OQMASJID.UZ️ @oqmasjid_uz Channel on Telegram

OQMASJID.UZ️

@oqmasjid_uz


☆┈☆┈☆┈☆┈☆🕋
Андижон вилояти Шаҳрихон тумани
бош имом-хатиби лавозимида узоқ йиллар мобайнида фаолият олиб борган Устоз Иззатуллох домла Турғуновнинг расмий канали ✔️
☆┈☆┈☆┈☆┈☆🇺🇿
Хадиси шариф:
☝️"Бешикдан қабргача илм изланг"

OQMASJID.UZ️ (Uzbek)

OQMASJID.UZ️ is the official channel of Ustoz Izzatulloh Domla Turgunov, who has been serving as the head imam-khatib in the Shahrikhon district of the Andijan region for many years. This channel aims to provide authentic Islamic teachings and spread knowledge about the teachings of the Prophet Muhammad (peace be upon him). With a focus on Hadith, the channel shares valuable insights and wisdom for its followers. Ustoz Izzatulloh Domla Turgunov's dedication to the promotion of Islamic values and teachings makes this channel a valuable resource for those seeking spiritual growth and enlightenment. Join OQMASJID.UZ️ to deepen your understanding of Islam and enrich your spiritual journey.

OQMASJID.UZ️

27 Dec, 12:45


Муборак жума намози якунида айтилган салавоту саломлардан сўнг қилинган ҳайрли дуолар..
Устоз Иззатуллоҳ домла.
@OQMASJID_UZ.

OQMASJID.UZ️

26 Dec, 23:45


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи вабарокатуҳ.
Бугун: 27-декабрь,2024-й.
26-Жумодус соний,1446-ҳ.с.
Бошлаётган жума кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин.
Бу улуғ кунда қилажак тоату ибодатларингиз қабул ва дуоларингиз ижобат бўлсин.
Аллоҳ таоло ер юзидаги энг муқаддас ва муборак маконларниниг зиёратидан баҳраманд қилсин"-дея дуолар қилиб...
фахрий имом, устоз
Иззатуллоҳ домла Турғунов.

@OQMASJID_UZ

OQMASJID.UZ️

26 Dec, 15:56


SURAH AT TEEN Listen and Learn Quran
https://youtube.com/shorts/_ZKBi7_nHbM?si=LAZ-LQnlxx51YSC3
@OQMASJID_UZ

OQMASJID.UZ️

26 Dec, 10:40


ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ

Янги туғилган чақалоқ оппоқ матога ўралади, чунки динимизда матоларнинг энг афзали оқ ранглиси экани айтилган. Тезда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш, Парвардигордан фарзандига ихлос ва эътиқод билан дунё ҳамда охират яхшиликларини сўраш лозим.  Бу ҳақда ушбу ҳадис ворид бўлган:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳасан ибн Али туғилганида ўнг қулоғига азон айтиб, чап қулоғига такбир айтдилар".
Ҳасан ибн Алидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким фарзандли бўлса, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтса,унга уммус сибён зарар бермайди", дедилар.
Ҳадисдаги "уммус сибён" шайтон бўлиб, у болаларга зарар ё касаллик келтиришини муҳаддислар айтишган.
Чақалоқ қулоғига азон билан такбир айтишдан мақсад, бола дунёда биринчи эшитадиган овоз ва сўз Аллоҳнинг муборак исми бўлишидир.

"Оилада фарзанд тарбияси" китобидан.

@OQMASJID_UZ'

OQMASJID.UZ️

26 Dec, 09:28


Агар инсонни чиндан хам яхши кўрсангиз унинг хотиржамлиги, соғлиги ва бахти
учун, шартсиз дуо килинг. Мехрингизни кайтишини ундан кутманг, талаб килманг.. Уни борича, хато ва камчиликлари билан кабул килинг. Қўлингиздан келадими?

