Bo'stonliq PRESS @bostonliqpress Channel on Telegram

Bo'stonliq PRESS

@bostonliqpress


Бўстонлиқ тумани янгилик ва хабарлари. Канал 0004125968-сонли реклама ва ижтимоий тармоқ хуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Bo'stonliq PRESS (Uzbek)

Bo'stonliq PRESS kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda Bo'ston tumani yangiliklari va xabarlarini topishingiz mumkin. Eng dolzarb mavzular barchasi bizning kanalda! Agar siz ham muhimi va eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, shuningdek obuna bo'ling. Bo'stonliqPRESS kanali 0004125968-sonli reklama va ijtimoiy tarmoq huquqi to'g'risida guvohnoma asosida faoliyat yuritadi. Kanaldagi yangiliklardan foydalanishning oldindagi yo'li bu kanalga obuna bo'lishdir. Agar savollaringiz yoki takliflaringiz bo'lsa, bizga quyidagi manzil orqali murojaat qilishingiz mumkin: @ZD0022

Bo'stonliq PRESS

10 Jan, 09:07


Агар хорижда ишлаш истагингиз бўлса, мана сизга имконият. Oмадингизни синаб кўринг👆

Bo'stonliq PRESS

10 Jan, 09:04


🇬🇧Bugun Toshkent vaqti bilan soat 15:00 da Angliyaga mavsumiy ishlarga ro‘yxatdan o‘tish ochiladi.

Videoda ushbu jarayonda nimalarga e’tibor qilish kerakligi ko‘rsatilgan.

🌐@uzmigration
🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali

Bo'stonliq PRESS

10 Jan, 07:47


#Final

Испания супер кубоги 🏆 Финал

"Real Madrid" ⚡️ "Barcelona"

🗓 12/13-январ | ⏰️ 00:00

Еl Classico ни қаерда кўрамиз жигарлар?

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

10 Jan, 06:30


#Реклама

🌈КАRUSEL KIDS🌈

1 ёшдан 6 ёшгача болаларни хусусий боғчага қабул қиламиз🤩

Вақти 7:30 дан 19:00 гача
4 махал овқатланиш
Логопед
Почемучка
Инглиз тили
Рус тили
Хафтада бир марта малакали шифокор педиатр кўриги
Ота-оналарнинг онлайн камера орқали назорати
”Коrzinka” дан кунлик харид, тоза ва сифатли махсулотлар


Манзил: Хўжакент📍

Эски нарх: 1.200.000 сўм
Янги нарх: 800.000 сўм

+998-94-444-24-29
+998-90-044-12-95

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

09 Jan, 16:35


#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР #ИИБ

❗️“Оққўрғонда сув бўйига ҳайвон суяклари ташлаб кетилмоқда” изоҳи билан тарқалган хабарлар юзасидан

❗️Мазкур ҳолат бир неча кун аввал кузатувга олиниб Оҳангарон туманида ИИББ Карантин тадбирларини ташкил этиш бўлинмаси ва ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан фош этилган.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

09 Jan, 12:39


#Дахшат

❗️Бу Америка тарихидаги энг катта ва фожиали ёнғин. Икки кундан бери давом этаётган ёнғин Лос Анжелес штатини қамраб олмоқда ва хали тўхтагани йўқ.

• 1200 гектар ўрмон ва ахолининг минглаб турар жойлари ёниб кулга айланган.
• Лакшери уйлар ва энг қиммат виллалар хам батамом ёниб бўлган.
• Шамол ёнғинни тобора тезлаштирмоқда.
• Осмон эса тўқ қизил тусга кирган. Инсоният табиатнинг бу ходисаси олдида ожиз қолмоқда.

2025 бошланиши.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

08 Jan, 05:56


‼️ Бўстонлиқ туманида ҳайдовчилик гувоҳномасиз автомобиль бошқарган ҳамда автомобилга “сирена” мосламасини ўрнатиб олган ҳайдовчига чора кўрилди.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

08 Jan, 05:50


Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Энди радардан келган штрафни битта телефон орқали ўчиртирса бўлади" сарлавҳали хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлими диспетчерлик хизматининг 71 294 29 82 телефон рақами фуқароларга ишламаётган светофорлар, ўчиб кетган (нотўғри чизилган) йўл чизиқлари, тўсилиб қолган (нотўғри ўрнатилган) йўл белгилари сингари йўлдаги камчиликларга дуч келган тақдирда мурожаат қилишлари учун жорий этилган.

Ижтимоий тармоқлардаги журналист ва блогерлар шунингдек, телеграм канал админларидан асослантирилмаган ёлғон хабарлар билан тармоқ фойдаланувчиларини чалғитмасликларини сўраймиз.

