🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌 @gultepajomemasjidi Channel on Telegram

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

@gultepajomemasjidi


Andijon viloyati Shahrixon tumani Gultepa jome' masjidi Imom-xatibi Abdulazizov Abdurahim rasmiy kanali✔️
Kanalimizda:
1-🔊 Audio ma'vizalar
2-🎬 Ibratli video va rasmlar
3-📖 Qur'on oyatlari
4-📚Hadislar
Murojat uchun: @AbdulazizovAbdurahim

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌 (Uzbek)

🕌 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌nnГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ канали Ўзбекистоннинг Андижон вилояти, Шаҳрихон туманидаги Гултепа жомеъ масжиди имом-хатиби Абдулазизов Абдураҳимнинг ресмий канали. Бу каналда сизга мазкур масжид имом-хатибининг маърузалари бўйича бўлиб, унда шундай имтиёзлар мавжуд:n1- 🔊 Audio maъzalarn2- 🎬 Ibratli video ва rasmlarn3- 📖 Qurъon oyatlarin4- 📚 HadislarnnМурожат учун: @AbdulazizovAbdurahim

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Jan, 00:12


ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 16:31


Ихлоссиз ибодатдан кутилган савоб олинмас

Ибодатда ихлос қилмоқ қабрни нурафшон қилгай. Зеро, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга, ҳамда закотни ато этишга буюрилган эдилар". Биз қалбимизда аниқ ишонч, айтган сўзимиз ва қилган амалларимиз орқали Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқ эканлигига иймон келтирамиз. Аллоҳ инсонни мана шу мақсад билан яратгандир. Ихлос билан қилинган ибодатнинг Аллоҳ таоло олдида қабул бўлишининг учта шарти бор:
1. Аллоҳга иймон келтириб, Уни ибодатда ягона деб билмоқ. Ҳақ таоло айтади: "Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун фирдавс боғлари манзил бўлур". (Қаҳф, 107-оят)
2. Ихлос – ҳеч кимга сўзламай, риёсиз холис Аллоҳ таолога ибодат қилмоқ. Аллоҳ бу борада шундай марҳамат қилади: "Эй Муҳаммад, бас, сиз Аллоҳга У зот учун динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг". (Зумар,2-оят)
3. Амални ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга келган буйруқларга мувофиқ ҳолда бажариш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар". (Ҳашр, 7-оят)

"Обидлар йўли" китобидан.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 13:49


#Дуо
ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИАГАН ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъуузубика мин ъазаабил қобри, аъуузубика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, (ўта) қариликдан, бахилликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман”.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 08:28


#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Faceboo
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 08:00


Дўзахга киритувчи 4 амал

Қиёматда гуноҳкорлардан дўзахга киришларининг сабаби сўралса: “улар айтурлар: “Бизлар (дунёда яшаганимизда) намозхонлардан эмас эдик...”
“...мискинга,
(Аллоҳ бизга берган бойликдан) таом берувчи ҳам бўлмадик”...
“Бизлар
(беҳуда гапларга) берилиб кетувчилар билан бирга (гапга) берилиб кетар...”
“...ва жазо кунини
(қиёматни) ёлғонга чиқарар эдик” (Муддассир сураси, 42-46 – оятлар).

- Намоз ўқимаслик;
- бечораларга таом улашмаслик;
- бекорчи сўзлар билан машғул бўлиш;
- қиёматни инкор этиш каби амаллар жаҳаннамга киритади.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 04:43


Қачонки сен, Аллоҳ таоло бандани кичик гуноҳлар сабабли ушламайди деб, ўз нафсингда ҳотиржамлик эшигини очсанг, қилаётган ушбу кичик гуноҳлар охир-оқибат сени катта гуноҳларни ҳам бажаришга чақиради. Кўпинча аслида кичик бўлган гуноҳлар унга аҳамият бермаслик ва эътиборсизлик оқибатида катта гуноҳларнинг бирига айланади.

Имом Бутий.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 03:49


​​САЪЙ ВАҚТИДА УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

1528-CАВОЛ: Умрада тавофни тугатиб, саъй қилаётганимизда аёлим узрли бўлиб қолди, яъни ҳайзи келиб қолди. Бу ҳолда қандай йўл тутсин? Пок бўлгандан кейин ғусл қилиб, саъй қилиб қўядими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъй пайтида узрли бўлиб қолган аёл саъйни охирига етказиб, сочини қисқартириб эҳромдан чиқади, яъни умрани охирига етказади. Бу билан зиммага ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки саъй масжиддан ташқарида адо қилингани сабабли таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди, балки суннат бўлади (Сафо ва Марва масжиддан ташқаридаги жой деб ҳисобланади). Тавофда эса таҳоратли бўлиш вожибдир. Чунки тавоф масжидда қилинади.
Саъйни пок бўлгандан кейин қиламан деса, ҳайзи тугагунича эҳромда тургани учун ўзи билмаган ҳолда эҳром жиноятларини қилиб, жаримага тушиш эҳтимоли катта (“Жавҳаратун-наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @gultepajomemasjidi

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 02:55


#Ҳадис

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Еттита иш борки, бандага, у вафот этганидан кейин қабрида ётганида ҳам ажри етиб туради: Ким илм ўргатса ёки дарё кавласа ёки қудуқ қазиса ёки хурмо экса ёки масжид бино қилса ёки Мусҳафни мерос қилиб қолдирса ёки вафотидан кейин унга истиғфор айтадиган фарзанд қолдирса”.
Баззор ривоят қилган.

Шарҳ: Мўмин одам Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унга инфоқ қилиб, моддий ободлигини зиёда қилишга, унда намоз ўқиб, маънавий ободлигини зиёда қилишга уринар ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан, икки дунёнинг бахту саодатига, хайру баракасига эришади.


@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 00:54


https://www.facebook.com/share/v/19q4NiRfmH/

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 00:35


ТАВБАДА СЕРГАК БЎЛ!!!

Ўзингга кел, бундан чекин энди, чунки Аллоҳнинг карами билан тавба эшиги очиқдир. Тавбанинг ғарб томонида бир эшиги бор, киёматгача очиқ бўлади. У эшик қуёш ғарбдан чиққунига қадар очиқ туради, ундан юз ўгирма! Жаннатда Аллоҳнинг раҳмати билан саккизта эшик бор... ўғлон, шу саккиз эшикдан бири тавба эшигидир. Бошқа эшиклар баъзан очилади, баъзан ёпилади, аммо тавба эшиги доимо очиқдир.

Жалолиддин Румий.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Jan, 00:33


⛅️ Aссалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин
.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир..
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Jan, 08:36


Мунофиқда жам бўлмайдиган хислат

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккита хислат мунофиқда жам бўлмайди; гўзал ахлоқ ва динда фақиҳ бўлиш», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита хислат мунофиқда жамланмаслигини айтдилар. Уларнинг бири гўзал ахлоқ ва иккинчиси, динда фақиҳ бўлиш. Бу сифатлар мунофиқда комил тарзда топилмайди. Бу ҳадисдаги мақсад мўминларга танбеҳ бериш бўлиб, бу икки сифат мунофиқда жам бўлмаслиги, лекин мўминда жам бўлиши айтилмоқда. Шунинг учун мусулмон инсон бу икки сифатни ўзида жам қилиш учун ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.

Савол: Бу икки сифат нима учун мунофиқда жам бўлмайди? Бунинг ҳикмати нима?

Жавоб: Мунофиқда бу сифатларнинг жам бўлмаслиги фазлидир. Агар Аллоҳ таолонинг мунофиқда улар жамланса, ҳақ ва ботилнинг орасини ажратиб бўлмай қолади. Чунки бу сифатларни ўзида жамлаган инсон одамлар унга мурожаат қиладиган шахс ҳисобланади. Агар мунофиқда ҳам шу хислатлар топилганда эди, ҳақ ва ботилнинг ўртасини ажратишга имкон бўлмай қоларди.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Jan, 06:51


#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Jan, 06:30


#Савол

УЙЛАНИШ УЧУН ҚАЙСИ ЖИҲАТЛАРИГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

Уйланиш учун қиз боланинг аввало қайси жиҳатларига эътибор бериш керак?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволга жанобимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам гӯзал жавобни берганлар.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар» (Бешовлари ривоят қилган).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

••┈•┈•┈❁ ВАХИМ❁•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@faruq_uz

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Jan, 06:27


#Ибратли_фильм

СИЙЛАИ РАҲИМ


Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг ❗️

┄┄┅┅✿🍃❤️🍃✿┅┅┄
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Jan, 03:43


#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволалар
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Jan, 02:30


Салавот айтсангиз

Ғам-ташвишлар кетади...
Гуноҳлар мағфират қилинади...
Қалблар юмшайди...
Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
Дуолар ижобат бўлади...
Касалликларга шифо бўлади...
Шафоатга муяссар бўлинади...
Фақирлик кетади...
Руҳ покланади...
Жон беришда енгиллик бўлади...
Қабрда роҳат ва нур бўлади...
Сиротдан осон ўтилади...

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад!

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Jan, 00:01


☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!👇

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Jan, 14:57


Уч нарса сизни доим кузатиб туради:
1. Юқоридан – Аллоҳ.
2. Ичкаридан – виждон.
3. Ташқаридан – одамлар.


@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Jan, 05:08


Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур мўъжизаларидан бири, Исҳоқжон ҳожи томонидан баён қилинган Кийикнома ғазали.
Мазза қилиб йиғлаб эшитасиз.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! F.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Jan, 05:00


ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:

• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• Аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• Котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
• Шайтон гуноҳ талаб қилади;
• Нафс шаҳват талаб қилади;
• Ўлим фариштаси жонни талаб қилади.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Jan, 03:03


Ҳар кўнгил аслида, биргина Севгилига қайтувчидир. Фақат қибласи нотўғри. "Топдим" деб ўйлаган нарсаси, ҳақиқатда қидирган нарсаси эмас. Қайси биридир, гул юзли бир гўзалга мафтун. Яна қайси биридир, оҳу боқишли гўзалга мажнундир. Базиси эса дунёга берилган, базиси мол-мулкига алдангандир. Уларнинг ҳар бирлари, аслида бир Севгили тарафидан синалгандир!

