Burchak | Rasmiy kanal (@burchak) Kanalının Son Gönderileri

Burchak | Rasmiy kanal Telegram Gönderileri

Burchak | Rasmiy kanal
@Burchak Расмий канал!

- Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар.

- Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @Burchakka_xabar
189,070 Abone
16,297 Fotoğraf
12,566 Video
Son Güncelleme 11.03.2025 07:44

Burchak | Rasmiy kanal tarafından Telegram'da paylaşılan en son içerikler

09 Mar, 07:14

1,581

Россияда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Самарқандлик муҳожир Хабаровскда дарахтдан йиқилиб, бўйин умуртқа поғонасини синдириб олган. Отаси Россияда шифокорлар унга қарамаётгани сабаб, Ўзбекистонга қайтиши ёрдам сўраган. Ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида у ортга қайтарилган.

TELEGRAM | INSTAGRAM

09 Mar, 04:04

4,287

Расман: Маиший чиқинди қарзи 5 кун ичида тўланмаса, қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Янги қонунга кўра, чиқинди хизмати учун қарздорлар SMS орқали огоҳлантирилади. Агар қарз 5 кун ичида тўланмаса, электр таъминоти чекланади.

Қарз тўланганидан сўнг чеклов автоматик тарзда бекор қилинади. Қонун 3 ойдан кейин кучга киради.

TELEGRAM | INSTAGRAM

09 Mar, 03:01

4,162

Ўзбекистон МДҲда аёл машинистлар ишлайдиган иккинчи давлатга айланади

Биринчи бўлиб бундай тажриба Россияда жорий этилган.

Ҳозирда 16 нафар ёш мутахассис Метрополитен тайёрлов марказида электропоезд бошқаришни ўрганмоқда.

TELEGRAM | INSTAGRAM

09 Mar, 02:04

4,437

Ота-онангизни қадрига етинг, улар ғанимат...

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 23:45

7,309

Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲

Яқинларга улашинг!

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 18:41

6,811

Кириб келаётган 9-март билан эркакларни табриклаймиз! 😁

Кимга юборишни биласиз
👇

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 17:42

6,469

#Ана_ҳолос
⚡️ “Малика”да 23 ёшли йигит 6 миллиард сўмлик фирибгарлик қилди.

Тошкент шаҳрида 2002 йилда туғилган йигит “Малика” савдо мажмуасидаги телефон дўконларининг 11 нафар сотувчисини 5,8 миллиард сўмга фирибгарлик йўли билан чув туширди. У 300 дан ортиқ iPhone ва Samsung телефонларини муддатли тўлов асосида олиб, бошқа мижозларга сотиб юборган ва тушган пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Суд уни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди бўйича айбли деб топиб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Шунингдек, жабрланганларга етказилган 5,8 миллиард сўм миқдоридаги зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарилди.👇

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 17:02

6,264

❗️Реклама қонунчилигини бузган “Tenge bank”, “Agrobank”, “Ipoteka xizmati group” жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борди. Жумладан, ўтказилган мониторинглар давомида “Реклама тўғрисида“ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан “Tenge bank” АТB, “Agrobank” АТB, “Ipoteka xizmati group” MChJ, “Tasfinanse mikromoliya tashkiloti” MChJ ХКга нисбатан Кўмита Махсус комиссияси томонидан ишлар қўзғатилди.

Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 16:16

6,305

Чусовитина олтин медал соҳибаси!

Оксана Чусовитина Бокуда бўлиб ўтаётган жаҳон кубогида таяниб салто отиш баҳсларида олтин медални қўлга киритди.

Оксана шу йил 50 ёшга тўлади. ОФАРИН!

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 15:18

6,223

Тошкентда уй-жой нархи тушмоқда

Бу бўйича таҳлил натижалари эълон қилинди.

TELEGRAM | INSTAGRAM