Do'ppili Doctor @duppili_doktor Channel on Telegram

Do'ppili Doctor

@duppili_doktor


Shifokor Abbos Nazarovning shaxsiy telegram kanali

Kanaldan ma'lumot olinganda manbasi ko'rsatilsin!

Reklama: @reklama_tib

Do'ppili Doctor (Uzbek)

Do'ppili Doctor Telegram kanalining nomidan kelib chiqqanidek, bu kanal salomatlik va sog'liqni oshirish, aloqa o'rni bo'yicha maslahat beruvchi bir joy. Agar sizning muammolaringiz, tashqi yaralaringiz yoki sog'likning boshqa ko'plab muammolari bo'lsa, Do'ppili Doctor kanalida siz uchun maslahatlar va qo'llab-quvvatlash fursatlari mavjud. Kanalda tibbiyot, tavsiya, va o'z-o'zini yaxshilash bo'yicha foydali ma'lumotlar topish mumkin. Bu yerda ko'plab so'rovlarga javob topishingiz, yordam olishingiz va sodda va samarali hal topishingiz mumkin. Do'ppili Doctor kanali, sog'likni muhokama qilish, o'z-o'zini yaxshilash va sog'likni oshirishni nazarda tutib turuvchi odamlar uchun mo'ljallangan. Siz ham Do'ppili Doctor kanaliga a'zo bo'lib, sog'lik va salomatlik bo'yicha eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling!

Do'ppili Doctor

20 Nov, 06:53


Xa deb utiraverasizmi ? Turing va mashq qiling

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

19 Nov, 09:35


Jigar va siz 2-qism

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

19 Nov, 09:07


Jigar va siz 1-qism

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

19 Nov, 05:06


100 yillik vaqtni 10 marotaba qisqartirgan inson.

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

19 Nov, 05:02


Олимлар уйқу сифатини оширувчи формулани таклиф қилди

“10-3-2-1-0” қоидасига амал қилиб, тўлақонли дам олиш мумкин.

Уйқу бўйича мутахассислар кечки одатларни тартибга солиш ва тўлақонли дам олишни таъминлаш учун “10-3-2-1-0” қоидасига амал қилишни тавсия этмоқда. Ушбу формула овқатланиш, кундалик одатлар ва гаджетлардан фойдаланиш билан боғлиқ асосий жиҳатларни ўз ичига олади.

Уйқудан 10 соат олдин

Тадқиқотларга кўра, уйқудан 10 соат олдин кофеинли ичимликлар ва маҳсулотларни истеъмол қилишдан воз кечиш лозим. Бу қаҳва, чой, энергетик ичимликлар, шоколад ва газланган ичимликларга тааллуқли. Шунингдек, шакарнинг организмга салбий таъсиридан қочиш учун ширинликларни чеклаш тавсия этилади.

Уйқудан 3 соат олдин

Бу вақт оралиғида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва овқатланиш тавсия этилмайди. Алкогол уйқу чақирса-да, улар уйқунинг чуқурлиги ва давомийлигини ёмонлаштиради. Ёғли ёки аччиқ таомлар ҳам ноқулайлик туғдириб, уйқуга халақит беради. Бунинг ўрнига клетчаткали, мураккаб углеводли ёки ёғсиз оқсилли маҳсулотларни танлаш мақсадга мувофиқ.

Уйқудан 2 соат олдин

Олимлар стрессни камайтириш ва мияга уйқуга мослашиш учун вақт бериш мақсадида барча юмушларни уйқудан икки соат олдин якунлашни тавсия этади. Дам олиш учун нафас олиш машқлари ёки медитация айни муддао бўлади.

Уйқудан 1 соат олдин

Телефон, телевизор ва компьютерни ўчириб қўйиш керак. Кўк ёруғлик мелатонин ишлаб чиқарилишини секинлаштиради, бу эса организмнинг табиий ритмини бузиб, уйқусизликка олиб келиши мумкин.

