Últimas publicaciones de Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸 (@fariduddin_attor) en Telegram

Publicaciones de Telegram de Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸
Аллоҳга ошиқ қалблар учун...
Ишқ тараннумлари.

Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу)
Lovers are leaders the path of enternite.

04.07.2019
2,541 Suscriptores
5,103 Fotos
1,813 Videos
Última Actualización 06.03.2025 12:50

El contenido más reciente compartido por Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸 en Telegram

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

03 Mar, 04:28

646

Нафсим менга тамоман ҳоким бўлди.
Эй Раҳмон эгам!
Сен агар қўлимни тутмасанг, ҳолимга вой бўлади, менга жабр бўлади!
Нафсим мени бекорчи нарсалар билан машғул қилди...
Бу машғулиятларга тоқатим йўқ!
Ё мени бу чиркинликлардан қутқар, покла ёки қонимни тўк, тупроқга айланиб кетайин.
Барча халқ сендан қўрқади. Мен эса ўзимдан қўрқаман.
Чунки Сендан фақатгина яхшилик кўрдим, ўзимдан эса ёмонлик...
Мен ер юзида юриб кетаётган бир ўликман.
Эй жон бағишлагувчи Ҳайй эгам, жонимни тирилтир!
(Мантиқ ут тайр)

Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу


@fariduddin_attor🕌
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

02 Mar, 16:57

583

Азизлар, Рамазон шукуҳи ҳақида мулоҳазаларингизни бизга йўлланг. Энг чиройли ёзилганига битта ҳадямиз бор..)
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

02 Mar, 15:05

821

#туйғу
Рамазон-муҳаббат ойидир, шафқат ойидир. Яна кўп-кўп дуолар ойидир. Дуоларингизга ачинманг, қизғонманг.
Зотан,  Бу дунёда ҳеч кимнинг ҳаққи зоеъ кетмас экан.
Қалбдан ўтган заррача туйғу ҳам Ўзига хавола...
Рамазон ойи шундай ойки, унда қалблар ҳам занжирлардан озод этилади. Яхшилик қилгинг келади, яхши  сўзлагинг келади. Ҳар неда гўзалликни туяверасан. Дилингдан зарра хоҳиш-тилак ўттими, оқшомга бориб ижобатини кўраверасан...
Шунинг учун қалбга эҳтиёт бўлмоқ даркор. Нима бўпти, таниган-танимаганга ҳам саодат тилаб қўяверинг...
Қалбимни, қабримни кенг қилгин деб  ёлвораверинг...
Сизни яхши деб ўйлайдилар ва ўша гумонда дарвозангиз чертадилар,сизга юзланадилар. Сиз ҳам доимо чиройли гумонда бўлинг, афзалига эришасиз...
#дуо
286.Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.
#БАҚАРА

bintu Ismoil дан

@fariduddin_attor🍃 Оқшомингиз файзли бўлсин, биродарлар...
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

02 Mar, 14:50

692

Таровиҳ намозининг фазилати

Учинчи кечада таровиҳни ўқисалар, бир фаришта: “Холис қилғил амални, Аллоҳ таоло мағфират қилди”, деб овоз қилгай, яъни Аллоҳ таоло илгариги гуноҳларингни кечди, деб овоз қилур.

@fariduddin_attor🌙
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

02 Mar, 09:14

3,375

#кайфият
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

02 Mar, 09:13

937

ТАНЛАНГАНСИЗ

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида келтиради:
"Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:
"Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:
"Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!".
Мен дедим:
- Ундай дема. "Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи", дегин!
Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди, исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!

Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!".

Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.

"Сизга бўлган севгиси".

Жумланинг гўзаллигига қаранг. Сизни дунё деярли танимайди. Фақат оилангиз ва қўшниларингиз танишади холос.
Аммо сизни ер-у самолар Холиқи исмингиз билан, суратингиз билан танийди. Қалбингизга боқиб унда яхшилик кўради. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўради ва сизни яхши кўради. Аллоҳнинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.
Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш ва масжидга бориш сизга осон кечади. Билингки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!
Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб "субҳана Роббиял аъла" дейишингизга рози бўлди!

Рамазон келиб рўза тута бошласангиз Аллоҳ учун тарк қилинган барча нарсалар лазиз эканлигини кўрасиз. Унинг ризосини истаб ичакларингизни бўшатдингиз. Унинг ризосини кўзлаб томоқларингиз қуришига рози бўлдингиз. Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!
Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоа ичидан ихтиёр қилиндингиз!

Азиз сингилларим! Аллоҳ қалбингизни агар ҳижоб томон очса ва унинг Аллоҳнинг амри эканлигини билсангиз билингки, Аллоҳ сизни яхши кўрибди. Қанча-қанча аёллар очиқ-сочиқ юрибди. Ҳатто баъзилари автомобил мойларини рекламаси учун кийимини ечишга тайёр. Қанча-қанчаси эркаклар қўлида қўлма-қўл. Йўлакда кетаётган баъзи аёлларнинг ёпиқ жойидан очиқ жойлари кўпроқ. Сиз эса садафга ўралган дур кабисиз. Сиз фақатгина сизга ҳақли бўлган эркак учун яширилган гўзалликсиз. Одамлар орасида маликалардек юрасиз. Ҳеч бир эркак сизга яқинлашишга журъат қила олмайди!
Билинг, Аллоҳ сизни бошқа аёллар ичидан танлаб олган!

Абдулқодир Полвонов.
(фб саҳифаларидан)
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

16 Feb, 17:10

226

Сен ҳам кетсанг, ҳеч нима қолмайди –
Фақат арзимас бир дунё!..

Усмон Азим

@fariduddin_attor
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

16 Feb, 14:40

334

#мавлид
Ҳасратларга дош бера олмай, бўйингиз олган атиргуллар ҳам япроқларин йўлингизга тўшар.
Барглар ранги соғинчдан сарғаяр. Муҳаббатингиз шавқи ила тўлишган
ой ҳам ҳажрингизда ичикиб ингичкалашар... Бутун коинот Сиз азиз туғилганингизда жўнбўшга келгани каби, муборак ойнинг сўнгги яқинлашавергач, айрилиққа чидай олмаган дўстингиз Умар розияллоҳу анҳу сингари жунунлашар. Қалблар эса бир соғинч, бир умид эпкини ила тўлғонар... Ҳабибим, Сизни дея бутун оламлар Роббиси Ишқни яратди!
Бу ишқлар заррасига интизорман букун. Офтобга тиклаб қараб бўлгайми ахир, кўзларни кўр этмасми?! Бағирлар куйиб кетмасми?! Сизсизку ўша Офтоб пардаси. Пардани кўтармай Офтобни кўра олмагандек, Сизга етмай туриб Ул Офтобга етишгайларми?!
Эй, Нурафшоним!
Эй, Мушкафшоним!
Ўртанган бенаво кўнгилларни шафоатингиздан бенасиб этмасангиз эди...

bintu Ismoil дан

Аллоҳумма солли аъла саййидинаа Муҳаммадин ва аълаа аали саййидина ва баарик васаллим...

@Fariduddin_Attor🌙
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

16 Feb, 03:28

459

ҲУСАЙН МАНСУР ҲАЛЛОЖНИНГ ДОРГА ОСИЛИШИ ҲИКОЯТИ
Ҳалложни дор остига олиб келганларида тилига «Анал-ҳақ»дан ўзга сўз келмасди. Унинг
тилига тушунмадилар, қўл ва оёқларини кесдилар. Унинг қони тўкилгач, юзлари, бадани
сарғая бошлади. Зеро, қон оққандан кейин киши юзи қизил бўладими?! Гўё йўл
устидаги қуёш каби Мансур кесилган қўлининг қонларини ойдай юзига суртди. Ва деди:
- Оқизилган қон билан ўзимнинг гул юзимни яна ҳам қизилроқ гул рангига бўядим.
Токи бировнинг кўзига сарғиш бўлиб кўринмайин, юзим ўлганимда ҳам қип-қизил бўлиб
турсин. Менинг юзимни сарғайган ҳолда кўрган киши Мансур қўрқибди деб гумон
қилади. Менда қилча ҳам қўрқув йўқ, юзим ҳамиша қизил - ҳамиша тирикман. Ошиқ
эранлар бошини дорга олиб келар экан, унинг шермардлиги иш беради. Бу жаҳон кўзимга
«мим» ҳалқасидай кўринади, шу ҳалқадан киши қўрқадими, ахир?
Етти бошли аждаҳо — дунё билан олишиб, ўйин ўйнашга мажбур бўлган кишининг
энг кичик мукофоти - бошини дорга беришдир.

📚Мантиқ ут тайр

@Fariduddin_Attor
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу)

14 Feb, 03:15

724

#Рубоиёт
📃Ё қаҳр-у ғазаб бирла мени туфроқ қил!
Ё баҳру иноятингда мустағроқ қил !
Ё Раб, сенгадур юзум қаро гар оқ қил,
Бир навъ сенинг ризоинг эрур, андоқ қил !

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Жума муборак бўлсин! Аллоҳ таоло бу файзли кунни сиз ва яқинларингиз учун хайрли, баракали ҳамда тинчлик-осойишталикка бой қилсин. Дуоларингиз ижобат бўлиб, қалбингиз хотиржамликка тўлсин!

Ҳурмат ила bintu Ismoil

@fariduddin_attor🕌🎊