DBA @dbacademy Channel on Telegram

DBA

@dbacademy


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

Ижтимоий тармоқ саҳифалари:
http://myurls.co/dba

DBA (Uzbek)

Salom! Sizning ismingiz DBA - DAVLAT BO'SHQARUVI AKADEMIYASI kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat bo'shqau200cruvi akadeu200bmiyasi tomonidan olib borilmoqda. Agar siz davlat bo'shqau200eruvi sohasida o'z bilim va ko'nikmalaringizni oshirish, yangiliklar bilan tanishing va yangi imkoniyatlar haqida xabardor bo'lishni xohlaysiz, ushbu kanal siz uchun mo'ljallangan. Kanalda siz o'z sohingizga oid muhim ma'lumotlar, yangi darsliklar va maqolalar bilan tanishishingiz mumkin. Sizga: "DBA" - Davlat Bo'shqau200ruvi Akademiyasi kanali! Sizni kanalimizda ko'rishni kutib qolamiz! Agar sizga ham o'zbek tilida va boshqa xizmatlar bilan bog'liq kanallar kerak bo'lsa, quyidagi ijtimoiy tarmoq sahifalari orqali biz bilan bog'lanishingiz mumkin:

Ijtimoiy tarmoq sahifalari: http://myurls.co/dba

DBA

28 Jan, 07:22


🇺🇸🇨🇳 Хитойликлар "DeepSeek" деб номланган сунъий интеллект моделини оммага ошкор қилди. Бу янгилик Американинг шу соҳада нон топиб юрган компаниялари ва жамоатчилиги орасида катта шов-шув ва ваҳималарга сабба бўлди.

Боиси - "OpenAI" каби компаниялар миллиардлаб доллар ва йиллар сарфлаб яратган LLMни (Large Language Model) Хитой компанияси саноқли ойлар ичида ва бор-йўғи 6 миллион доллар билан қура олган.

Моделнинг қудрати бенчмаркларда "OpenAI"нинг энг сўнгги "о1" модели билан деярли тенг, ҳатто баъзи йўналишларда устун. Бу ҳам етмаганидек, модел "Open source" сифатида тақдим этилди, яъни омма ва бошқа компаниялар ундан бепул фойдаланиши мумкин.

Янгилик АҚШ фонд бозорини остин-устун қилмоқда.
Бунинг таъсирида:
- Nvidia компанияси бир кунда 465 миллиард доллар йўқотди - бу АҚШ фонд бозори тарихидаги энг катта кунлик йўқотиш
- Microsoft 130 миллиард доллар йўқотди
- Google компанияси 80 миллиард доллар йўқотди
- Тесла, Мета ва Амазон акциялари ҳам кескин пасайди
- Европа технология акциялари 4.5% га тушди

Кўпчиликнинг бошини қотираётган энг катта савол шу: Хитойликлар бунақа моделни 5-6 миллион билан ярата олса, биз миллиардлаб доллар сарфлашимиз қанчалик ўзини оқлайди? Чунки Трамп 500 млрд доллар маблағ ажратган.

Хитой сунъий интеллект соҳасида АҚШга етиб олмасин деб, Вашингтон "NVIDIA"нинг энг кучли чипларини Хитойга экспорт қилишни тақиқлаган эди. Аммо бу иш бермагани яққол кўзга ташланмоқда.

Хитойликлар нафақат бу тақиқлардан омон чиқа олди, балки сунъий интеллект соҳасидаги кашфиётларда Америкадан энди ҳатто ўзиб кетиши ҳам мумкин.

DBA

11 Jan, 15:17


Президент Шавкат Мирзиёев электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о достигнутых результатах и дальнейших задачах в электротехнической отрасли.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat #elektrotexnika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

DBA

11 Jan, 05:29


⚡️Ўзбек футболчисини "Манчестер Сити" 40 млн еврога сотиб олди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иқтидорли футболчиларидан бири Абдуқодир Ҳусанов АПЛда ўйнайдиган илк ўзбек футболчисига айланади.

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиш трансфер нархи 40 миллион евро ҳамда бонусларни ташкил қилади.

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" билан 2029 йилга қадар шартнома имзолайди.

А.Хусанов Англия Премьер-лигасида ўйнайдиган илк ўзбек футболчиси бўлди.

https://t.me/dbacademy

DBA

11 Jan, 04:19


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Объединенных Арабских Эмиратов Шейха Мухаммада бин Заида Аль Нахаяна 13-16 января посетит эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

DBA

28 Dec, 05:37


Ўзбекистонда 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили».

https://t.me/dbacademy

DBA

27 Dec, 17:58


Президент Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект технологиялари ва телекоммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию технологий искусственного интеллекта и телекоммуникационной сферы.

https://t.me/dbacademy

DBA

27 Dec, 11:43


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаати

Послание Президента Шавката Мирзиёева участникам церемонии, посвященной запуску строительства железной дороги Китай – Кыргызстан – Узбекистан

Address by President Shavkat Mirziyoyev to the participants of the ceremony dedicated to the launch of the China-Kyrgyzstan-Uzbekistan railroad construction project

https://t.me/dbacademy

DBA

27 Dec, 03:21


Президентнинг Санкт-Петербургга ташрифи: Ўзбекистон МДҲ ва ЕОИИ бўйича шериклар билан яқин ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

