Жамият қанчалик ривожланганини аёлга муносабат белгилайди.
Уйда онангиз ёки аёлингизнинг кайфияти йўқ пайтларни эсланг. Нимагадир ҳамманинг кайфияти тушиб кетади. Ёки улар касал бўлиб қолса (худо кўрсатмасин), фарзандлару ака-укалардан тортиб ўзингизгача қандай беҳаловат ва ташвишга тушасиз. Гўё юрагингизга ҳар куни чиқиб турган қуёш чиқмай қўйгандек, шундайми? Чунки оилада жуда кўп нарса аёлга майда кўринмас томирлар билан боғланган.
Жамиятда ҳам шундай. Аёллар кайфиятни белгиловчи, масала қўйгувчи, муаммони аниқ айтгувчи, ундагувчи, илҳомлантиргувчи, иситгувчи, тартибга солгувчи – ҳуллас барчасига малҳам!
Агар жамиятни тирик организм деб тасаввур қилсак, аёллар унинг юраги ва пульсидир. Юрак тўхтаса, инсон яшамайди. Пульс суст бўлса, ҳаёт заифлашади. Худди шундай, агар аёлларга етарли эътибор берилмаса, жамият ҳам орқада қолади.
Юрагимизни – аёлларимизни асрайлик!
⚽️ @FUDBOLTGHD 🇺🇿