Султон Сулаймон вафотидан олдин Қуролли кучларининг бош қўмондонини чақириб, унга учта истаги бажарилишини буюрган экан:
1. Биринчи истаги - ўша даврдаги Усмонлилар сулоласининг энг яхши табиблари унинг тобутини кўтаришини васият қилган;
2. Иккинчи истаги - унинг тобути кўтарилиб борилаётган йўл бўйлаб олтин танга ва қимматбаҳо тошлар сочилиши;
3. Учинчи истаги - қўллари тобутидан чиқарилиб қўйиши ва ҳаммага кўриниб туришини сўраган.
Қуролли кучлар бош қўмондони Султоннинг бу истакларини изоҳлаб беришини сўраганида, у шундай жавоб беради:
Одамлар энг улуғ табиблар ҳам ўлим олдида ожиз эканликларини кўришлари учун, табиблар менинг тобутимни кўтаришсин.
Одамлар бу ҳаётда орттирган ҳамма бойлигимиз шу дунёда ҳаммамиздан қолиб кетишини кўриши учун, менинг барча олтинларимни тобутим бўйлаб сочинг.
Дунё подшоҳи бўлган Султон Сулаймон ҳам қўллари бўш ҳолда нариги дунёга йўл олганини одамлар кўриб, хулоса чиқариши учун, менинг қўлларимни чиқариб қўйинг.
Усмонлилар сулоласи. XVI аср.