⚡️⚡️ Ватандошлар диққатига!
Ўзбекистоннинг Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти корхонада йирик инвестицион лойиҳалар сифатини
янада ошириш учун АҚШнинг кон-металлургия
саноати ва оғир саноатнинг қуйидаги йўналишларида фаолият юритаётган ва
таълим олаётган (бакалавр, магистратура, докторантура) ватандошлар билан
алоқа ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
- суньий интеллект;
- кончилик иши;
- геология;
- механика;
- янги материаллар технологияси (материалшунослик);
- ишлаб чиқаришни автоматлаштириш;
- IT мутахассислиги;
- энергетика;
- фойдали қазилмаларни бойитиш;
- рангли ва ноёб металлар металлургияси.
📝 📩 қизиқиш билдирганлар ўз ҳақидаги маълумотларни
[email protected] электрон манзилига юборишлари мумкин!