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Jan, 01:57


ЖУМАЬ НАМОЗИДА РАХИМБЕРДИ ДОМЛАБИЛАН УКИШ НАСИБ КИЛДИ ХАММАНИ ДУВОДА ЙОКЛАДИК.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Jan, 01:22


#Маъруза

"Ҳар бир касб эгаси билиши керак бўлган вазифа"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Jan, 01:21


❄️Aссалому алайкум...
Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

❄️Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Jan, 00:24


https://www.facebook.com/share/r/158MG22bzJ/

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Jan, 16:48


#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (17.01.2025)

00:00 Анонс
00:59 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашди
01:41 Ҳожиларга қулайлик яратиш юзасидан учрашув ўтказилди
02:11“Ҳаж – 2025” зиёратчилари учун хизмат кўрсатиш соҳалари ўрганилди
02:44 Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
03:06 Зиёратчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди
03:36 Талаба билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
04:13 Ҳожи – чинакам маънавият тарғиботчиси
05:18 Ҳар бир мурожаат эътибор марказида
05:49 Олий мадрасада йиғилиш ўтказилди
06:17 "Кўкалдош" мадрасасида очиқ мулоқот
06:55 Фарғонадаги тарғибот тадбирида аҳоли муаммолари ҳал этилди
07:49 Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди
08:54 Викторина: "Ислом ва илм-фан"

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲
OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Jan, 16:34


ШОЛ БИЛАН КЎР

Бир киши ҳикоя қилади:
- Мен ҳаж қилаётганимда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ҳожилар ичида иккита ҳожи бор эди. Бири кўр, лекин юра олади. Иккинчиси шол, лекин кўра олади. Кўр шолнинг кўзидан, шол кўрнинг кучидан фойдаланмоқчи бўлди. Иккала Ҳожи келишди. Кўзи ожизи шолни кўтариб олди. Кўр юриб борар, шол унга йўл кўрсатар эди. Ҳаж вақтида тирбандлик жуда кучли бўлади. Тавофда тирбандлик, Сафо ва Марва орасида саъй қилишдаги тирбандлик, тош отишдаги тирбандлик... Улар бир юриб, бир тўхтар эдилар. Масофа эса танани кучдан қолдирадиган даражада эди. Лекин иккисининг қатъияти ва Аллоҳга бўлган ишончи туфайли қийинчиликларни унутишди. Ажр ва савоб умидида машаққатларни ёддан чиқаришди. Субҳаналлоҳ!Кўпчилик Аллоҳга осийлик қилишда бир-бирига ёрдам беради. У икки ожиз киши эса Аллоҳ таборак ва таолога итоат қилишда бир-бирига кўмакчи бўлдилар. Биз ҳам фақат ғийбат ва кераксиз муҳокамаларда тўпланганимиз каби савобли ишларда ҳам бирлаша олганимизда ҳаётимиз буткул бошқача бўлган бўларди.

"Бахтли яшаш сирлари" китобидан.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Jan, 12:40


Қалби қаттиқ, қўпол инсоннинг жазоси
Қалби қаттиқ, қўпол одам қуйидагилар билан жазоланиши мумкин:
1. Қалби қаттиқ одам жаннатга кирмайди; чунки Аллоҳ таоло қалби қаттиқ, қўпол инсонларни яхши кўрмайди. Кимни Аллоҳ суймаса, у жаннатга эмас, дўзахга киради.
2. Инсонлар уни ёмон кўради, нафратланади ва ундан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилади;
3. Инсонларга раҳм қилмаган бандага Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди;

Меҳр-шафқатли, мулойим бўлишнинг мукофоти
1. Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлади ва жаннатга киради.
2. Аллоҳ унга раҳм қилади.
3. Инсонлар уни яхши кўради, ўзига дўст тутади.
4. Аллоҳнинг Расулига, у зотнинг саҳобаларига ўхшаган бўлади.

“Гўзал насиҳатлар”дан
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Jan, 10:46


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

05 Jan, 15:22


​​​​Беморлик, фақирлик ва муҳтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қараш.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлаш.
3. Бебисмиллаҳ таом ейиш.
4. Тик туриб таом ейиш.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейиш.
7. Намозни қазо қилиш.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашиш.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилиш.
10. Остонада ўтиришликни одат қилиш.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қараш.
12. Ёлғон гапириш.
13. Тонг вақтида ухлаш.
14. Шомдан кейин ухлаш.
15. Ялангбош ҳожатхонага кириш.
16. Ҳожатхонада гаплашиш.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашиш.
18. Фақирни камситиш.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйиш.
20. Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилиш.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

05 Jan, 11:50


Агар фақирлик, хасталик ва ўлим бўлмаганида, инсон кибри сабабли боши эгилмайдиган бўлар эди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ


@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

05 Jan, 07:25


Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

“Ким қабр азобидан нажот топишни истаса, у тўрт нарса бажариши ва тўрт нарсадан тийилиши зарур. Бажариши зарур бўлган нарсалар: намоз; рўза; садақа; Қуръон ўқиш. Булар киши қабрини кенг ва нурафшон қилади. Тийилиши зарур бўлган нарсалар: ёлғон; хиёнат; чақимчилик ва тик туриб бавл қилиш.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

05 Jan, 07:23


▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

05 Jan, 03:35


Абу Бакр Воситий раҳматуллоҳи алайҳи: “Ҳамма нарсада хотиржамлик яхши, лекин уч нарсада яхши эмас: намоз вақти келганда, маййитни дафн қилишда ва гуноҳдан тавба қилишда”, – дедилар.


@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

05 Jan, 00:51


☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!👇

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Jan, 13:31


Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Jan, 13:30


​​📌 “Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш – фазилат.

📌 Яхшиликдан кейин яхшилик қилиш – мукофотлаш.

📌 Ёмонликдан кейин яхшилик қилиш – олижаноблик.

📌 Ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш – жабр-зулм, ноҳақлик.

📌 Ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш – тенглашиш.

📌 Яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш тубанлик ва бадбахтликдир”.

“Ҳикмат хазинаси" китобидан.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Jan, 13:06


Чумчуқлар ҳақида:

1. Чумчуқлар кўчманчи қушлар эмас. Улар жуда кичкина бўлишига қарамай, совуқдан қўрқмайдилар . Энг қахратон совуқ кунларда хам чумчуқлар қор билан қопланган дарахтларда гўёки аёзбобонинг ёрдамчаларига ўхшаб ўтиришади.

2. Чумчуқлар ўз полапонларини фақат ҳашаротлар билан боқадилар . Уларнинг ўзлари ҳам ҳашаротларни истеъмол қилишни ёқтирадилар . Айнан баҳорда чумчуқларнинг фойдаси кўпроқ сезилади – бир жуфт чумчуқ оиласи бир ойда боғу-роғларга зараркунандалик қилаётган хашаротлардан 3 килограммигача ейиши мумкин!

3. Чумчуқлар кўлмакларда ўзларини чайқаганларида, бу об-ҳавонинн ўзгаришининг белгиси хисобланади . Қуёш ёруғлигида анча қизиб қолган кўлмаклардаги сузувчи чумчуқлар нафақат бир-бирлари билан ҳазиллашадилар , балки улар ҳаво ўзгаришини ҳам ҳис қиладилар . Агар чумчуқлар сувда чайқалсалар – қуёшли кун бўлади, лекин агар қурғоқчиликни ҳис қилишса, сувда эмас, қум ёки чангда чайқалишади.

4. Хитойда чумчуқларнинг йўқ бўлиб кетиши катта фожеага олиб келган. 20-асрнинг ўртасида Хитойда ҳосилни асраш учун чумчуқлар тўлиқ йўқ қилиб юборилган. Бу “Катта Хитой очлиги”га олиб келган: чунки чумчуқлар йўқ бўлганидан кейин ҳашаротлар – қуртлар ва хато-шиллиқуртларнинг сони кўпайиб кетган. Улар барча донларни йўқ қилиб юборишган. Натижада 1959-1961 йилларда 16 дан 45 миллионгача одам очликдан ҳалок бўлган. Бу инсоният тарихидаги энг йирик очарчилик бўлган. Шунинг учун хитойликлар яна қўшни мамлакатлардан чумчуқ сотиб олиб, уларни қайта кўпайтиришган. Бугунги кунда Хитойда чумчуқларга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади!

Маккада мени қувонтирган нарсалардан яна бири шаҳарда чумчуқларнинг кўплиги бўлди.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Jan, 10:19


Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Jan, 10:18


Одам боласида иккита тасарруф бор

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалам: «Албатта, Одам боласида шайтоннинг ҳам, фариштанинг ҳам тасарруфи бордир. Шайтоннинг тасарруфи ёмонликни ваъда қилиш ва ҳақни ёлғонга чиқаришдир. Фариштанинг тасарруфи бўлса, яхшиликни ваъда қилиш ва ҳақни тасдиқлашдир. Кимки фариштанинг тасарруфини топадиган бўлса, у билсинки бу Аллоҳдандир. Шу сабаб Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Кимки шайтоннинг тасарруфини топадиган бўлса, Аллоҳ номи билан шайтони рожимдан паноҳ сўрасин», дедилар. Сўнгра «Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир» оятини ўқидилар (Имом Термизий ривояти. Имом Термизий Бу ҳадис ҳасан ғариб», дейди).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки, Одам боласида иккита тасарруф бор. Бири шайтонга, иккинчиси фариштага тегишлидир. Шайтоннинг тасарруфи шуки, у инсонни ёмонликдан қўрқитади. Масалан, «Агар сен фақат ҳалол мол десанг, оч қоласан», «Агар закот берсанг, молинг тугайди», «Агар урушга бориб ўлиб кетсанг, бола-чақанг нима еб, нима ичади?» деб қўрқитади. Фариштанинг тасарруфи эса, бандани хотиржам қилади, уни Аллоҳ таолонинг ваъдаларига чорлайди.

Шу туфайли Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким ўзида фариштанинг тасарруфини топса, Аллоҳ таолога унинг шукрини адо қилсин. Агар шайтоний тасарруфларни топса, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ сўрасин», демоқдалар. Демак, ким шайтоний васвасани ўз қалбида топса, Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак бўлади.
Сўнгра Пайҳамбар алайҳиссалом:
«Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир», оятини ўқидилар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
••┈•┈•┈❁ ВАХИМ❁•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@faruq_uz

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Jan, 09:01


Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Jan, 01:34


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла!

Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Jan, 00:58


❄️Aссалому алайкум...
Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

❄️Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!


@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

03 Jan, 13:27


Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Бадан касал бўлса, унга на таом, на ичимлик, на уйқу ва на дам олиш наф беради. Шунингдек, қалбга ҳам дунё муҳаббати ўрнашиб олса, унга ваъз насиҳат таъсир қилмайди".

"Ҳилятул авлиё" китоби 2/363
.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

03 Jan, 13:24


• Хафамисан?
• Намоз бор.