Визит Президента в Санкт-Петербург: Узбекистан привержен развитию тесного и продуктивного сотрудничества с партнерами по СНГ и ЕАЭС

https://t.me/dbacademy

DBA

26 Dec, 05:34


Axborot 24 | Davlat boshqaruv akademiyasida «Eskrou» tizimini joriy etish bo‘yicha o‘quv seminari tashkil etildi
#25dec #uzbekiston24

https://t.me/dbacademy

DBA

26 Dec, 05:34


Ахборот 24 | Учебный семинар в Академии государственного правления по внедрению системы эскроу-счетов
#25dec #uzbekiston24

https://t.me/dbacademy

DBA

26 Dec, 05:06


Аҳолига уй-жойлар эскроу ҳисоб-варақлари орқали сотилиши йўлга қўйилади

Марказий банк Давлат бошқаруви академиясида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари вакиллари учун пудрат ташкилотларини лойиҳавий молиялаштириш ва аҳолига уй-жойларни эскроу ҳисоб-варақлари орқали сотилишини йўлга қўйиш мавзусида семинар ташкил этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/672379

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

DBA

25 Dec, 13:50


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств СНГ в городе Санкт-Петербурге.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

DBA

08 Dec, 06:21


Ҳурматли юртдошлар!

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32 йил тўлиши муносабати билан барчангизни чин дилдан табриклаймиз.

Ушбу байрам — мустақиллигимиз ва тинч ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Конституциямизнинг аҳамиятини яна бир бор ёдга солади.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонингизга тинчлик, файзу барака тилаймиз.

Конституция - фаровон ҳаётимиз кафолатидир!
Байрамингиз муборак бўлсин!

https://t.me/dbacademy

DBA

07 Dec, 10:01


Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида қўшимча имкониятларни ишга солиш, иш ўрни ва инвестицияни кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам задействования дополнительных возможностей Навоийской области, увеличению занятости и наращиванию инвестиций.

https://t.me/dbacademy

DBA

07 Dec, 09:20


Maxsus reportaj | Hududlarda o'quv-amaliy seminarlar o'tkazildi

https://t.me/dbacademy

DBA

03 Dec, 15:04


Aziz do'stlar va hamkasblar!
Qalblarimizda iliqlik bilan, biz sizlarga ushbu maxsus daqiqada murojaat qilmoqchimiz. Birgalikda ko'p yillar ishlaganimizdan so'ng, biz uchun xayrlashish vaqti keldi. Sizga ma’lumki, men shu yil oxirida nafaqaga chiqaman. Bilishingizcha, men 2024 yil 31 dekabrda nafaqaga chiqyapman. Bu shuningdek, biz birga boshdan kechirilgan barcha xotiralarni eslash va ortga nazar tashlash vaqtidir.
Sizlarning har biringizga qo'llab-quvvatlaganingiz va do'stona munosabatingiz uchun minnatchilik bildirmoqchimiz. Biz O'zbekistonda 5 yil davomida birgalikda uzoq yo'l bosib o'tdik. Bu vaqt ichida biz ofis ochdik, davlat xizmatchilarini tayyorladik, o'zbek hamkorlarimiz bilan yaqin aloqalar o'rnatdik.
Stipendiya sohiblari, bitiruvchilar, o‘qituvchilar, ekspertlar, boshqaruv xodimlari va hamkor tashkilotlar rahbariyati – har biringiz bizning umumiy ishimiz va muvaffaqiyatimizga bebaho hissa qo'shdingiz. Biz birgalikda ajoyib kunlarni boshdan kechirdik, o'zaro tushunish muhitini yaratdik va og'ir kunlarda ham bir-birimizni qo'llab-quvvatladik.
Hozirda professional lavozimimni tark etayotgan bo'lsam-da, men va rafiqam O'zbek hamkorlarimiz bilan uchrashuvlarimiz va bu yillar davomida yashagan va ishlagan go'zal joylardagi ajoyib insonlar bilan bo‘lgan ko'p xotiralarni qalbimizda saqlaymiz.
Sizlarga kelajakdagi kasbiy faoliyatingizda muvaffaqiyatlar, sihat-salomatlik va oilangiz bilan baxt-saodat tilaymiz. Umid qilamizki, yo'llarimiz yana kesishadi.
Eng yaxshi tilaklar bilan,
Hulya va Maks Georg Mayer

DBA

27 Nov, 16:01


Ҳикматли сўзлар

📖 Шошма - шошарлик ҳамма нарсани барбод қилади.

📖 Китобнинг номини ўқибоқ у ҳакида ҳукм чиқарма.

📖 Бировга сирингни айтсанг, унинг қулига айланасан.

📖 Ким иккита қуённинг ортидан қувса, биттасини ҳам ушлай олмайди.

📖 Гоҳида унчалик ялтирамаган нарса жуда қиммат нарса бўлиб чиқади.

📖 Юмшоқ енгил берилган жавоб ғазабни ҳам босади.

📖 Сафар ақлли одамнинг ҳикматини кўпайтирса, ахмоқ одамнинг ғафлатини оширади.