0 марта будилник такрори

Будилник бир марта жиринглагандан сўнг уйқудан туриш керак. Акс ҳолда, умумий уйқу давомийлиги қисқаради ва кунбўйи чарчоқ ҳис қилинади.

Мутахассислар уйқудан максимал фойда олиш учун хонани қалин пардалар билан қоронғилаштиришни, ҳаво сифатини назоратга олишни ва магний қабул қилишни тавсия этади. Кечқурун енгил жисмоний фаоллик ҳам уйқуга кетишни осонлаштириши мумкин.

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

18 Nov, 07:01


#Bilasizmi

Рейно синдроми - турли стресс ёки совуқ таъсирида қон томирларнинг кескин торайиши билан намоён бўлади.

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

17 Nov, 18:36


Gemangioma !?

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

17 Nov, 13:19


Siz boylar kasalligi deb nom berilgan kasallikni bilasizmi?

https://t.me/duppili_doktor

Do'ppili Doctor

17 Nov, 13:10


Kanalimizdagi yo’qotib qo’ymaslik kerak bo’lgan eng muhim FAYLLAR va MAVZULAR

Eng ko‘p beriladigan savollar!


Duppili_doktor haqida

Qon donorlik haqida

OITS haqida

Havo nega iflos?

Gijja kasalligi

Qandli diabet haqida

Bolalarda noto’g’ri ovqatlanish

Kolpaskopiya tekshiruvi xaqida

Xashoratlar chaqanda siz nima qilasiz

Gijjalar xaqida malumot

Serebro vaskulyar avariya (insult)

Nega suv ichamiz?

Kun davomida qanday va qancha miqdorda suv ichish zarur


Yoz faslidagi mavsumiy kasalliklar

Issiq kunda qaynoq tavsiyalar

Uyqusizlik sabablari!

Magnit bo'ron -

Yosh bolalarda gemangioma

Miokard infarkti

Boylar kasalligi

Аллергия,мавсумийлик.

Инфарк касаллиги,юрак сохасида огрик.

GRIJA HAQIDA

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

17 Nov, 11:10


Ustozlarimiz omon bulishsin.

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

15 Nov, 07:17


Buni siz o’z qoifasi bilan qiling va sizdan sog’lom inson bo’lmaydi

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

14 Nov, 09:35


Uyda o’ziz qilasiz tekinga

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

14 Nov, 05:06


Men bu xabarni bu darajada tez amalga oshadi deb o’ylamagan edim, lekin bu kun keldi!!!










АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди

Методика имитацион ўқитишга асосланган: робот юзлаб реал операция видеоларини таҳлил қилиб, тажрибали шифокорларнинг ҳаракатларини такрорлади.

Олимлар жарроҳлик роботларига операцияларни юқори аниқлик билан бажаришга имкон берадиган тизимни ишлаб чиқди. Юзлаб реал операциялардан ёзиб олинган видеолар асосида ўқитиладиган тизим ChatGPT’га ўхшайди, аммо роботларнинг вазифаларига мослаштирилган машинавий ўрганиш технологиялари билан ишлайди.

Жонс Ҳопкинс ва Стенфорд университетлари тадқиқотчилари роботлаштирилган жарроҳлик тизимларини ўқитиш бўйича инновацион ёндашувни тақдим этди.

Методика имитацион ўқитишга асосланган: робот юзлаб реал жарроҳлик видеоёзувларини таҳлил қилиб, тажрибали шифокорларнинг ҳаракатларини такрорлади. Натижада, у мураккаб тиббий муолажаларни бажариш учун зарур бўлган аниқ ҳаракатларни ўзлаштиришга муваффақ бўлди.

Тизимни бошқариш учун ChatGPT асосига ўхшаш, бироқ робототехника вазифаларига мослаб ишлаб чиқилган архитектура қўлланилган. Тизим матн таҳлили ўрнига “роботлар тили”да “гапиради”, бунда видео маълумотларни ва кинематикани бошқариш учун математик моделларни талқин қилади.