• Калбинг оғридими?
• Куръон бор.

• Хавфсираяпсанми?
• Истиғфор айт.

• Келажагингдан хавотир киляпсанми?
• Дуо бор.

• Дунёда кўп орзуларингга етолмадингми?
• Жаннат бор.

• Чорасизмисан?
• Аллоҳ бор.

👉@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

03 Jan, 13:24


АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ СОЛИҲ АМАЛЛАР ИЧИГА ЯШИРИБ ҚЎЙИЛГАН.

Шақиқ ал-Балхий айтадилар: «Беш нарса талаб қилдик ва уни беш нарсада топдик:

1. Қабрда нурни талаб қилдик. Уни кечани қоим қилишда топдик.
2. Мункар ва Накирга жавобни талаб қилдик. Уни Қуръон ўқишда топдик.
3. Сирот кўпригидан ўтиб кетишни талаб қилдик. Уни садақада топдик.
4. Қиёмат куни чанқоқни босишликни талаб қилдик. Уни кундузги рўзада топдик.
5. Ризқимизда барака бўлишини талаб қилдик. Уни зуҳо намозида топдик».

"Фазоилул аъмол" китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Dec, 14:51


🔴ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ
(Розияллоҳу анҳу)

ИЛМ АФЗАЛМИ, МОЛ-ДУНЁ АФЗАЛМИ?

1. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм пайғамбарларнинг меросидир, мол эса Қорун, Шаддод, Фиръавн ва бошқа шунга ўхшаганларнинг меросидир!.

2. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан.

3. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасининг душмани кўп бўлади, илм эгасининг дўсти кўп бўлади.

4. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни сарфлаганинг сари у камайиб боради, илмни сарфлаганинг сари у кўпайиб боради.

5. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасини бахил-қизғанчиқ деган ном билан маломат қилиб чақиришади, илм эгасини эса иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиром билан чақиришади.


6. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни ўғридан сақлаб яширилади, илмни эса ўғридан сақлаб яширилмайди.

7. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, илм эгаси эса қиёмат куни шафоъат қилади.

8. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол узоқ вақт туриши ва замонлар ўтиши билан эскиради ва қадри кетади, илм эса асло эскирмайди ва қадри кетмайди.

9. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол қалбни қорайтиради, илм эса қалбни ёритади – ёруғ ва нурли қилади.

10. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси бора-бора худоликни даъво қилади, илм эгаси эса ҳамиша бандалик мақомида туради.

Мирзо Кенжабек
(“Ошиқлар ва орифлар” китобидан).

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Dec, 14:37


Парвардигоро, менга берган ризқинг борасида мени қаноатли қил ва у ризқимни баракотли қил. Зое бўлган ҳар бир неъматнинг ўрнига яхшироғини менга эҳсон айла.(Ҳоким ривояти)

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Dec, 12:40


«Бу Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен унда Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан маҳрум жойни билмайман. Аллоҳнинг Китобидан бирон нарса бўлмаган қалб хароба уй кабидир. (Қуръондан бошқа) уни тикловчи бирон нарса йўқдир».

Имом Доримий ривояти

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Dec, 12:40


Таваккулчининг аломатлари

Таваккулчини алоҳида ажралиб турувчи аломатларига қараб билиб олиш мумкин. У, аввало, ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайди. Берилган нарсани олади, аммо қўлида ушлаб турмай, тарқатади. Таваккулчи Аллоҳнинг олдида худди ғассолнинг олдидаги майит танасига ўхшайди ва бу ҳолат унинг даражаси яхши эканини англатади. Марҳум ҳеч қандай ҳаракат ҳам, чора-тадбир ҳам қилмагани каби, биз ҳам чора-тадбирни қўйиб, ҳаммасини Аллоҳнинг ихтиёрига топширмоғимиз лозим! Ўзинг биласанки, сен нафсинг учун бўлганингдан кўра Аллоҳ сен учун аввалроқ бор эди. Аллоҳ сен яралгунча бор бўлганидай, сенинг вужудингдан кейин ҳам У абадийдир. Зиммангдаги вазифа одамларнинг оғирини енгиллаштиришдир. Бу муридлар ва комил инсонлар учун бир мезон ва ўлчов кабидир. Жисмоний танани қандай тортиб ўлчасалар, одамларнинг аҳволи ва фазилатларини ҳам худди шундай тортадилар баҳолайдилар. Дунё учун, дунё матоҳлари учун изтироб чекма! Аллоҳнинг ўзи ҳали сен туғилгунингга қадар сенинг тадбиринг билан машғул эди, ёруғ жаҳонга келганингдан сўнг қандай қилиб сени ўз ҳолингга ташлаб қўяди? Йўқ... Ҳеч қачон бундай бўлиши мумкин эмас! Сенинг барча манфаату тадбирингни қиладиган вакил бўлганидан сўнг нима қиласан ўзингни ортиқча ташвишлар билан қийнаб?! Бишр Ҳофий қуддиса сирруҳу дейдилар: "Баъзилар Аллоҳга таваккул этдим деб ёлғон айтадилар. Агар Аллоҳга таваккул этгани рост бўлса эди, Аллоҳнинг у билан қилаётган ҳар қандай муомаласига рози бўлиши керак эди”.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Dec, 12:40


#дуо
МАСЖИД САРИ ЮРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Намозни жамоат билан ўқиш мақсадида масжид сари кетаётганда йўл-йўлакай ўқиб бориладиган дуо. Бу дуонинг фазли, даражоти жуда буюкдир. Жамоатга борадиган киши фурсатни бой бермай, йўлда ушбу дуони ўқиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ فِي قَلْبِي نُورًا وَفِي بَصَرِي نُورًا وَفِي سَمْعِي نُورًا وَعَنْ يَمِينِي نُورًا وَعَنْ يَسَارِي نُورًا وَفَوْقِي نُورًا وَتَحْتِي نُورًا وَأَمَامِي نُورًا وَخَلْفِي نُورًا وَاجْعَلْ لِي نُورًا.

Ўқилиши: “Аллоҳуммажъал фий қолбий нувро, ва фий басорий нувро, ва фий самъий нувро, ва ай-йамийний нувро, ва ай-йасарий нувро, ва фавқий нувро, ва таҳтий нувро, ва амамий нувро, ва холфий нувро, важъал-лий нувро”.

Маъноси: “Эй Аллоҳим, менинг қалбимда нур қил, кўзимда нур қил, қулоғимда нур қил, ўнг томонимдан нур қил, чап томонимдан нур қил, тепамда нур қил, тагимда нур қил, олдимда нур қил, ортимда нур қил, менга нур қил” , (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти).

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Dec, 03:48


27.12.24/02.01.25
Azon/.        Takbir
B 06:15/20    B 06:50/55
Q.07:45
P. 12:45   P. 12:55
A. 15:15   A.15:25
S.17:05    S.17:05
X.18:35    X.18:45

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Dec, 03:04


Мўминнинг мӯминга саломи

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бошқа мўмин билан кўришганда унга салом берса ва қўлини олиб сўрашса, у иккисининг гуноҳлари дарахт барглари тўкилгани каби тўкилади»,– дедилар».

Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти.

Ноҳақ йўлда ғолиб бўлмоқдан кўра, ҳақ йўлида мағлублик афзал.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Dec, 00:49


https://www.facebook.com/share/r/19i6DiR1wh/

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Dec, 23:35


⛅️Ассалому Алайкум!
ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин 🌨


❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Dec, 22:58


https://www.facebook.com/share/r/18hP2874o7/

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Dec, 22:33


Саломатлик нуқталарини массаж қилинг


@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Dec, 22:33


😮‍💨Йўталга энг осон ва самарали даво

📃Бунинг учун бизга керак: Сут, Сарёғ, Асал
Сутни қайноқ қилиб 1 қошиқча сарёғ солиб устини ёпиб қўясиз. Бироз илигач асал солиб ичасиз. Эрталаб ва кечқурун ичинг шифо бўлсин

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Dec, 22:33


#эслатма

🖇Кундузги уйқу фойдалими ёки зарарли?

 Кундузги уйқу хотира ва мия фаолиятини яхшилайди, иш самарадорлигини оширади ҳамда стрессни камайтиради.

 Қувват олиш учун кундузги уйқу қисқача 30 дақиқадан ошмаслиги керак.Акс ҳолда тана чуқур уйқу фазаларига кириши мумкин ва бу уйқудан тетик уйғонишга тўсқинлик қилади.Энергия тўплаш учун 30 дақиқа давомида кўзингизни юмган ҳолда осуда дам олиш ҳам кифоя.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Dec, 16:18


Аллоҳдан қўрққанидан йиғлашнинг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Нажм сурасидаги «Ҳали сизлар бу гапдан (Қуръондан) ажабланаяпсизми? Йиғлаш ўрнига куляпсизларми?» (Нажм сураси, 59-60-оятлар.)деган оятлар нозил бўлганида аҳли суффа йиғлай бошлади, кўзёшлари ёноқларига оқиб тушди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларга қўшилиб йиғладилар. У зот йиғлаётганларини кўриб, ҳаммамиз йиғлаб юбордик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди. (Тавба қилмай) гуноҳда бардавом бўладиган одам жаннатга кирмайди. Сизлар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ ўрнингизга гуноҳ қилиб, гуноҳига тавба қиладиган қавмни олиб келар эди, сўнгра уларнинг гуноҳини кечирар эди», дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни ҳар бир кўз йиғлайди. Фақат Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилган кўз, Аллоҳ йўлида бедор бўлган кўз, Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанидан пашшанинг бошидек бўлса ҳам кўз ёш тўккан кўз йиғламайди» (Имом Асбаҳоний ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Dec, 13:30


​​Аёлингиз ҳақидаги 20та факт

1. Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг.

2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг.

3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг.

4. Аёлингиз ноёб марвриддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг.

5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқинг дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг.

6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг.

7. Аёлингиз - қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг.

8.Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг.

9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг.

10. Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди.

11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг.

12.Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг.

13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг.

14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг.

15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг.

16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг.

17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг.

18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг.

19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг.

20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Dec, 13:27


Гуноҳ содир қилиб қўйиб, сўнг тавба қилса, унга Аллоҳдан бешта мукофот бор:

1. Аллоҳ унинг тавбасидан хурсанд бўлади.
2. Қиёмат куни унинг айбларини ёпади.
3. Ёмонликларини яхшиликка алмаштиради.
4. Жаннатга тавба қилувчилар дарвозасидан киритади.
5. Қалбига раҳм-шафқат солади.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Dec, 07:33


Тафсир
НАЖОТ КЕМАСИ

«У
(кема) уларни тоғлардек тўлқинлар ичида олиб борар экан, Нуҳ чеккада турган (Канъон исмли) ўғлини чақириб деди: “Эй ўғилчам! Биз билан бирга (кемага) мингин! Кофирлар билан бирга бўлмагин!” У (ўғли) деди: “Мени сувдан сақлайдиган бирор тоққа (чиқиб) паноҳ топарман”. (Нуҳ) деди: “Бугун Аллоҳнинг амридан сақловчи йўқдир. Илло, У Зот кимга раҳм қилсагина уни (сақлар)”. (Шу пайт) иккисининг ўртасини бир тўлқин тўсди ва (ўғли) ғарқ қилинганлардан бўлди» (Ҳуд сураси, 42–43-оятлар).
“У (кема) уларни тоғлардек тўлқинлар ичида олиб борар экан...” ояти каримани Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ таъвил қилиб: “Гарчи тўлқинлар тоғдек баланд, ваҳимали ва қўрқинчли бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналигига ва Нуҳ алайҳиссалом У Зотнинг пайғамбари эканига иймон келтирган инсонлар кемага мингач, асло хавотирга тушмадилар. Аллоҳ таоло уларнинг қалбига сакинат солиб қўйди. Аммо кофирлар ясаган кемаларга минган кишилар қўрқувдан дағ-дағ титрар эдилар. Чунки улкан тўлқинлар кеманинг

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Dec, 04:40


#Ҳадис:
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Dec, 02:07


Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲ🕌
Бугун 4 декабрь,
чоршанба +10° +1°
☀️
==========================
Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга янги кун барокатли, файзли, фойдали ўтсин!

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Dec, 01:51


#кун_ояти

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ.

«Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан.
(Оли Имрон сураси, 8-оят).

Тафсир: Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли шу – у ҳидоят нима эканини, унинг қандай улуғ неъматлигини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳидоятни берган Аллоҳга ёлвориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди. «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин». Улар Аллоҳ таолонинг «Ваҳҳоб» – кўплаб ато қилувчи Зот эканини ҳам яхши биладилар ва Унинг Ўзидан раҳмат ато қилишини сўрайдилар: «Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан». Кўплаб ҳибалар ато қилувчисан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

04 Dec, 01:50


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

03 Dec, 17:47


26.11.2024.Умар ибн Хаттоб (р.а) сериалидан бир лавха.
https://youtube.com/shorts/_THRuvuNyRE?si=zm6kFs4ZpulvSntr

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

03 Dec, 15:49


Намозда икки сажда орасида қандай ўтирилади?

Савол: Намоздаги икки сажда орасида қисқа вақтда қаъдада ўтирганда чап оёқ устига ўтириладими ёки оёқ ҳолати ўзгартирилмайдими?

📩 Жавоб: Ҳанафий мазҳабига кўра намоздаги барча ўтиришларда (яъни қаъда ва жалсаларда) эркаклар чап оёқларини тўшаб ўтирадилар ва ўнг оёқларини тик қилиб, оёқ бармоқларини қиблага қаратган ҳолда тутадилар.
Мазкур масала бўйича “Танвирул абсор” китобида намознинг суннатларини санаб, улардан бири сифатида қаъдада “чап оёғини тўшаб ўтиришдир” дейилган. Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул–муҳтор” китобида, унга изоҳ бериб: “Шунингдек, Шайх Қосимнинг фатвосида айтилгани каби сажданинг орасида ҳам шундай ўтирилади” деганлар. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

03 Dec, 15:22


https://www.facebook.com/share/r/1EZBPFGVo4/

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

03 Dec, 15:20


Илм олишда 6 та муҳим қоида:

1. Ота-она дуоси:
Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларини дуога очдир.

2. Устозлар дуоси:
Илм олинмайди, у юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.

3. Хулқ-атвор:
Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.

4. Уйқу:
Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.

5. Дарс қолдирмаслик:
Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади,
Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.

6. Вақт:
Вақт ҳеч қачон келмайди  вақт кетади. Тушунган тушунди.


П/с. Бу кичкина қоидаларни мағзини чақа олган киши уни ишлата олади. Уни ишлата олган киши албатта натижага эришади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

03 Dec, 12:53


МУНОФИҚНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир», Имом Муслим бунга зиёда қилади: «Гарчи у рўза тутиб, намоз ўқиса ва ўзини мусулмон ҳисобласада» сўнгра икки имом иттифоқ қилади: «Сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса, хилоф қилади ва омонат қўйилса, унга хиёнат қилади», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ: Ҳадиси шарифда мунофиқнинг уч аломати баён қилинди.
1) Ёлғон сўзлаш.
2) Ваъдага хилоф қилиш.
3) Омонатга хиёнат қилиш.
Ёлғон сўзлаш икки қисмга бўлинади:
1) очиқ-ойдин ёлғон.
2) очиқ бўлмаган ёлғон. Очиқ ёлғон ҳаром, лекин баъзи суратлари истисно қилинган. Масалан, бегуноҳ одамнинг жонини сақлаб қолиб, унинг айбсизлигини исботлаш учун ёлғон ишлатиш, ҳатто вожиб даражага ҳам тенг бўлади. Очиқ бўлмаган ёлғон шуки, бу ёлғон икки маънони эҳтимол қилади. Сўз сўзловчи бир маъно қасд қилса, эшитувчи Иккинчи маънони тушунади. Бу ёлғон тури зарарни даф қилиш учун жоиз, лекин манфаатни жалб қилиш учун жоиз эмас.

Ҳадиси шарифдаги мунофиқликнинг иккинчи аломати ваъдага вафо қилмаслик. Бунга ваъда берувчи ваъда берар чоғида унинг устидан чиқишни қасд қилмайди. Аммо ваъдани бажаришни қасд қилган ҳолда бирор узр туфайли уни адо этолмаса, бу ҳолат мунофиқлик аломатларидан ҳисобланмайди.

Бу ўринда яна икки нарса бор. Бири ваъда, иккинчиси муоҳада. Ваъда бир тарафдан бўлади. Муоҳада икки тарафдан бўлади. Ваъдага вафо қилмасликни «ваъдага хилоф қилиш» дейилади. Муоҳадага вафо қилмасликни «Ғадр» яъни хиёнат дейилади.

Хиёнатнинг ўзи ҳам икки қисмга бўлинади.
1. Молдаги хиёнат.
2. Сўздаги хиёнат. Молдаги хиёнат бировнинг молини унинг ижозатисиз тасарруф қилиш. Ҳаттоки, санаш учун пул берилган омонат пуллар ўрнига бошқасини қайтариш ҳам молга хиёнат қилиш бўлади. Сўздаги хиёнат эса, бировнинг сирини очиш, бошқаларга тарқатиш билан бўлади. Иккиси ҳам мунофиқликнинг аломатларидандир.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

24 Nov, 07:10


#ҲАДИС

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

 بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِى بِطَرِيقٍ وَجَدَ غُصْنَ شَوْكٍ فَأَخَذَهُ فَشَكَرَ اللَّهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ 
(رواه الإمام مسلم)

 “Бир одам кетаётиб, йўлда ётган тиканли шох-шаббага кўзи тушди-да, уни четга олиб қўйди. Унинг бу хайрли иши Аллоҳ таолога хуш келиб, гуноҳларини мағфират этди” – дея  марҳамат қилдилар (Имом Муслим ривоятлари).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

24 Nov, 06:42


#asl_mohiyat

💬 ГЎЗАЛ АХЛОҚ - ГЎЗАЛ УМР АСОСИ

©️ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Улашинг: @gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

24 Nov, 06:35


#ҲИКМАТ

Фисқ ва маъсият (ишлар)ни узоқ вақт давомида томоша қилиш, гувоҳ бўлиш қалбингдан маъсиятни ёқтирмаслик, ёмон кўриш ҳиссини кетказиб қўяди ва уни амалга оширишни енгил, арзимас санайдиган қилиб қўяди.

Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

24 Nov, 06:34


#ҲИКМАТ

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтардилар: “Нимагаки эришган бўлсам, ҳамд айтиш ва шукр қилиш билан етишдим”, дедилар.

Бишр Баянуний.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

24 Nov, 06:33


Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:

• "(Хабарларни) аниқлаб, текшириб кўринглар"
• "Ислоҳ қилинглар"
• "Адолатли бўлинглар"
• "Масхара қилманглар"
• "Мазах қилманглар"
• "Лақаб қўйманглар"
• "Ғийбат қилманглар"
• "Жосуслик қилманглар"
• "Гумондан четда бўлинглар"

Улашинг:
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

24 Nov, 05:34


#ҲИКМАТ

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтардилар: “Нимагаки эришган бўлсам, ҳамд айтиш ва шукр қилиш билан етишдим”, дедилар.

Бишр Баянуний.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

24 Nov, 01:19


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун  якшанба
— 24 ноябрь 2024
— 22 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.‌‌
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

24 Nov, 00:09


Оят ал Курсий баракотидан Аллох таоло барчамизни бахраманд килсин.Омийн.Я Роббал аьламийн.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

24 Nov, 00:08


Ассалому алайкум! Янги кун муборак!

🌤 Тонг отиб, меҳрибоним, янги кун келса,
💐 Гуллар ифори ила шаббода елса,
🌼 Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
🌷 Ажабмас бирма бир ижобат бўлса...

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

23 Nov, 18:45


АВФ ВА КЕЧИРИМ

Бандадан хато содир бўлмаслиги мумкин эмас, балки содир бўлган хатоларни тузатишга интилиш – ана шу бандалик хусусиятидир. Одам боласидан хато содир бўлиши оддий ҳол. Хатоларни афв этиш эса, ҳамма ҳам қила олмайдиган, охиратда шараф бўладиган хислатдир.

Европалик бир файласуф: “Оловни ҳаддан зиёд ёқиб юборма, душмандан олдин ўзингни куйдириб қўймасин”, дейди.

Бир одам Ҳазрати Абу Бакрга: “Мен сени шундай ҳақорат қиламанки, у сен билан бирга қабрингача боради”, деди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Сенинг ҳақоратинг қабргача мен билан эмас, балки ўзинг билан бирга боради”, дедилар. Хуллас, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу унинг ахлоқсизлигига эътибор ҳам бермадилар.