📖 Кечангни кечадек ўтказ, яьни дам ол, кундузингни кундуздек ўтказ, яьни меҳнат қил, бахтли бўласан.

📖 Ўз сирини яширолмаган киши одамларнинг энг
заифидир.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

27 Nov, 14:25


#Ҳамкор_ОАВда_биз

АКАДЕМИЯДА АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

➡️Уза.уз⬅️

Каналга уланиш👉 https://t.me/dbacademy

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

27 Nov, 11:53


ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

Унда 18-27 ноябрь кунлари 32 та турли идоралар матбуот котиблари ўз салоҳиятини оширдилар

🔰Бугун, мазкур курсларнинг сўнгги кунида Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори Худойқул Азизов ҳамда АОКА директор биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов илк бора ташкил қилинган мазкур матбуот котиблари малакасини ошириш курсларидан кўзланган мақсад — мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда вазирлик ва идораларнинг Ахборот билан ишловчи мутахассислари билим ва салоҳиятини юксалтиришдан иборат эканлигини таъкидладилар.

♻️Шу боис Академия профессор - ўқитувчилари ўтган вақт мобайнида матбуот котибларига замонавий билимлар билан бирга музокаралар олиб бориш, инқирозли вазиятлар, стресс ҳамда руҳий зўриқиш шароитларида ҳам хатосиз, тезкор равишда ўзфаолиятини замонавий услубда ташкил қила олиш кўникмаларини етказишга алоҳида аҳамият берилди. Ахборот хавфсизлиги, фактчекинг мавзусидаги машғулотлар айниқса тингловчиларда катта қизиқиш уйғотиб, реал ҳаётда ўзлари дуч келган масалалар ва уларнинг ечимлари таклифи билан амалий аҳамият касб этди.

Ўқув дастурларида ахборот хизматлари раҳбарлари уч йўналишда малака ва билимларини такомиллаштирдилар:

Сиёсат-иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, интеграция жараёнлари;

Ахборот билан ишлаш;

Бошқарув, шахсий компетенцияни ривожлантириш.

Суҳбат ва тренинг шаклида ўтказилган машғулотларда маҳаллий ва глобал миқёсдаги амалий мисоллар асосида муҳим мавзу ва йўналишларда таълим олишди. Ёпилиш маросими сўнггида битирувчи матбуот котибларига Академияда малака оширганлиги тўғрисидаги махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг тингловчиларнинг ўқувлар якунлари юзасидан фикр - мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

26 Nov, 15:51


🔰Xabaringiz bor, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi hamda “Science and innovation” xalqaro ilmiy jurnali bilan hamkorlikda “Davlat fuqarolik xizmatida sun'iy intellekt texnologiyalaridan foydalanish” mavzusidagi xalqaro miqyosdagi ilmiy-amaliy anjuman bo'lib o'tdi.

Konferensiyada nafaqat yurtimizdan, balki qo‘shni mamlakatlar olimlari, yurtimizning turli nuqtalaridan 100 ga yaqin sohaning professor-o’qituvchilari hamda yosh tadqiqotchilar ishtirok etishdi.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

26 Nov, 13:33


Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам развития инвестиционного климата и деловой среды, повышения благосостояния населения в Наманганской области.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

DBA

26 Nov, 11:43


#ДИҚҚАТ

‼️2025 йилдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар сезиларли даражада оширилади

Январ ойидан бошлаб, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланиб, инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, юқоридаги қарор Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳасида биринчи ўқишда кўриб
чиқилмоқда.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

DBA

26 Nov, 07:50


НОМАРКАЗЛАШТИРИШ, ҚУЙИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ИШИНИ ЗАМОНАВИЙ УСЛУБДА ТАШКИЛ ЭТИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Жорий йилнинг 3-9 ноябрь кунлари Академия биринчи проректори Худойқул Азизов бошчилигидаги делегация Чехия давлатида бўлди

Делегация аъзолари мазкур давлат пойтахти Прага шаҳрида ташкил этилган Номарказлаштириш, марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида алоқани ташкил этиш соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида қисқа муддатли малака ошириш дастурида иштирок этди.

Хизмат сафари доирасида Чехия Республикасининг кўпгина давлат идоралари ва ташкилотларида бўлиб, юртимиздаги давлат идоралари фаолияти учун фойдали бўлган жиҳатларни ўзлаштириш мақсадида ўрганишлар олиб бордилар.

Хусусан мазкур давлатнинг:

1) Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;
2) Чиқиндиларни бошқариш бошқармаси;
3) Ҳудудий ривожланиш, халқаро алоқалар ва лойиҳалар бўлими;
4) Ҳудудий ривожланишни стратегик режалаштириш бошқармаси;
5) Депутатлар Кенгаши;
6) Масарйк университети ижтимоий фанлар бўлими;
7) Халқаро алоқалар бўлими;
8) Европа мамлакатлари департаменти.

Дастурнинг биринчи куни (4 ноябрь) Делегациямиз аъзолари Чехия Республикасининг Прага шаҳридаги Прага шаҳар ҳокимиятининг (Мериясининг) масъул ходимлари билан биргаликда учрашувлар ўтказилди.

“Чиқиндиларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, қонунга асосан шаҳар ҳокимлиги бу ишга масъулдир.