@YHXX_UZ

Bo'stonliq PRESS

08 Jan, 05:50


Энди радардан келган штрафни битта телефон орқали ўчиртирса бўлади.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

08 Jan, 05:22


⚡️Ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan "kichik yoshdagi qiz onasi tomonidan kaltaklanishi" to’g‘risidagi xabar yuzasidan

❗️Bolaga nisbatan mazkur zo‘ravonlik holati Bolalar ombudsmani tomonidan o‘rganilmoqda.

Bolalar ombudsmani so‘roviga ko‘ra, Ichki ishlar organlari tomonidan aniqlanishicha, joriy yilning 23-dekabr kuni Toshkent viloyati Bo‘stonliq tuman tibbiyot birlashmasiga voyaga yetmagan Y.M. (2020-yilda tug‘ilgan qiz) tanasidagi turli jarohatlar bilan qabul qilingan.

🔎 Holat yuzasidan o‘tkazilgan tergovga qadar tekshiruv natijasida E.Y (1977-yilda tug‘ilgan ayol) 4 yoshli qizini qattiq kaltaklab, tan jaroxati yetkazganligi aniqlandi.
Xususan, tibbiyot xulosasiga ko‘ra, bolada bosh miya yopiq jaroxati, bosh miya lat yeyishi og‘ir darajasi va bosh sohasidagi boshqa og’ir jarohatlar qayd etilgan.

🚨Bugun, 2024-yil 27-dekabr kuni holat yuzasidan Toshkent viloyati Chirchiq shahar IIB tomonidan E.Y ga nisbatan JKning 126-1-moddasi 7-qismi “b” bandi (Oilaviy maishiy zo’ravonlik) bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atildi.

🎤Ma’lumot uchun: endilikda JKning 126-1-moddasi (oilaviy maishiy zo’ravonlik) jinoyati bo’yicha jabrlanuvchilar doirasiga bolalar ham kiradi.

🔴 Hozirda dastlabki tergov harakatlari olib borilmoqda.
Holat yuzasidan qo‘shimcha ma’lumot beriladi.

Telegram|Facebook|Instagram

Bo'stonliq PRESS

07 Jan, 19:55


Бугун 8 январь — Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни

Шу муносабат билан Бўстонлиқ туман Прокуратурасининг барча ходимларини ушбу байрам билан самимий муборакбод этамиз.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

07 Jan, 19:55


❗️Бугун 8 январь — Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни

Прокуратура органлари ходимларини касб байрамлари муносабати билан муборакбод этамиз ва халқимизнинг
ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

07 Jan, 05:34


❗️Эрталаб чарчаб уйғонишнинг сабаблари!

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Jan, 10:23


‼️Хитойда тарқалган вирус Ўзбекистонга аллақачон кириб келган

Бу вирус Ўзбекистонга қачон кириб келган?
Вирус қандай аломатларга эга?

Ушбу мавзу юзасидан ССВ мутахассиси махсус интервью берди.

❗️Ўзбекистонда ҳар 1000 та касалга чалинган одамнинг 12 таси янги вирусга чалинибди, яъни 1.2 фоиз.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Jan, 07:14


❗️Бу Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги бераётган маълумот. Вирус! Вирус! деб бақираётган айрим давлатларда бу хозир оммавий вахимага айланиб бўлган. Аслида бу касаллик бизда бор. Балки касал бўлиб тузалиб хам кетгандирмиз.

Хуллас грипп, лекин сал бошқачароқ тури. Эх, нималарни кўрмади бу бош. Коронавирус хам бўлиб кўрдик. Бунисидан хам бўлгандирмиз фақат номини билмас эканмиз…

P.s Халқда нақл борку “Қирқ йил қирғин бўлса….” деган. Хуллас чалғимаймиз. Иш кўп ой боши кредит, свет, мошина арендаси.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Jan, 07:04


Вахима қилмаймиз! Вирус Ўзбекистонда хам хозирда бор, лекин бу вирус бизда азалдан бўлган экан.

Bo'stonliq PRESS

06 Jan, 07:02


#Тезкор #Диққат
⚡️😷Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ! – ССВ

ОАВда гўёки COVID-19 дан хавфлироқ бўлган “янги” инфекция ҳақида маълумотлар тарқатмоқда.

Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Рустам Икромов метапневмовирус 2001 йилда аниқланганини таъкидлади.

Ҳар йили, айниқса куз ва қишда, бутун дунёда ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилади. ОРВИ ва грипп каби даволанади.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

05 Jan, 19:08


#Фирибгарлар

❗️Кирада юрганлар огох бўлинг

Тошкентда фирибгар таксистни чув туширмоқчи бўлди.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

05 Jan, 08:09


❗️Табиблар айтишади: "Кимки, ошқозонида балиқ ва тухумни жамлаб олса (яъни, қўшиб еса), сўнгра фалаж бўлиб қолса ёки юз фалажи бўлса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ҳаммомга тўқ қоринга кирса (чўмилса) сўнгра фалажликка йўлиқса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ошқозонида сут ва балиқни жамласа (яъни, бирга еса) сўнгра пес (подагра) ёки мохов касалига йўлиқса, фақат ўзини айбласин".


👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

04 Jan, 15:44


#ИИБ

⚡️Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг сайёхлик манзилларида махаллий ва хорижий туристларнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

08 Dec, 05:19


🇺🇿 8 Декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Конститутциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

07 Dec, 08:36


#Диққат #Радар

⚡️Бўстонлиқ тумани Қоронқул МФЙ светофори, ундан ташқари трассалар ва ахоли яшаш пункларига радарлар ўрнатила бошлади.

Яқинларга юбориб огохлантириб қўямиз.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

07 Dec, 06:48


Бу Халимахоннинг мухлисларига сўнгги мурожати бўлган экан

Халимахон Ибрагимова бугун 45 ёшида оламдан кўз юмди

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 17:21


#Тезкор

⚡️Эртадан хаво -10 даражада совиб кетиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиши мумкин

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 17:18


❗️TEZKOR GIDROMETEOROLOGIK AXBOROT

Joriy yilning 8-11-dekabr kunlari O‘zbekiston hududiga sovuq 
havo massalari kirib kelishi kutilmoqda.

🔹Havo harorati kechalari 5-10 daraja sovuqqacha, kunduz kunlari 0-5 daraja sovuqqacha, shimolda kechalari 8-13 daraja sovuqqacha, kunduz kunlari 2-7 daraja sovuqqacha pasayadi. 8-dekabrda respublika bo‘yicha ba’zi joylarda qor yog‘adi.

🔹8-dekabrda respublikaning ayrim joylarida shamol tezligi 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 14:07


⚡️Бўстонлиқдаги “UzGasOil” АЁҚШ номи “CARVON” га ўзгартирилибди.

UzGasOil нинг барча филиал номлари ўзгарган бўлиши мумкин. Нима бўлганда хам хайдовчилар учун қишнинг совуқ кунларида хам ёқилғи узлуксиз таъминланса яхши бўлар эди.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 11:13


Давлатимиз раҳбари Бўстонлиқ туманида "Ugam River" туризм мажмуасининг қурилиши билан танишди

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 09:44


❗️Бўстонлиқ тумани аксарият худудларда газ босими пастлаб кетган. Айрим худудларда эса умуман ўчиб қолган.

Худудгаз Бўстонлиқ филиали рахбарияти хабарига кўра, газ босими марказий магистралдан пастлаган ва тез орада кўтарилиши бўйича ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 09:06


Президент Бўстонлиқ туманида қурилаётган "Чорвоқ дарвозаси" туризм мажмуасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 08:50


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, бунёдкорлик ишлари билан танишди.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 08:36


Тошкент ва Хўжакент янги, янада қулай ва замонавий темир йўл тизими билан ўзаро боғланади

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 06:29


❗️Президент Хожикентга (Чорвоққа) жўнаб кетмоқда

Бугун, 6-декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюради.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Dec, 06:16


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

05 Dec, 15:39


#ДИҚҚАТ #ОГОҲЛИК

‼️ Россияда ноқонуний мигрантларга урушда қатнашиш учун Россия паспорти ваъда қилинмоқда.

Видео қачон ва қаерда олингани номаълум. Бироқ, депортация билан таҳдид қилинганига қарамасдан, мигрантларнинг бирортаси урушга боришга рози бўлмаган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

05 Dec, 05:31


#Мурожат

Барражда нима гап?

❗️”Одамлар йўл четларини ўзлари хохлаганча ўзларига мослаштириб оляпти. Юришга йўл қолмаяпти, раис бувамизнинг эса бу холат билан иши йўқ, депутатга хам мурожат қилганмиз натижа бўлмади” дейилмоқда мурожаатда.

Масъуллардан ёрдам кутиб қоламиз. Кимдир ўрганиб беради ва у ерда нима бўлаётганини текшириб кўради деган умиддамиз. Кадастри бўлса керак қандайдир қурилмалар бўлса.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

04 Dec, 14:08


Шу видео эсингиздами?

Президентимиз Наманганга ташрифи чоғида, тўсатдан ортга қайтаётган кортеж йўлдан бурилиб “Бунёдкор” кўчасига кириб борган.