Қуръони Карим жоҳил кишилардан юз ўгириб ўтиб кетишни ва беҳуда ишлардан батамом сақланишни таълим берган ва таъкидлаган.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Хизматкоримнинг хатоларини неча маротаба афв қилайин?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қилмай жим турдилар. У яна қайта сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар куни етмиш маротаба” дедилар. (Имом Термизий ривояти)

Ҳадисдан тушуниладики, хатоларни афв қилишнинг ҳадди белгиланган эмас. Агар ходим ҳар куни етмиш маротаба хато қилса ҳам, уни кечириш гўзал хулқ ва раҳм-шафқатнинг талабидир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

23 Nov, 18:45


😴😴😴😴😴😴

Кимки бахтли бўлса, у ҳар жойда бахтлидир: саройда ҳам, кулбада ҳам, бойликда ҳам, қашшокликда ҳам...

Чунки у ўз юрагида бўлган бахт фавворасини очибди. Инсон мана шу чашмани топмагунича ҳеч нарса унга ҳақиқий бахтни бера олмайди.

Сизларга икки дунё бахт-саодатини тилаган ҳолда ҳайрли тун тилайман!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун👇
https://t.me/gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

23 Nov, 15:26


#Ҳадис

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқининг кенг қилиб берилишини ёки ажалининг кечга сурилишини истаса, силаи раҳм қилсин», дедилар».

Шарҳ:
Демак, силаи раҳм қилган, қариндош-уруғларига яхшилик қилган, ёрдам берган, хайр-эҳсон қилган одамнинг ризқини Аллоҳ таоло кенгайтириб, бойлигини зиёда қилиб қўяр экан. Шу билан бирга, умрини узайтириб, ундан яхши хотира, эсдалик қолишини таъминлар экан. Ушбу ҳол силаи раҳмнинг бу дунёда ҳам фойда беришини кўрсатади. Четдан қараганда, силаи раҳм қилинса, қариндошига ёрдам берса, моли ёки пули камайиб қолгандек кўринади. Лекин Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар экан ҳамда у банданинг яхшилик билан эсланиб юришини таъминлар экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Силаи раҳм жуда зарур иш экани.

2. Силаи раҳм ризқнинг кенг бўлишига сабаб бўлиши.

3. Силаи раҳм эгасининг умри узайишига, ортидан яхши ном қолишига сабаб бўлиши.


«Одоблар хазинаси» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@faruq_uz

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

23 Nov, 11:56


Андижонда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари ўтказилди

Маълумки, динимизда атроф муҳитни покиза сақлаб, кўкаламзор қилиб, турли дарахтларни экиш савобли амаллардандир. Айниқса, ҳозирги кунда бундай ободонлаштириш ишларига эҳтиёжимиз янада ортиб бормоқда. Дарахтларнинг камайиши оқибатида мусаффо ҳавони бузилиши ва турли чанг-тўзонлар келиб чиқмоқда.

Республикамиз бўйлаб бошланган "Яшил макон" лойиҳаси атроф муҳитнинг табиий ҳолатини сақлаш, дов-дархтлар экиш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришлик хозирги куннинг асосий ишларидан ҳисобланади.


Батафсил...

ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 15:50


Заҳҳок айтади: Кимда қуйидаги икки хислат бўлса, унга дини ҳам, дунёси ҳам татийди:

1. Дин ишларида ўзидан юқоридагиларга қараган киши Аллоҳнинг тоат-ибодатида ўсишдан тўхтамайди.
2. Дунё ишларида ўзидан қуйидагиларга қараган инсоннинг нафси туғёнга кетмайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 15:45


Таҳажжуд нима дегани?

— Таҳажжудми... инсон ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд..

Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради
Таҳажжудга эса Робби чақиради.

– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди.
Таҳажжудни хослар ўқийди.

– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади.

Тун жуда қисқа. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракат намоз дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ

https://t.me/gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 14:46


22.11.24/28.11.24
Azon/.        Takbir
B 05:50/55   B 06:30/35
Q.07:15/20
P. 12:45   P. 12:55
A. 15:10 A.15:20
S.17:00   S.17:00
X.18:30 X.18:40

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 14:45


Сукут баъзан бошқаларга сўзлашиш одобидан сабоқ беради…
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 12:50


Пайшанба куни шомдан кейин хуфтонгача ота-оналар ҳақига қуръон ўқиш, дуо қилиш, вафот этганларга Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш лозим:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!»
(Исро сураси, 24-оят).

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 11:56


Ўйлаб кўрдингизми:
• Мол-дунёмиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
• Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
• Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.
• Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
• Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
• Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
• Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
• Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
• Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
• Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
• Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
• Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
• Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gulteajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 07:33


❗️ Билармидингиз? Аёл киши фарзандини дунёга келтиргани учун:

🔹70 йил намоз ва рўза тутганлигини ажри ёзиларкан;

🔹Тўлғоқ махал чеккан азоби учун 1 марта ҳаж зиёрати савобини оларкан;

🔹 Аёл фарзандини дунёга келтираётганда 70 та суяк синишига тенг оғриқни хис қиларкан!

👉@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 06:50


Шайтонни ҳалок қилувчи калималар

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом айтадилар: (“Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини) ва истиғфор (яъни, “астағфируллоҳ”)ни кўп айтинг. Чунки шайтон айтади: “Мен инсонларни гуноҳлари билан ҳалок қилмоқчи бўлдим, улар мени “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва истиғфор билан ҳалок қилдилар, шундан сўнг уларни ҳавойи нафслари билан ҳалок қилдим, улар ўзларини тўғри йўлдамиз деб ўйлайдилар” (Имом Термизий ривояти).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 06:49


​​НАМОЗНИ АВВАЛГИ ВАҚТИДА ЎҚИШ
#намоз

1455-CАВОЛ: Пешин намозини 12:12 деб ёзилган, бу дегани 12:12 да пешинни ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа, тақвимда кўрсатилган вақт намознинг аввалги вақтидир. Шу вақтдан бошлаб намоз ўқиш жоиз. Хусусан пешинни ҳам. Лекин жамоат билан ўқиш ва жамоатни кўпайтириш каби фазилат кўзда тутилса, бу вақтдан бироз кечиктириш ҳам дуруст. Аёллар эса жамоатга чиқмаганлари сабабли намоз вақти киргандан адо қилишлари афзалдир. Бу ҳақда “Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади:
وأداء الصلاة في أول الوقت أفضل إلا إذا تضمن التأخير فضيلة لا تحصل بدونه كتكثير الجماعة، ولا يتأتى هذا في حق من في المفازة فكان التعجيل أولى، ولهذا كان أولى للنساء أن يصلين في أول الوقت لانهن لا يخرجن إلى الجماعة.
“Намозни аввалги вақтида ўқиш афзал. Лекин жамоатни кўпайтириш каби намозни (аввалги вақтидан) кечиктирмаса ҳосил бўлмайдиган фазилатли ҳолатлар бундан мустасно. Саҳро (чўл) жойлардаги киши ҳақида бундай фазилат ҳосил бўлмагани учун, намозни тезлаштириши афзалдир. Шунинг учун ҳам аёллар намознинг аввалги вақтида ўқиши авло. Чунки улар жамоатга чиқмайдилар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 04:37


22.11.24/28.11.24
Azon/.        Takbir
B 05:50/55   B 06:30/35
Q.07:15/20
P. 12:45   P. 12:55
A. 15:10 A.15:20
S.17:00   S.17:00
X.18:30 X.18:40

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 00:26


ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ(Фарзанд тарбияси)

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши ҳар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир саватга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Nov, 00:25


🌤 Ассалому алайкум!
Кириб келган Пайшанба тонги муборак бўлсин!!


☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша соғ-саломат бўлинг.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Nov, 16:03


ШАЙТОН ВАСВАСА ҚИЛОЛМАЙДИ

«Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир» (Бақара, 153).

Аллоҳ таоло бизларга Ўз амрларига итоат этишимиз ва қайтарганларидан тийилишимиз учун сабр билан мадад олишимизни буюради. Чунки киши барча яхшиликларга сабри боис эришади.

Али розияллоҳу анҳудан қўшнининг ҳақи хусусида сўрашди. У зот: “Сизлар қўшнининг ҳақи унга озор бермаслик деб биласизларми?” дедилар. Ўтирганлар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот: “Озорларига сабр қилиш ҳам унинг ҳақи ҳисобланади”, дедилар. Демак, фақатгина унга озор бермаслик эмас, балки ундан етадиган озорларга сабр қилиш ҳам қўшнининг ҳақи экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни азон айтишга буюраётганларида: “Бизни намоз ила роҳатлантир, эй Билол”, дердилар. Намозда банда Раббисига мурожаат қилади. Банда Раббисига мурожаат қилар экан, ҳамма машаққатлар унга осон бўлади. Зеро, борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳга бўйсунади, итоат этади. Аллоҳга мурожаат қилган кишига бирор нарса журъат этолмайди. Яна Раббисининг итоатида бўлган кишига шайтон яқинлашолмайди, йўлдан оздиришга қуввати етмайди. Чунки шайтон ханнос, яъни инсон Аллоҳни эслаганда чекиниб, эсламаганда васваса қилувчидир.

Инсон Аллоҳ зикридан ғофил бўлса, шайтон унга ҳамла қилади. Агар Аллоҳни зикр қилса, у чекинади, заифлашади. Аллоҳ таоло бундай дейди: «(Иблис) айтди: “Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Фақат уларнинг орасидаги (айрим) ихлосли бандаларинггина (озмай қолурлар)”» (Сод, 82–83).

Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Nov, 15:25


ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ МУҲАББАТИ

Ҳиро ғорида эканлар, ҳазрати Жаброил алайҳиссалом нубувват хабарини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кутилмаган ҳодисадан қўрқиб кетиб, уйга қайтдилар ва аёли Хадича розияллоҳу анҳонинг олдига келиб: «Мени ўраб қўйинглар», дедилар. Хадича розияллоҳу анҳо у зотни ўраб қўйди. Бироз вақт ўтиб, ўзларига келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган воқеани айтиб бердилар ва: «Менга зарар етишидан қўрқдим», дедилар.
Шунда Хадича розияллоҳу анҳо онамиз у Зотнинг кўнглини кўтариш учун муҳаббат ила бундай деди: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, У сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Чунки сиз силаи раҳмни узмайсиз, эҳтиёжи тушганнинг ҳожатини раво қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга икром кўрсатасиз...»
Ҳазрати Хадича бу гап билан ҳам қаноатланмади. Хожаси билан бирга амакиваччаси бўлган Варақа ибн Навфалникига боришди. У олдинги диний китоблардан хабардор киши эди. Хадича унга: «Эй амакимнинг ўғли, хожамни бир эшитиб кўринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бергач, Варақа у зотга нубувватнинг хушхабарини берди ва дедики: «Бу Мусо алайҳиссаломга тушган номусдир». Шундагина Хадича розияллоҳу анҳонинг кўнгли хотиржам бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Nov, 02:04


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

#tong #duo #Alloh
MUSLIM.UZ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

18 Nov, 00:09


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Душанба
18 Ноябрь, 2024
18 Жумодул-Аввал  , 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 16:55


ҚАЛБДА ВАСВАСА БЎЛИШИ ИЙМОН АЛОМАТИДИР

Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қалбда бўладиган куфр ва ширк, фисқ ва фужур васвасасининг ҳукми нима?” деб сўрашди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу (васваса) ҳақиқий иймон (аломати)дир”, дедилар.
Васвасадан қўрқманг, маъюс бўлманг ва ортиқча хавотирга тушманг. Чунки қалбга васваса келиши ҳақиқий иймоннинг аломати экан.
Бир саҳобий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Баъзида бизнинг қалбимизга шундай васваса ва хаёллар келадики, ўша хаёлларни гапиргандан кўра, ёниб кул бўлиб кетиш яхшироқ”, деди. Яъни, ўша хаёлларни тилда баён қилиш оловда ёнишдан ҳам ёмонроқ туюлади. Бу гапга жавобда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу иймон аломатидир, деганлар.

ШАЙТОН ИЙМОН ЎҒРИСИДИР

Ҳожи Имдодуллоҳ Муҳожир Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бу гапни шарҳлаб шундай дейдилар: “Васваса шайтоннинг амали. Чунки, инсон қалбига айнан шайтон васваса солади ва иймонни ўғирлашга ҳаракат қилади. У иймонга тажовуз қилишни хоҳлайди. Қайси уйда мол-давлат бўлса, ўғри-қароқчилар ўша уйга тажовуз қилади. Мол-давлат бўлмаган уйда қароқчи нима қилади? Шунинг каби, шайтон ҳам сизнинг қалбингизга васваса соляптими, қалбингизга тажовуз қиляптими, бу ҳол иймон бойлигининг аломатидир.
Агар иймон бойлиги бўлмаса, ушбу “қароқчи” қалб уйингизга кирмаган бўларди. Шу сабабли бу ҳолдан хавотирга тушмаслик керак. Сиз “менинг қалбимда шундай васваса бўляптики, уни тилга чиқаргандан кўра, ёниб ўлиб кетганим яхшироқ”, дейишингиз ичингизда иймон борлиги белгисидир. Иймонингиз қалбда бўлаётган васвасани тилга чиқаришга йўл бермаяпти. Агар иймон бўлмаганда, бу нарса ҳам бўлмаган бўларди. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам васвасани иймон аломати деганлар.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 16:24


Ayol rashkining kuchi..

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 16:24


👥👥

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 16:15


«Бой...»

Кўчада юраман кўксимни кериб,
Нечун ғурур деган исён қилмайди?
Онам шўрлик шу ёшга келиб,
Мен еган таомни номин билмайди!

Кўриб ҳулоса қиладиган долзарб видео ролик бўлибди!

👉🏻 @gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 16:10


ЛЕКИН, ЭНГ СЎНГГИДА...

• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам куни ўтаяпти.
• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам ризқи келаяпти.
• Намоз ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам ўляпти.
• Лекин энг сўнггида намоз яшашга халақит қилади деганлар билан намозни ҳаёт деганларнинг йўллари айро бўлади. Манзиллар, жазо ёки мукофотлар ўзгача бўлади...

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 16:09


Намозга бепарво бўлган одам...

Руфай ибн Миҳрон раҳматуллоҳи алайҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини бирор биладиган киши борлигини билса, масофа қанча узоқ ёки бориш қийин бўлмасин, албатта туясини миниб йўлга тушарди. Ҳадис ўрганишдан аввал ровийнинг намоз ўқишини кузатарди. Агар намозини тўла-тўкис адо этса, у кишини устоз тутиб, ривоятларини ёзиб оларди, аммо намоз арконларини жойига келтириб адо этмаса: “Намозга бепарво бўлган одам бошқа ибодатларга бунданда бепарво бўлади”, деб қайтиб кетарди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 16:08


Эҳтимол бир томчи сув тарозига қўйилса ҳеч нарса ўзгармас..., Aммо сиз бесабаб хафа қилган инсонинг шу туфайли тўккан ҳар бир томчи кўз ёши тарозининг гуноҳларингиз қўйилган тарафга охиратда жуда оғирлик қилади.... Жудаям....
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 16:07


Олимлар аниқлашича доим Қурон ўқийдиган ОДАМ!

-Қуръон ўқийдиган ОДАМ хузур-халоват топади хотиржамликка эришади;
-Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
Куръон ўқийдиган ОДАМ Руҳан,жисмонан соғлом бўлади;
Куръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
-Мусхафга қараб Куръон ўқиш кўз нурини равшан қилади;
-Хотирани мустаҳкамлайди,мия фаолиятини ривожлантиради;
-Кишининг фикирлаш қобилиятини ўстиради,дунёқарашини кенгайтиради;
-Инсонниинг ўзига ишончини орттиради;
-Тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
-Дунёга хирс қўйиш,таъма,хасад,ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
-Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
-Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
-Қуръон ўқиган киши васваса,хадиксираш,беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
-Қироат бош оғриғини самарали даволайди ...
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 10:34


#кун_ояти

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۗ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ.

«Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб мағфират қилади. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».
(Анфол сураси, 29-оят).

Тафсир: Яъни тақводор кишига Аллоҳ таоло ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни ажратадиган, фарқлайдиган ҳидоят ва нур бериб қўяди. «Фурқон» дегани ажратувчи – фарқловчи деганидир. Ана ўша ҳидоят ва нур ила тўғри йўлдан юриб борилади. Тақводорларнинг гуноҳлари ҳам ювилади, ҳам мағфират қилинади. Бу катта бахтдир. Аммо Аллоҳ таоло бу билан кифояланиб қолмайди. Тақводорларга яна бошқа мукофотлар беради. «Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 03:50


#Табрикнома

Ассалому алайкум юртимизнинг келажаги бўлмиш азиз талабалар.

Бугун 17 ноябрь «Халқаро талабалар куни» билан барча талабаларни қутлаймиз! . 🥳

Шу юрт бизники, келажак бизники. Халқимизга ва жамиятимизга фойдаси тегадиган етук кадр бўлишингизга насиб айласин!

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

17 Nov, 03:48


Оғир савол

Муҳаммад ибн Абу Ҳозирдан ривоят қилинади:

«Ҳасаннинг зикри тарқалишига сабаб бўлган аввалги масала қуйидаги эди. Бир киши Ҳасан ўтирган мажлисга келиб, «Онаси ғолиб келиб, ҳоли-жонига қўймаётган одам ҳақида нима дейсан? Уни урсинми ёки боғлаб қўйсинми?» деди.

Қавм унга онаси ҳақида бирор нарса дейишни билмай, тўхтаб қолди. Шунда Ҳасан: «Ҳой одам! Сен уни боғлаб қўй. Сен унинг учун Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўсишдан кўра афзалроқ силаи раҳм қила олмайсан», деди.

Одамлар: «Ҳасан ундай деди, бундай деди», дейишни бошладилар. Ҳасаннинг зикри биринчи бор шундай тарқалди».

Шарҳ:
Ҳазрати Ҳасан Басрий ушбу ривоятдаги масала сабабли машҳур бўлиб кетдилар. У киши бу масалага тўғри жавоб топиб, илк бор эл оғзига тушган эдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

01 Nov, 11:07


​​​​Дуойим қабул бўлсин десангиз...

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.

2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.

3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.

5. Таҳоратли бўлиши лозим.

6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.

7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.

9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.

10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.

11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.

12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.

13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.

14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.

15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.

16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

01 Nov, 05:17


#Mushohada, #ajrimlar

⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ

📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

▶️FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

01 Nov, 03:54


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

01 Nov, 03:51


ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz | https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal | @gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

01 Nov, 01:50


Кўп истиғфор айтсангиз:
1. Ғамингиз кетади.
2. Қарзингиз узилиши осон бўлади.
3. Хатоларингиз кечирилади.
4. Барча яхшиликга муяссар бўласиз.
5. Само эшиклари сизга очилгай, дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади Иншааллоҳ.
Истиғфорни қандай айтасиз?
Истиғфор лафзларидан баъзилари:
1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман).
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

31 Oct, 23:55


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари


ЖУМА  МУБОРАК  БЎЛСИН!

https://t.me/gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

31 Oct, 16:07


АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ

Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:
يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.
Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомеъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтинки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

31 Oct, 13:32


ДУНЁ ҲОЮ ҲАВАСИДАН ВОЗ КЕЧИШ

Зуҳд - кўпчилик ўйлагандек дунёдан эмас, балки унга муҳаббат қўйишдан сақланиб, кўнгилда Аллоҳдан бошқа нарсаларга жой қолдирмасликдир. Бу нафақат дунё бойликларининг ўзидан, балки уни қўлга киритишнинг ҳар қандай йўлларидан чекиниш лозимлигини талаб этади. Зуҳд, жумладан, инсонни ўзига узоқ умр кўриш фикрини йўлатмаслиги ҳамда кўнгли-ю қўлини дунё роҳатларидан озод этишини ифодалайди. Ишқ кўнгилни фидойиликка олиб келганидек, зоҳидлик одамни мол-дунёга нисбатан саховатпешаликка олиб келади. То инсон боласи қуйидаги уч хусусиятга эришолмас экан, ҳақиқий зоҳидлик мақомига етолмайди. Биринчи, қалбни амалга тааллуқ этмасликдир, яъни банда ўзининг ибодатлари ва хайрли амалларига ишониб, суяниб қолмаслиги керак. Ҳамма нарсада Аллоҳгагина таваккул қилиб, фақат унинг лутфу карамидангина умид қилмоғи лозим. Негаки, инсон ўзидан ўзи ҳеч нарса яратмайди, балки Аллоҳ таоло ирода этган нарсанигина бажаради, холос. Иккинчи, бу тамасиз айтилган сўз - насиҳатдир. Яъни, инсоннинг ўз сўзи туфайли ўзгалардан бирор бир нарса тама қилмаслигидир. Учинчиси, манманлик, ўзига бино қўйишдан холи бўлган улуғликдир. Бу дегани, Аллоҳ инсон обрўйини қанчалик кўтарган бўлмасин, ўзини доим бошқалардан пастроқ, ҳурматга нолойиқроқ кўришдир. Одатда бу тоифа кишилар бошқаларга ҳукмронлик қилиш фикридан йироқ бўладилар ҳамда ўзларини ўзгалардан баланд ҳисобламайдилар. Билки, дунёга муҳаббат барча илоҳий қонунларда шариатларда қоралангандир, чунки у – ҳар қандай гуноҳ ва хатонинг боши ва асосий сабабчисидир. Шунинг учун банда дунё хою ҳавасларидан воз кечиб, жамиятдаги юқори даражаларга бўлган муҳаббатни қалбидан қўпориб ташлаши зарур. Аслини олганда ҳам амал ва шуҳратпарастлик иллати дунё бойлигига муҳаббатдан-да ёмонроқдир. Бу икки сифат - амалпарастлик ва дунёпарастлик инсонни унинг ашаддий душмани кушандаси бўлмиш дунё лаззатлари ва фароғатига элтади.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

31 Oct, 06:10


Қориндорликдан сақланинг! Чунки у ҳаётда оғирлик ва мамотда (ўлганда) бадбўйлик бўлади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

31 Oct, 04:48


Сибавайҳнинг хотини китобларини ёқиб юборди. Чунки у китобларига берилиб кетиб хотинини унутиб қўяр эди. Сибавайҳ буни билгач хушидан кетди. Ўзига келгач хотинини талоқ қилди.