Шаҳар ҳокимлиги (Мерия) 2025-йилдан чиқиндиларнинг 60 фоизини (2035-йилга келиб 70 фоизгача ошириш) саралаш ва қайта ишлаш мажбуриятини олган.

Хизмат сафаридаги ўрганишлар натижасида Ўзбекистонда қуйидаги амалиётларни жорий этиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди:

- мобил йиғиш пунктларини жорий этиш хавфи бор чиқиндилар, масалан, батареялар, электроника ва кимёвий моддаларни хавфсиз утилизация қилиш ва атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш;

- қишлоқ хўжалигида ёки кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш учун ўсимлик чиқиндиларини махсус пунктга қайта ишлаган ҳолда бепул йиғишни та֥ъминлаш;

- кийим-кечак, мебел ва маиший техника каби яхши ҳолатда бўлган (иккинчи қўл) нарсаларни бошқа шахслар ёки хайрия ташкилотлари томонидан қайта фойдаланиш учун топшириш пунктларни яратиш.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

DBA

23 Nov, 16:01


НЕГА ТЕЗ ЧАРЧАЙМИЗ?

Инсон қуйидаги сабабларга кўра тез чарчайди:

✔️ организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик;
✔️ яхши нонушта қилмаслик;
✔️ мунтазам равишда фаст-фуд таомлар ейиш;
✔️ атрофдаги тартибсизликлар;
✔️ темир моддаси камлиги боис;
✔️ дам олиш кунлари кеч ухлаганда;
✔️ етарлича дам олмасликда;
✔️ уйқуни қочириш учун қаҳва ичишга одатланганда;
✔️ телефон ва компьютер қаршисида кўп ўтирганда.

Руҳий чарчоқ ва уйқу бузилиши

Миянгиз 21:00 дан 23:00 гача фаол дам олади. Агар сиз соат 23:00 дан кейин ётсангиз, вақт ўтиши билан аста-секин руҳий чарчоқ пайдо бўлади.

Агар сиз соат 23:00 дан 1:00 гача ухламасангиз, унда ҳаётий кучингиз кетади ва асаб тизимининг бузилиши кузатилади.

Уйқу бузилишини белгилари: заифлик, летаргия, оғирлик.
Агар кечаси 1 дан 3 гача ухламасангиз, унда сизда ҳаддан ташқари тажовузкор ғоялар ва асабийлашиш бўлиши мумкин.
Одатда кам ухлаганларда семиришга мойиллик ортади.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

DBA

23 Nov, 13:03


Президент Янгиҳаёт тумани Хушнуд маҳалласидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

DBA

23 Nov, 10:17


Давлатимиз раҳбари "Янги авлод" махсус саноат зонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

DBA

23 Nov, 10:03


Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил строящуюся специальную промышленную зону "Янги авлод" в Янгихаётском районе столицы.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

DBA

23 Nov, 09:04


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида иштирок этди

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

DBA

23 Nov, 08:33


Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.

Президент Шавкат Мирзиёев посадил дерево в новом саду, создаваемом в рамках общенационального проекта "Яшил макон".

🔍Veb sayt| 🕊Telegram | 📱Instagram| 📱Facebook| 📺YouTube

DBA

21 Nov, 05:41


"ҲОКИМЛИККА ТАЙЁРЛАШ МАКТАБИ" ТИНГЛОВЧИСИ МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БОШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

У 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқарув академияси магистратура босқичини ҳам тамомлаган

Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди Бекзод Анварович Сулайманов.1987 йил Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган. Наманган мухандислик иқтисодиёт институти (бакалавр) тамомлаган

2009 йилдан 2022 йилгача Ипак йўли банки Наманган филиалида турли раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан 2019-2022 йиллар Ипак Йўли банки Наманган филиали бошқарувчиси, 2022-2023 йиллар Наманган вилояти ҳокимлиги молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири, 2023-2024 йиллар Асакабанк Наманган филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаган.

2024 йил 16 сентябрдан Давлат бошқаруви академияси "Ҳокимликка тайёрлаш мактаби" тингловчиси сифатида таҳсил олмоқда.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

20 Nov, 15:46


Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида билдирган энг муҳим фикр ва ташаббуслар

Facebook|Instagram|X

DBA

20 Nov, 14:21


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении Арипова А.Н. на должность Премьер-министра Республики Узбекистан"

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

20 Nov, 13:30


#жараён

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ДОИРАСИДА МАЪРУЗА ВА СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Унда 32 нафар давлат органлари ва ташкилотлари матбуот котибларига тобора шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот асрида тезкорлик, ахборот хавфсизлиги, фактчекинг мавзуларида маърузалар ўтилди.

Қолаверса, музокаралар олиб бориш сирларидан тортиб, хушмуомалалик, инқирозли вазиятларда, стресс ҳамда руҳий зўриқиш шароитларида ҳам хатосиз, тезкор равишда ишни замонавий услубда ташкил қила олиш кўникмаларини яратиш амалий машқлар орқали бажарилмоқда.