Бизга хам келиб қолсалар, тўсатдан туғруқхона кўчасига кириб қолмасмикинлар деб ўйлаб қоламанда.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

04 Dec, 14:03


#Тор_кўча

⚡️Шу йўллар туманимизнинг туғруқхона “роддом” га олиб борувчи кўчаси. Қачон қарама тирбандлик. Кимдир тез келади. Машиналар сиқилиб қолган. Йўл тор ва таъмирталаб. Автобуслар йўлингизга туриб қолса, хам жуда ноқулай. Тез ёрдам хомиладорларни олиб келади уларга икки баравар қийин.
Шу йўлларни озгина кенгайтириб тартибга солиб қўилса, нур устига аъло нур бўларди.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

02 Dec, 15:24


#anons

‼️“Toshkent — Xojikent — Toshkent” yo‘nalishida yangi tezyurar elektropoyezd qo‘yiladi

Hurmatli yo‘lovchilar, joriy yilning 3-dekabr sanasidan boshlab shahar atrofida yangi keltirilgan tezyurar shaharlararo elektropoyezdi oʻz qatnovlarini boshlayotganligi to‘g‘risida ma’lum qilamiz!

Tez, qulay hamda zamonaviy jihozlarga ega boʻlgan tezyurar elektropoyezdi yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatishga tayyor!

Tezyurar elektropoyezdlar quyidagi jadval asosida harakatlanadi:
7201-sonli "Toshkent - Xojikent"
Toshkent 06:18 — Xojikent 07:42

7202-sonli "Xojikent - Toshkent"
Xojikent 08:02 — Toshkent 09:17

7203-sonli "Toshkent - Xojikent"
Toshkent 12:53 — Xojikent 14:03
7204-sonli "Xojikent - Toshkent"
Xojikent 14:33 — Toshkent 15:48

7205-sonli "Toshkent - Xojikent"
Toshkent 18:10 — Xojikent 19:20

7206-sonli "Xojikent - Toshkent"
Xojikent 19:45 — Toshkent 21:03

Toshkent bo‘linmasining yagona hudud chipta narxi:
Umumiy: 20 000 so‘m
Bolalar uchun: 11 500 so‘m etib belgilandi.

❗️ Ma’lumot oʻrnida aytib oʻtamiz, odatdagi jadval asosida qatnab kelayotgan elektropoyezdlarning qatnov vaqtlari oʻz oʻrnida qoladi va jadval asosida qatnovlarini davom ettiradi.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ matbuot xizmati

Bo'stonliq PRESS

02 Dec, 13:44


#Диққат

‼️❄️🥶 Ўзбекистонда яна аномал совуқ бўлиши мумкин

Декабр ойининг ўзида харорат -10° даражагача тушиб кетади.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

02 Dec, 05:18


#Халқ_кутиб_туради

❗️Шахсан Президентимизнинг ўзлари мажлисбозликка қарши бир пайтда, Бўстонлиқ Туман Электр Тармоқлари ходимлари ичкарида хотиржам йиғилиш ўтказмоқда. Ташқарида эса шунча одам ишга боролмай сарсон.

Энг қизиғи, иш вақти 8:00 дан, йиғилиш эса 10:00 да тугади. Кейин хамма ёппасига кўчага “перекур” га. Озгина вақтдан кейин обед. Кейин хамма худудга кетади.

Халқ эса кўчада кутиб тураверади…
Эътиборингиз учун рахмат

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

01 Dec, 14:20


Қизиқ, ЙПХ ходими машинага жуда яқин масофада туриб, яна қоп қоронғи жойда қандай қилиб хужжат текшираётган экан-а??? 🤔

Хаа, бу касб хам машаққатли экан.

Bo'stonliq PRESS

01 Dec, 14:05


#Рейд

❗️Айтишларича, Бўстонлиқ туманига рейд тадбирига ташриф буюрган Тошкент вилояти ЙПХ ходимларининг айримлари тунгги вақтларда хаттоки қўлларидаги маёқча (жезл) ни ёқмай хам хизмат олиб боришаётган экан. Махсус автомашина-ку умуман йўқ.

Бу қонунда рухсат этилгандир балки, лекин тунгги вақтларда йўлда келаётган хайдовчилар уларнинг рўпарасида ЙПХ инспектори борлигини хеч бўлмаса хавфсизлик нуқтаи назаридан узоқдан кўрса яхши бўларди.

(Холат Чорвоқда бўлганлиги айтилмоқда)

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

30 Nov, 16:25


#Тезкор

❗️Тошкентда ИИБ ходимлари 1 кг яқин наркотик моддасини ушлаб қолишди.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

30 Nov, 10:43


Бўстонлиқ тумани

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

29 Nov, 15:16


Айтганча, Чорвоқдаги шифохона халиям очилмаганлиги айтилмоқда. “Марафет” ишлари тугамапти хали. Ха майли яна озгина кутамиз. У жойда хам болалар шифокори бўлса, махаллий ахоли учун анча қулай ва яхши бўларди. Болаларни кечалари туман марказига олиб боришмасди.

