикус Эластика, Али, Бенджамин.
🪨Пальмалар. Асосан Цикас, Финик, Вашингтония.
🪨Цитруслар. Деярли хаммаси.
🪨Шеффлера.
🪨Арма.
🪨Герань.
🪨Олеандр.
🪨Аукуба.
🪴🪨Бу Хона гуллари оғирроқ тупроқда хам яхши ўсади, фақат ёшлигидан шу тупроқда ўсган бўлса.

🪨ЯНА БИР МИСОЛ:
🪴🍊Ўзимизни дехқонлар етиштирган Мандаринни оғирроқ тупроқга экса бўлади. Чунки жуда котта эҳтимол билан оғир тупроқда ўсган.
🪴🍊Хитойдан мева солган холатда келадиган Мандаринларни енгил тупроқга экиш керак. Чунки булар енгил тупроқда ўсган.

✔️ОҒИРРОҚ ТУПРОҚ ЎЗИ НИМА?

🪴Ўзимизни оддий лой тупроқ оғир хисобланади, ховлимиздаги сариқ ер.

🪴Бозорларда сотиладиган Фикуслар, Шеффлера, Пальмалар, Герань, Аукуба, Арма ва шунга ўхшаш ўсимликларни тупроғи:
🪴Асосан Оддий ер ва Чириган гўнгдан ташкил топади. 1/3 ёки 1/4 ишлатишади.
🪴Кимдир Оддий ер ва Чириган гўнгга қўшимча Шоли пўчоғи ёки Қизил мия қўшади.
🪴Кимдир Оддий ер ва Чириган гўнгга қўшимча озгинчадан Торф, Перлит, Вермикулит қўшади.


🦖Дўстлар қоидани яна бир бор қайтараман.
🪴🪨ХАР ДОИМ ЎЗИНИ ТУПРОҒИГА АҲАМИЯТ БЕРИНГ ВА ШУ ТУПРОҚНИ ҚАЙТАРИШГА ХАРАКАТ ҚИЛИНГ. ОҒИР БЎЛСА ОҒИР, ЕНГИЛ БЎЛСА ЕНГИЛ.
❤️‍🩹Оғир тупроқни енгил тупроқга алмаштирса бўлади.
❤️‍🩹Енгил тупроқни оғир тупроқга алмаштирмаган маъқул. Ўсимлик қабул қилиши, ўрганиши қийин бўлади.

🪴🪴Ўз гулларингизни тупроғи оғир ёки енгиллигини аниқ биласиз.
🪴🪴Бозорда сотиладиган гулларни хам билиш жуда осон. Оғир тупроқли гулларни кўтарганда хам оғир бўлади. Тупроқни тепаси қаттиқ ёки қотган бўлади.


🌺☘️Оғир тупроқни умуман қабул қилмайдиган Хона гуллари хам бор. Кўпинча бу гулларни тупроғида адашиб чиритиб қўямиз, нобуд қиламиз.
🪨КЕЛИНГ ШУЛАРНИ АЖРАТИБ ОЛАМИЗ.


⬇️Давоми бор.....

ildiz | Хона гуллари

31 Jan, 14:17


⬇️Давоми....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Яққол уйқу даври йўқ.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Кичкина ўсимлик тупроғини хар йили, котта ўсимлик тупроғини 2-3 йилда бир бора алмаштирса етади. Лекин хар йили алмаштириш тавсия этилади.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан жуда котта бўлмасин, узоғи 2-3 см айланасига (диаметр) котта бўлсин.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Қаламча қилиб кўпайтириш жуда осон, фақат сувда. Сувга тескари солинади. Тепасини, барг томонини солиш керак, барг томони билан сувга соламиз. Циперусни бўлиш орқали хам кўпайтириш осон.
🪴ОЗУҚА: Универсал озуқа билан Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал бериш керак. Озуқаларни хар 10-15 кунда бир берса етади.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Циперус зараркунанда хашоратларга жуда чидамли, хашоратлар кам ёпишади. Лекин Ўргимчак кана, Шира, Оқ пашша учраб туради.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги кам. Илдиз сувни яхши кўтаради.


📖🍀ЦИПЕРУС ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
💦Циперус учун сув ва намлик энг муҳим нарса.
✔️💦Сувни жуда яхши кўради. Тупроғи хар доим нам турсин. Тупроқни тепаси номига қуриса яхшилаб суғорса бўлади. Харорат +20 дан баланд бўлса тупроғи хар доим нам турсин. Тупроғи жуда қуриб қолмасин, асосан илдиз атрофи.
❤️‍🩹Фақат жуда ботқоқ қилиб хам суғориш мумкин эмас.
✔️🐳Ва албатта хаво намлиги жуда муҳим. Хаво намлиги ўртача 50%-60% бўлиши керак. Кўпроқ сув пуркаб туринг, иссиқ кунларда чўмилтириб туринг. Қуруқ хавода барглари қурийди.
✔️☘️Циперусни гул дўконларидан топишни деярли имконияти йўқ. Бу гул асосан ўзимизни "жайдари" гулчиларда бўлиши мумкин. Бозорларда бўлиши мумкин.


☘️⬇️Циперусни парвариши анча осон. Бу Хона гулини хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🩵Бундан олдинги 112 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. ⬅️Устига босиб рўйхатга ўтинг.

ildiz | Хона гуллари

31 Jan, 03:42


#113🍀ЦИПЕРУС ПАРВАРИШИ.

✔️Циперус бу яна битта парвариши осон бўлган Хона гулларидан бири.
✔️Намликни ва сувни жуда яхши кўради.
✔️Циперус эски Хона гулларидан бири хисобланади.
✔️Циперус чет элдан келмайди ва бозорларда кўп хам сотилмайди. Асосан эски гулчилардан топса бўлади. Нархи қиммат эмас.
✔️Кўпайтириш хам жуда осон.

🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Циперусга озгинча оғирроқ тупроқлар хам тўғри келади. Универсал тупроқга 20% Оддий лой тупроқ ва 20% Қум қўшсангиз бўлади.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига ва илдиз хажмига мос бўлсин. Жуда котта бўлмасин.
☀️ЖОЙ: Ёруғликка талабчан эмас. Циперус ёруғ жойда хам, сояроқ жойда хам яхши ўсади. Кучсиз қуёш хам ёқади, лекин кучли қуёш куйдиради.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+25 тўғри келади. Қишда харорат +12 дан паст бўлмасин.
💦СУҒОРИШ: Сувни жуда яхши кўради. Тупроғи асосан илдиз атрофи хар доим нам туриши керак. Тупроғи қуриб қолмасин, лекин ботқоқ қилиб хам сув қуйиш керак эмас. Суғоришлар орасида тупроқни тепаси номига қурисин, шунда яхшилаб суғоринг.
💦НАМЛИК: Хаво намлиги 50%-60% бўлиши керак. Нам хавони яхши кўради. Лекин озгинча қуруқроқ хавога хам яхши ўрганади. Фақат кўпроқ сув пуркаб туриш керак.
🌸ГУЛЛАШ: Уй шароитида хам гуллайди, фақат гуллари майда ва кўримсиз.
✂️КЕСИШ: Шакл бериш учун кесиш керак эмас. Фақат эски, қуриган баргларини ва гулларини кесиб туриш керак.


⬇️Давоми бор.....

ildiz | Хона гуллари

28 Jan, 11:38


🤝🏠🌲УЙ ШАРОИТИДА ПАРВАРИШИ ҚИЙИН БЎЛГАН ХОВЛИ ЎСИМЛИКЛАРИ.
🌟ТОП 15 ТА ХОВЛИ ЎСИМЛИКЛАРИ.

🐚Бу Ховли ўсимликлари бозорларда тувакларда хам сотилади.
🐚Ва кўпчилик бу ўсимликларни хонадони учун,офислар учун сотиб олишади.
🐚Лекин бу ўсимликларни умри ёпиқ иншоотда жуда қисқа. Ва бу ўсимликлар ёпиқ иншоотда ўзини ёмон хис қилади ва холати тез ўзгариб кетади.

🌟11) Фуксия. Фуксияни уй ичида, тувакда парвариши қийин, инжиқ. Уйда шароитида холати тез ёмон бўлади. 1 расм.
🌟12) Хоста. Хоста ташқарини, очиқ ерни яхши кўради, уй шароитида парвариши қийинроқ. Хоста учун харорат ўзгариши муҳим. 2 расм.
🌟13) Қарағай. Қарағай (Сосна) ёпиқ иншоотларда жуда инжиқ. Сосналар учун хам кун давомида харорат ўзгариши ва совуқ қиш кўриши жуда муҳим. 3 расм.
🌟14) Хризантема Корейская. Хризантема Корейская хам ташқарида ўзини яхши хис қилади, ёпиқ иншоотда қийналади. 4 расм.
🌟15) Деярли хамма пиёзли гуллар. Деярли хамма луковичный ва клубневый гуллар очиқ хавода зўр ўсади ва зўр гуллайди, ёпиқ иншоотда ўзини ёмон хис қилади. Мисол учун Калла, Лола, Крокус, Цикламен, Бегония, Лилия, Нарцыс ва ҳоказо. 5 расм.

Тамом.

ildiz | Хона гуллари

27 Jan, 13:18


🤝🏠🌲УЙ ШАРОИТИДА ПАРВАРИШИ ҚИЙИН БЎЛГАН ХОВЛИ ЎСИМЛИКЛАРИ.
🌟ТОП 15 ТА ХОВЛИ ЎСИМЛИКЛАРИ.

🐚Бу Ховли ўсимликлари бозорларда тувакларда хам сотилади.
🐚Ва кўпчилик бу ўсимликларни хонадони учун,офислар учун сотиб олишади.
🐚Лекин бу ўсимликларни умри ёпиқ иншоотда жуда қисқа. Ва бу ўсимликлар ёпиқ иншоотда ўзини ёмон хис қилади ва холати тез ўзгариб кетади.

🌟6) Мини Атиргул. Мини Атиргулни уй ичида, тувакда парвариши қийин, инжиқ. Уйда гуллатиш хам қийин. 1 расм.
🌟7) Рододендрон. Рододендрон хам Гортензияга ўхшаб ташқарини, очиқ ерни яхши кўради, уй шароитида парвариши қийин. 2 расм.
🌟8) Арчалар. Арчалар (Ель) ёпиқ иншоотларда жуда инжиқ. Арчалар учун кун давомида харорат ўзгариши ва совуқ қиш кўриши жуда муҳим. 3 расм.
🌟9) Лаванда. Лаванда хам ташқарида ўзини яхши хис қилади, ёпиқ иншоотда қийналади. 4 расм.
🌟10) Ампельная Петуния. Ампельная Петуния ташқарида, очиқ хавода зўр ўсади ва зўр гуллайди, ёпиқ иншоотда ўзини ёмон хис қилади. 5 расм.

⬇️Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

27 Jan, 09:12


🤝🏠🌲УЙ ШАРОИТИДА ПАРВАРИШИ ҚИЙИН БЎЛГАН ХОВЛИ ЎСИМЛИКЛАРИ.
🌟ТОП 15 ТА ХОВЛИ ЎСИМЛИКЛАРИ.

🐚Бу Ховли ўсимликлари бозорларда тувакларда хам сотилади.
🐚Ва кўпчилик бу ўсимликларни хонадони учун,офислар учун сотиб олишади.
🐚Лекин бу ўсимликларни умри ёпиқ иншоотда жуда қисқа. Ва бу ўсимликлар ёпиқ иншоотда ўзини ёмон хис қилади ва холати тез ўзгариб кетади.

🌟1) Гербера. Гербера уй ичида, тувакда парвариш қилиш учун энг қийин ховли гулларидан бири. Гербера хар томонлама қийин ва инжиқ. 1 расм.
🌟2) Хризантема. Бизда машҳур бўлган Хризантема "Глобус" ёпиқ иншоотларга умуман тўғри келмайди. Хризантема албатта ташқарида, очиқ хавода ўсиши керак. 2 расм.
🌟3) Гортензия. Гортензияни уй шароитида бир амаллаб парвариш қилса бўлади, фақат анча бош оғриқ бўлади. Гортензия очиқ хавони, шабадани яхши кўради. 3 расм.
🌟4) Кипарис. Кипарис ёпиқ иншоотларда жуда инжиқ. Кипарис учун кун давомида харорат ўзгариши ва совуқ қиш кўриши жуда муҳим. 4 расм.
🌟5) Можжевельник. Можжевельникда хам худди шу муаммо. Ўзи хамма Игна барглиларни (Хвойные) ёпиқ иншоотда парвариши қийин. 5 расм.

⬇️Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

27 Jan, 04:24


✔️🤝Дўстлар каналда 🏆 ТОП 15 талик деган рукнимиз бор. Ўзини йўналишида энг зўр ёки энг ёмон 15 та ўсимликлар хақида гаплашамиз.

🏆БУГУН ШУ РУКННИ ЯНА ДАВОМ ЭТТИРАМИЗ.

✔️БУГУНГИ МАВЗУ:
🏠Уйни ичида парвариши қийин бўлган 15 та ўсимликлар.
🏠🪴Бу ўсимликларни хамма уйда Хона гули сифатида парвариш қилишни хохлайди, лекин қийин.
🌱Бу ўсимликлар ташқарида, очиқ ерда ўзини яхши хис қилади. Ёпиқ иншоотда қийин.
🌸Мисол учун Гортензия, Мини Атиргул, хар хил Арчалар,......

ildiz | Хона гуллари

26 Jan, 16:59


⭐️📎Дўстлар албатта бизни ildiz | Market каналимизга хам обуна бўлинг. Яқинда зўр янгиликлар бўлади.
📌Худо хохласа сиз учун жуда фойдали канал бўлади.👇👇
🔜 https://t.me/ildizmarket/95
🔜 https://t.me/ildizmarket/95

ildiz | Хона гуллари

26 Jan, 13:40


✔️АЛБАТТА ОЛИБ ҚЎЙИНГ, ЖУДА КЕРАК БЎЛАДИ.

🤝Дўстлар бу хақида анча олдин гаплашган эдик, яна бир бора эслатиб қўяман. Мавсум деярли бошланди.

🔍Хона гуллари ишқибозларида албатта бир дона ЛУПА бўлиши шарт.
🕷🔍Зараркунанда хашоратларни аниқлашда ЛУПА жуда керакли нарса. Асосан Ўргимчак канани вақтида аниқлашда котта ёрдам беради.