-Ха, дейшига тайёр бўлсангизгина - Мен
Сизни Аллох йулида яхши кураман, десангиз ярашади. Бу ибора оддий сўз эмас! Сиз кимни ўртага куйганингизни ёдингизда сакланг. Бу ибора билан уйнашманг.
Рано Муминова
@OQMASJID_UZ

OQMASJID.UZ️

26 Dec, 06:42


Тошкент Ислом Институти олдида. Хориждан келган мехмонлар билан учрашув.
@OQMASJID_UZ

OQMASJID.UZ️

26 Dec, 01:36


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва баракатуҳ.
Маккаи Мукррама шаҳри.
Ал Харам аш Шариф жума намози.
Каъбатуллоҳ имоми хатиби, икки харами шариф нозири
Фазилатли шайх доктор Абдуррахмон бен Абдулазиз ас Судайс (хафизаҳуллоҳ)
29.09.24-й.17.03.1446-ҳ с.
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

25 Dec, 15:23


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий: Никоҳ, талоқ ва ражъат”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Изоҳ: Ораларида никоҳ тўғри бўладиган шахслар ҳазиллашиб ақди никоҳ қилсалар, никоҳ собит бўлади. Худди шунингдек, ҳазиллашиб қилинган талоқ ҳам тушади. Хотинини бир ёки икки ражъий талоқ қилиб юрган одам идда ичида «Сени ўзимга қайтариб олдим», деса, ражъат – қайтиш ҳам собит бўлади. Чунки бу ҳолларда ўзи билиб туриб, қасд қилиб айтган бўлади.
(Манба: Кифоя китоби).
@OQMASJID_UZ

OQMASJID.UZ️

25 Dec, 13:34


Қуръони карим ҳақида маълумотлар
===================
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.

🔹Қуръони каримдаги суралар адади - 114 та.
🔹Қуръони каримдаги жуз(пора)лар адади - 30 та.
🔹Қуръони каримдаги ҳизблар адади - 60та.
🔹Қуръони каримдаги оятлар адади - 6236 та
🔹Қуръоннинг энг ўртасидаги сўз -“валйаталаттофу” وَلْيَتَلَطَّفْ сўзидир. (Каҳф сураси, 19 оят)
🔹Қуръони каримдаги сажда оятлари -15 та
🔹Маккий суралар адади - 86 та
🔹Маданий суралар адади -28 та
🔹Қуръони каримдаги энг узун сура - Бақара сураси
🔹Қуръони каримдаги энг қисқа сура - Кавсар сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ сура - Фотиҳа сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ оят - Оятал курсий, (Бақара сураси, 255-оят)
🔹Бақара сураси шайтонни қувади
🔹Ёсин сурасини Қуръоннинг қалби дейилади
🔹Мулк сураси қабр азобидан тўсади
🔹Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенгдир.

🕌 Қўшимча: Қуръони карим оятлари 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада нозил бўлган. Қуръони карим 240 та рубъга бўлинган. Қуръони каримда 77439 та сўз бор. Қуръони каримда 321350 та ҳарф бор. Қуръони каримдаги энг қисқа сўз - “То ҳо - طه” сўзидир.
@OQMASJID_UZ

OQMASJID.UZ️

25 Dec, 01:12


Aссалому алайкум.
Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
❄️Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

Яқинларга юбориб қўйинг
@OQMASJID_UZ

OQMASJID.UZ️

24 Dec, 15:07


Ассалому алайкум азиз қадрдонларим, сезаяпсизларми, фасллар каби умримиз ҳам елдек ўтиб бормоқда...
Кечагина чопқиллаб ўйнаб юрган болалар балоғат ёшига етиб, оила қуриб, бола чақа ортириб, ўрта ёшларга етиб, ўғил уйлаб, қиз чиқариш ғамида, соч соқоли оқариб, кексалик остонасига қадам қўймоқдалар.
Куни кеча кузнинг илк кунларини қарши олгандик, мана, энди қиш фаслининг биринчи ойи ҳам тугаб бормоқда.Бу бевафо дунёда вақтдан шафқатсиз нарса йўқ.
У ҳеч кимни аямайди ва ҳеч нарсани кутиб турмайди.
Қилич каби кесиб ўтади.

Вақтни ғанимат билинг ва хайрли ишларни қилиб,савобларни кўпайтиришга улгуриб қолинг. Бехосдан ажал келиб,сўрамасдан
бирма бир олиб кетиши бор,бу айни хақиқат.
@OQMASJID_UZ

OQMASJID.UZ️

24 Dec, 02:03


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Шифо изалаётган беморларимизга шифои комил,
ато қилиб, раҳмат истаётганларга ўз фазлидан раҳму шавқат қилсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларига кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...
Дуоларимиз ижобат бўлсин.
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

23 Dec, 15:13


Саудия арабистонига саёхатимизга мархамат

Устоз Иззатуллох домла билан бирга боринг!