Лайс ибн Музаффар Фароҳидийнинг «Ал-Айн» номли китобини ёдлашга овора бўлиб хотинига эътибор бермай қўйди. Хотини уни китобдан рашк қилиб китобларини ёқиб юборди.

   Амир Маҳмудуддавла Омирийнинг жуда кўп китоби бор эди. У вафот этгач хотини унинг китобларини сувга ташлади. Чунки у китоблари билан овора бўлиб хотинига кўп вақт ажратмас экан.

   Иброҳим Иёший «Ҳужуротун нисо» номли китобини ёзиш учун йигирма йил сарфлади. Хотинига эътибори камайди. Хотини ғазабланиб китобни ёқиб юборди. Иброҳим шундан сўнг фалаж бўлиб қолди.

   Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрийнинг хотини унга шундай деган эди:
«Аллоҳга қасамки, бу китоблар мен учун учта кундошдан ҳам ёмонроқдир».

✍️ Доктор Холид Саййид Али

П.с. Китобсевар ва телефонга богланган биродарлар! Хотинларга ҳушёр бўлинглар! 😉

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

31 Oct, 00:27


🌙🎊АЛХАМДУЛИЛЛАХ, Яратган эгамнинг яна бир мунаввар ва осойишта тонгни кутиб олар эканмиз ўзига бехисоб шукурлар бўлсин!

🌺 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. 💐
🌹ХАЙРЛИ ТОНГ. 🕊

🌙Сахар туриб АЛЛОХДАН нимаики сўраган бўлсангиз барчаси ижобат бўлсин ИНШААЛЛОХ!!! 🤲


💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞@DIYDOR_SHIRIN💞

🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
https://t.me/gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

30 Oct, 23:52


Қуръонда :
— «Иймон» сўзи 25 марта, «Куфр» сўзи 25 марта,
— «Дунё» сўзи 115 марта, «Охират» сўзи 115 марта,
— «Малоиклар» сўзи 88 марта, «Шайтон» сўзи 88 марта,
— «Ҳаёт» сўзи 145 марта, «Ўлим» сўзи 145 марта,
— «Яхшилик» сўзи 167 марта, «Ёмонлик» сўзи 167 марта зикр қилинган...

Булар ҳар бир яхши ва ёмон тушунчалар тенг қийматли ва ёнма-ён эканлигини англатади.

Лекин бир маълумотни ўқиганимда титраб кетаман, сиз Қуръонда «Жазо» сўзи 117 марта, «МАҒФИРАТ» сўзи ундан икки баробар кўп, яъни 234 марта келганлигини биласизми?!

...Аллоҳим, мағфиратингдан умидвормиз...

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Oct, 12:11


#Ҳадис

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ: اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати, вас-солатил қоимати, ати Муҳаммаданил василата вал фадилата, вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ» деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», - дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Oct, 10:22


Ношукурмиз...

Боласини ҳа деб дупр-дупр қилиб югуришидан, атрофида айланаверишидан безор бўлганлар бир кўринг шу видеони.


Фарзанд тарбияси каналига уланиш:
👇
https://t.me/gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Oct, 07:27


#muftiy_minbari
#bir_hadis_sharhi

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Oct, 03:32


Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
❗️"Қайсики аёл турмуш ўртоғидан,
ноҳақ ҳолатда талоқни сўраса,
у аёлга жаннатнинг ҳиди ҳаром бўлади", дедилар.

(Абу Довуд ва Термизий)

Мадомики эр, аёлини олдидаги мажбуриятларини адо этаётган бўлса, аёл киши талоқни сўраши ҳалол бўлмайди.

👉@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Oct, 03:31


#Раддия

"Хижрат хақида"

Зухробиддин домла Олимов

Жалақудуқ тумани "Мулла Рахматилло" жоме масжиди имоми-хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Oct, 03:12


#Кун_ҳикмати

"Фалончи сизни ёмонлади" дейишди.
"Заҳматсиз келган ажр қандай яхши" дедилар.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Oct, 01:43


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh
MUSLIM.UZ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

26 Oct, 00:06


#ХАЙРЛИ_ТОНГ!

🌹Кириб келган Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган 26 октябрь барчага файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Соғ-саломат уйғотган Роббимизга шукрлар бўлсин🤲

Яқинларга юбориб, янги тонг билан табрикланг!

👉
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Oct, 17:00


Эй Роббим менга гўдаклигимда раҳм қилганларидек у иккисига (ота-онамга) раҳм қил.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Oct, 17:00


СИЗНИ БИР БОР КЎРСАМ ЭДИ...

(Ўқинг фақат йиғламанг)

Биз шундай яшайликки, орадан йиллар ўтиб, ортга разм солганимизда ҳаётимизнинг ҳеч қайси саҳифасини ўзгартириш истаги пайдо бўлмасин. Қаердадир ниманидир ўзгартириш истаги пайдо бўлдими, демакки, қаердадир хатога йўл қўйган бўламиз, деб ёзган эди донишмандлардан бири...

Яна баҳор келди, эрта баҳор. Ҳавода майин илиқлик ҳукм сурмоқда. Қуёш табиатни ўзининг илиқ нурлари билан сийламоқда. Заминдан шошқалоқ кўкатлар бош кўтарган. Лекин дарахтлар уйқуга тўймаган боладай ҳали қобиғига ўраниб ётибди. Сайроқи қушлар эса табиатнинг энг тароватли фасли-баҳор келаётгани ҳақида оламга жар солмоқда...

Бугун сизни кўргани келдим. Ҳа яна кўргани келдим. Илгарилари дарвозадан кўринишим билан иқболимга пешвоз чиқиб, мени саволларга кўмиб юборар эдингиз.

— Кел болам, тузукмисан? Уйинг тинчми? Болаларинг, эринг соғми? Тинчлик билан келдингми?

Мени эса ҳали нафасимни ростлаб олмасимдан сўроққа тутганингиздан энсам қотади:

— Фақат, нотинч бўлсам сизни кўргани келаманми? Қизиқсиз –а, ойи?

Жавоб берардим-у, айб иш қилиб қўйган боладай кўзларимни яширардим. Сиз эса шундаям тинчимай:

— Ҳа болам-а, мени кўзим хирароқ. Тоғни кўрмай қолишим мумкин. Лекин онаман. Сени кўзларингдаги мунгни, ёшни кўр бўлсам ҳам кўраман,-дердингиз.

Шу сўзларингиздан кейин киприкларимда омонатгина осилиб турган ёшлар селга айланарди. Бор дардимни йиғлаб-сиқтаб, сизнинг юрагингизга ағдарар эдим. Ўзим енгил тортардим-у, алам юкининг бор залворини сизнинг кексаликдан чўкиб қолган елкангизга ортар эдим.

Сиз эса жимгина эшитардингизда:

— Болам ҳаёт ҳар қадамда бизни турли синовларга гирифтор қилади. Пешинангга ёзилган экан, сабр қил, — дердингиз.

Менга тасалли берардингиз-у, ўзингиз изтироб ўтида ёнардингиз. Турмушим нотинчлигида ўзингизни айбдор ҳис этиб, ич этингизни ердингиз. Чунки мени ўзингиз танлаган инсонга турмушга бергансиз. “Жияним, укамдек яқиним қизимни эҳтиёт қилади” деб ўйлагансиз. Сизнинг хатоингиз ҳам гуноҳингиз ҳам шу.

Мени алдаб-сулдаб, юпантириб топганингизни қўлимга тутқазиб жўнатар эдингиз. Мен нотавон уйимга кулиб кетар, сиз эса ортимдан бўзлаб, куйиб қолар эдингиз. Кейинги келишимгача минг ўлиб, минг тирилиб яшардингиз. Яна келганимда эса сиз кўзимга термуласиз, мен сизни оловда ёқишда давом этаман.

Ўша воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Ҳар доимгидек ҳам учиб-қуниб кутиб олдингиз. Борингизни дастурхонга тўкиб содингиз. Мен эса дардимни дастурхон қилишдан чарчамадим.

Сиз эса, кўзингизни бир нуқтага қадаганча, ҳар доимги гапни тилга олдингиз.

— Сабрли бўл, қизим!

— Сабр, сабр, қачонгача сабр қиламан, — дея заҳримни сочдим. – Сиз менга ўхшаб эр жабрини тортмагансиз. Дадам сизни урмаган, сўкмаган, қаттиқ гапирмаган. Ўзингиз айтардингизку, отангдек инсон бошқа бу дунёга келмайди, деб.

Сиз индамасдан бошингизни қуйи солиб, кўз-ёшларингизни енгингиз учи билан артдингиз.

Ҳа, отам сизни кафтида кўтаргани рост. Лекин, мен қиз бўла туриб, сизнинг шугина бахтингизни ҳам юзингизга солдимми? Отам билан бахтли ҳаёт кечирганингизга ҳасад кўзи билан боқдимми? Сизга, ўз онамга-я? Эсласам, ўз-ўзимдан нафратланиб кетаман.

Мен эса, кунда-кунора уйингизга кўз-ёшимни оқизиб келишда давом этдим. Бу ҳол то бетоб бўлиб ётиб қолгунингизга қадар давом этди. Сиз оғир дардга мубтало бўлдингиз. Турмушидан куйган бахтсиз қизингиз-менинг дардим сизни адои тамом қилди. Оёқларингиз, қўлларингизни қимирлата олмайдиган бўлиб қолдингиз.

