Latest Posts from Prokuratura Departamenti (@department_uz) on Telegram

Prokuratura Departamenti Telegram Posts

Prokuratura Departamenti
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
17,934 Subscribers
7,116 Photos
1,070 Videos
Last Updated 07.03.2025 00:57

Similar Channels

Rasul Kusherbayev
125,026 Subscribers
IIV | Rasmiy kanal
61,398 Subscribers

The latest content shared by Prokuratura Departamenti on Telegram

Prokuratura Departamenti

06 Mar, 13:36

2,741

Махсус репортаж | Тошкент шаҳрида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари

👉@Department_uz
Prokuratura Departamenti

06 Mar, 11:19

3,902

Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.С. (муқаддам судланган) 10 000 АҚШ долларини 129,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан сотишга мўлжаллаган 5 563 АҚШ доллари ва 7,8 млн сўм пуллар борлиги аниқланиб, жами 15 563 АҚШ доллари ва 7,8 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Қ.А. ва А.Э. фуқаро Я.Ю.га 4 000 АҚШ долларини 51,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан “Маликработ” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Ж.И. фуқаро Ш.С.га 3 400 АҚШ долларини 44,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Prokuratura Departamenti

06 Mar, 09:51

3,775

Ахборот 24 | Қашқадарё вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Prokuratura Departamenti

06 Mar, 07:07

4,016

Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ва Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.П. яшаш хонадонига ҳужжатлари бўлмаган 7 турдаги умумий баҳоси 101,2 млн сўмлик 2 600 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Қўнғирот, Музработ ва Шеробод тумани бўлимлари, ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Х., Х.А ва “T.O.” хусусий корхонасининг савдо дўконларида 1 070 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва ҳужжатлари бўлмаган 1 622 дона тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Prokuratura Departamenti

06 Mar, 06:00

4,286

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.T.” МЧЖ раҳбари Д.М. умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 155,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қибрай тумани бўлими, ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Т. “Ўнқўрғон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида иссиқхона ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, жами 101,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Prokuratura Departamenti

06 Mar, 05:02

4,123

Вазият 24 | Фарғона вилоятида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

👉@Department_uz
Prokuratura Departamenti

05 Mar, 14:28

4,431

Вазият 24 | Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Prokuratura Departamenti

05 Mar, 12:44

4,612

2025 йил 20 февралда Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1034-сон Қонуни қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунларга Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг истеъмол ва техник этил спирти, алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси соҳасида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига, шунингдек уларнинг улгуржи савдосига доир талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли давлат органи сифатидаги ваколатларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолиятга берилган лицензия учун йиллик давлат божини тўлаш муддати белгиланмоқда.

Бунда навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади, кейинги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунга пиво ва пиво ичимликларининг улгуржи савдосига доир, шунингдек тамаки маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдосига доир фаолият ваколатли давлат органига бундай фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин эканлигини назарда тутувчи норма киритилди.

👉@Department_uz
Prokuratura Departamenti

05 Mar, 11:45

4,312

Самарқанд вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.С. (муқаддам ЖКнинг 251-1-моддаси билан жавобгарликка тортилган) фуқаро Д.Б. билан ўзаро тил бириктириб, 210 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, фуқаро Ф.А. (муқаддам ЖКнинг 251-1-моддаси билан жавобгарликка тортилган) 500 дона “Зардекс” номли дори воситасини фуқаро Д.Б.га сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 60 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Prokuratura Departamenti

05 Mar, 10:15

4,234

Махсус репортаж | Вазифа ва ижро: Тошкент вилоятида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари

👉@Department_uz