📆 28- ДЕКАБРЬ

🛫TOSH - JIDDA-TOSH🛬

1125$


🔥STANDARD PAKET

🪪Viza;
✈️Aviabilet
🕋3 kun Madina
🕋11 kun Makka
🥄 2-3 Mahal Taom

🚩  Madina shahrining diqqatga sazovor joylari va milliy xurmo bog‘iga sayohat
🚩  Makka shahrining diqqatga sazovor joylari va tarixiy yodgorliklaiga sayohat.


☎️+998997251913
      +998333870003

https://t.me/+qWR01kLSPXpjMTUy

OQMASJID.UZ️

23 Dec, 06:41


Қубо масжиди
Исломда биринчи қурилган масжид ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб ўтаётган пайтларида Мадина йўлида Қубо деб номланган жойга етиб, ўша бир неча кун турганлар. У ерда биринчи бўлиб “Қубо” масжидига асос солганлар ва илк маротаба ўша масжидда жамоат намозини ўқиганлар.
Аллоҳ таоло Қуръонда:
لَا تَقُمْ فِيهِ أَبَدًا لَمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَنْ تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَنْ يَتَطَهَّرُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ
“(Эй Муҳаммад!) зинҳор (Сиз) унда (намоз ўқиш учун) турманг! Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар”, – дея сифатлаган масжид ҳам айнан “Қубо” масжидидир.
Жойлашган ўрни: Мадинанинг жанубий ғарбидаги Қубо қишлоғида жойлашган. Ҳарами набавийдан 3–5 км узоқликда жойлашган.
Номланишининг сабаби: Қубо қишлоғида жойлашгани учун Қубо деб номланди.
Қубо масжидининг қурилиши: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинаи Мунавварага келганларида Амр ибн Авф уруғидан бўлган Кулсум ибн Ҳидмнинг уйига тушдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қубо масжиди қибласи пойдеворига асос солганлар. Масжид қурилиб битказилгач, жамоат билан намоз ўқишни бошлаб берганлар.
Масжиднинг фазли: “Қубо” масжидини зиёрат қилиш, у ерда намоз ўқишнинг фазли борасида кўплаб ҳадислар келган.
أُسَيْدَ بْنَ ظُهَيْرٍ الْأَنْصَارِيَّ – وَكَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ -يُحَدِّثُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : الصَّلَاةُ فِي مَسْجِدِ قُبَاءٍ كَعُمْرَةٍ.
Усайд ибн Зуҳайр Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қубо” масжидида ўқилган намоз умрадекдир”, – деб марҳамат қилдилар”.
Ушбу ҳадис “Қубо” масжидида ўқилган намознинг савоби умранинг савобига тенг эканини баён қилмоқда.
Уламолар ҳафтада бир кун “Қубо” масжидини зиёрат қилиб, у ерда намоз ўқиш мустаҳаб эканини айтишган.
قَالَ سَهْلُ بْنُ حُنَيْفٍ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : » مَنْ تَطَهَّرَ فِي بَيْتِهِ، ثُمَّ أَتَى مَسْجِدَ قُبَاءَ، فَصَلَّى فِيهِ صَلَاةً كَانَ لَهُ كَأَجْرِ عُمْرَةٍ
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким уйида таҳорат олиб. Сўнгра Қубо масжидига келиб, икки ракъат намоз ўқиса, унга умра ажричалик ажр бўлади”, — дедилар.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ ، قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ رَاكِبًا وَمَاشِيًا، فَيُصَلِّي فِيهِ رَكْعَتَيْ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қубо” масжидига уловда ёки пиёда келар эдилар. Унда икки ракъат намоз ўқирдилар”.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ كُلَّ سَبْتٍ مَاشِيًا وَرَاكِبًا، وَكَانَ عَبْدُ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَفْعَلُهُ.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қубо” масжидига ҳар шанба куни уловда ёки пиёда келар эдилар”, – деб ривоят қилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳам ҳудди шундай қилардилар.
Ушбу ривоятга кўра шанба куни бориш янада афзал бўлади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари борганликлари айтилган.


Унинг минораси ва мармардан ишланган меҳроби бўлиб, масжидда саҳоба Абу Айюб Ансорийга тегишли қудуқ, шунингдек, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг жойнамозлари мавжуд бўлган. Мазкур масжид Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) туялари чўккан муборак жой саналади.
Мусулмонлар ўтган асрлар давомида Қубо масжидига катта аҳамият қаратганлар. Усмон бин Аффон (розияллоҳу анҳу) ундан кейин Умар бин Абдулазиз (розияллоҳу анҳу) масжид нақшлари ва безаш ишларини олиб борганлар. Унга айвон, саҳн ва меъзаналар қурдирган. Бу масжид учун қурилган биринчи меъзана бўлган.

https://t.me/+qWR01kLSPXpjMTUy

OQMASJID.UZ️

23 Dec, 06:41


Қубо масжиди ҳижрий 435 йилида Абу Яъло Ҳусайний, ҳижрий 555 йилида Жамолиддин Исфаҳоний томонидан янгилади. ҳижрий 877 йилида Қубо масжиди минораси қулаб тушди, ҳижрий 881 йилида Султон Қайтбой Масжидин Набавийни таъмирлаган пайтида, Қубо масжиди минорасини ҳам янгилади. Маълум қилинишича, Усмонийлар ҳукмдори Султон Маҳмудхон ҳижрий 1240 йилида Қубо масжидини қайтадан таъмирлади. Шунингдек, жомеда Усмонийлар ҳукмронлиги томонидан бир қанча таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мазкур таъмирлашларнинг охири Султон Абдулмажид даврида амалга оширилди. Саудийлар даврида эса Қубо масжидига ўзгача аҳамият қаратилиб, унинг ташқи деворлари янгиланди ва ҳижрий 1388 йилида масжиднинг шимолий девори кенгайтирилди. Ҳижрий 1405 йилида Икки ҳарами шариф ходими, Саудия Арабистони подшоҳи марҳум қирол Фаҳд бин Абдулазиз жаноби олийларининг фармонига мувофиқ, Қубо масжиди бинолари қайтадан таъмирланди, унинг майдони бир неча баробар кенгайтирилиб, аввалги ҳолатини ўз ҳолича сақлаб қолишга катта эътибор қаратилди. Масжид атрофидаги қадимий бинолар олиб ташланди, масжид атрофи 4 томонлама янги бинолар қурилиб, янада кенгайтирилди. Масжидда олдиндан мавжуд бўлган ягона меъзана сони 4 тага орттирилди. Масжиддаги намозгоҳ майдони 1600 кв.м. дан 5035 кв.м.га етди. Масжиднинг умумий майдони эса 13500 кв.м.ни ташкил қилади.


Масжид ҳақида баъзи маълумотлар:
Эркаклар намозгоҳи 5035 м2. Аёллар намозгоҳи 750 м2. Эркаклар таҳоратхонаси 602 м2. Аёллар таҳоратхонаси 255 м2. Кутубхона 351м2. Бозор 340 м2.
Масжид қурилишида 3 миллиондан ортиқ турли ҳажмдаги ғиштлар ишлатилган. Мармар билан қопланган майдоннинг умумий майдоний 6000 м^2.
Темир устунларнинг оғирлиги 1000 тоннага етади.
Масжид қурилишида 800 дан ортиқ киши ишлаган.
Ҳижрий йилнинг бошланиши
Ёқут Ал – Ҳумавий айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубога келганларини аввалги кунидан ҳижрий йил бошланади. Баъзи фузалоларнинг гапига биноан у кунни “Арх” куни деб номлашган. Умар розияллоҳу анҳу билан саҳобалар розияллоҳу анҳум шунга иттифоқ қилишган”.

https://t.me/+qWR01kLSPXpjMTUy

OQMASJID.UZ️

18 Oct, 13:33


https://t.me/durovrunbot/run?startapp=runId82453757
I’ve already run 1.09 kilometers in DUROV RUN! Run with me

OQMASJID.UZ️

14 Oct, 15:31


https://t.me/Yaytsogram_bot?start=invite6373939
🥚ЯЙЦОГРАМ - первая телеграм игра, которая платит TON. Разбей яйцо и получи свой приз!