🔎🍀🚿🌴Хона гулларини баргларни текшириб туриш учун жуда қулай нарса. Асосан ёши котталар учун зўр ёрдамчи.

🔎📖🍃Биласизлар Ўргимчак канани кўз билан аниқлаш, кўриш жуда қийин, кўринмайди. Фақат кўпайиб кетганидан кейин кўз билан кўрамиз. ЛУПА орқали Ўргимчак канани бемалол кўрса бўлади ва вақтида олдини олса бўлади.

🔎Асосан ёши котта одамлар учун ЛУПА жуда муҳим. ЛУПА Оқ пашша, Шира, Ўргимчак кана, Трипс, Щитовка, Унсимон қуртларни вақтида аниқлашга ёрдам беради.


📝 Лупани китоб дўконларидан харид қилсангиз бўлади, китоб дўконларда хар доим сотилади.

ildiz | Хона гуллари

26 Jan, 05:49


⬇️Давоми....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Олеандр учун қишда дам олиши жуда муҳим. Дам олиши учун шароит: ёруғ жой, +10+15 харорат, камроқ сув ва хеч қандай озуқа бериш керак эмас. Шундай дам олса кейин ёзда чаман гуллайди.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Кичкина ўсимлик тупроғини хар йили, котта ўсимлик тупроғини 2-3 йилда бир бора алмаштирса етади.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан жуда котта бўлмасин, узоғи 4-6 см айланасига (диаметр) котта бўлсин.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш асосан қаламча орқал, қаламча қилиш озгинча қийинроқ, илдиз бериши озгинча қийинроқ. Отвод орқали хам кўпайтириш мумкин, отвод орқали осонроқ.
🪴ОЗУҚА: Универсал озуқа билан Фосфор ва Калийга бой озуқани галма гал бериш керак. Гуллашдан олдин ва гуллаш вақтида фақат Фосфор ва Калийга бой озуқа бериш керак. Озуқаларни хар 10-15 кунда бир берса етади.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Олеандрни хашоратлар жуда яхши кўради, асосан Ўргимчак кана, Шира, Оқ пашша кўп ёпишади.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги кам, лекин бор. Асосан жуда ботқоқ қилиб суғоришдан, тупроқ хар доим хўл, ботқоқ туришидан, сув тупроқда туриб қолишидан чириши мумкин.


📖🌸ОЛЕАНДР ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
✔️💡Ёруғ жойда туриши жуда муҳим. Ёруғ ва қуёш тушадиган жойларда зўр ўсади ва зўр гуллайди. Фақат кучли қуёшда барглари, гуллари куйиши мумкин.
✔️💦Суғоришда меъёр керак. Тупроғи хар доим хўл хам турмисин, жуда қуриб хам қолмасин. Асосийси суғоришлар орасида тупроқни тепаси қурисин, 2-3 см пастга қурисин.
✔️🐳Нам хавони яхши кўради. Кўпроқ сув пуркаб туринг. Ва албатта 15-20 кунда бир чўмилтириб туринг. Фақат қишда совуқроқ жойда турса сув пуркаш ва чўмилтириш керак эмас. Сув пуркаб туриш Ўргимчак канадан энг зўр химоя.
✔️🕷Асосий душман бу Ўргимчак кана. Ўргимчак кана Олеандрни жуда яхши кўради. Баргларини хар доим текшириб туринг.
✔️🌡Қишда иложини қилиб совуқроқ жойга қўйинг. Харорот 0 дан паст бўлмаса бўлди, +5+15 бўлади. Ўзи Олеандр ерга экилган бўлса ташқарида -5 даражага чидайди, хаттоки қисқа муддатли -10 хам чидайди. Лекин тувакда ташқарида 0 пастга чидаши қийин.
✔️🪟Олеандр ташқарини, очиқ хавони жуда яхши кўради. Иссиқ кунларда ташқарига олиб чиқинг ёки очиқ дераза олдида турсин. Апрель - Октябрь ойларида бемалол ташқарида турса бўлади.


☘️⬇️Олеандр парвариши қийин эмас, анча осон. Фақат бу ўсимлик захарли бўлгани учун хаммага маслаҳат беролмайман. Танловни ўзингизга қолдираман.


Тамом.



🩵Бундан олдинги 111 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. ⬅️Устига босиб рўйхатга ўтинг.

💬ildiz | Ховли ўсимликлари. ⬅️Албатта Олеандрни ховлидаги парвариши хақида батафсил гаплашамиз.

💬Яшил барг | ildiz.

💬ildiz | Market.

ildiz | Хона гуллари

25 Jan, 14:37


#112🌸ОЛЕАНДР ПАРВАРИШИ.

✔️Олеандр бу гуллайдиган дарахт/бута.
✔️Аслида Олеандр ховли ўсимлиги хисобланади, лекин уй шароитида хам парвариш қилса бўлади.
✔️Хона гули сифатида хам парвариши қийин эмас, анча осон.
✔️Олеандр жуда чиройли гуллайди ва гулларини хиди хам жуда ёқимли.
✔️Турлари, сортлари жуда кўп. Гул ранглари хам хилма хил.

🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Универсал тупроқ билан оддий лой тупроқни 50/50 қилса хам бўлади. Олеандр деярли тупроқ танламайди, фақат тупроғи жуда оғир бўлмасин.
🪴ТУВАК: Туваги жуда котта бўлмасин. Туваги ўзига ва илдиз хажмига мос бўлсин.
☀️ЖОЙ: Олеандр зўр гуллаши учун ёруғ ва қуёшли жойда туриши жуда муҳим. Қуёшни жуда яхши кўради. Ёруғлик кам жойларда холати хунук бўлади ва гулламайди.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+30 тўғри келади. Қишда +10+15 хароратда турса кейин ёзда чаман гуллайди.
💦СУҒОРИШ: Сувни меъёрида яхши кўради. Иссиқ кунларда кўпроқ суғориш керак, лекин суғоришлар орасида тупроқни тепаси албатта 2-3 см пастга қурисин. Совуқ кунларда суғоришни озгинча камайтириш керак, суғоришлар орасида тупроқ яримигача қурисин. Фақат тупроғини жуда хам қуритиб қўйманг.
💦НАМЛИК: Хаво намлиги 50%-60% бўлиши керак. Нам хавони яхши кўради. Лекин қуруқроқ хавога хам яхши ўрганади.
🌸ГУЛЛАШ: Олеандр асосан ёзда гуллайди. Ўртача 3-4 ой гуллайди.
✂️КЕСИШ: Шакл бериш, шохлатиш, янгилаш учун албатта кесиб туриш керак. Кесиш учун энг яхши пайт бу гуллаб бўлгандан кейин. Тахминан кузда гуллаши тўхтайди ва шу пайт кесиш керак. Шохларини кўпроқ кесганни яхши кўради. Кесиш кейинги гуллашига хам таъсир қилади.


⬇️Давоми бор.....

ildiz | Хона гуллари

11 Jan, 06:35


🪴🚿АЙНАН ШУ ГУЛЛАРНИ ТУПРОҒИДА ВА СУҒОРИШДА ҲУШЁР БЎЛИШ КЕРАК.

🤝☘️🌺Ўзи Дўстлар каналда 108 та Хона гулларини парвариши хақида гаплашган бўлсак, шуларда 19 таси Суккулент экан.

✔️Декабрист.
✔️Замиокулькас.
✔️Молочай миля.
✔️Каланхоэ.
✔️Сансевиерия.
✔️Драцена.
✔️Крассула.
✔️Адениум.
✔️Алоэ.
✔️Нолина.
✔️Маммилярия.
✔️Церопегия.
✔️Рипсалис.
✔️Юкка.
✔️Эхеверия.
✔️Синадениум.
✔️Педилантус.
✔️Хавортия.
✔️Портулакария.

🌵🪴Суккулент - бу танасида сув йиғадиган тўқималари бор ўсимликлар. Керакли сувни танасида захира қилиб, кейин маълум вақт сувсиз яшайдиган ўсимликлар.
❤️‍🩹Лекин Суккулентларни хам сувга эҳтиёди хар хил бўлади. Мисол учун Хавортия сувсиз узоқроқ яшаши мумкин, Драцена бўлса нисбатан камроқ пайт.
🌵🪴Суккулентларни асосий қисми табиатда ёғингарчилик кам жойларда ўсади.
🌵🪴Суккулентларни асосий қисми табиатда қумли, чўл ерларда ўсади.
❤️‍🩹Шу учун албатта тупроғини қумли, тошли қилинг.
🌵🪴Суккулентларни асосий қисми табиатда ёруғлик кўп, қуёш кўп жойларда ўсади.
❤️‍🩹Ёруғлик хам Суккулентлар учун жуда муҳим, лекин Хона гули сифатида хаммаси хам қуёшга чидамайди.

🌵Эртага хам яна бир Суккулент парвариши хақида батафсил гаплашамиз.
#109
🌵ОПУНЦИЯ ПАРВАРИШИ.


📝 дўстлар сизларга қулай бўлиши учун умумий рўйхатда хам Суккулентларни ажратиб қўйдик. Суккулентларни шу белги (🌵) билан ажратиб қўйдик.

ildiz | Хона гуллари

10 Jan, 13:35


⬇️Давоми.....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Уйқу даври қишда. Дам олиши учун харорат +12+16 бўлса зўр ва албатта бундай хароратда жуда кам суғориш керак. Тахминан бир ойда бир бора.
❤️‍🩹Имконият бўлмаса қишда хам оддий хароратда турса бўлади.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинча коттароқ бўлиши керак, 2-3 см котта. Жуда котта бўлмасин.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Ўсимлик кичкина бўлса тупроғини хар йили баҳорда алмаштириш керак. Ўсимлик котта бўлса 2-3 йилда бир марта алмаштирса етади. Лекин хар йили тупроқ алмаштириш тавсия этилади.
🪴ОЗУҚА: Портулакария учун кўп озуқа шарт эмас, озуқани хар 20-25 кунда берса етади. Йил давомида Универсал озуқа билан Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал бериш керак. Қишда озуқа бериш шарт эмас.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Асосан қаламча (черенка) орқали кўпайтирилади. Қаламча қилиш қийин эмас, илдиз тез ва осон беради. Айнан тупроқда қаламча қилиш осон.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Портулакария зараркунандаларга жуда чидамли. Лекин зараркунанда хашоратлардан Шира, Щитовка ва Унсимон қурт ёпишиши мумкин.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги кучли. Асосан сув тупроқда туриб қолишидан, тупроқ хар доим хўл (ботқоқ) туришидан ва кўп суғоришдан чириши мумкин.

📖☘️ПОРТУЛАКАРИЯ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР.
☀️Портулакария бу Африка ўсимлиги, табиатда Африкада ўсади.
✔️💦Сувни кўп хам хохламайди. Албатта суғоришлар орасида хеч бўлмаса тупроқни 3/1 қурисин ёки яримигача қурисин. Тахминан иссиқ кунларда 5-7 кунда бир, совуқ кунларда 20-30 кунда бир.
✔️☀️Албатта ёруғ ва қуёш тушадиган жойда туриши керак. Фақат кучли қуёшда озгинча куйиши мумкин. Қуёшга секин-секин ўрганиши керак.
✔️🪴Тўғри тупроқга экиш жуда муҳим. Тупроғи қумли, тошли бўлиши керак. Оддий Универсал тупроқга экманг.
✔️🌸Портулакария чет элдан гуллаб турган холатда келади, бу суний йўл билан гуллатилган. Сиз гуллаб турган холатида сотиб оласиз, лекин қайта гуллатишни деярли имконияти йўқ. Уй шароитида деярли гулламайди.


☘️⬇️Портулакария парвариши қийин эмас. Фақат Портулакарияни декоратив баргли гул сифатида парвариш қилиш керак, гуллайдиган гул сифатида эмас. Бу гулни хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



☘️🌺Бундан олдинги 107 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. ⬅️Устига босиб ўқиб чиқинг.

📱 ildiz | Ховли ўсимликлари.

📱 Яшил барг | ildiz.

📱 ildiz | Market.

ildiz | Хона гуллари

10 Jan, 05:09


#108☘️ПОРТУЛАКАРИЯ ПАРВАРИШИ.

✔️Портулакария бу Суккулент ўсимлик, парваришида энг асосийси тўғри ва меъёрида суғориш.
✔️Парвариши қийин эмас, парвариши Крассулага ўхшаш. Лекин бу ўсимликлар хар хил оилага мансуб.
✔️Бозорларда гуллаб турган холатида сотилади, лекин уй шароитида қайта гуллатишни деярли иложи йўқ.
✔️Ўзи аслида Портулакария декоратив баргли ўсимлик хисобланади, декоратив гулли эмас. Асосий чиройи барглари.

🪴ТУПРОҚ: Кактус ва Суккулентлар учун мос тупроқ ишлатиш керак. Тупроғида майла тошлар ва қум кўпроқ бўлсин.
❤️‍🩹Мисол учун 40% Торф, 20% майда тош ёки майда ғишт бўлаклари, 20% йирик Қум, 10% Биогумус ва 10% Перлит.
🪴ТУВАГИ: Туваги ўзига, илдиз хажмига мос бўлсин. Туваги котта бўлмасин. Кичкина тувакларда ўзини яхши хис қилади.
☀️ЖОЙ: Ёруғ жойда туриши шарт. Қуёш тушадиган жойда хам турса бўлади. Ёруғлик ва қуёш жуда муҳим. Фақат кучли қуёшдан озгинча тўсиш керак.
💦СУҒОРИШ: Сувни меъёрида бериш керак. Суғоришлар орасида тупроқ албатта қурисин, тувакни яримигача қурисин. Кўп суғориш натижасида чиритиб қўйиш ёки касал қилиш жуда осон.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +22+30 тўғри келади. Қишда +12+18 хароратда турса зўр, лекин +10 дан паст бўлмасин.
💦НАМЛИК: Хаво намлиги муҳим эмас. Қуруқ хавода хам яхши ўсади.
🌸ГУЛЛАШ: Уй шароитида гуллаши жуда қийин, табиатда бўлса хар йили гуллайди.
✂️КЕСИШ: Шохлатиш ва шакл бериш учун албатта кесиб туриш керак. Эрта баҳорда ёки кеч кузда кесилади. Кесиб хар хил шакллар берса бўлади.


⬇️Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

10 Jan, 02:29


✔️🤝🪴Бугун Портулакария парвариши хақида батафсил гаплашамиз.

#108
☘️ПОРТУЛАКАРИЯ ПАРВАРИШИ.

🌺Аслида Портулакария парвариши қийин эмас, парвариши Крассула билан жуда ўхшаш. Фақат одамларда бу ўсимликдан кутув нотўғри.


📝 кеча🔐Яшил боғбон каналида гуллайдиган Хона гулларини 3 та тоифага бўлиб рўйхат қилган эдик. Портулакарияни парвариши қийинлар рўйхатига қўшган эдик, бугун шуни сабабини хам тушунтириб ўтамиз.
https://t.me/+XCXq3puvjb05YmY6 ⬅️Кимга умумий рўйхат қизиқ бўлса.

ildiz | Хона гуллари

09 Jan, 14:41


✔️ЭНДИ ИККИ ОҒИЗ ҚАЛАМЧАНИ "ТЕПЛИЧКА" ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ ХАҚИДА.

❤️‍🩹"Тепличка" - бу қаламчани маълум вақт оқ салафан ёки оқ пакетни ичига солиб қўйиш. Албатта ичи кўринадиган пакет.

🦖"Тепличка" фақат қаламчани тупроқда илдиз оттиришда қилинади. Тупроқ ёки тупроқга ўхшаган нарсаларга экканда. Мисол учун Торф, Биогумус, Перлит, Вермикулит, Қумда қаламча қилганда.
🐊Сувда илдиз оттирса "тепличка" керак эмас, қаламча сувда турганда атрофида хаво намлиги яхши бўлади. Сувдан намлик буғланиб чиқиб туради.

✔️"ТЕПЛИЧКА" ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ.
❤️‍🩹Мисол учун оддий оқ салафан пакет ишлатсак.

🦖 1) Қаламчани тупроқга экиб, керакли даражада суғориб, устига сув пуркаб салафан пакет ичига солиб қўямиз.
🐊Қаламча иложи бўлса пакетга тегмасин, яъни пакетни деворига тегмасин.
🦖 2) Салафан пакетни оғзини яхшилаб ёпамиз. Албатта пакет бутун бўлсин.
🐊Очиқ бўлса "тепличка" эффекти яхши бўлмайди.
🦖 3) Хар куни пакетни текшириб турамиз. Агар пакет ичидан терласа, сув томчилари пайдо бўлса пакетни очиб шамоллатиб турамиз. 15-30 минутга очиб, кейин яна ёпиб қўямиз.
🐊Намлик кўпайиб кетганда хар куни очиб шамоллатмасангиз чириб кетиши мумкин. Қаламчани пакетдан олиш керак эмас, пакет оғзини очиб турсангиз бўлди.
🦖 4) Агар пакет терламаса очмаса хам бўлади ёки хар куни 5-10 минутга очса бўлади.

✔️ҚАЛАМЧА ҚАНЧА ВАҚТ "ТЕПЛИЧКАДА" ТУРИШИ КЕРАК.

🦖Энг ками 7-10 кун.
🦖Асосийси илдиз чиқишни бошлагунича. Бу ўртача 7-15 кун.
🦖7-15 кундан кейин "тепличкани" олиб ташласангиз бўлади.
🦖Мисол учун Кактус ва Суккулентларга 7 кун хам етади. Замиокулькас "тепличкада" 7 кун турса етади.
🦖Ароидларга, Фикусларга ўртача 15 кун етади.
🦖20-25 кун хам "тепличкада" ушласа бўлади. Мисол учун 10-12 кун ёпиқ "тепличка" ва яна 10-12 кун очиқ "тепличка", пакетни оғзи очиқроқ туради. Халқ тилида ярим "тепличка" дейилади.
🐊Энг асосийси "тепличкада" узоқ пайт қолиб кетмасин. Илдиз чиқгандан кейин юқори намлик керак эмас, бўлмасам чириб кетади. Асосан Герань, Кактус ва Суккулентлар учун бу жуда муҳим.


🤝Дўстлар мавзу тугади. Ким энди кирган бўлса албатта бошидан ўқиб чиқинг, шунда хаммаси тушунарли бўлади.
➡️Мана мавзуни боши◀️


📝 Худо хохласа баҳорда бу мавзуда янада кўпроқ гаплашамиз, қаламча қилиш хақида зўр мавзулар ва лайфхаклар бор.

ildiz | Хона гуллари

09 Jan, 05:07


✔️ҚАЛАМЧА ҚИЛИШДА ХАВО НАМЛИГИНИ МУҲИМЛИГИ.

🤝🎋💦Алсида Хона гулларини парваришида хам, қаламча қилишда хам хаво намлиги жуда муҳим.

Мисол учун:
🇺🇿Ўзбекистонда ўртача хаво намлиги 40%.
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Англияда ўртача хаво намлиги 80%.
🇰🇷🇲🇦🇯🇵Шарқий осиё давлатларида хам ўртача 80%. 100% га чиқадиган пайтлари хам бор.

✔️БУ МАЪЛУМОТ НЕГА КЕРАК.
1) Ютубда Вьетнам, Хитой, Таиланд блогерлари қаламчани тепличкасиз осон қилганини кўриб, бизда хам шундай деб ўйлашади.
2) Ёки Ўзбекистон теплицаларида қаламчани осон қилганини кўриб, уй шароитида хам шундай осон деб ўйлашади.
❤️‍🩹Уй шароитида хаво намлиги 30%-40% бўлиши мумкин, теплицада бўлса ўртача 60% бўлади. Кўп холатда 70%-80% хам бўлади.

✔️ЎЗИ ҚАЛАМЧА УЧУН ХАВО НАМЛИГИ НЕГА МУҲИМ?

💦🎋 Қаламчани маълум вақт илдизи бўлмайди, лекин қаламча шу маълум вақт давомида ўзини намлик билан таъминлаши керак. Танасидаги намликни ушлаб туриши керак. Қаламча ичида намлик етарли бўлса нобуд бўлмайди ва илдиз чиқариш жараёнлари ишлайди.
🦖Қаламча намликни бирглари ва пояси орқали қабул қилади, хаводаги нам орқали. Чунки илдиз йўқ. Шу учун хаво намлиги юқори бўлиши керак.
🐊Хаво қуруқ бўлса қаламча хаводан намликни ололмайди, чунки етарли намлик йўқ. Ва энг ёмони қуруқ хаво қаламчани ўзидан намликни тортиб олади. Қаламчани қуритиб қўяди.

🎋ШУ УЧУН УЙ ШАРОИТИДА ТЕПЛИЧКА ҚИЛИШ ЖУДА МУҲИМ.
🎋Қаламчани маълум вақт пакетга солиб қўйиш жуда муҳим.

✔️ЭНДИ ИККИ ОҒИЗ ТЕПЛИЧКА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ ХАҚИДА.
❤️‍🩹Ва мавзуни тугатамиз.


📝 дўстлар мавзу озгинча чўзилиб кетти, рози бўласизлар. Лекин барибир кимдир бу мавзуни тушунтириб бериши керак, чунки жуда муҳим.

ildiz | Хона гуллари

08 Jan, 08:46


✔️ЭНДИ ШАРОИТ ХАҚИДА.

🤝🎋Қаламча тез ва осон илдиз чиқариши учун жуда муҳим 3 та қоида бор.

1) Ёруғлик: 🌤
🦖Қаламча ёруғ жойда турса илдиз тез чиқади. Ёруғлик жуда муҳим нарса.
🐊Фақат қуёш тушадиган жойда турмасин, устига қуёш тушмасин. Илдиз чиқиб, қаламча ўсишни бошлагандан кейин қуёш берса бўлади.

2) Харорат:🌡
🦖Қаламча +20+25 хароратда туриши керак, бу энг зўр оралиқ. Мумкин бўлган оралиқ бу +18+30.
🐊Харорат +15 дан паст бўлса илдиз чиқиши жуда қийин ва чириш эҳтимоли юқори. Ва харорат +35 балан бўлса хам худди шундай.

3) Хаво намлиги:🐳
🦖Қаламча тез ва осон илдиз чиқариши учун хаво намлиги юқори бўлиши керак. Камида 60%. Энг зўри 70%-80%.
🐊Қуруқ хавода қаламча тез нобуд бўлади.
❤️‍🩹Сувда илдиз оттирса юқори намлик муҳим эмас, тупроқда жуда муҳим.
❤️‍🩹❤️‍🩹Ўзи шу учун тупроқда қаламча қилгандан кейин "тепличка" қилинади. Яъни маълум вақт пакетни ичига туради. "Тепличка" ичида хаво намлиги камида 70%-80% бўлади.

🤝Дўстлар баҳорда, ёзда ва кузда харорат ва ёруғлик билан муаммо йўқ. Уй шароитида хам муаммо йўқ.
🤝Лекин хаво намлигини тўғри қилиш учун озгинча меҳнат ва озгинча тажриба керак. Тепличкадан тўғри фойдаланишда озгинча тажриба керак. Тепличкани вақтида очиш, ёпиш ва олиб ташлашни билиш керак.

✔️КЕЛИЛА ШУ ХАҚИДА ОЗГИНЧА ГАПЛАШАМИЗ, БУ ЖУДА МУҲИМ.

ildiz | Хона гуллари

07 Jan, 08:43


Давоми.....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Яққол уйқу даври йўқ, шарт эмас.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинча коттароқ бўлиши керак, 4-5 см котта. Жуда хам котта бўлмасин.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Ўсимлик кичкина бўлса тупроғини хар йили баҳорда алмаштириш керак. Ўсимлик котта бўлса 2-3 йилда бир марта алмаштирса етади. Лекин хар йили тупроқ алмаштириш тавсия этилади.
🪴ОЗУҚА: Псевдэрантемум озуқани жуда яхши кўради, озуқани хар 10-15 кунда бир бериш керак. Йил давомида Универсал озуқа билан Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал бериш керак.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Асосан қаламча (черенка) орқали кўпайтирилади. Қаламча қилиш қийин эмас, илдиз тез ва осон беради.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлардан асосан Ўргимчак кана, Щитовка ва Унсимон қурт ёпишади.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги камроқ. Лекин сув тупроқда туриб қолишидан, тупроқ хар доим хўл (ботқоқ) туришидан чириши мумкин.

📖☘️ПСЕВДЭРАНТЕМУМ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР.
✔️💦Сувни яхши кўради, тупроғи хар доим озгинча нам турсин. Лекин суғоришлар орасида тупроғини тепаси номига қурисин.
✔️☀️Албатта ёруғ жойда турсин. Ёруғ жойда жуда чиройли бўлади.
✔️🌡Иссиқни яхши кўради, албатта иссиқ хонада турсин. Қишда совуқ хонада турмасин.
✔️💦Нам хавони жуда яхши кўради. Асосан иссиқ кунларда хар куни сув пуркаб туринг ва албатта 15-20 кунда бир чўмилтириб туринг.
✔️✂️Ва албатта шохлатиш учун эрта баҳорда кесинг. Кесмаса битта шох бўлиб нозик ўсади.


✔️☘️⬇️Псевдэрантемум парвариши жуда осон. Бу гулни албатта хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



☘️🌺Бундан олдинги 106 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. ⬅️Устига босиб ўқиб чиқинг.

📱 ildiz | Ховли ўсимликлари.

📱 Яшил барг | ildiz.

📱 ildiz | Market.

ildiz | Хона гуллари

07 Jan, 01:04


#107☘️ПСЕВДЭРАНТЕМУМ ПАРВАРИШИ.

✔️Псевдэрантемум бу яна битта парвариши осон Хона гулларидан бири.
✔️Қаламча қилиб кўпайтириш хам жуда осон, илдиз тез ва осон беради.
✔️Асосий чиройи бу ёрқин барглари, асосан ёруғлик кўп бўлса барглари жуда чиройли бўлади.
✔️Псевдэрантемум иссиқни ва намликни ёқтиради.

🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Энг асосийси тупроқ енгил бўлиши керак ва хавони яхши ўтказиши керак. Иложи бўлса тупроқга албатта 15%-20% йирик қум қўшинг.
🪴ТУВАГИ: Туваги ўзига, илдиз хажмига мос бўлсин. Озгинча коттароқ тувакларда яхши ва тез ўсади.
☀️ЖОЙ: Ёруғ лекин қуёш тушмайдиган жойда туриши керак. Ёруғлик жуда муҳим. Ёруғлик кам жойда турса баргларини ёрқинлиги, нақшлари камаяди.
💦СУҒОРИШ: Сувни яхши кўради. Тупроғи хар доим озгинча намроқ турсин. Албатта суғоришлар орасида тупроқни тепаси озгинча, номига қурисин.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+25 тўғри келади. Қишда +16+18 дан паст бўлмасин.
💦НАМЛИК: Нам хавони яхши кўради. Хаво намлиги камида 60% атрофида бўлиши керак.
🌸ГУЛЛАШ: Уй шароитида гуллаши қийин.
✂️ КЕСИШ: Шохлатиш ва шакл бериш учун албатта кесиб туриш керак. Эрта баҳорда ёки кеч кузда кесилади. Кесиш жуда муҳим, кесмаса битта шох бўлиб хунук ўсади.


Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

05 Jan, 11:33


Давоми.....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Бошқа Геранларга нисбатан Душистая Геранга уйқу даври шарт эмас. Лекин шароит бўлса қишда +12+16 хароратда турса зўр. Ва бундай хароратда албатта камроқ суғориш керак.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинча коттароқ бўлиши керак, 2-3 см котта. Жуда котта бўлмасин.
🪴ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Тупроғини хар йили эрта баҳорда алмаштирган яхши.
🪴ОЗУҚА: Душистая Геранга йил давомида фақат Универсал озуқалар берса бўлади. 15-20 кунда бир.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Асосан қаламча (черенка) орқали кўпайтирилади. Қаламча қилиш осон. Қаламча қилиш учун энг зўр пайт бу апрель ва май ойлари. Ёки уруғидан хам чиқарса бўлади.
🦟ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлардан асосан Ўргимчак кана ва Оқ пашша ёпишади. Ва ташқарида Совка қурти хам кўп ёпишади.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги бор. Жуда кўп суғоришдан, сув тупроқда туриб қолишидан, тупроқ хар доим хўл туришидан чириши мумкин.

📝☘️ДУШИСТАЯ ГЕРАНЬ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР.
✔️💦Энг асосийси суғоришда эҳтиёт бўлиш керак. Кўп суғориш чиришга олиб келади. Албатта суғоришлар орасида тупроқни тепаси 1-2 см пастга қурисин. Тупроқ хар доим нам турмасин. Кўп сувдан кўра, озгинча сувсизликка яхши чидайди.
✔️☀️Албатта ёруғ жойда турсин. Қуёшни хам яхши кўради, фақат кучли қуёшда куйиши мумкин. Қуёшга секин секин ўргатиш керак.
✔️🌡Хаво харорати яхши бўлганда ташқарида турса яхши. Тахминан бизни иқлимда апрель ўртасидан то сентябрь ўртасигача ташқарида турса бўлади.
✔️🌲🍋‍🟩🍑Душистая Геранни сортлари жуда кўп ва хар бирини баргидан хар хил хидлар келади. Мисол учун арча, олма, нок, лимон, мята, хўл ўрмон, апельсин ва ҳоказо. Ёқимсизроқ сассиқ ўт (полынь) хидлилари хам бор.
✔️💸Душистая Герань бозорларда асосан баҳорда сотилади. Албатта олишдан олдин хидлаб кўринг.


❤️‍🩹☘️😊Душистая Геранни парвариши жуда осон. Бу гулни албатта хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.


☘️🌺Бундан олдинги 105 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈Устига босиб ўқиб чиқинг.

📱 ildiz | Ховли ўсимликлари.

📱 Яшил барг | ildiz.

📱 ildiz | Market.

ildiz | Хона гуллари

05 Jan, 04:13


#106☘️ДУШИСТАЯ ГЕРАНЬ (ПЕЛАРГОНИЯ) ПАРВАРИШИ.

✔️Душистая Герань уй шароити учун энг мос Герань. Парвариши осон.
✔️Фақат қолган Геранларга нисбатан гуллаши кўримсиз.
✔️Бу Геранни устун томони баргларини жуда ёқимли хиди.
✔️Сортига қараб хиди хар хил бўлади. Лимон, олма, хўл ўрмон, мята, арча,

🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқни ишлатса бўлади. Деярли тупроқ танламайди, энг асосийси тупроқ енгил бўлиши керак.
🪴ТУВАГИ: Туваги ўзига, илдиз хажмига мос бўлсин.
☀️ЖОЙ: Ёруғ жойда туриши керак. Қуёшни хам, сояни хам меъёрида яхши кўради. Фақат кучли қуёшда барглари куйиши мумкин.
💦СУҒОРИШ: Сувни меъёрида яхши кўради. Суғоришлар орасида тупроқни тепаси 1-2 см пастга қурисин. Жуда кўп суғоришдан кўра озгинча чанқатиб суғорганни яхши кўтаради.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +18+25 тўғри келади. Қишда +12 дан паст бўлмасин.
💦НАМЛИК: Хаво намлигини муҳим эмас. Ўртача 45% намлик етади.
🌸ГУЛЛАШ: Асосан баҳордан то кеч кузгачон гуллайди.
✂️ КЕСИШ: Шохлатиш, шакл бериш, янгилаш учун албатта кесиб туриш керак.


Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

05 Jan, 02:31


🤝🪴Дўстлар бугун Душистая Герань (Пеларгония) парвариши хақида батафсил гаплашамиз.

#106🪴ДУШИСТАЯ ГЕРАНЬ.


🤝Душистая Герань уй шароитида парвариши энг осон Герань хисобланади ва хиди энг зўр Хона гулларидан бири.


P.s ўзи #106 Псевдэрантемум навбати эди, лекин Душистая Герань хақида тайёрлаб қўйибмиз. Кейингиси Псевдэрантемум.

ildiz | Хона гуллари

04 Jan, 10:25


🌶✂️ДЕКОРАТИВ ҚАЛАМПИРНИ КЕСИШ.

🤝🪴✂️Декоратив қалампир хақида охирги мавзу бу кесиш. Декоратив қалампирни хар йили кесиш жуда муҳим.

1) Уруғидан ўзингиз кўпайтирсангиз бир қарич бўлгандан кейин ўсиш нуқтасини кесиш керак.
✂️Уруғидан униб чиқгандан кейин ўсиш нуқтасини албатта кесиш керак. Ўсиш нуқтасини кессангиз шохлаб ўсишни бошлайди.
✂️Униб чиқиб бўйи 10-20 см бўлгандан кейин ўсиш нуқтасини кесиш ёки чимчилаб қўйиш керак. Русчасига айтганда "прищипка".
✂️Бу нарсани фақат бир бора қилса етади.
❗️Ўсиш нуқтасини - бу ўсимликни учи, энг тепаси.

2) Ва хар йили янгилаш учун тагидан кесиш керак.
✂️Декоратив қалампир уй шароитида бемалол 3-5 йил яшаши мумкин. Лекин хар йили кесиб янгилаб туриш керак.
✂️Йил давомида чиройли ўсади, лекин қишга яқин ёки қишда холати хунук бўлиб кетиши мумкин.
✂️Холати хунук бўлиб кетганда қўрқмасдан тагидан кесиб ташланг. 5-10 см қолдириб кесиб ташланг.
✂️Кесгандан кейин битта шохини ўзи қолса хам, янги шохлар чиқади.
❗️Холати яхши бўлса кесмаса хам бўлади.


🔐Бизни ёпиқ канал. ⬅️

ildiz | Хона гуллари

04 Jan, 04:46


🌶🌱ДЕКОРАТИВ ҚАЛАМПИРНИ УРУҒИДАН КЎПАЙТИРИШ.

🤝🪴🌱Декоратив қалампирни уруғидан чиқариш жуда осон. Хозир уруғини сепсангиз тахминан ёзни бошида мевалари пишиб чиройли бўлиб туради.

1) Ёки уруғини сотиб оласиз.
🌶Уруғлари кўп жойда сотилади. Мисол учун қўйлиқ бозорида уруғ дўкони бўларди. Манимча Узумда хам бор.
2) Ёки ўзингиз қалампир мевасини қуритиб териб оласиз.
🌶Меваси жойида яхшилаб пишгандан кейин териб оласиз, яхшилаб қуритасиз ва кейин уруғларини териб оласиз.

🌱Уруғини экиш тартиби "стандарт - оддий" усул:
🔸Қандайдир идишга яхши, унумдор тупроқ соласиз.
🔸Тупроқни яхшилаб намлайсиз.
🔸Кейин шу туроқга уруғларни жойлайсиз.
🔸Уруғларни устидан 1 см тупроқ сепиб чиқасиз.
🔸Яна бир бора тупроқни намлайсиз, пуркаш орқали.
🔸Устини оқ салафан билан ёпасиз.
🔸Ёруғ ва иссиқ жойга қўясиз.
🔸2-3 кунда очиб, 5-10 минут шамоллатиб, керак бўлса озгинча сув пуркаб турасиз.
🔸Тахминан 7-15 кунда униб чиқади. Униб чиқиш вақти сортига, шароитга боғлиқ.


💻🤝Дўстлар бу хақида видео қилиб кўрсатиш осонроқ, албатта видео қиламиз.

ildiz | Хона гуллари

28 Dec, 15:54


Давоми......


🪴😴УЙҚУ ДАВРИ:
Яққол уйқу даври йўқ.
🪴ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Тупроғини хар йили баҳорда алмаштириш керак.
🪴ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинча коттароқ бўлиши керак.
🪴КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш қаламча орқали ва уруғи орқали. Қаламча қилиш қийин эмас.
🪴ОЗУҚА: Бальзамин озуқаларни яхши кўради. Ғунчалаш ва гуллаш вақтида Фосфор ва Калийга бой озуқалар бериш керак. Хар 10 кунда бир. Гуллари йўқ пайтда Универсал озуқалар бериш керак. Хар 10 кунда бир.
🪴ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлардан асосан Ўргимчак кана, Шира, Оқ пашша ёпишади. Баргларини хар доим текшириб туриш керак.
🪴ЧИРИШ: Илдиз чиришига мойиллиги бор. Асосан жуда кўп суғоришдан, сув тупроқда туриб қолишидан, тупроқ хар доим нам туришидан чириши мумкин.

🪴🌺БАЛЬЗАМИН ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
🔸💧Сувни яхши кўради. Тупроғи хар доим нам туриши керак. Суғоришлар орасида тупроқни тепаси номига қуриса етади. Фақат тупроқни хўл, ботқоқ қилиб сув қуйманг, илдиз чириб кетиши мумкин.
❗️Тупроғи қуриб қолмасин, илдизни атрофи қуриб қолса нобуд бўлиши мумкин. Тупроқ атрофи хар доим намроқ турсин.
🔸🌤Гуллайдиган хамма Хона гулларига ёруғлик жуда муҳим. Ёруғлик кўп бўлса чаман ва ёрқин гуллайди. Албатта ёруғ жойга қўйинг.
🔸💦Хаво намлиги муҳим эмас, лекин сув пуркаб турганни жуда яхши кўради. Иссиқ кунларда кўпроқ сув пуркаб туринг.
🔸🪴Иссиқ кунларда шароит бўлса ташқарига олиб чиқинг. Очиқ хавони яхши кўради.


🪴🌺☺️Бальзаминни парвариши осон ва бу гул жуда чиройли гуллайди. Бу гулни бемалол хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🌺Бундан олдинги 103 та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈Устига босиб ўқиб чиқинг.

🔗ildiz | Ховли ўсимликлари.

🔗Яшил барг | ildiz.

🛒ildiz | Market.

ildiz | Хона гуллари

28 Dec, 08:45


#104🪴🌺БАЛЬЗАМИН ПАРВАРИШИ.

❗️Аслида Бальзамин бу мавсумий ховли гули, лекин Хона гули сифатида хам парвариш қилса бўлади.
❗️Уй шароитида парвариши қийин эмас.
❗️Шароити яхши бўлса йилда 9 ой гуллайди.
❗️Баҳорда гуллаб турган Бальзаминни кичкина кўчатлари ўртача 5.000-8.000 сўм туради.


🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Энг асосийси тупроғи енгил бўлиши керак.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига, илдиз хажмига мос бўлсин. Жуда котта бўлмасин.
🪴⛅️ЖОЙ: Бальзамин зўр ва чаман гуллаши учун ёруғлик жуда муҳим. Ёруғ жойда турсин. Кучсиз қуёшга чидайди, лекин кучли қуёшда барги куяди.🔜
🪴🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+30 тўғри келади. Қишда +16 дан паст бўлмасин.
🪴💧СУҒОРИШ: Сувни яхши кўради. Тупроғи хар доим озгинча нам туриши керак. Тупроғи қуриб қолмасин. Асосан гуллаш вақтида тупроқ хар доим нам турсин.🔜
🪴💦НАМЛИК: Хаво намлиги муҳим эмас.🔜
🪴🌺ГУЛЛАШ: Асосан баҳорни ўртасидан то кеч кузгачон гуллайди.
🪴✂️КЕСИШ: Кесиш деярли талаб этмайди. Фақат эски, қуриган барг ва гулларини кесиб олиб ташлаш керае.


Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

27 Dec, 13:08


🤝🪴🌴ЭНДИ ЭКИШ ВА ШАРОИТИ ХАҚИДА БАТАФСИЛРОҚ.

❄️Асосан хозир қишда бу жудаям осон.

🫘ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК:
Мевасини еб данагини яхшилаб ювиб ташланг ва соғлом, бутун данакларни саралаб олинг. Кейин 1-2 кун қуритинг.

🫘🪴ЭКИШ: Экиш жуда осон. Данакни 1 см чуқурликка тиқиб қўйсангиз бўлди. Данагини турғизиб хам, ётқизиб хам эксангиз бўлади. Данакни тупроқдаги жойлашуви аҳамиятсиз.
📍Энг асосийси 1 см тупроқни ичида бўлса бўлди.
Экиб бўлгандан кейин тупроқни озгинча пресслаб қўйинг. Данакни атрофида очиқ жой қолмасин.
Экиб бўлгандан кейин албатта яхшилаб суғоринг, сув тувакни тагидан тушгунча суғоринг.

🪴🌡💧ШАРОИТИ: Шароити хақида тепада гаплашдик, харорат +25+35 ва тупроғи хар доим озгинча нам турсин.
❄️🌡Хозир қишда бу хароратни қилиш жуда осон. Иситиш тизимини (батарея) олдига қўйинг. Иссиқ батареяни олдида ўртача +30 харорат бўлади. Агар батарея илиқ бўлса устига хам қўйсангиз бўлади.
🔥Ёки уйни энг иссиқ хонасига қўйинг, хар доим иссиқ турадиган хонага.
💧Ва албатта хар доим суғориб туринг, тупроғи хар доим нам турсин.

🤝🪴🌴БОШҚА ХЕЧ ҚАНДАЙ ҚИЙИНЧИЛИГИ ЙЎҚ. АСОСИЙСИ ХАРОРАТ ВА СУҒОРИШ.

🌞Ёруғлик, 💦Хаво намлиги, 🪴Тувак хажми данак униб чиқиши учун умуман муҳим эмас.
🌞Ёруғлик муҳим эмас, ёруғ жойда туриши шарт эмас. Албатта 24 соат қоронғу бўладиган хонада турмасин.
💦Хаво намлиги муҳим эмас, тувакни салафан пакет билан ёпиш керак эмас. Тувак очиқ туриши керак, тепличка керак эмас.
🪴Тувак хажми муҳим эмас. Ўзингиз учун қулайига экинг. Хохласангиз коттароқ тувак, хохласангиз кичкина стаканча.

🪴🌱УНИБ ЧИҚИШ ВАҚТИ: Харорат яхши бўлса ўртача 1.5-3 ой. Харорат пастроқ бўлса 3-8 ой хам бўлиши мумкин.
Ўртача 10 та данакдан 5 таси униб чиқади. 100% хам чиқиши мумкин.

ildiz | Хона гуллари

27 Dec, 05:20


🤝🌴ТУПРОҚГА ЭКИШ.

🤝🪴🌴Дўстлар араб хурмосини данагини тупроқда хам, сувда хам илдиз оттириш қийин эмас. Фақат вақт ва сабр керак.


🤝🪴БИРИНЧИ БЎЛИБ ДАНАГИНИ ТУПРОҚГА ЭКИШ ХАҚИДА ГАПЛАШАМИЗ.

🤝🌴Ўзи энг осони хам шу. Тупроқга тиқиб қўясиз, шароитини қиласиз ва 1.5-3 ойда униб чиқади.

🤝🌴БОШИДА МУҲИМ ЖОЙЛАРИ ХАҚИДА ИККИ ОҒИЗ.

🫘ДАНАГИ: Фақат соғлом, бутун данакларни ишлатинг. Ўзи ювгандан кейин камчилиги билинади.

🪴ТУПРОҚ: Экиш учун деярли хамма тупроқлар тўғри келади. Энг асосийси қотиб қолмайдиган тупроқ керак. Лой тупроқни ўзига экманг, лой тупроқ илдиз чиқгунча қотиб қолади ва илдиз чиқиши, ривожланиши қийин бўлади.
🪴Универсал тупроқга экса бўлади.
🪴Биогумусга экса бўлади.
🪴Яхши чириган гўнгга экса бўлади. Яхши чириган гўнгга озгинча оддий тупроқ солсангиз хам бўлади.
❗️Фақат тоза Торфга экманг, Торф жуда тез қурийди.

💧🌡ШАРОИТ: Харорат +25+35 бўлсин, бундай хароратда тезроқ униб чиқади. Ва албатта униб чиқгунча тупроқ хар доим озгинча нам турсин.

🤝🪴🌴ЭНДИ ЭКИШ ВА ШАРОИТИ ХАҚИДА БАТАФСИЛРОҚ.


Давоми бор.....

ildiz | Хона гуллари

26 Dec, 15:31


Давоми......


🪴😴УЙҚУ ДАВРИ: Қишда уйқу даври бор. Уйқу даврида харорат +15+18 бўлиши керак, лекин +14 дан паст бўлмасин. Бундай хароратда 15-20 кунда бир суғориш керак. Ва албатта ёруғ жойда туриши керак.
🪴ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Пальмаларни тупроғини 2-3 йилда бир бора алмаштирса етади, фақат бошида тупроғини тўғри қилиш керак.
🪴ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан анча коттароқ бўлсин. Коттароқ тувакда тезроқ ўсади.
🪴КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш фақат уруғи (хурмони данаги) орқали. Уруғидан чиқариш қийин эмас, фақат сабр керак.
🪴ОЗУҚА: Асосан универсал озуқалар билан Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал ишлатиш керак. Хар 20-30 кунда бир берса етади.
🪴ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлардан асосан Ўргимчак кана ва Унсимон қурт ёпишади. Баргларини, барг шохларини ва поясини хар доим текшириб туриш керак.
🪴ЧИРИШ: Илдиз чиришига мойиллиги озгинча бор. Асосан жуда кўп суғоришдан, сув тупроқда туриб қолишидан, тупроқ хар доим нам туришидан чириши мумкин.

🪴🌴ФИНИКОВАЯ ПАЛЬМА ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
🔸🪴Тупроғин албатта қумли бўлиши керак. Энг асосийси тупроқни ичида хаво яхши айланиши керак. Тайёр тупроқ сотиб олсангиз албатта ичига 30% Қум қўшинг.
🔸💧Сувни меъёрида яхши кўради. Албатта суғоришлар орасида тупроқни тепаси пастга 2-3 см қурисин. Қиш кунларида суғоришлар орасида тупроқни ярими қурисин.
🔸🌤Финиковая пальма учун ёруғ жой жуда муҳим, ёруғ ва қуёшли жойларни яхши кўради. Фақат кучли қуёшда барглари куйиши мумкин.
🔸💦Баргларини артиб туриш, чўмилтириб туриш, сув пуркаб туриш жуда муҳим. Асосан иссиқ кунларда. Бу нарса хашоратларга қарши хам зўр профилактика. Фақат қишда бу нарсалар шарт эмас.
🔸🌴Иссиқ кунларда ташқарида турса жуда зўр бўлади. Очиқ хавони яхши кўради.


🪴🌴☺️Финиковая пальмани парвариши жуда осон ва жони бақувват ўсимлик. Бу гулни бемалол хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.


🌺Бундан олдинги 102 та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈Устига босиб ўқиб чиқинг.

🔗ildiz | Ховли ўсимликлари.

🔗Яшил барг | ildiz.

🛒ildiz | Market.

ildiz | Хона гуллари

26 Dec, 11:55


#103🪴🌴ФИНИКОВАЯ ПАЛЬМА ПАРВАРИШИ.

❗️Финиковая пальма бу араб хурмо дарахти.
❗️Уй шароитида парвариши энг осон пальмалардан бири.
❗️Табиатда қумли ерларда ўсади, тувакда хам тупроғи қумли бўлсин.
❗️Уруғидан чиқганда биринчи 3-4 йил жуда секин ўсади.
❗️Умри жуда узоқ, камида 20-30 йил.


🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Фақат Универсал тупроқни таркибига қўшимча 25% Қум ва 10% Перлит солинг.🔜
🪴ТУВАК: Туваги ўртача бўлсин, бўйига узунроқ бўлсин.
🪴⛅️ЖОЙ: Ёруғ ва қуёш тушадиган жойда турсин. Қуёш тушмаса хам жойи ёруғ бўлиши керак. Кучли қуёшдан барги куйса озгинча тўсасиз. Қуёшга секин секин ўргатинг.🔜
🪴🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +18+27 энг зўри. Қишда +16+18 хам бўлади.
🪴💧СУҒОРИШ: Сувни меъёрида яхши кўради. Суғоришлар орасида тупроқни тепаси пастга 2-3 см қурисин.🔜
🪴💦НАМЛИК: Хаво намлиги 40% бўлса етади.
🪴🌺ГУЛЛАШ: Уй шароитида гуллаши жуда қийин.
🪴✂️КЕСИШ: Фақат пастки сарғайиб қуриган баргларини кесиш керак. Ёки хунук, ёмон баргларини. Тепасини кесиш мумкин эмас, ўсиш нуқтасини.


Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

25 Dec, 16:39


🤝🪴Дўстлар энди шу Хона гулларини парвариши хақида батафсил гаплашамиз. Парвариши жуда осон.

#103🪴🌴ФИНИКОВАЯ ПАЛЬМА.
#104🪴🌺БАЛЬЗАМИН.
#105🪴🌶ДЕКОРАТИВ ҚАЛАМПИР.


🤝Ва албатта Финиковая пальмани данагидан экиб кўпайтириш хақида батафсил гаплашамиз. Яъни араб хурмосини данагидан экиш хақида.

ildiz | Хона гуллари

25 Dec, 14:02


🤝🪴Дўстлар шу тепадаги ТОП 15 та гуллар асосан баҳорда мавсумий гул сифатида бозорларда сотилади. Бир йиллик ер гуллари, тувак гуллари сифатида.
🤝🪴Нархлари хам нисбатан анча арзон бўлади.
🤝🪴Албатта бу гуллар аслида бир йиллик эмас, Хона гули сифатида 3-5 йил бемалол парвариш қилса бўлади.
🤝🪴Яна бу ТОП 15 рўйхатига кўп мавсумий гулларни қўшса бўларди, мисол учун мавсумий Каланхоэлар хам бор.


P.s бу Цикламен ва Примула нархи 2023 йил баҳордаги нарх.
❗️Биз гул сотмаймиз, бу Flowers Gardan теплицасини нархи.

ildiz | Хона гуллари

26 Nov, 14:05


🤝🪴Дўстлар энди шу Хона гуллари парвариши хақида батафсил гаплашамиз.

#94🪴Кордилина.
#95🪴Педилантус.
#96🪴🌺Эсхинантус.


🪴Кордилина ва Педилантус парвариши хақида кўп сўрашади.
🪴🌺Эсхинантус бу Фиалка ва Нематантусни (золотая рыбка) қариндоши, битта оила. Фақат Эсхинантус парвариши осонроқ. Хозир бозорга жуда чиройлилари кирган, 150.000 сўмдан.

ildiz | Хона гуллари

26 Nov, 09:45


Давоми......


🪴😴УЙҚУ ДАВРИ:
Уйқу даври қишда. Қишда камроқ суғориш керак ва салқинроқ жойда туриши керак, +16+18 хароратда. Шароит бўлмаса шарт эмас.
🪴ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Ўсимлик кичкина бўлса хар йили баҳорда алмаштириш керак, котта бўлса 2-3 йилда бир алмаштирса етади. Лекин хар йили алмаштириш тавсия берилади.
🪴ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги тувак эскисидан озгинча котта бўлиши керак, 2-4 см котта. Янги тувак жуда котта бўлмасин.
🪴КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш асосан қаламча (черенка) орқали. Қаламча қилиш қийин эмас.
🪴ОЗУҚА: Асосан универсал озуқалар билан Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал ишлатиш керак. Хар 10-15 кунда бир берса етади.
🪴ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлардан Оқ пашша ва Шира кўп ёпишади. Асосан ховлида, ташқарида турса.
🪴ЧИРИШ: Илдиз чиришига мойиллиги кам. Лекин жуда кўп суғоришдан, сув тупроқда туриб қолишидан, тупроқ хар доим нам туришидан чириши мумкин.

🪴САНХЕЦИЯ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
🔸💧Сувни яхши кўради. Албатта суғоришлар орасида тупроқни тепаси 1-2 см қурисин. Ўзи озгинча чанқаса баргларини пастга туширади, бу жуда қулай.
🔸🌤Ёруғликни жуда яхши кўради. Ёруғлик кўп бўлса барглари ёрқин бўлади ва тўкилмайди. Ёруғлик кам жойда турса рангдари хира бўлади ва барг тўкилишни бошлайди. Фақат устига қуёш тушмасин, барглари куяди.
🔸💦Хаво намлига жуда мухим. Албатта хар куни сув пуркаб туринг ва 10-15 кунда бир чўмилтириб туринг. Қишда иситиш мосламалари олдида турмасин.
🔸🦟Сув пуркаб, баргларини артиб, чўмилтириб турса зараркунандалар деярли пайдо бўлмайди. Баргларини орқа томонини хар доим текшириб туринг, зараркунандалар кўринса чора кўринг.
🔶ПАРВАРИШНИ ҚОЛГАН ЖОЙЛАРИ ЖУДА ОСОН. Асосийси намлик, зараркунандалар ва ёруғлик.


🪴☺️Санхеция парвариши осон ва жони бақувват Хона гули. Бу гулни бемалол хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🌺Бундан олдинги 92 та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈Устига босиб ўқиб чиқинг.

🔗ildiz | Ховли ўсимликлари.

🔗Яшил барг | ildiz.

🛒ildiz | Market.

ildiz | Хона гуллари

26 Nov, 01:39


#93🪴САНХЕЦИЯ ПАРВАРИШИ.

❗️Санхеция парвариши қийин эмас, жони бақувват Хона гулларидан бири.
❗️Суғориш жуда осон, суғориш кераклигини ўзи баргларини тушириб кўрсатади.
❗️Жуда чанқаб қолса ўзини ташлаб, шалпайиб қолади. Сув қуйсангиз яна ўрнидан қайтиб туради.


🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади, асосийси тупроқ енгил бўлиши керак.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига, илдиз хажмига мос бўлсин. Тувак жуда котта бўлмасин.
🪴⛅️ЖОЙ: Ёруғлик жуда, жуда муҳим. Ёруғлик кам жойда турса ранги хунук бўлиб, барглари тўкилиши мумкин. Ёруғ лекин қуёш нурлари тикка тушмайдиган жойда турсин.
🪴🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+28 тўғри келади. Қишда +12+14 дан паст бўлмасин.
🪴💧СУҒОРИШ: Сувни яхши кўради. Суғоришлар орасида тупроқни тепаси 1-2 см қурисин. Суғориш керак бўлса ўзи айтади, барглари озгинча пастга тушса суғориш керак.
🪴💦НАМЛИК: Нам хавони яхши кўради, хаво намлиги камида 50% бўлиши керак.
🪴🌺ГУЛЛАШ: Шароит ёқса асосан ёзда гуллайди.
🪴✂️КЕСИШ: Шакл бериш, шохлатиш, тўғирлаш учун эрта баҳорда кесиш мумкин.


Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

25 Nov, 04:20


🤝🪴🌺Дўстлар албатта бу гулларга қандай тупроқ кераклиги хақида бир алоҳида мавзу қиламиз.

🌺Ўзи Ютубда Антуриум учун тупроқ тайёрлаш хақида видеолар жуда кўп, чунки бу энг тупроқ танлайдиган Хона гули.
🍀🌿Антуриум баргларида қора доғлар, барг майда бўлиши, чириш касалликлари бу хаммаси тупроқдан.

🤝🪴АНТУРИУМ (Эркак бахти) ва СПАТИФИЛЛУМ (Аёл бахти) жуда ўхшаш гуллар, битта оилага мансуб. Лекин тупроқ масаласида хар хил талаб.
🌺СПАТИФИЛЛУМ кучлироқ, Антуриумга нисбатан оғирроқ, сув сақлайдиган тупроқ керак. Торфни яхши кўради.
🌺АНТУРИУМ бўлса тескариси. Енгилроқ Кокос Торфини, Кора, Чипс ёки Мохни яхши кўради.


🤝🪴ДЎСТЛАР МАН СИЗЛАРГА БИТТА МАСЛАҲАТ БЕРАМАН.

🔘Пётр Плеханов деҳқон бобо телеграм каналида "АНТУРИУМ УЧУН ТУПРОҚ ТАЙЁРЛАШ" дарслиги бўлар экан.

🔘 https://t.me/Petr_dehqon_bobo

🔘Албатта кириб ўқиб чиқинг. Каналда 3 та тупроқ тайёрлаш дарслиги бор, манимча жуда қизиқ ва керакли маълумотлар. 2 та Универсал тупроқ тайёрлаш дарслиги ва 1 та Кактус ва Суккулентлар учун тупроқ тайёрлаш дарслиги.
Мутахассис фикри, тажрибаси хар доим қизиқ ва фойдали. МАНА ДАРСЛИКЛАР.


P.s Кейин шу дарсликни ўзимизни каналда хам муҳокама қиламиз. Нима ёқди, нима ёқмади ўзимни фикримни айтаман. Ва ўзимни тайёрлаш услубимни хам айтаман.

ildiz | Хона гуллари

25 Nov, 03:47


🪴🌺НЕГА ПАРВАРИШИДА ҚИЙНАЛАМИЗ?

🪴Хамма Хона гулларида ўзига яраша битта асосий қийинчилиги бўлади.
Мисол учун:
💦Алоказия, Калатея, Каладиумни асосий қийинчилиги бу - хаво намлиги.
💧Замиокулькас, Сансевиерия, Крассула қийинчилиги бу - кўп суғориш.
☀️Азалия, Камелия, Цикламен қийинчилиги бу - иссиқ хаво.
🩹Китайская роза, Мушкамбар, Бенджамин қийинчилиги бу - стрессга мойиллиги.

