Neueste Beiträge von Burchak | Rasmiy kanal (@burchak) auf Telegram

Burchak | Rasmiy kanal Telegram-Beiträge

Burchak | Rasmiy kanal
@Burchak Расмий канал!

- Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар.

- Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @Burchakka_xabar
189,070 Abonnenten
16,297 Fotos
12,566 Videos
Zuletzt aktualisiert 11.03.2025 07:44

Der neueste Inhalt, der von Burchak | Rasmiy kanal auf Telegram geteilt wurde.

08 Mar, 14:45

6,165

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева қизи ва неваралари билан.

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 13:49

6,476

Сени ардоқламай бўлмайди, Aёл.

— Меҳрибон она, садоқатли ёр, фидойи фарзанд ва мўътабар устоз. Улар ҳаётимизга илиқлик, гўзаллик ва маъно бахш этади. Aёл бор жойда тинчлик, барака ва муҳаббат ҳукмрон бўлади.

Борингизга минг шукр, азиз аёллар!👇

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 13:23

6,356

Бош вазир хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланди

5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилганди.

7 март куни Бош вазир раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида эса барча раҳбарларга ушбу топшириқ ижросини сўзсиз бажариш юклатилган.

Дарвоқе, давлат раҳбарининг мазкур топшириғидан сўнг, шу кундан бошлаб Бош вазир Абдулла Арипов хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланишга ўтгани айтилмоқда.

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 12:51

6,152

АҚШ пул бозори фонди активлари 7 триллион доллардан ошди

Президент Дональд Трамп сиёсати туфайли юзага келган ноаниқлик фонида АҚШ пул бозори фонди активлари 7 триллион доллардан ошди, деб ёзади Financial Times Investment Company Institute (ICI) маълумотларига таяниб.

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 12:18

6,592

Алишер Усмонов АҚШ билан “илиқлашув”дан сўнг 3,19 миллиард долларга бойиди

Россиялик миллиардерлар АҚШ Доналд Трамп ҳокимиятга қайтганидан ва Москва ҳамда Вашингтон ўртасидаги муносабатлар “илиқлашганидан” сўнг 16,5 миллиард долларга бойиган.

Бошқаларга қараганда кўпроқ даромадни миллиардер Алишер Усмонов кўрган. Унинг бойлиги йил бошидан буён 3,19 миллиард долларга ошиб, 16,4 миллиард долларга етган.

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 11:17

7,011

#Диққат #Расман

⚡️Чиқиндидан қарздорларнинг токка тўлов қилиши чекланади 

Қонуннинг 4-моддасида айтилишича, маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматидан қарздор бўлганлар электрга тўлов қилишда чеклов қўйилиши бўйича СМС орқали огоҳлантирилади.
Бунда уларга беш кун вақт берилади.

Қарздор ўз мажбуриятини бажаргач, чеклов автоматик тарзда бекор қилинади.

Бу ҳақдаги қонун имзоланди, энди у 3 ойдан кейин кучга киради.

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 10:49

6,628

🇹🇲🇪🇺 Туркманистон Европага газ етказиб бермоқчи

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 10:06

9,090

“Ташаббусли бюджет”да тарғибот босқичи бошланди

8–10 март кунлари “Ташаббусли бюджет” доирасида сараланган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилилади.

Бунда, ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги 2-мавсумдан бошлаб, овоз бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилган. Шу сабабли, тарғибот босқичи жорий этилди.

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 03:03

1,623

Ёзувни ўқий олган одамга 1 млн доллар

TELEGRAM | INSTAGRAM

08 Mar, 02:20

2,404

Опажоним, 8-март байрамингиз муборак бўлсин!

Меҳрибоним, бахтимизга соғ бўлинг. Сизни яхши кўраман.

TELEGRAM | INSTAGRAM