Модель da Vinci робот камераларидан олинган ёзувлар асосида ўқитилди ва муолажаларни малакали жарроҳлардек аниқлик билан такрорлашни ўрганди.

Ўқитишда асосий эътибор муайян операцияларни эмас, балки ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтиришга қаратилган, деб таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири Жи Вун Браян Ким. Унинг айтишича, сунъий интеллект тасвирни олади, уни таҳлил қилади ва вазифани бажариш учун энг мақбул ечимни мустақил “ўйлаб” топади.

Ишлаб чиқувчилар ушбу методика роботнинг ҳар бир ҳаракатини батафсил дастурлаш заруриятини бартараф этиб, амалиётларни юқори мустақиллик билан бажаришга имкон беради, деб умид қилмоқда.

Манба: kun.uz

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

13 Nov, 12:39


Birinchi yordam.

@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

13 Nov, 02:19


#қизиқарли
Чекувчилар учун антиреклама😁

Рак беморлар расмини қўйса ҳам чекишни ташланг.


@duppili_doktor

Do'ppili Doctor

12 Nov, 18:34


Қишда қандай маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул.

🍄 Қўзиқоринлар - қишда D витаминининг қўшимча манбаи бўлиши мумкин. Қўзиқоринлар В витамин гуруҳи, D втамини, селен, ниацин ва 7 хил аминокислоталари сақлагани учун иммунитетни сезиларли кўтариши мумкин.

🍊Цитрус мевалар - қишда С витаминининг ҳам қўшимча манбаи зарур, у организмни мустаҳкамлаб, касалликларнинг олдини олади. Апельсин, лимон каби цитрус мевалар С витаминининг катта дозасини етказиб беради.

🧄 Қишки сабзавотлар - картошка, сабзи, саримсоқ каби клетчаткалар ва углеводларга бой бўлган сабзавотларни истеъмол қилган маъқул.

🍎 Олма - клетчатка ва пектинга бой. Бу моддалар эса ҳазм қилиш тизими учун фойдали ва юрак қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади.

Do'ppili Doctor

11 Nov, 06:01


Овқатдан кейин дарҳол нималар қилиб бўлмайди?


🔆 Овқатланиб бўлгандан сўнг ҳар ким ўзи одатланган эҳтиёжларига амал қилади. Кимдир тоза ҳавода сайр қилишни яхши кўради. Кимдир дам олишни хоҳлайди. Баъзилар ширинлик билан чой ичишни хуш кўради. Лекин шундай ҳолатлар борки, уларни овқатланган заҳоти қилиш одамга зарар етказади.

⛔️ Мумкин бўлмаган ҳолатлар:
▪️Совуқ сув ёки чой ичиш;
▪️Ухлаш, чекиш;
▪️Ҳаммомга кириш;
▪️Спорт билан шуғулланиш;
▪️Ширинлик истеъмол қилиш.

Do'ppili Doctor

10 Nov, 04:55


🪁Hurmatli shifokorlar!

Sizlarni kasb bayramingiz – Shifokorlar kuni bilan tabriklayman! Sizning mehnatingiz bebahodir va har kuni insonlarga umid va sog‘lik baxsh etasiz. Ishingiz sizga quvonch va mamnuniyat keltirsin, bemorlaringiz esa har doim sizning g‘amxo‘rligingiz va professionalligingiz uchun minnatdor bo‘lishsin. Sizga mustahkam sog‘lik, baxt va barcha ishlaringizda muvaffaqiyatlar tilayman!

Hurmat bilan Do'ppili Doctor.

@duppili_doktor 👈obuna bo‘ling

Do'ppili Doctor

08 Nov, 17:33


Гигиена ҳақида гапирадиган бўлсак

Нима учун болаларни қўлларини яхшилаб ювишга ўргатиш муҳимлиги биламиз, шу жумладан, сиз ҳам ўзингизни унутмаслигингиз керак!

Ҳозир барча турдаги вирусли ва бактериал касалликлар мавсуми, шунинг учун вақтида қўлларни ювиш ва тирноқларни олиш керак!

@duppili_doktor