Масалан, "Раҳбар кун тартибини режалаштириш" мавзусидаги машғулотларда тингловчиларни максимал даражада ноқулай вазиятга солиб, тиғиз иш куни, бажарилиши лозим бўлган вазифаларнинг кўплиги шароитида биргаликда, ягона жамоа бўлиб барчасига улгуриш "машқ қилинмоқда".

Ўқувлар жорий йилнинг 27 ноябрига қадар давом этади.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

14 Nov, 16:01


#кун_ҳикмати

Математиканинг олтин қоидаси

Бирлашиб юксалиш — юксалиб бирлашишдан аълодир!

https://t.me/dbacademy

DBA

14 Nov, 06:59


Сунъий интеллектли робот томонидан чизилган биринчи расм 1 миллион долларга сотилди

Одамсимон робот-рассом Ai-Da томонидан яратилган Алан Тьюрингнинг портрети аукционда 1,08 миллион долларга сотилди. Иш 27 потенциал харидорнинг эътиборини тортди ва аввал прогноз қилинган 120 000 дан 180 000 долларгача бўлган нарх сезиларли даражада кўтарилиб кетди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

14 Nov, 05:00


XII ASRDAGI INNOVATSIYA: MAMLAKATIMIZ JANUBIDAGI MINORA HAQIDA BILASIZMI?

Minoraning archa shaklida terilgan g‘ishtlari to‘qilgan matoni eslatuvchi effekt yaratadi. Bu elementlar ustida g‘ishtlardan yasalgan maxsus handasaviy belbog‘lar minoraning me’moriy husnini yanada boyitadi

Jarqo‘rg‘on minorasi — Surxondaryo viloyati Jarqo‘rg‘on tumanidagi XII asrga tegishli muhim tarixiy yodgorlikdir. Minora 1108–1109-yillarda Xuroson me’morchilik maktabi uslubida mashhur usta Ali ibn Muhammad Saraxsiy tomonidan Sulton Sanjarning buyrug‘iga binoan qurilgan

Minoraning asosi 8 qirrali bo‘lib, uning ustuni mavj shaklidagi 16 qirrali qobirg‘alardan iborat. Minoraning ichki qismida aylanma zinapoya bor, bu zinapoyalar yuqoridagi muazzin turishi uchun mo‘ljallangan maydonchaga olib boradi. Qurilish vaqtida minoraning balandligi taxminan 43 metrga yetgan bo‘lsa-da, hozirgi kungacha uning 21,6 metri saqlanib qolgan. Minoraning asos diametri 5,4 metrni tashkil etadi.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

13 Nov, 16:02


#Қалб_гавҳари

Эркинлик – бу ўзингиз хоҳлаган нарсани қилиш эмас, балки ўзингиз хоҳламаган нарсани қилмаслик.

Жан-Жак Руссо

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

13 Nov, 14:32


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга амалий ташрифи якунига етди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Президентимиз ва рафиқасини Озарбайжон адлия вазири Фарид Аҳмедов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Программа рабочего визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Баку завершилась, глава нашего государства отбыл в Ташкент. В международном аэропорту имени Гейдара Алиева Президента нашей страны и его супругу проводили министр юстиции Азербайджана Фарид Ахмедов и другие официальные лица.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

13 Nov, 14:02


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2024 йилнинг 28 ноябрь куни соат 10.00 да “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик, ҳуқуқий, ижтимоий давлатнинг ишончли кафолати” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Конференция материаллари тўплами учун мақола ва тезислар 2024 йилнинг 1 декабрь кунига қадар [email protected] электрон почта манзили ёки @Dilmurod_Rakhimov телеграм манзили орқали электрон шаклда қабул қилинади.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube.

DBA

13 Nov, 12:16


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев COP29даги Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев ознакомился с Национальным павильоном Узбекистана на COP29.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

08 Nov, 17:39


ХОРИЖЛИК ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФИ ЯКУНЛАНДИ

Улар 4 кун мобайнида миллий тараққиётимизнинг бой тажрибасини ўргандилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ҳамда Жанубий Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, ўзаро келишувлар доирасида бир гуруҳ Жанубий Кореялик давлат хизматчилари миллий тараққиётимизнинг бой тажрибасини ўрганиш бўйича амалий мулоқотларда иштирок этиш мақсадида юртимизда бўлдилар.

Кореялик меҳмонларнинг юртимизга сафари сўнгги кунида Академиянинг проректори Алишер Умаров хорижлик меҳмонлардан юртимизга ташриф таассуротлари ҳақида сўради.

Меҳмонлар турли томондан сўз олиб, юртимиздаги катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар гувоҳи бўлганликларини таъкидладилар.

Қолаверса, ўзбек талабаларининг билим олишга, тил ўрганишга иштиёқи баландлигини алоҳида таъкидлаб, барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

08 Nov, 14:47


O'zbekiston Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi delegatsiyasi Germaniyada samarali uchrashuvlar o'tkazmoqda

Batafsil
Батафсил

Telegram Русский | English | Facebook | Twitter | YouTube

DBA

08 Nov, 14:30


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников"

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

08 Nov, 08:04


РАҲБАРНИНГ НУТҚИ — МУЛОҚОТ КОМПЕТЕНЦИЯСИНИНГ БОШ ОМИЛИ

📝"Ҳокимликка тайёрлаш мактаби" тингловчилари учун "Бошқарувнинг маънавий асослари" кафедраси томонидан мулоқот маданияти, нотиқлик маҳорати ва халқ билан мулоқот самарадорлигини ошириш учун тренинг машғулоти ўтказилди.