OQMASJID.UZ️

11 Oct, 09:52


👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

11 Oct, 08:55


Бир куни Жаннатда,

Кавсар бўйида,

Учрашсак....

Орзулар рост бўлса ногоҳ.

Бир ҳовуч сув олиб кафтларингизда,

Менга тутсангиз-а , ё Росулуллоҳ
…!

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад!

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад!

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад!

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак,
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

11 Oct, 08:00


Mashalloh Masjid ul harom imomi Maher bin Muhammad Al Muaiqly Malayziyaga juma namozini oqishlik uchun yangi masjidga tashrif buyurdilar.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

11 Oct, 06:40


РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАБРЛАРИГА ҲУЖУМ

1-ҲУЖУМ
«… Ва Аллоҳ Сизни одамлардан сақлайди …» («Моида» сураси, 67-оят).

Расулуллоҳ ﷺ нафақат ҳаётлик чоғларида, балки вафотларидан сўнг ҳам Аллоҳ таолонинг ҳимоясида. Душманлар тарафидан Расулуллоҳ ﷺ қабрларига тўрт марта ҳужум бўлган. Уларнинг мақсади Расулуллоҳ ﷺ нинг муборак Жасадларини ўғирлаш бўлган.

1-ҳужум 1010 йилда содир бўлган.

Шиалардан Фотимий халифа Мансур ал-Ҳоким ал-Исмоилий (985-1021) Расулуллоҳ ﷺ қабрларини Мисрга кўчирмоқчи бўлади. У Абул Футуҳ бошчилигида Мадинага аскар жўнатиб, Расулуллоҳ ﷺнинг муборак жасадларини Мисрга олиб келишни буюради. Лекин Аллоҳ таоло жуда кучли шамол юборади. Ҳатто туя ва отлар эгарлари билан чўпдек учиб кетади. Шамол сабабли кўп одамлар ҳалок бўлади. Мазкур аскарлар ҳам ушбу шамол туфайли ҳалок бўлади.

©️ Манба: Ас-Самҳудий. Вафа ал-вафа.

Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

11 Oct, 06:34


👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

11 Oct, 03:56


Фарзанд сизга кўзгу. Бир пайтлари қилган амалларингизни ўзингизга кўрсатади...
┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

11 Oct, 03:38


👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

10 Oct, 21:35


👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

10 Oct, 21:34


👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

10 Oct, 21:33


Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва баракотуҳ.

Бугун ҳафтанинг Жумаа куни. 11.10.2024-й.
8- Робиус соний, 1446-ҳ.с.
☘️ Бошлаётган кунимиз файзли бўлиб, баракоти бардавом бўлсин.
☘️ Қилажак тоату ибодатларимиз қабул ва дуоларимизни ижобат қилиб ҳар биримизнинг хайрли ишларимизда Худо ҳамиша мададкор бўлсин.Омийн.
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

10 Oct, 16:57


#Дуо 🤲

Ҳидоят, тақво ва икки дунё бойлигини берувчи дуо

اللهم إنّي أسألك الهدي و التّقي و العفاف و الغني

📖 Ўқилиши: Аллоҳумма инний ас’алукал ҳуда ват туқо вал ъафаафа вал ғинаа,

🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан ҳидоят, тақво, поклик ва бойликни сўрайман.

Албатта яқинларингизга хам юборинг

Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!👇🏼

👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

10 Oct, 16:02


🇷🇺 🇸🇱 Москва шаҳрининг бош жомеъ масжиди имом хатиби Шамиль Аляутдинов Марказий Осиёликларнинг самимийлиги ҳақида
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz

OQMASJID.UZ️

10 Oct, 02:54


خطيب الجمعة ٨ ربيع الآخر ١٤٤٦هـ بالمسجد الحرام
فضيلة الشيخ أ.د. ‌‎#ياسر_الدوسري -حفظه الله-.
11.10.2024-й.Жума куни.
8-Робиус соний.1446-ҳ.с.
Масжидул Харомда жума хутбаси ва намозини шайх, доктор Ясир ад Дусарий ўқиб берадилар.
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz