Ўзбекистонда 14 турдаги йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун ҳайдовчига нисбатан асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисоблаб борилиши белгиланди. Ҳайдовчи 12 ой давомида тўплаган жарималари 12 баллдан ошса, камида 6 ой муддатга “права”сидан маҳрум қилинади. Тўпланган ҳар бир алоҳида балл бир йилдан кейин кучини йўқотади.
👉 Dunyo🌐Tv