Энди сизга қараб мен куя бошладим. Ҳаётий муаммоларимдан сизнинг соғлигингиз, ҳаётингиз мен учун муҳимроқ эканлигини англаб етдим. Аммо, сизни ҳар сафар кўргани келганимда, кўзларимга синчковлик билан тикилишда давом этардингиз... Уларнинг тубига чўкиб кетган ғам ва жавоби топилмаётган саволларни ўзингизча таҳлил қилардингиз, гўё.

Мен бешафқат, мен золима ўша ҳолингизда ҳам сизни қақшатиб кетдим. Аслида сизни шу кўйга солган мен бўлсам ҳам. Ахир мен ҳам аёл эдим. Мен ҳам она эдим. Турмушнинг паст-баландларига қаноат қилолмадим, сиз айтгандек бироз сабрли бўлолмадим. Рўзғор ташвишларини, ҳамма оилада бўладиган араз-гиналарни кўргулик деб қабул қилдим.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Oct, 17:00


Ҳабибимиз Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳуга: «От эй Саъд…!» -деб айтган камон.

Мадинаи Мунавваранинг диққатга сазовор жойлари.

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Oct, 13:59


"ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛООҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН"НИНГ МАЪНОСИ
#зикр

CАВОЛ: "Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн" калимасини таржимаси нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калимада Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан айримлари жой олган. Луғавий маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".

- “Малик” - мулки, подшоҳлиги азалий, охири тугамайдиган абадий зотдир. Аммо Аллоҳ таолонинг дунёда бандаларга берадиган мулк вақтинчадир, абадий эмасдир. Қанча қанча инсонларга молу –давлат берди, аммо барчаси заволга юз тутди. Аммо Аллоҳ таолонинг мулки асло тугамас.

- “Ҳаққ” – шак-шубҳасиз борлиги аниқ бўлган зотдир.

- “Мубийн” – илоҳлиги зоҳир, равшан, шубҳасиздир.

Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:

من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة

яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллооҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади" (Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

25 Oct, 13:52


Андижон туманидаги “Қорабош ота” жоме масжидида жума намози шукуҳи

Шу йил 25 октябр куни Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов Андижон туманидаги “Қорабош ота” жоме масжидига Жума намозини ўқиб беришлик учун ташриф буюрдилар.

Жума намози марузасида қозидомла намозхонларга "Динимизда мусибатларни енгиш ва сабрга тавсиялар" мавзусида гўзал маруза қилиб бердилар.

Маруза якунлангач, Юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуои-хайрлар қилиб бердилар.


Батафсил...

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

22 Oct, 15:44


Дунё ҳаёти осон бўлганида, жаннат эшикларидан бири сабр бўлмас эди.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

22 Oct, 10:38


▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

22 Oct, 09:56


#bugunning_muhim_mavzusi №17

📚 САҲОБАЛАРНИНГ ДАРАЖАЛАРИ БИР ХИЛМИ?

🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

22 Oct, 09:56


НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @gultepajpmemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

22 Oct, 04:42


❇️Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин❇️

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

22 Oct, 01:28


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gulteajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

22 Oct, 00:37


Бу икки амалга яқинлашманг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ким тилини мусулмонларнинг обрўсини тўкишдан, айбларини гапиришдан тиймаса Аллоҳ таоло у кишини вафоти вақтида тилига шаҳодат калимаси келишидан тўсиб қўяди.

Қуръони каримда иккита сура бор, иккиси ҳам "вайл" калимаси билан бошланган:
وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ
"Вайл
(вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга" (Мутоффифун сураси, 1-оят).

وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ
"Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин" (Ҳумаза сураси, 1-оят).

Биринчи сура одамларнинг молига тажовуз қилганлар, иккинчиси одамларнинг обрўларига тажовуз қилганларга дўзах бўлиши ҳақидадир.

Бас, бу икки амалга яқинлашманг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

22 Oct, 00:34


🌺 ☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️ 🌺

Ё Роббал оламин, гуноҳимни кечиргин, эй гуноҳкорларнинг гуноҳларини афв қилувчи Зот, бизни афв этгин

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Oct, 15:46


Гоҳида киши тоати сабабли ғурур, миннат ва кибрга кетади. Гоҳида киши гуноҳ-маъсият сабабли синиқлик, тавба ва пушаймонликка тушади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajpmemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Oct, 14:09


#Улуғлар_насиҳати

Eтти нарса инсонга юкдир (қиёматда ҳисоби ва азоби оғир бўлган нарсалар):

1. Амал қилинмаган илм;
2. Ихлоси йўқ амал;
3. Инфоқ-эҳсон қилинмаган мол;
4. Аллоҳга муҳаббати йўқ қалб;
5. Ибодатсиз тана;
6. Аллоҳга яқинлаштирмаган вақт;
7. Қўл остидагиларга нисбатан Адолатсиз бошқарув.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Oct, 14:07


#mujda

Садақанинг фазилатлари

1. Аллоҳнинг ғазабини ўчиради.
2. Касалликларга даво бўлади.
3. Гуноҳларни кетказади.
4. Балони даф қилади.
5. Дўзах оташидан сақлайди.
6. Ризққа барака
киритади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Oct, 14:05


#muftiy_minbari

📹 СЎНГИ ВАСИЯТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Oct, 13:10


#tabrik
Давлат раҳбари ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/40466-o-zbekiston-xalqiga-bayram-tabrigi-7

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Oct, 12:18


КАМБАҒАЛЛИККА ЧОРА

Абу Забйа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотидан сал олдин хасталаниб қолди. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан:
“Сени нима безовта қиляпти?”, деб сўради.
– Гуноҳларим.
– Кўнглинг нимани тусаётир?
– Раббимнинг раҳматини.
– Сенга бир табиб чақирайми?
– Аслида мени касал қилган Табибдир.
– Сенга бир оз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
– Маошга эҳтиёжим йўқ.
– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга тегади-ку!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сен қизларимни камбағалликдан қийналади, деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон камбағал бўлмайди”, деганларини эшитган эдим”, деди».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Oct, 09:29


#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar kabi soxta da’vatchilarning yolg‘on “fatvo”lariga uchgan yoshlarning afsus-nadomati

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Oct, 09:29


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Интернетдаги бузғунчи фирқаларнинг ширк ва бидъат тушунчаларига ёпишиб олгани

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

21 Oct, 00:38


⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉 @gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 16:12


Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди".

"Ҳикматлар чашмаси"дан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 13:18


#mujda

Садақанинг фазилатлари

1. Аллоҳнинг ғазабини ўчиради.
2. Касалликларга даво бўлади.
3. Гуноҳларни кетказади.
4. Балони даф қилади.
5. Дўзах оташидан сақлайди.
6. Ризққа барака
киритади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 12:13


БИЗГА ҲАРОМ ЕДИРМАНГЛАР

Имом Ғаззолийнинг “Иҳё” китобида келтирилишича, салафи солиҳларнинг аёллари эрлари тирикчилик учун чиқиб кетаётсалар, уларга насиҳат қилиб айтар эдилар:
“Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳаром касбдан бизни таомлантирманглар. Биз очлик ва зарарга сабр қиламиз, лекин дўзахга сабр қила олмаймиз”.

Ибрат: солиҳа оналаримиз буюк эр кишилар ортида туриб, улкан вазифаларни адо этганлар. Нафақат эрлари, балки фарзандлари, ўзлари ва бутун авлодлари учун тақво ва салоҳият уруғини экканлар. Зеро, ҳалол луқманинг самараси жуда аҳамиятлидир. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Таҳзибут таҳзиб” асарида келтиришича, зуҳд ва вараъ шайхи Бишр Ҳофий шундай деган: “Ҳалол ейдиган ўн киши бор эди. Уларнинг қоринларига гарчи тупроқ ютсалар-да, ундан (ҳалолдан) бошқаси кирмасди. Фузайл ибн Иёз улардандир”.

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 12:13


#МАЗҲАБ

⁉️Мазҳаб эгалари Қуръонни биздан яхши тушунишган

🎙Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров

Улашинг: @gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 07:46


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @gultepajpmemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 07:46


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 03:54


#Тафаккур

Ҳар куни (масжидда намозга чорлаб азон айтаркан) муаззин беш маротаба “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!” дея чорлайди, токи Аллоҳ сенинг ғам-ташвишингдан улуғроқ эканини эслатиш учун. сенга зулм қилгандан-да улуғроқ эканини, Аллоҳ сени толиқтирган гуноҳингдан улуғроқ эканини, Аллоҳ сени аламлантириб, қийнаб юборган хасталигингдан улуғроқ эканини, Аллоҳ сени тижоратингдан-да улуғроқ эканини, Аллоҳ сени лаҳв, бекорчи ишларинг ва ўйин-кулгуларингдан ҳам улуғроқ эканини англатиш учун чақиради... Барча нарсадан улуғроқ эканини билдириш учун..
Эй инсон, эй нарса... Қандай қилиб шундай улуғни, Акбарни ташлаб (яъни, Унга бандаликни, ибодатни ташлаб) Ундан қуйи, Ундан паст билан машғул бўлишинг мумкин?!•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 01:44


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугун ҳафтани Якшанба куни.

20 - Октябр 2024 й.
17 - Робиус соний 1446 й.


Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:


@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 01:44


Taloq nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 01:44


#қироат

Фотиҳа сураси

Маҳди Шишаний қироати

@quranuz_kanali

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

20 Oct, 00:16


☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

👉 @gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Oct, 15:45


#дуо
Сабр қилувчиларнинг дуоси

Дуонинг арабча матни:

رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسۡرَافَنَا فِيٓ أَمۡرِنَا وَثَبِّتۡ أَقۡدَامَنَا وَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ

Ўқилиши: “Роббанағфир лана зунубана ва исрофана фий амрина ва саббит ақдамана вансурна ъалал қовмил кафирийн.”

Маъноси: “Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишларимиздаги исрофларимизни Ўзинг кечиргин, собит қадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин.” (Оли Имрон сураси 147-оят).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Oct, 11:34


Роббим! Мендаги ёмон нарсалар сабабли ҳузурингдаги яхши нарсалардан маҳрум қилиб қўйма!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

19 Oct, 09:42


Беморлик, фақирлик ва муҳтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош ҳожатхонага киришлик.
16. Ҳожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

@gultepajomemasjidi