Ушбу ўқув дарслари, давлат хизматчисининг коммуникативлиги ва бошқарув маҳоратини ошишига, корпоратив маданиятни шаклланиш орқали ишда натижадорликка эришишга хизмат қилади.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

07 Nov, 16:08


Президент Шавкат Мирзиёев: сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танлаган йўлимиз тўғри бўлди

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

07 Nov, 15:02


⚡️КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Унда фаол иштирок этган Академия ходимлари муносиб тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 11-ноябрь “Касаба уюшмалари куни” деб эълон қилиниб, мана бир неча йилдирки ноябрь ойининг ўн биринчи санасида мазкур байрам кенг нишонланиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ректор А.Бекмуродовнинг қўллаб-қувватлови остида касаба уюшмалари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳада ишлар тўғри ва тизимли йўлга қўйилган. Зарур шароит ва имкониятлар яратилган дея таъкидланди тадбир аввалида.

Шундан сўнг турли спорт йўналишлари бўйича мусобақаларга старт берилди.

Муросасиз ўтган беллашувларда Академия аёл-қизлари ҳам муносиб қатнашди.
Шахмат, шашка, стол тенниси бўйича ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган ходимлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Республикамиз бўйлаб "Касаба уюшмалари куни" муносабати билан ўтказилаётган тадбир ва спорт мусобақалари ходимларнинг ишчанлик ва самарадорлигини ошишига, меҳнат муҳитини яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

02 Nov, 13:31


"Xalqaro munosabatlardagi hozirgi holat va O'zbekiston tashqi siyosatining dolzarb masalalari" mavzusidagi muloqot bo'lib o'tdi

Unda akademiya tinglovchilari, xususan "Hokimlikka tayyorlash maktabi" xalqaro ta'lim dasturi ishtirokchilari siyosiy fanlari doktori, professor Sayfiddin Jo'rayevning mavzu yuzasidagi ma'ruzasini tingladilar.

Ta'kidlandiki, yurtimizda xalqaro maydonda ro’y berayotgan o’zgarishlarga muvofiq holda tashqi siyosat strategiyasi ishlab chiqilgan bo'lib, muvaffaqiyat bilan amalga oshirilmoqda.

Tadbir so'nggida ishtirokchilar o'zlarini qiziqtirgan savollarga javob oldilar.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

02 Nov, 13:13


⚡️Давлат бошқаруви академияси таянч докторанти Навруз Бекмуродовнинг беш номдаги китоблари нашр этилди.

📗Ушбу китоблар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига ажратилган Давлат ижтимоий буюртмаси маблағи ҳисобидан чоп этилди.

Ҳар бири ўз йўли, тафаккури, ихтиролари, оламшумул ишлари ва ҳатто, тақдирлари билан дунёни ўзгартиришган машҳурларнинг ҳаётидан ҳикоя қилувчи мазкур асарлар болалар ва ўсмирларга мўлжалланган.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

02 Nov, 04:59


Akademiyaning “Ma’naviyat va ma’rifat” kafedrasi mudiri Mansur Yunusov boshchiligida "Hokimlikka tayyorlash maktabi" kursining tinglovchilari uchun — "Rivojlangan davlatlarda rahbarlarning boshqaruv mahorati va imiji" mavzusida o'quv-amaliy mashg'uloti bo'lib o'tdi.

Unda, filologiya fanlari doktori (DsC), professor, xalqaro jurnalist Beruniy Alimov ham ishtirok etib, o'zining uzoq yillik kasbiy faoliyatiga doir tajribalarini tinglovchilarga ulashdi. Dars qiziqarli tarzda o'tishi uchun ko'proq amaliy misollar bilan o'tildi. Tinglovchilar o'zlarini erkin his etib, sohaga doir savollari bilan faollik ko'rsatdi.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

01 Nov, 11:03


Юридик таълимни ривожлантиришга оид халқаро форумда Академия вакиллари иштирок этди

💥Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Давлат тузилиши ва бошқарувининг ҳуқуқий асослари кафедраси мудири Хушвақт Хайитов бошчилигидаги делегация Хитойнинг Шанхай шаҳрида Шанхай сиёсатшунослик ва ҳуқуқ университети Шанхай ҳамкорлик ташкилоти учун юридик кадрларни тайёрлаш ва ҳамкорлик халқаро маркази форумида иштирок этди.

🔰Форумда Хитой, Россия, Франция, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг юридик таълим ва давлат бошқаруви муассасаларидан ташриф буюрган 50 дан ортиқ вакиллар иштирок этди.

🪧Ушрашувлар давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти учун юридик кадрларни тайёрлаш ва ҳамкорлик халқаро маркази, Aл-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети ва О.Е. Кутафина номидаги Москва давлат юридик университети томонидан Академия билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифлари илгари сурилди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

01 Nov, 09:04


Навоий инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Масалан, Зарафшон шаҳри аҳолиси 2-3 йилда 100 мингдан ошади. Шу боис, Зарафшон ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириб, 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарурлиги қайд этилди.

Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшайди. Улар Тошкент шаҳрига келиш учун аввал автомобилда 250-300 километр йўл юриб, Навоий шаҳрига боради. Кейин эса, бу ердан поезд ёки самолётга ўтириб, пойтахтга боришга мажбур бўлаяпти.

Зарафшон шаҳридаги 80-йилларда қурилган аэропорт эса ҳозирда ишламаяпти. Ушбу аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритиш топширилди.

Масъуллар олдига ижтимоий инфратузилма ва коммуникация тармоқларини қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.


🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

01 Nov, 07:11


Сўнгги етти йилда Навоийда 8 миллиард долларлик 6,5 мингта лойиҳа ишга тушиб, 27 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди.

Вилоятдаги тадбиркорлар сони 3 карра кўпайди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган етти йилда 1 миллиард долларлик экспорт бўлди. Бу йил ҳам вилоятда 2,2 миллиард долларлик 577 та лойиҳа ишга тушиб, 10 мингта юқори даромадли иш ўрни пайдо бўлади.

Ўтган даврда Навоий иқтисодиёти тўққизинчи ўриндан учинчи ўринга чиқиб, 82 триллион сўмга етди. Бунақаси Навоий тарихида бўлмаган.

Шу билан бирга вилоят ҳокимлиги ҳозирги кўрсаткичларни бир неча карра ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, вилоятда каолин, фосфорит, гранит, мармар, кварц қумлари каби хомашё захиралари бўлган яна 100 та кон ва участкаларни тадбиркорларга таклиф қилиш мумкин.

Бу ишлар кўламини кенгайтириш учун геологияда янги тизим бўлади. Барча стратегик ресурсли конлар ҳалқаро баҳолашдан ўтади. Бунинг учун тажрибали халқаро компаниялар жалб қилинади.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

01 Nov, 06:31


Буюк бобомиз номи билан аталадиган Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг маънавий брендига айланиши зарурлиги таъкидланди.

Масалан, 2017 йил Андижон вилоятида “Бобур йили” деб эълон қилиниб, шу асосда кенг кўламли ишлар амалга оширилган эди. Президент мана шундай ижобий тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, янги – 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Бу йил доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоий бобомизга атаб янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

01 Nov, 06:18


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари аввало 27 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайлови борасидаги фикрларини айтди.

Қайд этилганидек, ушбу сайлов Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган туб ислоҳотлар самарасини ўзида яққол акс эттирди, демократик тараққиётимизни ёрқин ифодаси сифатида ҳаётимизда ўчмас из қолдирди.

Президентимиз кўп миллатли халқимизга сайловларда юксак сиёсий маданият ва фаоллик кўрсатиб, фуқаролик бурчини масъулият билан адо этгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, халқ вакили деган юксак мақомга эга бўлган барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклади.

Сайловлар натижасида юртимизда ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган янги вакиллик органлари тизими ҳам шакллангани таъкидланди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

25 Oct, 16:47


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йирик транспорт-логистика объектларини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

DBA

25 Oct, 15:48


⚠️ Эртага "Сукунат" куни

🔛 Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин:

🟢жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини;

🟢сайлов натижалари прогнозларини;

🟢ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш);

🟢шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш
ТАҚИҚЛАНАДИ.

⛔️Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

25 Oct, 13:37


МАЛАЙЯ УНИВЕРСИТЕТИ ВИЦЕ-КАНСЛЕРИ НУР АЗУАН АБУ УСМОН АКАДЕМИЯДА БЎЛИБ, ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН МУЗОКАРАЛАРДА ИШТИРОК ЭТДИ

2024 йилги QS халқаро рейтингига кўра Малайя университети нуфузли дунё олий таълим муассасалари орасида 65-ўринни эгаллаган

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, “Эл-юрт” умиди жамғармаси ижрочи директори Адхам Бекмуродов бошчилигидаги масъуллар Малайзиянинг Малай университети (Universiti Malaya) вице-канцлери (проректор) Нур Азуан Абу Усмон билан учрашув ўтказдилар.

Маълумот учун: Малайя университети 1962 йилда ташкил этилган бўлиб, Малайзиядаги энг қадимги ва энг нуфузли университет ҳисоблади. Ушбу давлат тадқиқот университети Малайзиянинг 5 та тадқиқот университети элита гуруҳига киради. Университетда 17,6 минг нафар, шулардан 2 810 нафар хорижлик, 11 минг 500 нафар бакалавр, 5477 нафар магистр талабалари таҳсил олади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг жорий йил май ойидаги юртимизга ташрифи давомида бўлган учрашуви икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очди ҳамда ўзаро манфаатли муносабатлар ривожланишини янги даражага олиб чиқди. Айниқса, таълим ва кадрлар тайёрлаш борасида икки давлат вакиллари учун кенг имкониятлар яратилди” – дея, таъкидлади Академия ректори Адхам Бекмуродов учрашув аввалида.