🪴АНТУРИУМ, ОРХИДЕЯ ва ФИАЛКАНИ асосий қийинчилиги бу - нотўғри тупроқ.
🪴💧Янаям тўғри айтадиган бўлсак нотўғри тупроқда суғориш. Тупроқ узоқ қуримаслиги.

🪴Антуриум, Орхидея ва Фиалкада илдиз чириш мойиллиги жуда кучли. Шу учун бу гулларга енгил, майин, сувни яхши ўтказадиган, хаво яхши айланадиган, тез қурийдиган тупроқ керак.
❗️Бу гулларга оддий Универсал тупроқни ишлатиб бўлмайди. Универсал тупроқга озгинча ишлов бериш керак, қўшимчалар қўшиш керак.

🪴🌺Орхидея тупроғи бу алоҳида мавзу.
🪴🌺Антуриум, Фиалка, Нематантус, Эсхинантус тупроғи ўхшаш. Асосий талаб тупроқ жуда енгил ва хаво яхши айланадиган бўлиши керак. Рус. айрируемая почва.

ildiz | Хона гуллари

24 Nov, 11:57


🤝🌳🪴6% ХЕЛАТ ТЕМИРИ ва СУЛЬФАТ МАГНИЯ Хона гуллари учун, ўсимликлар учун энг зўр озуқалардан бири.

🪴Бу озуқалар ўстириш, гуллатиш ёки илдиз ривожлантириш учун эмас. Бу озуқаларни таркибида Азот, Фосфор, Калий моддалари йўқ.
🍀🌺Бу озуқалар ўсимликларни айнан чиройли қилиш учун, ёрқин қилиш учун керак. Бу озуқаларни таркибида фақат Темир ва Магний моддалари бор.
❗️Сульфат Магний таркибида Сера хам бор.

🔀Бу озуқаларни бемалол бирга ишлатса хам бўлади, аралаштириб.

Тайёрлаш:
🔹1 литр сувга - 1 грамм Сульфат Магния ва 1 грамм Хелат Темир 6%.

Ишлатиш:
🔹Хам барг, хам илдиз орқали берса бўлади. Ранги бўлгани учун, фақат илдиз орқали берсангиз яхши.
❗️Қизил ранг баргларини доғ қилади, лекин ювса албатта кетади.

Ишлатиш масофаси:
🔹1-2 ойда бир бора берсангиз етади. Энг узоғи бир ойда бир.

❄️6% ХЕЛАТ ТЕМИРИ ва СУЛЬФАТ МАГНИЯНИ қишда хам бемалол ишлатса бўлади, чунки таркибида Азот моддаси йўқ.

Мавзу тугади.

ildiz | Хона гуллари

24 Nov, 11:31


Қандай ўсимликларга ишлатиш мумкин:
🔹Сульфат Магнияни хар қандай ўсимликларга, Хона гулларига ишлатса бўлади. Ўсимлик танламайди.

🤝Дўстлар Сульфат Магния хар қандай ўсимликлар гулини ёрқин, чиройли ва котта котта қилади. Ховлидаги Атир гуллардан тортиб уйдаги Геранларгача ишлатса бўлади.
🤝Албатта Сульфат Магнияни гулламайдиган ўсимликларга хам ишлатиш керак, Сульфат Магния ўсимликларни умумий чиройли қилади.

🤝АЛБАТТА ИШЛАТИБ КЎРАНГ. Расмдаги Сульфат Магнияни олиш шарт эмас, энг асосийси Сульфат Магния ёки Магний Сернокислый деб ёзилиши керак.
❗️Оддий Аптекадан Сульфат Магний бўлмайди.


P.s Агродўконларда Сульфат Магнияни жуда кўп хили бор, кўп фирмалар чиқаради. Жуда кўпини ишлатиб кўрганман, деярли хаммаси яхши. Фақат жуда арзонини ишлатманг, эриши қийин бўлади.

ildiz | Хона гуллари

24 Nov, 10:29


🤝🪴ИККИНЧИ ОЗУҚА БУ СУЛЬФАТ МАГНИЯ.

🌺🌸Магний моддаси ўсимлик гулларирини ёрқин, чиройли, котта-котта қиладиган энг асосий модда. Ва Магний баргларни хам чиройли қилади.
Магний моддаси бор энг зўр озуқа бу Сульфат Магния.

Тайёрлаш:
🔹1 литр сувга - 1 грамм озуқа. 10 литр сувга - 10 грамм озуқа.
❗️Аслида 1 литр сувга - 1-2 грамм ишлатса бўлади.

Ишлатиш:
🔹Хам барг, хам илдиз орқали ишлатса бўлади. Фойдаси зўр бўлиши учун баргларига хам сепинг, илдизига хам қуйинг.

Қанчада ишлатиш:
🔹Бу озуқани кўп ишлатиш керак эмас. 1 ойда бир бора ишлатса етади. Асосан ғунчалаш ва гуллаш даврида ишлатинг, гуллари йўқ пайт хам ишлатса бўлади.

Сотиш жойи:
🔹Сульфат Магния жуда оммабоп озуқа. Деярли хамма гул дўкон ва гул бозорларида сотилади. Агродўконларда хам албатта бор.

Кўриниши:
🔹Озуқа оқ рангда, майда шакар кўринишида бўлади.

Нархи:
🔹Нархи нисбатан арзон. Агродўконларда 1 кг ўртача 50.000 минг сўм. Граммлаб хам сотилади. Гул дўконларида почкалиги озгинча қимматроқ бўлади.

ildiz | Хона гуллари

24 Nov, 08:58


Қандай ўсимликларга ишлатиш мумкин:
🔹Хелат Темирини хар қандай ўсимликларга, Хона гулларига ишлатса бўлади. Ўсимлик танламайди.

🤝Дўстлар Хелат Темири 6% хар қандай ўсимликлар баргини ёрқин ва чиройли қилади. Ўзи барг сарғайишини асосий сабабларидан бири бу Темир моддаси етишмаслиги.
🤝Ўсимлик баргини ранги қандай бўлса, шу рангни ёрқин қилиб беради. Мисол учун Аглаонема қизил бўлса, шу қизил рангни ёрқин қилади. Аглаонема кўм кўк бўлса, баргини ёрқин кўм кўк қилиб беради. Табиий рангини ёрқин қилади.

🤝АЛБАТТА ИШЛАТИБ КЎРАНГ. Расмдаги Хелат Темирини олиш шарт эмас, энг асосийси Хелат Темир 6% ёзилган бўлсин ёки EDDHA деб ёзилади.


P.s Агродўконларда 6% Хелат Темирини жуда кўп хили бор, кўп фирмалар чиқаради. Жуда кўпини ишлатиб кўрганман, деярли хаммаси зўр. Хоҳлаганизни олинг, Худо хохласа хаммаси яхши.

ildiz | Хона гуллари

24 Nov, 08:08


🤝🪴БИРИНЧИ ОЗУҚА БУ ХЕЛАТ ТЕМИР 6% (Рус. Хелат Железа 6%).

🍀Темир моддаси ўсимликларни баргларини ёрқин, чиройли, кўм кўк қиладиган энг асосий модда. Темир моддаси бор энг зўр озуқа бу Хелат Темир 6%. 2-3 кунда натижа билинади.

Тайёрлаш:
🔹1 литр сувга - 1 грамм озуқа. 10 литр сувга - 10 грамм озуқа.

Ишлатиш:
🔹Аслида хам барг, хам илдиз орқали ишлатса бўлади. Лекин озуқа ранги қизил, Хона гулларини баргини доғ қилади. Шу учун фақат илдиз орқали ишлатинг, яъни тупроғига қуйиб.

Қанчада ишлатиш:
🔹Бу озуқани кўп ишлатиш керак эмас. 1-1.5 ойда бир бора ишлатса етади. Хар фаслда бир бора ишлатса хам етади.

Сотиш жойи:
🔹Деярли хамма агродўконларда сотилади, хамма вилоят агродўконларида аниқ бор. Вилоятда теплица бўлса аниқ бу озуқа хам бор.

Кўриниши:
🔹Озуқа тўқ қизил рангда, майда кукун шаклида бўлади. Кукун жуда енгил бўлади.

Нархи:
🔹Нархи нисбатан қимматроқ. 1 кг тахминан 200-300 минг сўм. Лекин агродўконларда 50 грамм, 100 грамм ўлчаб беради. 50 грамм - 15 минг сўм бўлади ва анчага етади.

ildiz | Хона гуллари

13 Nov, 08:34


🤝🪴Дўстлар хозир изоҳларда обуначиларимиз шу мавзуни муҳокама қилишяпти.

"Биогумусни ўзига Хона гулларини экса бўладими?"

❗️Буни жавоби албатта йўқ.

🪱Тупроқ таркибида Биогумус узоғи 20%-30% бўлиши керак.
Мумкин эмаслигини асосий сабаби, тоза Биогумус илдиз ўсиши учун ноқулай жой, илдиз учун Биогумус жуда енгил нарса. Биогумусни илдиз ушлаши қийин. Бу нарсани ўзбек тилида тушунтириш қийинроқ экан, тўғри сўз тополмадим. Рус. "корням некуда цепляться"
❗️Бошқа сабаблари хам бор.

☹️Изоҳда сотувчи айтди деган жумла хам бор.
❗️Дўстлар сотувчи экса бўлади деган бўлса, бу маълумотни текшириш керак. Сотувчини иши сотиш.
❗️Ютубда ёки Гуглда Хона гулларини Биогумусга экинг деган нечта видео ёки матин топдингиз? Манимча 0.


P.s тоза Биогумусни ўзида уруғ экиб кўчат чиқарса бўлади, қаламча қилса бўлади. Ман ўзим уруғни тоза Биогумусда чиқараман, Ўзбекистонда деярли хамма уруғни Биогумусда чиқарали.
Пётр Плеханов деҳқон бобо каналида хаммаси батафсил тушунтирилган
, хохласангиз обуна бўлинг.

ildiz | Хона гуллари

12 Nov, 12:02


🤝Дўстлар бизни қолган каналларимизга хам обуна бўлсангиз жуда хурсанд бўламиз. Хар бир канални ўзига яраша махнати бор. Янги обуначилар қўшилса бу биз учун энг зўр мотивация, давом эттириш учун иштиёқ.

Яшил барг | ildiz. Бу каналда чиройли Хона гулларини расми. Дунёдаги энг чиройли Хона гулларини расми, номи ва сорти.
▪️https://t.me/yashilbarg_ildiz_kanali 👈
▪️https://t.me/yashilbarg_ildiz_kanali 👈

🌳ildiz | Ховли ўсимликлари. Бу каналда Ховли гуллари, Ховли ўсимликлари парвариши хақида батафсил маълумотлар.
▪️https://t.me/ildiz_hovli_osimliklari 👈
▪️https://t.me/ildiz_hovli_osimliklari 👈

🛒ildiz | Market. Бу каналга обуна бўлишингиз шарт. Худо хоҳласа баҳорда бу канални ёрдами сизга кўп тегади. Арзон, сифатли, ишончли нарсаларни қўйиб борамиз.
◾️https://t.me/ildizmarket 👈
◾️https://t.me/ildizmarket 👈


P.s шу каналларга хам обуна бўлинг, бу биз учун энг зўр рағбат. Обуна бўлганларга раҳмат.
🎁Худо хоҳласа каналларимизда уйинлар хам ташкил қиламиз. Ютуқга хар хил гуллар, уруғлар, тупроқлар, озуқалар.....

ildiz | Хона гуллари

12 Nov, 10:53


🤝🌳Дўстлар хозирча каналда шу Ховли ўсимликлари парвариши хақида батафсил маълумот бор.
❗️Керакли ўсимлик номини устига босинг ва маълумот олинг.

🌳1. Магнолия Грандифлора.
🌳2. Сирийский Гибискус.
🌳3. Индийский Сирень.
🌺4. Петуния.
🌺5. Катарантус.
🌺6. Виола.
🌳7. Шамшод.
🌳8. Бульденеж.
🌳9. Юкка.
🌺10. Декоратив Каром.
🌳11. Барбарис Тунберга.
🌳12. Бересклет Японский.
🌳13. Фотиния.
🌺14. Хризантема.
🌳15. Сирень.
🌹16. Пион.
🌳17. Падуб.


🌳 - Дарахт ёки бута.
🌺 - Мавсумий ер гули.
🪻 - Пиёзли гул.
🌹 - Кўп йиллик гул.
🌲 - Арча.
🌴 - Палма.

ildiz | Хона гуллари

12 Nov, 10:53


🤝🌳Хар хил Ховли ўсимликлари парвариши хақида ёзганимизда асосий эътиборни ХАРОРАТ, ЖОЙ ва ЭКИШ ВАҚТИ деган жойига қаратинг.
🤝🌳Энг асосийси ХАРОРАТ деган жойи. Чунки Ховли ўсимликларида энг асосий савол: "Бизни ёзга чидайдими ва бизни қишга чидайдими?"
🤝🌳Каналда 17 та Ховли ўсимликлари парвариши хақида батафсил маълумот бор.
🤝🌳Албатта бу каналимизга хам обуна бўлинг.
https://t.me/ildiz_hovli_osimliklari
https://t.me/ildiz_hovli_osimliklari
https://t.me/ildiz_hovli_osimliklari

⬇️⬇️⬇️МАНА РЎЙХАТ⬇️⬇️⬇️

ildiz | Хона гуллари

12 Nov, 10:38


🤝🪴ХОЗИРЧА ШУ ГУЛЛАР ПАРВАРИШИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР БОР:

❗️Керакли гул номини устига босиб батафсил маълумот олса бўлади.
🌺1. Китайская роза.😊
🌺2. Герань.😊
🌺3. Декабрист.😁
4. Монстера.😁
5. Диффенбахия.😊
6. Аглаонема.😁
7. Фикус Эластика.😁
8. Шефлера.😁
9. Замиокулкас.😎
10. Цикас.😊
🌺11. Молочай Миля.😁
🌺12. Спатифиллум.😁
🌺13. Бугенвиллия.😊
🌺14. Каланхоэ.😊
15. Сансевиерия.😎
16. Драцена.😎
17. Лаки Бамбук.😎
18. Хлорофитум.😎
19. Сциндапсус.😎
20. Бегония декоротив баргли.😊
🌺21. Орхидея Фаленопсис.😊
22. Крассула.😊
🌺23. Антуриум.😔
24. Фикус Лирата.😁
🍀25 Фикус Бенджамин.😊
🍀26. Фикус Али.😁
🌺27. Фиалка.😊
🍀28. Традесканция.😁
🍀29. Хойя.😁
🍀30. Пилея пеперомиевидная.😁
🌺31. Кливия.😁
🍀32. Филодендрон.😊
🌺33. Адениум.😁
🍀34. Нефролепсис.😊
🍀35. Флебодиум.😁
🍀36. Асплениум.😁
🌺37. Азалия.😡
🌺38. Гардения.😡
🌺39. Нематантус.😔
🌺40. Гортензия.😊
🍀41. Алоэ.😁
🍀42. Сингониум.😁
🍀43. Фатсия.😁
🍀44. Пахира.😁
🍀45. Стрелиция.😁
🍀46. Нолина.😁
🌺47. Стефанотис.😔
🌺48. Камелия.😡
🍀49. Калатея.😡
🍀50. Кротон.😔
🍀51. Дипсис.😁
🌺52. Гузмания.😁
🍀53. Пеперомия.😁
🍀54. Алоказия Арма.😊
🍀55. Тилландсия атмосферная.😎
🌺56. Тилландсия горшечная.😁
🌵57. Маммилярия.😁
🍀58. Алаказия.😡
🍀59. Каладиум.😡
🍀60. Церопегия.😁
🌺61. Мединилла.😔
🍀62. Рипсалис.😁
🌺63. Цикламен.😔
🍀64. Юкка.😎
🍀65. Араукария.😊
🌺66. Калла.😊
🍀67. Маранта.😔
🌺68. Пуансеттия.😡
🍀
69. Хамедорея.😊
🍀70. Радермахера.😁
🍀
71. Кофе дарахти.😁
🍀
72. Вашингтония.😊
🍀
73. Аспидистра.😎
🍀74. Оксалис.😎
🍀75. Ардизия.😔
🌺76. Гиппеаструм.😊
🍀77. Аспарагус.😁
🍀78. Фиттония.😊
🌺79. Абутилон.😊
🍀80. Фикус Гинсенг.😎
🍀81. Рео.😎
🍀82. Эхеверия.😁
🍀83. Фикус Бенгалский.😁
🍀84. Фикус Циатистипула.😁
🍀85. Пилея.😁
🍀86. Колеус.😁
🌺87. Мушкамбар.😊
🍀88. Мимоза.😁

🌺 - Декоротив гулли Хона гуллари, гули билан чиройли Хона гуллар.
🍀 - Декоротив баргли Хона гуллари, барги билан чиройли Хона гуллари.

🌵- Кактуслар.

Парвариши:
😎 - Жуда, жуда осон.
😁 - Жуда осон.
😊 - Осон.
😔 - Қийин.
😡 - Жуда қийин.
🤬 - Жуда, жуда қийин

🤝🪴Яна қайси Хона гуллари парвариши хақида маълумотлар керак, албатта изохда ёзинг. Биз учун сизни фикрингиз муҳим.

ildiz | Хона гуллари

12 Nov, 10:38


👆🤝🪴Шу учун Дўстлар хар хил Хона гулларини парвариши хақида ёзганимизда, СУҒОРИШ ва ЖОЙ деган жойига алоҳида эътибор қаратинг.
🤝🪴Каналда 88 та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумот бор.
🤝🪴Шу маълумотларни ўқиганда энг асосий эътиборни СУҒОРИШ, ЖОЙ ва НАМЛИК деган жойга қаратинг. Қўлдан келганча оддий ва содда қилиб ёзишга харакат қилганмиз.

⬇️⬇️⬇️МАНА РЎЙХАТ⬇️⬇️⬇️

ildiz | Хона гуллари

12 Nov, 07:17


🤝🪴ТУВАК, ТУПРОҚ ва ОЗУҚА хақида👆тепада гаплашдик.

🤝🪴Хона гулларимизни холати ўзгариши, хаттоки нобуд бўлишини яна иккита асосий сабаби бу СУҒОРИШ ва ЖОЙ.

🔏СУҒОРИШ: Хона гуллари парваришида жуда кўпчиликни энг котта хатоси бу нотўғри суғориш. Мисол учун 10 та хар хил гулларимиз бўлса, хаммасига бир кунда, бир хил сув қуямиз.
Аслида гулларда сувга эхтиёж хар хил. Мисол учун Спатиффилумга кўп сув керак, Аглаонемага ўртача, Замиокулькасга бўлса кам. Спатиффилум учун мос сувни Аглаонема, Замиокулькасга қуйсангиз, албатта Аглаонема ва Замиокулькасни илдизи чириб, нобуд бўлади.
❗️Суғоришда хамма гулларги алоҳида ёндошув керак, албатта бир хил суғориш талаб этадиган гуллар хам бор.

🔏ЖОЙ: Жой деганда бу Хона гулларимиз турадиган жойи. Негадир жуда кўпчилик Хона гуллари тикка қуёш тушадиган жойларни яхши кўради деб ўйлашади. Аслида 90% Хона гуллари тикка қуёшни ёқтирмайди, қуёшда барглари куяди. Хона гуллари учун ёруғ жой бўлса бўлди, баргига қуёш тушиши шарт эмас.
❗️Асосан баҳор охири, ёз ва куз бошида қуёш кучли.

ildiz | Хона гуллари

11 Nov, 15:49


🔏ТУПРОҚ: Дўкондан Хона гулини сотиб олгандан кейин кўпчилик бу гулга мос бўлмаган оғир, таркиби кучсиз тупроқга экиб қўйишади. Бу албатта тасир қилади.
📌Ўсимлик учун илдиз энг муҳим аъзо, фундамент. Илдиз зўр ривожланса, тепа қисми хам зўр ўсади.
🤝Илдиз зўр ривожланиши учун тупроқ енгил, унумдор бўлиши керак.

🔏ОЗУҚА: Дўкондан Хона гулини сотиб олгандан кейин кўпчилик нотўғри озуқа беришади ёки умуман озуқа беришмайди. Ўсимликка моддалар етишмаса холати ўзгаришни бошлайди.
БУ ХАМ ЖУДА КОТТА ХАТО. Хона гулларига озуқа бериш жуда муҳим.
📌Озуқалар Хона гулларини турига қараб ва даврига қараб хар хил бўлади. Бу жуда осон нарса. Бу хақида кўп мавзулар бўлган.
🤝Хона гулингиз зўр ўсишини, зўр гуллашини хохласангиз хеч бўлмаганда 30 кунда бир озуқа бериб туринг. Аслида 15 кунда бир бериш керак.


🤝Дўстлар якуний хулоса қиламиз. Дўкондан сотиб олган гулимизни холати маълум вақтдан кейин ўзгаришини асосий сабаби бу ТУВАК, ТУПРОҚ ва ОЗУҚА. Ўзига нисбатан котта ТУВАКГА экамиз, экиш жараёнида нотўғри ТУПРОҚ ишлатамиз. Ва кейин нотўғри озуқа берамиз ёки умуман озуқа бермаймиз.

ildiz | Хона гуллари

11 Nov, 14:12


🤝🪴Хона гулларига тааллуқли энг кўп бериладиган савол:

Савол: Нега Хона гуллари дўконда чиройли бўлиб туради, сотиб олиб уйга олиб келсак, маълум вақтдан кейин холати ўзгариб кетади? Гулчиларни қандайдир сири борми? Сирли дориси борми?

❗️Жавоб: Гулчиларни хеч қандай сири йўқ, хеч қандай дориси йўқ. Дўкондаги 99% гуллар чет элдан келади, дўконда озроқ вақт туради ва сотилиб кетади. Дўкончилар асосан фақат сув қуяди ва чиришга қарши дори бериши мумкин.

Нега унда холати ўзгариб кетади?

🤝Бу кўпинча ўзимизни айб. Асосий сабаб бу Тувак, Тупроқ ва Озуқа.

🔏ТУВАК: Сотиб олгандан кейин Хона гулларимиз уйда, офисда чиройли турсин деб котта, чиройли тувакларга кўчирамиз. Оқ котта тувак хозир "мода".
БУ ЖУДА КОТТА ХАТО. Тувак хажмини секин секин ошириш керак, бу жудаям муҳим қоида.
📌Ютубда бутун дунё гулчилари шу иборани қайтаради "Янги тувак эскисидан озгинча котта бўлиши керак".
🤝Хона гулингиз зўр ўсишини ва зўр гуллашини хохласангиз ўзига нисбатан жуда котта тувакга экманг. Тувак ўзига мос бўлсин.

ildiz | Хона гуллари

11 Nov, 06:45


🤝🪴Дўстлар, изоҳда👆тепадаги мавзуни давомини сўрашибди.

"Жуда зор маълумот йозибсиз. Молодец."
"Давомини хам кутаман."

🤝Давоми Пётр Плеханов деҳқон бобо каналида батафсил ёзилган.
https://t.me/Petr_dehqon_bobo 👈


P.s Дўстлар албатта кириб кўринг. Каналга обуна бўлмасангиз хам, кириб шу дарсликни ўзингизга юклаб олинг. Баҳорда албатта керак бўлади.

ildiz | Хона гуллари

10 Nov, 15:45


👤Энди Торф, Биогумус, Перлит ва Вермикулитни қўшиб Универсал тупроқ тайёрлашни ўрганамиз.

1 УСУЛ: Бу деярли хамма хона гуллари учун тўғри келадиган миқдор.
1) Торф - 70%.
2) Биогумус - 20%.
3) Перлит - 5%.
4) Вермикулит - 5%

Соддароқ қилиб 🥣 косада тушунтираман.
1) Торф - 7 та коса.
2) Биогумус - 2 та коса.
3) Перлит - яримта коса.
4) Вермикулит - яримта коса.



2 УСУЛ: Бу хам деярли хамма хона гуллари учун тўғри келадиган миқдор.
1) Торф - 60%.
2) Биогумус - 20%.
3) Перлит - 10%.
4) Вермикулит -10%

Соддароқ қилиб 🥣 косада тушунтираман.
1) Торф - 6 та коса.
2) Биогумус - 2 та коса.
3) Перлит - 1 та коса.
4) Вермикулит - 1 та коса.



3 УСУЛ: Бу хам деярли хамма хона гуллари учун тўғри келадиган миқлор.
1) Торф - 55%
2) Биогумус - 15%
3) Перлит - 15%
4) Вермикулит - 15%

Соддароқ қилиб 🥣 косада тушунтираман.
1) Торф - беш яримта коса.
2) Биогумус - бир яритта коса.
3) Перлит - бир яримта коса.
4) Вермикулит - бир яримта коса.

👤ҚАЙСИ УСУЛ НИМАГА ЯХШИ?

давом этамиз.....

ildiz | Хона гуллари

10 Nov, 15:45


🤝Дўстлар манга кўп одамлар Телеграм каналимни реклама қилиб беринг деб чиқишади. Лекин обуначилар учун бу канални қандайдир фойдаси бўлмаса ман реклама қилмайман.
🤝Мисол учун канал фойдали бўлса, бир нимани ўргатса, тажриба билан бўлишса бу канални ман жон деб текинга реклама қиламан.

🤝Шундан каналлардан бири бу Пётр Плехановни Пётр Плеханов деҳқон бобо канали. Албатта обуна бўлинг жуда кўп нарсани ўрганасиз. Тупроқ бўйича ўзбек тилида ягона канал.

🤝Мана хозир Универсал тупроқ тайёрлаш мавзуси тугади. Жудаям содда тилда, чиройли қилиб тушунтирилган. Нимани қандай сотиб олиш керак? Қандай қўшиш керак?

🤝Чин дилдан маслаҳат бераман, жуда тажрибали мутахассис. Тажрибаси билан бўлишадиган одамлар кам.
https://t.me/Petr_dehqon_bobo
https://t.me/Petr_dehqon_bobo
https://t.me/Petr_dehqon_bobo

Мана каналдан парча, жуда содда ва зўр тушунтириш. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇

ildiz | Хона гуллари

10 Nov, 12:49


❗️🪴🌸МИМОЗА СТЫДЛИВАЯ (Уятчан гул) асосан июнь, июль ойларида гуллайди.

🐝Гуллаганда уруғ хосил қилиши учун албатта чанглатинг. Бармоқ билан чанглатиш осон, бармоқ билан битта гулни тегиб, иккинчи гулга шу бармоқни сурканг. Номига, шуни ўзи етади.
🐝Ёки энг зўри кисточка 🧹ёрдамида қилинг.
🐝Ёки ундан хам зўри иккита гулни бир бирига сурканг, номига.
🐝ЧАНГЛАТИШ МУҲИМ.

🤝🪴🥀Мимоза гуллаб бўлгандан кейин холатини йўқотади, хунук бўлади. Гулини олиб ташламанг, жайида қуриши керак. Қуригандан кейин уруғини териб олиш керак, битта гулда ўртача 2-5 уруғ бўлади.

🇺🇿Ўзбекистонда Мимоза Стыдливаяни уруғини хам сотади, почкада. Тайёр кўчатини хам сотади.


P.s🌿Мимоза стыдливая бу оддий ўт ўсимлиги, табиатда ўртача 2 йиллик ўсимлик. Мимозага ўхшаган котта🌳дарахтлар бу Акация. Булар битта оила, лекин бошқа бошқа ўсимликлар.

ildiz | Хона гуллари

10 Nov, 12:27


Давоми......


🪴😴УЙҚУ ДАВРИ:
Шарт эмас.
🪴ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Тупроқ алмаштириш шарт эмас, уруғи чиқган тупроқда 1-2 йил яшайди. Ўзи уй шароитида бу бир йиллик ўсимлик.
🪴ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Тувак алмаштириш керак эмас.
🪴КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш уруғидан, уруғи тез ва зўр чиқади. Қаламча қилиб кўпайтириш қийин.
🪴ОЗУҚА: Асосан универсал озуқалар билан Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал ишлатиш керак. Хар 15-20 кунда бир берса етади.
🪴ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлардан асосан Ўргимчак кана, Щитовка, Унсимон қурт ва Шира. Хаво қуруқ бўлса кўпаяди.
🪴ЧИРИШ: Илдиз чиришига мойиллиги кам, деярли йўқ.


🪴МИМОЗА ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
Ёмон хидни, ёғ хидини, тамаки хидини ёмон кўради. Ортиқча хид бор хонада нобуд бўлади.
🔸💧Сувни яхши кўради, лекин суғоришлар орасида тупроқни тепаси озгинча, номига қурисин. Тупроқ жуда қуриб қолмасин.
🔸💦Хаво намлигини яхши кўради, хаво намлиги камида 50%-60% бўлиши керак. Хар куни сув пуркаб туринг.
🔸🌤Ёруғлик жуда муҳим. Ёруғ жойда турса тўлиб, чиройли бўлиб ўсади. Ва зўр гуллайди.
🔸🥀Гуллари жойида қурисин. Қуригандан кейин уруғини териб олинг. Ва холодилник эшигига солиб қўйинг, баҳорда экасиз.


🪴☺️Мимоза стыдливая парвариши қийин эмас, бу гулни бемалол хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🌺Бундан олдинги 87та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈Устига босиб ўқиб чиқинг.

🔗ildiz | Ховли ўсимликлари.

🔗Яшил барг | ildiz.

🛒ildiz | Market.

ildiz | Хона гуллари

10 Nov, 09:02


#88🪴МИМОЗА (Уятчан гул) ПАРВАРИШИ.

❗️Парвариши осон, лекин ўзи нозик гул.
❗️Мимоза табиатда 2-3 йил яшайди.
❗️Лекин Хона гули сифатида, бир йиллик гул хисобланади. Кўп холларда қишда нобуд бўлади.
❗️Асосан уруғидан экилади. Қишга яқин уруғини териб, баҳорда уруғини экиш керак.
❗️Уруғидан чиқариш жуда осон.


🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Тупроқ енгил бўлса бўлди.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига, илдиз хажмига мос бўлсин. Котта тувак бўлмасин.
🪴⛅️ЖОЙ: Ёруғ лекин кучли қуёш нурлари тикка тушмайдиган жойда туриши керак. Қуёшда барги куяди. Лекин кучсиз қуёшни яхши кўради.
🪴🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+25 тўғри келади.
🪴💧СУҒОРИШ: Сувни жуда яхши кўради. Тупроқ хар доим нам туриши керак. Тупроғини тепаси озгинча қуриса сув қуйиш керак.
🪴💦НАМЛИК: Нам хавони жуда яхши кўради. Хаво намлиги 50%-60% бўлиши керак. Албатта сув пуркаб туринг.
🪴🌺ГУЛЛАШ: Гуллаш вақти асосан ёзда. Гултни хиди ёқимли. Гули жойида қаригандан кейин уруғини териб олиш керак.
🪴✂️КЕСИШ: Бемалол кесиш мумкин.


Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

10 Nov, 02:06


🪴🌿Мимоза Стыдливая вариегатная. Уятчан гул вариегатный.

❗️Вариегатный дегани - ўсимликни баргида нотаббий оч ранглар бўлади, мисол учун оқ, сариқ. Баргида таббий ранглар хам бўлади ва нотаббий ранглар хам бўлади. Бу ген бузилиши тасиридан бўлади, мутация. Худди инсонларда, хайвонларда Аьлбинослар бўлгани каби, ўсимликларда хам бу нарса бор.

ildiz | Хона гуллари

26 Oct, 02:19


Давоми......


🪴😴УЙҚУ ДАВРИ:
Қишда уйқу даври бор. Дам учун шароит ёруғ жой, камроқ сув ва харорат +10+15. Агар шароит бўлмаса оддий хонада хам турса бўлади.
🪴ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Тупроғини 1-2 йилда алмаштирса етади.
🪴ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинча котта бўлиши керак. Жуда котта бўлмасин.
🪴КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш асосан баргидан қаламча қилиб ёки олдидан чиқадиган деткалари орқали. Қаламча қилиш жуда осон, фақат тупроқда.
🪴ОЗУҚА: Эхеверия бу яққол Суккулент, шу учун асосан Азотсиз ёки Азоти кам озуқалар бериш керак. Мисол учун 0-50-50 ёки 3-11-38. Хар 30 кунда бир берса етади.
🪴ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Имунитети бақувват кам касал бўлади ва хашоратлар хам кам ёпишади. Лекин Унсимон қурт Суккулентларни яхши кўради, текшириб туриш керак
🪴ЧИРИШ: Илдиз чиришига мойиллиги бор, асосан кўп сувдан чирийди.


🪴ЭХЕВЕРИЯ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
🔸🪴Суккулентлар учун тупроқ жуда муҳим, Суккулентлар енгил лекин кучсизроқ тупроқни яхши кўради. Ёки Кактус ва Суккулентлар учун махсус тайёр тупроқни сотиб олишингиз керак ёки ўзингиз тайёрлашингиз керак.❗️Тайёрлаш: Энг осони 50% Универсал тупроқга, 25% майда тош ёки пиштган ғиштни майдаси ва 25% йирик қум солиб аралаштирасиз. Керамзитни хам майдалаб озгинча солса бўлади. Тупроқ қумли, тошли бўлиши керак.
🔸💧Суғориш энг асосийси. Суғоришлар орасида тупроқ охиргача қурисин. Тупроқ маълум вақт қуруқ турса хам хеч нима қилмайди. Бир бора яхшилаб суғориш керак, тагидан сув чиқгунча ва кейин тупроқ охиргача қуригандан кейин яна яхшилаб суғориш керак. Тахминан ёзда бир хафтада бир, қишда 3-4 хафтада бир марта.
🔸🌤Ёруғлик жуда муҳим. Ёруғлик кўп керак. Қуёшга секин секин ўргатиш керак. Ёруғлик кам бўлса кўриниши хунук бўлади ва бўйи чўзилиб кетади.
❗️Тупроқ, Суғориш ва Ёруғлик энг муҳими, парваришида бошқа қийинчилик йўқ.


🪴☺️Эхеверия парвариши осон, бу гулни бемалол хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🌺Бундан олдинги 81та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈Албатта кўринг.

🔗ildiz | Ховли ўсимликлари.

🔗Яшил барг | ildiz.

🛒ildiz | Market.

ildiz | Хона гуллари

25 Oct, 05:02


#82🪴ЭХЕВЕРИЯ ПАРВАРИШИ.

❗️Эхеверия бу Суккулент ўсимлик ва бошқа Суккулентлар каби суғоришда эхтиёт бўлиш керак.
❗️Эхеверияни парвариши хам осон, кўпайтириш хам осон. Битта дона баргидан кўпайтирса бўлади.


🪴ТУПРОҚ:
Суккулентлар учун ўзини махсус тупроғини ишлатиш керак. Ёки ўзингиз тайёрлашингиз керак, бу хақида охирида гаплашамиз.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига мос бўлсин, иложи борича кичикроқ.
🪴⛅️ЖОЙ: Ёруғ ва қуёшли жойларни яхши кўради. Лекин кучли қуёш куйдиради, ёзда эхтиёт бўлиш керак. Қуёшга секин секин ўргатиш керак.
🌝Ёруғлик энг муҳими.
🪴🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+35 тўғри келади. Қишда +10+15 хароратда турса бўлади, лекин харорат +5 дан паст бўлмасин.
🪴💧СУҒОРИШ: Сувни камроқ хохлайди. Суғоришлар орасида тупроқ яхшилаб қуриши керак. Тахминан ёзда 1 хафтада бир бора, қишда 2-3 хаф хафтада бир.
🪴💦НАМЛИК: Хаво намлиги муҳим эмас, қуруқ хавода ўсади.
🪴🌺ГУЛЛАШ: Баҳорни охири ёки ёзда гуллайди.
🪴✂️КЕСИШ: Кесиш керак эмас. Лекин ёруғлик камлигидан бўйи чўзилиб кетса, кесиб илдизлатса бўлади.


Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

24 Oct, 07:36


🤝🪴👆Мана шундай маълумотлар хозир кузда жуда керак.

ildiz | Хона гуллари

24 Oct, 07:14


🤝🪴Дўстлар сизларга бир яхши янгилик бор.
🤝Пётр Плеханов яқин кунларда ўзларини телеграм каналларини очадилар, кеча шу хақида гаплашдик.
📍Пётр ака Ўзбекистонда тупроқ бўйича энг котта мутахассислардан бири, 15 йиллик тажриба. Жуда кўпчилик учун бу соҳада устоз.

🤝🪴Канални очишдан асосий мақсад обуначиларга ўзбек тилида тупроқ хақида маълумот бериш.
📍Аниқ биламан канал зерикарли бўлмайди, зўр маълумотлар бўлади.
Мисол учун:
🔸Хар бир Хона гуллари учун қандай тупроқ керак?
🔸Бу тупроқларни қандай тайёрласа бўлади?
🔸Керакли нарсаларни алоҳида сотиб олиб, қандай аралаштириш керак?
🔸Уйда компост тайёрлаш?
🔸Ховлидаги тупроқни қандай яхшиласа бўлади?
🤝🪴Мавзулар жуда кўп ва ўзбек тилида бундай маълумотлар деярли йўқ.


P.s кеча шу хақида анча гаплашдик, балким канални хамкорликда қилармиз. Пётр ака билимини бошқалар билан улашишни яхши кўрадиган одам, бизда хам озгинча шундай.
❗️Канал очилганда ссылкасини бераман.

ildiz | Хона гуллари

23 Oct, 15:37


🤝🪴Хона гулларини қаламча қилиб кўпайтиришни яхшилаб тушуниш учун бугун чиқган янги видеони хам албатта кўринг.

🌱Замиокулькас гулини баргидан қаламча қилганимизга 40 кун бўлди, бугун биринчи озуқани бердик, жуда муҳим озуқа.
https://youtu.be/gaRui3ySErQ?si=ZE-1j9I0-iasazHk

🪴Қаламча илдиз чиқаргандан кейин Фосфорли озуқа бериш шарт. Тахминан 25-40 кундан кейин шу озуқалардан бирини албатта беринг.
🔹Artifex Agrochem 25-25-25.
🔹Artifex Agrochem 15-68-15.
🔹Монофосфат Калия.
🔹Фертика люкс.
🔹Кемира люкс.
🔹20-20-20.
🔹13-40-13.

🔷Энг асосийси озуқани таркибида Фосфор моддаси бўлсин.

Батафсил маълумот видеода.
https://youtu.be/gaRui3ySErQ?si=ZE-1j9I0-iasazHk

ildiz | Хона гуллари

23 Oct, 15:07


Давоми........


🤝🪴ҚАЛАМЧА ҚИЛИБ КЎПАЙТИРИШ ЭНГ ОСОН БЎЛГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
🏅ТОП 15 ХОНА ГУЛЛАРИ.

🤝🪴Бу гулларни парвариши хам, кўпайтириш хам осон.


🌱Хона гулларини қаламчаси тез ва зўр илдиз отиши учун махсус стимуляторлардан фойдаланса бўлади, мисол учун Фитоклон, Клонекс,....бу хақида маълумот бор👈
🌱Лекин бу 15 та Хона гулларига стимулятор хам шарт эмас.

🔹11)Эхеверия. Эхеверияни оддий баргидан кўпайтириш жуда осон, фақат тупроқда. 1 расм.
🔹12)Бегония декоративнолиственная. Бегонияни оддий баргидан кўпайтириш жуда осон, фақат тупроқда. Бегония декоративнолиственная парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 2 расм.
🔹13)Фикус Эластика. Фикус хам осон ва тез илдиз беради. Сувда хам, тупроқда хам осон. Фикус Эластика парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 3 расм.
🔹14)Плющ. Плющ хам осон ва тез илдиз беради. Сувда хам, тупроқда хам осон. 4 расм.
🔹15)Декабрист. Декабрист хам осон ва тез илдиз беради, асосан тупроқда осон. Декабрист парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 5 расм.


Тамом.

ildiz | Хона гуллари

23 Oct, 09:45


Давоми......


🤝🪴ҚАЛАМЧА ҚИЛИБ КЎПАЙТИРИШ ЭНГ ОСОН БЎЛГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
🏅ТОП 15 ХОНА ГУЛЛАРИ.

🤝🪴Бу гулларни парвариши хам, кўпайтириш хам осон.


🌤Ўзбекистон иқлимида қаламча қилиш учун энг зўр пайт бу баҳор, айнан апрель ва май.
🌤Ёзни охири ва кузни боши хам зўр пайт, айнан август ва сентябрь.

🔹6)Сциндапсус. Сциндапсус хам жуда тез ва осон илдиз беради. Тупроқда хам, сувда хам осон. Сциндапсус парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 1 расм.
🔹7)Циперус. Циперус хам жуда тез ва осон илдиз беради. Сувда хам, тупроқда хам осон. 2 расм.
🔹8)Замиокулькас. Замиокулькасни оддий баргидан кўпайтириш жуда осон, фақат тупроқда. Замиокулькас парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 3 расм.
🔹9)Драцена. Драцена хам тез ва осон илдиз беради. Сувда хам, тупроқда хам осон. Драцена парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 4 расм.
🔹10)Рео. Рео хам тез ва осон илдиз беради. Сувда хам, тупроқда хам осон. Рео парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 5 расм.


Давоми бор......

ildiz | Хона гуллари

23 Oct, 03:45


🤝🪴ҚАЛАМЧА ҚИЛИБ КЎПАЙТИРИШ ЭНГ ОСОН БЎЛГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
🏅ТОП 15 ХОНА ГУЛЛАРИ.


🤝🪴Бу гулларни парвариши хам, кўпайтириш хам осон.

🤝🪴Бу гуллар осон ва тез илдиз чиқаради, фақат асосий қойдаларга риоя қилиш керак, асосий қоидалар тўғри тупроқ ёки сув, харорат +20+25 ва кўп ёруғлик.

🔹1)Традесканция. Традесканция энг тез ва осон илдиз берадиган Хона гули. Сувда хам, тупроқда хам осон. Традесканция парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 1 расм.
🔹2)Пилея. Пилея хам тез ва осон илдиз беради. Сувда хам, тупроқ хам осон. 2 расм.
🔹3)Фиалка. Фиалкани оддий баргидан кўпайтириш жуда осон, асосан тупроқда. Фиалка парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 3 расм.
🔹4)Пеперомия. Пеперомия хам тез ва осон илдиз беради. Сувда хам, тупроқда хам осон. Пеперомия парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 4 расм.
🔹5)Филодендрон. Филодендронни чирмашиб ўсадиган сортлари тез ва осон илдиз беради. Сувда хам, тупроқда хам осон. Филодендрон парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 5 расм.


Давоми бор......