Последние посты Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸 (@fariduddin_attor) в Telegram

Посты канала Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸
Аллоҳга ошиқ қалблар учун...
Ишқ тараннумлари.

Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу)
Lovers are leaders the path of enternite.

04.07.2019
2,541 подписчиков
5,103 фото
1,813 видео
Последнее обновление 06.03.2025 12:50

Похожие каналы

Айман Ёғий
3,764 подписчиков
Hasanxon va Husaynxon Yahyo Abdulmajid
3,009 подписчиков
Jaloliddin Rumiy
1,108 подписчиков

Последний контент, опубликованный в Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸 на Telegram

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

13 Feb, 14:44

1,096

#жума_оқшоми_тилагим
Бу кечанинг фазли шундаки, ҳам Бароат кечаси, ҳам Жума кечаси бирга келмоқда.

Ушбу кечада қандай тилак ва мақсадларингиз бўлса, Роббим барчасига етказсин!

Аллоҳим бугунги кечани ибодат ва бедорликда ўтказишда барчамизга куч қувват берсин!

@fariduddin_attor🌙
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

13 Feb, 14:17

936

Бароат кечасининг номлари.

Бароат кечаси.
Дуо кечаси.
Тақсим кечаси.
Ижобат кечаси.
Муборак кечаси.
Шафоат кечаси.
Ғуфрон кечаси.
Дўзахдан халос кечаси.

БАРОАТ кечаси МУБОРАК БЎЛСИН!

@fariduddin_attor🌙
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

13 Feb, 14:15

852

Хадиси шарифда:
«Кимийки (қул хуваллох ахад)ни минг (1000) марта ўқиса бас, батаҳқиқ ўзини нафсини Аллоҳдан сотиб олибди.» (ўзини дўзах азобидан қутқариб олибди) дейилган.

Ихлос сурасини намозда ва намоздан ташқари ҳолатда ўқишлик қанчалик улуғ савоб экан. Ваҳоланки бу ҳадисларда БАРОАТ кечасидан бошқа вақтда ўқилган ИХЛОС сураси хақида айтилган.
Энди ўйлаб кўрингчи, бу ишни биздан олдин ўтган Солиҳ инсонлар каби муборак БАРОАТ кечасида қилсак (Намозда туриб ихлос сурасини ўқисак) қанчалик савобга эришамиз...?
Албатта бунинг даражасини ҳаёлимизга ҳам сиғдира олмаймиз. Чунки Аллоҳ чин ихлос билан қилинган ҳар бир яхши амалнинг ажр савобини кўпроқ қилиб бергувчи Зотдир.
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

13 Feb, 02:45

1,451

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Аллоҳга беҳисоб шукр! Бизга имон, ақл, соғлик ва ризқ берган Зотга ҳамду санолар бўлсин. Ё Раббим, берганингга розиман, синаганингда сабр қиламан, ҳар бир ишингда ҳикмат борлигини тан оламан. Бизга доимо раҳматинг ва марҳаматигни ато эт!
Шукрона айтаман, эй меҳрибон Зот! Ҳар бир нафас олишим, ҳар бир кунни қисматимга ёзганинг учун миннатдорман. Ё Раббим, бизни шукр қилувчи, рози бўлувчи бандаларингдан қил! Амийн.

Азизларим, кунингиз эмас ҳаётингиз нурга тўлсин дейман...

@fariduddin_attor
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

13 Feb, 00:25

712

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
АМАЛЛАРИНГГА СУЯНИБ ҚОЛМА...

Ҳотам ал Асом шундай деган эканлар: «Шароитим яхши, ҳамма нарсам бор деб ғурурланма. Зеро, жаннатдан яхши жой йўқ эди, аммо Одам алайҳиссалом у ерда нималарга дучор бўлдилар?!

Кўп ибодат қиламан деб ҳам ғурурланма! Зеро, Иблис шунча ибодат қилиб ҳам нималарга дучор бўлди?!

Илмим кўп деб ҳам ғурурланма! Зеро, Балъам ибн Боъуро Бани Исроилнинг олимларидан эди, Аллоҳнинг исми аъзамини яхши билар эди. Бироқ оқибатда кофир кимсага айланиб, итдек ўлиб кетди.

Солиҳлар суҳбатида бўламан, улар билан салом-алигим бор деб ҳам ғурурланма! Набий алайҳиссаломдан қадри улуғ Зот йўқ эди, бироқ У зот билан ҳамсуҳбат бўлган, ҳатто қариндош бўлган баъзи кимсаларга бу нарса манфаат бермади.

Насл-насабим улуғ деб ҳам ғурурланма! Аллоҳ таоло: «Эй Нуҳ, у (ўғлинг) сенинг аҳлингдан эмас! Бу (яъни унинг куфр йўлини тутгани) ёмон амалдир», деди (“Ҳуд” сураси, 46-оят).

Яна Аллоҳ таоло: «Сур чалинган (яъни Қиёмат қоим бўлган) Кунда ўрталарида ҳеч қандай насл-насаб қолмас, бир-бирлари билан савол-жавоб ҳам қила олмаслар», деган (“Мўъминун” сураси, 101-оят).

Амалларга суяниб қолиш, ҳолатидан рози бўлиб қолиш энг хунук хислатлардандир. Зеро, бундай ҳолат Аллоҳ таолодан хавфсираб туришдек мақомга қарама қарши нарсадир...
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

12 Feb, 16:09

779

#туйғу
Ажаб жисмим қаён, ақлим қаён?!
Ажаб руҳим қаён, жоним қаён?!
Туғён этсам етти фалак чарҳ урадир,
Ажаб манам, саробманам,рўёманам...
20.04

@fariduddin_attor🌙
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

12 Feb, 08:22

764

Улар назар солмасми: Туянинг қандай яратилганига?
Ғошия.17

@fariduddin_attor Тафаккур қилгувчиларга оятларда аломатлар бордир...
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

12 Feb, 00:46

1,002

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
#муножот
КЕЙИН  КЕЛ
Десамки, Ё Роббим! Сенга муҳтожман!
Десамки, Ё Роббим Жамолингни кўргим келади.
Дер, Ўзингни, сўзингни, кўзингни Ризомга уйғун қил. Кейин кел!
Десамки, Жаннатингга киришни хоҳлайман.
Дерки, Бир етимнинг кўнглига кир. Кейин кел!
Десамки, Розилик эшигингдан киришни хоҳлайман.
Дерки,Ота онангни рози қил. Кейин кел!
Десамки, Жаннат неъматларидан есам.
Дерки,Етимни,фақрни кийдир ва тўйдир. Кейин кел!.
Десамки, ҳузурингда туришни хоҳлайман.
Дерки, Беш вақт намозни ўқи. Кейин кел!
Десамки, дуоларимни қабул қил.
Дерки, чорасизнинг дуосини ол. Кейин кел.!
Десамки, бизни ҳар турли балодан сақла.
Дерки, ўзингни ҳар турли гуноҳдан сақла. Кейин кел!.
Десамки, илоҳий илмдан насиб истайман.
Дерки,Қуръон ва суннатни ўрган, ўргат. Кейин кел!
Десамки, валийликдан насиб хоҳлайман.
Дер, дўстларимнинг сирига эриш. Кейин кел!.
Десамки, аждодимнинг дуосини олмоқ хоҳлайман!
Дерки, ота онангга лойиқ бўл. Кейин кел!.
Десамки, доимий ҳузурингда турмоқ истайман.
Дерки, Илоҳий зотимни ҳар жойда, ҳар он ҳозир бил. Кейин кел!.
Десамки, раҳматингни, авффингни, карамингни истайман. Дерки, махлуқимга шафқат, марҳамат қил. Кейин кел!.
Десамки, Ё Робб, дўстлигингни истайман.
Дерки, етимни севганла дўст бўл. Кейин кел!
Десамки, Ё Робб! Сенга етишмоқ истайман.
Дерки, қалбингдан Мосувони йўқ қил. Кейин кел!
Десамки, сиротдан учмоқ истайман.
Дерки, ҳаромдан, гуноҳдан кеч. Кейин кел!
Десамки, Кавсар булоғидан исмоқ истайман.
Дерки, очларни тўйдир, ичир. Кейин кейин кел!
Десамки, Ё Робб дўстларимни кўпайтир.
Дерки,мўминларга хизмат қил.
Кейин кел!.

Марзия Сайдам ёзди
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

11 Feb, 16:34

706

#ТЎРТЛИК
Тутмағил, эй гул, равоким, ишқинг ичра ҳар ғариб,
Ерга бош қўйғай хазон яфроғи янглиғ сарғариб.
Шахрдин безор бўлса, не ажаб, безар киши,
Ишқ аро бемор бўлса, тонг эмас, бемор ғариб.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари

@fariduddin_attor🌙
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

11 Feb, 15:51

644

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
____________________
Қалбингиз тўлқинлар сингари туғён қилмоқдами?!...
Дилингизда айтадиган сўзларингиз кўп, лекин дардкашингиз йўқми?!...
Баъзан ўзимиз ҳам англай олмаган кўнглимизни ололмаганларидан хафа бўламиз, мани тушунмайдилар деб.
Ахир, ғунчага боқинг бутун сирларин ниҳон айлаганда гўзал...
Атрофимиздаги ҳар нарсани ўз ҳолича қабул қилаолишга ўргансак эди, ҳаммаси енгилроқ бўлар эди...
Тилларимиздан "Алҳамдулиллаҳ" калимаси сира тушмаганда эди, ҳуда-беҳудага сиқилмаган бўлар эдик...
Қадрликларим, борлигингиз бахт!
Саҳарларда ибодатларда илтижода туришингиз бахт!!!

Ҳаловатли, фароғатли оқшомлар бўлсин сизга...

bintu Ismoil дан

@Fariduddin_Attor🌙