Учрашувда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари учун қабул хатлари, виза, суғурта олиш жараёнларида кўмаклашиш, контракт суммаларидан чегирмалар ажратиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда бошқарув кадрларини тайёрлашда махсус-ўқув ва малака ошириш курсларини ташкил этиш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Шундан сўнг, хорижлик меҳмон Академиямиз моддий-техник базаси ҳамда тингловчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

25 Oct, 08:49


Бугун юртимизда Ички ишлар органлари ходимлари куни нишонланмоқда

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тизим ходимлари ва фахрийларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Табрикда уларнинг халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги катта хизматлари миннатдорлик билан эътироф этилган.

Давлатимиз раҳбарининг қутловида ички ишлар тизимидаги ўзгаришларнинг амалий натижасини халқимиз ўз кундалик ҳаётида доимо сезиши, ҳис этиши шартлиги таъкидланиб, тизим ходимларига эзгу тилаклар билдирилган.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

25 Oct, 07:39


Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

25 Oct, 05:41


25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни

⚡️Сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаш улар учун муқаддас бурчдир. Улар - қаҳрамонлар, улар - Ички ишлар ходимлари!

👨‍✈️Байрамингиз муборак бўлсин, тинчлик посбонлари!

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

24 Oct, 11:41


Бугун давлатимиз раҳбари "Брикс плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлади

Бу қандай ташкилот?


📆 BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африканинг инглизча қисқартмаси) 2006 йил июнь ойида Петербург иқтисодий форуми доирасида иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

Аъзо давлатлар

Дастлаб ташкилотга беш давлат аъзо бўлган бўлса, 2024 йилнинг январида уларнинг сони яна тўрттага кўпайди. Шундан кейин ташкилот BRICS+ дея юритила бошланди. Айни дамдаги аъзолар: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Эрон, Миср, Эфиопия, БАА.

Тадбирга МДҲ, ЕОИИ, ШҲТ ва АСЕАН каби бирлашмаларга аъзо бўлган 36 нафарга яқин давлат раҳбарлари ва сиёсатчилар таклиф этилган.

🇺🇿BRICS ва Ўзбекистон

Ўзбекистон BRICS га расман аъзо эмас. Аммо ташкилотнинг лойиҳаларида фаол иштирок этиб келади.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

24 Oct, 09:34


Президент Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев принимает участие в пленарном заседании саммита в формате "БРИКС плюс"

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

23 Oct, 16:26


КОРЕЯ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ИНСТИТУТИ (KIPA) ДЕЛЕГАЦИЯСИ АКАДЕМИЯГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Хорижлик меҳмонлар билан қатор йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди

Хусусан, Академия ректори Адхам Бекмуродов Жанубий Корея давлати сунъий интеллект технологиялари ҳамда давлат хизматчилари фаолиятида мазкур янгиликдан кенг фойдаланиш бўйича илғор эканлигини, Академияда ташкил қилинаётган "Сунъий интеллект технологиялари маркази"ни ҳар томонлама кучайтиришда ўзаро ҳамкорлик қилиш масаласини илгари сурди.

Корея давлат бошқаруви институти (KIPA) вакили Досук Ли ўзаро ҳамкорлик ҳамда ўзаро мулоқот ва дўстона қабулдан миннатдор эканлигини билдирди.

Давлат бошқаруви академияси билан Ҳукумат фаолиятини баҳолаш (Government performance evaluation) йўналишида давлат хизматчилари учун Корея Республикасида ўқув-амалий стажировка ўташни ташкил қилишга Корея томонининг тайёр эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам бажарилиши кўзда тутилаётган режалар муҳокамасига ўтилди.

Учрашув сўнггида Академия ҳамда Корея давлат бошқаруви институти (KIPA) ҳамкорлиги маҳсули — "Давлат бошқаруви ходимларининг замонавий компетенцияларини ривожлантириш: Ўзбекистон ва Жанубий Корея истиқболлари" мавзусидаги илмий-услубий-қўлланмаси каби адабиётларни кўпайтириш, мазкур йўналишда ҳам ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олинди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

23 Oct, 15:03


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозондаги БРИКС саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев на полях саммита БРИКС в городе Казани провел встречу с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

23 Oct, 14:33


БРИКС саммити доирасида Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг учрашуви бўлиб ўтди

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

23 Oct, 12:31


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Казань. В аэропорту главу нашего государства встретили Раис Республики Татарстан Рустам Минниханов и другие официальные лица.

https://t.me/dbacademy

DBA

23 Oct, 09:47


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вылетел с рабочим визитом в город Казань для участия в мероприятиях саммита стран БРИКС.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube

DBA

23 Oct, 05:10


DAVLAT STIPENDIYASIGA MUNOSIBLIK BAHOLANDI

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston iqtidorli yoshlarini taqdirlash va moddiy ragʻbatlantirish toʻgʻrisida”gi 226-son qarorining 1-ilovasi bilan tasdiqlangan “Tayanch doktoranturada tahsil olayotgan doktorantlar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyalari va ularni tayinlash tartibi toʻgʻrisida nizom”ga muvofiq, tayanch doktorantlar uchun belgilangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasiga Davlat boshqaruvi akademiyasidagi talabgor nomzodlarning hujjatlari o'rganib chiqildi va talabgorlarning erishgan natijalarini o'rganish asosida qayd etilgan davlat stipendiyasiga munosib ekanligi baholandi.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube