Корея Республикасининг энг йирик корпорацияларидан бири бўлган “Posco International” томонидан Фарғона шаҳрида ташкил этилган “Posco International Textile” МЧЖ 1996 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. Элчи дастлаб мазкур корхонанинг фаолияти билан танишди.
Меҳмонлар Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – KOICA билан шерикликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказида бўлди. Бу ерда электроника, ахборот технологиялари, автомобилсозлик, тикувчилик, сартарошлик-косметология каби талаб юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрланади. Шунингдек, улар Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массиви билан ҳам танишдилар.
Каналга аъзо бўлишни унутманг
👉Ахборот хизмати