Ўйлаймизки, бу ишларга бошидан жонбозлик кўрсатиб ташкил қилган ва бу касалхонани хам очилишига сабабчи бўлаётган, Бўстонлиқ туман Тиббиёт Бирлашмаси бош шифокори Р. Унаров бу ишларни хам охирига етказадилар ва яна бир ажойиб тиббиёт муассасаси халқимиз фойдаланиши учун тез кунларда топширилади.

Bo'stonliq PRESS

29 Nov, 15:09


Бўстонлиқ туман Тиббиёт бирлашмаси 1-қават 1-хона. Бу хонага расмдаги одамлар навбат кутмоқда. Бу хона (педиатр) болалар шифокори хонаси.

Ота-оналар қўлида чақалоқлар ва 1-2-3 ёшгача бўлган болалар. Ташхис хаммада бир хил иситма 38-40 ундан ташқари йўтал ва томоқ оғриқ. Навбатчи шифокор битта касал эса жуда кўп.

Уни устига педиатр хонаси ёнида “SHOKGA QARSHI PALATA” бор . У ерга шошилинч холатда беморлар келяпти. Йўлак тирбанд. Одам кўп. Оғир касал бўлганлиги сабабли тез ёрдам шифокорлари “каталка” да тез беморни олиб киришяпти ва баланд овозда “четга ўтинглар!!” дея ота оналар турган жойдан экстремал тезликда ўтиб кетишяпти.

P.s Грипп мавсуми бўлганлиги сабабли шифохонада одам кўп. Ота-оналар аввало ўзларининг, қолаверса шифокор ва болаларнинг саломатлиги учун шифокор кўригига болани олиб кирганларида тиббий ниқоб тақиб кирсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Шифокорларнинг хам оиласи ва болалари бор. Улар хам соғ бўлишлари керак. Улар хам имкон қадар харакат қилишмоқда.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

29 Nov, 07:16


#Boʻstonliq_tumani

Boʻstonliq tumani aholisi diqqatiga❗️

🔴Tumanda 2024-2025-yillarda kuz-qish mavsumini betalafot o‘tkazish maqsadida 7/24 soat ish rejimida uzluksiz kun-u tun faoliyat yurituvchi navbatchilik “TUMAN SHTABI” tashkil etilgan.

Shtabning asosiy vazifasi – aholidan kelib tushadigan murojaatlarni tezkor (operativ) ravishda bartaraf etish choralarini belgilash va amalga oshirishdan iborat.

📞 Murojaat uchun telefonlar:

🏢 Boʻstonliq tumani markaziy shtabi;
☎️ (70-74)20-050 (24 soat)
Shtab rahbari – Boʻstonliq tumani hokimining qurilish, toʻsiqlarsiz muhit yaratish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Akmaljon Rixsitillayev;
☎️ Tel: (98)116-47-44

🏫 Boʻstonliq tumani uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi Xasan Shermatov;
📱 Tel: (97)771-56-69
🏫 "Titan Maxima" boshqaruv servis kompaniyasi rahbari
📱 Tel: (97)137-25-25

🔥 Boʻstonliq tumani Gaz taʼminoti filiali boshligʻi Akmal Abdulxayev;
📱 Tel: (98)363-74-78, (97)616-07-01 (bosh muhandis)
☎️ Tel: 104, (70-74)21-770 (dispetcher)

⚡️ Boʻstonliq tumani elektr tarmoqlari korxonasi boshligʻi Qurbonali Sidiqov;
📱 Tel: (97)716-85-19, (99)855-38-58 (bosh muhandis)
☎️ Tel: (70-74)28-610, (70-74)21-921 (dispetcher)

🚰 Boʻstonliq tumani Suv taʼminoti boshligʻi Jalol Ermetov;
📱 Tel: (99)349-99-91, (94)930-17-71 (bosh muhandis)
☎️ Tel: (70-74)22-456 (dispetcher)

🏫 Boʻstonliq tumani maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻi Dilfuza Jamolxonova;
📱 Tel: (97)873-81-78
🏫 MMTB Maxsus-ta'mirlash ekspluatatsiya boʻlimi boshligʻi Axror Joʻrayev
📱Tel:(97)616-69-86
☎️ Tel: (70-74)22-834 (dispetcher)

🚑 Boʻstonliq tumani Tibbiyot birlashmasi boshligʻi Rustam Unarov;
📱 Tel: (99)997-28-61
☎️ Tel: 103, (99)300-09-75 (dispetcher)

🚒 Boʻstonliq tumani Ixtisoslashgan koʻp tarmoqli boshqarmasi boshligʻi Shukurulla Isaboyev;
📱 Tel: (98)115-39-38, (93)650-13-02
☎️ Tel: 101, 1050, (70)700-04-02 (dispetcher)

🚓 Boʻstonliq tumani IIB yoʻl harakati xavfsizligi boʻlimi boshligʻi Akbarjon Utegenov;
📱 Tel: (99)409-73-61
☎️ Tel: 102, (70-74)22-361.

Boʻstonliq tumani hokimligi Axborot xizmati

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

28 Nov, 07:54


#Тошкент_Хўжакент
#Тезюрар

⚡️Тез кунларда Тошкент-Хўжакент йўналиши бўйлаб қатнови режалаштирилган тезюрар поездининг навбатдаги синов жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Хозирда поезд қатнов йўлининг икки четига хавфсизлик тўсиқлари қўйилгунга қадар поезд тезлиги 120 км/с ни ташкил қилиши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, жами Хўжакент йўналишига тўртта янги тезюрар электропоездини қўйиш режалаштирилган, бу эса йўл вақтини 2 соат 15 дақиқадан 1 соатга қисқартириши билдирилган.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

26 Nov, 10:13


#Тезкор_тадбирлар

❗️Ёшларни жар ёқасига олиб бораётган синтетик оғу (таблетка ва психотроп) ларга қарши барчамиз бирдай курашайлик.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

26 Nov, 09:53


#долзарб_50кунлик

‼️ Тошкент вилояти ҳудудида ўтказилаётган "Долзарб 50 кунлик" махсус профилактик тадбири давомида 100 дан ортиқ автомобиллар жарима майдонига жойлаштирилган.

Рейдлар давомида асосан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан автомобиль бошқарган, транспорт воситасига сирена мосламасини ўрнатиб олган, руҳсатномасиз ойналарини қорайтирган, қарздорлиги мавжуд бўлган ҳайдовчиларга чора кўрилаётган экан. Огох бўламиз, рейд тадбирлари давом этмоқда.

Хайдовчи танишларга юбориб қўйинг.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

11 Nov, 10:05


⚡️Айтганча, эртага 12 ноябр куни Чорвоқдаги касалхона очилишида қўшимча янги бўлимлар очилиши хам бўлиб ўтар экан. Айтишларича жаррохлик бўлимлари хам бор эмиш. Бунга тайёргарлик қандай кетмоқда экан? Батафсил эртага биламиз.

Обуна бўлиб, бизни кузатишда давом этинг.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

11 Nov, 09:56


#Тиббиёт_Бирлашмаси

⚡️Бўстонлиқ туман Тиббиёт Бирлашмаси бугун нигохимизда. Бугун она ва бола саломатлигига қаратилган жиддий эътибор Бўстонлиқ Тиббиёт бирлашмасида айни дамда мужассам.

Кеча байрам бўлишига қарамай Рахбариятдан тортиб кичик хамшираларгача барча тиббиёт ходимлари бугун хар кунгидек ишда. Ширинсўз хамширалар ва малакали шифокорлар халқ хизматида. Тез ёрдам машиналари шай холатда. Кўчалар, хона ва йўлаклар тоза. Жаррохлик бўлими хамширалари тиббий ниқобларда гигеник талаблар тўлиқ бажарилган.

Йўлакларда кимнидир муолажаси учун елиб югуриб юрган хамшираларга кўзингиз тушади. Келди кетди кўп. Инсон саломатлиги ва соғлигига масъулияти бор шифокорларимиз хамиша бор бўлинг.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

11 Nov, 06:52


#Диққат

❗️1 декабрдан Республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилиши мумкин.

Бунда соҳада шаффофликни таъминлаш, ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

09 Nov, 19:00


#Бўстонлиқ

⚡️“Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни” Кадастр агентлигининг эътироф этиш режа жадвали бўйича Бўстонлиқ туманида 2024 йил учун Ғазалкент шахар худудида 5 та ва 2025 йил учун яна 19 та махалласида хатлов ишлари бўлиб ўтади. Қолган худудларда эса бу жараён режа асосида босқичма босқич амалга оширилади.

Хурматли фуқаролар барча жараён давлат миқёсида хамда босқичма босқич амалга оширилиши сабабли, худудингиз бўйича хатловлар кўрсатилган йилларда режа асосида бўлиб ўтади ва бунга хозирги кундаги айрим фуқароларнинг ўз уй-жойларидаги қўшимча ерлари хатловини муддатдан олдин ва шошма-шошарлик билан ўтказиб олишга бўлган харакатлари, кадастр агентлиги ходимлари ишини секинлаштиради ва улар томонидан режага киритилмаган худуд фуқароларига берилаётган рад жавоблари асосли хисобланади.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

09 Nov, 18:31


#Диққат #Радар

⚡️Ғазалкентдан Чорвоққа келишда Қоронқулдаги Havas олдида янги радар қўйилгани айтилмоқда. Ахоли яшаш худудларида тезликни оширманг, акс холда жарималар тўлашни бошлайсиз!

Видеони хайдовчи танишларга юбориб огохлантириб қўямиз.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

08 Nov, 06:48


DXX tomonidan yer maydonlarini noqonuniy sotish holatlari aniqlandi

@blogeruzofficial

Bo'stonliq PRESS

07 Nov, 05:11


#Рейд

❗️Чирчиқ шахрида ахоли ичимлик сувидан дебитор қарздорликни ундириш бўйича ўтказилаётган рейд тадбирларидан лавхалар.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

07 Nov, 04:33


#ТЕЗКОР

⚡️2024 йил 8 ноябр кунидан хатлов ишлари бошланади

Қонунга мувофиқ, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк объектларини аниқлаш мақсадида 2024-2025 йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-жадвали тасдиқланди.

Тасдиқланган режа-график Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилди.
Фуқаролар сайтга кириб ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олиши мумкин.👇

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Nov, 09:37


#диққат

❗️Энди сохта табиб ва
психологларнинг КЕТМОНИ учмайди
!

Президент ушбу фаолиятни тартибга солувчи қонунни имзолади

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Nov, 07:27


#Яхши_хабар
#Халқ_Таълими

❗️Кечаги мурожатдан сўнг, тегишли ташкилотлардан, хусусан Халқ Таълими вилоят бошқармасидан, Молия бошқармаларидан холат бўйича текширувлар келганлиги, қолаверса ўқитувчилар ойликлари бугун тушишни бошлаганлиги айтилмоқда. Мукофот пуллари ёки аванс ёки ноябр ойлигига қўшиб берилиши хам таъкидланган.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Nov, 07:27


#Халқ_Таълими
#Бўстонлиқ

❗️Мукофот пулларининг ўз вақтида пластик карталарга келиб тушмаганига сабаб қилиб 30 та мактаб 1 октябр “мукофот буйруқлар” ини сенябр ойлиги билан қўшиб тушириш учун тақдим қилгани, 20 та мактаб эса мукофот бўйруқларини кечиктириб берганлиги айтилмоқда. Бу пуллар аванс ёки ноябр иш хақига қўшиб тўлаб берилиши хамда текширувлар якунига кўра, ушбу холатда ўз ишида совуққонликка йўл қўйганларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилиши таъкидланган.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Nov, 07:03


#Boʻstonliq_tumani
#debitor

Toza ichimlik suvidan qarzdorligi bor xonadonlar suv ta’minotidan uzilishi mumkin


🚰Shu kunlarda “Toshkent suv ta’minoti” AJ Bo‘stonliq tumani filiali xodimlari tomonidan ichimlik suv va oqovaga ulanish hamda debitor qarzdorlikni elektron to‘lov tizimlari orqali amalga oshirish bo‘yicha reyd tadbirlari o‘tkazilmoqda.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Nov, 04:32


#Мехнат_инспекцияси

“Товоқсой сихатгохидаги холат юзасидан ўзим текширув ўтказганман. Апрел ойида бундай мурожат бўлган бу сир эмас, лекин жойида ўрганилган. Ходимларга тушунтириш ишлари берилган. Барча далолатномалар мавжуд. Сўнгги икки ойлик устама тўланмаган тўғри. Сабаби, олдин бу холат ижтимоий химояга таълуқли бўлмаган. Ташкилот тегишли қарор ва фармонларга асосан бир тизим тасарруфидан иккинчиси ўтканлиги сабабли, орада узилиш бўлган. Сентябр ойидан бошлаб устама хақлари хисобланиб, қолиб кетганлари ва кейингилари хам тўлаб берилмоқда” дея фикр билдирди Тошкент вилояти Мехнат инспекцияси ходими Аширматов Хумоюн Анварович

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

06 Nov, 04:14


#Муносабат

Бу ариза шу йилнинг апрель ойида тушганлиги ва Молия хамда Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан ўрганилиб, ходимлар орасида йиғилиш ўтказилган, тегишли тушунтиришлар берилган.

Хусусан, янги Ижтимоий химоя миллий агентлиги томонидан икки ойга, яьни апрел-май ойларида ходимларга берилаётган устама хаққи тўхтатилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 75-сонли фармони ишлаб чиқилиб, ходимларни устама хақлари тикланган. Хозирда барча ходимлар устама хаққини олиб келмоқда. Сайтга аноним куринишида ташланган ариза апрел ойларида ёзилган. Орадан 6 ой ўтганлиги ва бугунги кунда бу муаммо ўша вақтнинг ўзидаёқ бартараф этилганлигини маьлум қиламиз.

Йиғилиш расмларини илова қиламиз.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

05 Nov, 16:34


#Ана_халос

⚡️Агар бу гаплар рост бўлиб, эртага исботи билан очиқланса ва бу ташкилот ичида мутасаддилар томонидан қонун бузилиш холатига йўл қўйилган бўлса, туманнинг қайсидир ваколатли органи томонидан бу ташкилот устидан текширув ва суриштирув ишлари бошланади фикримизча.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

05 Nov, 15:37


#Товоқсой_сихатгохи

❗️Яна бир мурожат иш хақи бўйича. Товоқсой сихатгохи шифокор ва ишчи ходимлари улардан устама хақлари олиб ташланганлиги иш хақлари камайиб кетганлиги хамда уларни хақ хуқуқлари поймол бўлаётганлиги юзасидан мурожат қилишмоқда.

Бўстонлиқ тумани Мехнат биржасидан қайсидир ходим келганлиги айтилмоқда. Хўш хулоса қандай бўлган экан? Бу масалага ечим берилганми? Агар қандайдир бошқа сабаб ва фикр бўлса, бу бўйича сихатгох ишчи ходимларига йиғилиш қилиб тушунтирилганми?

Ташкилот бухгалтериясида нима гап экан?

Ўйлаймизки, бу масалада аслида нима бўлганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилади ва холатга қандайдир ечим берилса керак. Aгар бу вазиятда қандайдир ноқонуний хатти харакатлар ва қонун бузилиш холатлари мавжуд бўлса, ўйлаймизки вазиятга хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан хуқуқий бахо берилади албатта.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

05 Nov, 14:57


#Халқ_Таълими
#Бўстонлиқ

⚡️Ушбу мурожатда Бўстонлиқ тумани мактабларида ўқитувчиларнинг иш хақлари кечиктиралаётгани, хатто байрам пуллари хам хали тушмагани айтилмоқда. “Ойликдан ойликкача яшаймиз. Бизни масалада ким ёрдам бера олади?” дейди мурожатчи.

Бўстонлиқ туман Халқ Таълими мутасаддилари ушбу холатга қандай изох беришади?

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

05 Nov, 14:36


#Тезкор

ДХХ: Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди


Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

05 Nov, 13:59


ДХХ: Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.
Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

27 Oct, 08:23


#Президент

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев сайловда оила аъзолари билан бирга овоз берди ва фуқароларга юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик учун миннатдорчилик билдирди.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

27 Oct, 06:33


#Диққат

Президент хам сайловга ташриф буюриб ўз овозини берди

Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

27 Oct, 05:57


#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Бугун соат 8:00 дан бошлаб Бўстонлиқ тумани худудидаги 66 та сайлов участкаларида сайлов жараёнлари Давлат мадхияси садолари остида кўтаринки рухда бошланди.

Бўстонлиқ туман фуқаролари мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимиз тараққиёти ва унинг порлоқ келажаги учун сайловда фаол иштирок этмоқдалар.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

27 Oct, 05:47


#Жараён

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз бериш жараёни бошланди

Сайловда овоз бериш соат 08:00дан 20:00гача ўтказилади.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

26 Oct, 20:54


#Тезкор
⚡️⚡️⚡️Барселона ғалаба қозонди🇪🇸

Испания Ла Лигаси | 11-Тур

"Реал Мадрид" 0:4 "Барселона"

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

26 Oct, 12:57


#Эркаклар_куни

Бугун эркакларни безовта қилмайдиган кун. Чойхона, синфдош улфатлар ва El Clasico🤝⚽️

Хурматли хонадон бекалари бугун соат 00:00 дан бошлаб, уйингиз султонларини телефон қилиб безовта қилманг! Улар бугун мухим учрашувда. Уйга келолмай қолишса хам хавотир олманг, бугун дийдор. Улфат ва синфдошлар йиғилиб футбол томоша қиладиган кун!👏

Аёлларга юборамиз😉

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

26 Oct, 08:42


#ДИҚҚАТ

Бугун "Сукунат" куни


Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

❗️Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

26 Oct, 06:05


#MATCHDAY

🇪🇸 Ispaniya La Ligasi 🇪🇸| 11-Tur🔥
🇪🇸 "Real Madrid" ⚡️ "Barselona" 🇪🇸

🗓 Bugun | ⏰️ 00:00 🇺🇿 ZO’R TV

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

26 Oct, 06:01


🔥 LA LIGA

"REAL MADRID" vs "BARCELONA"

🔥BUGUN: 00:00 ZO’R TV DA

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

25 Oct, 09:28


#Сайлов_2024

Бўстонлиқ туман маҳалла ёшлари сайловга тайёр! Сиз тайёрмисиз?

Бефарқ бўлманг! Ўз келажагингизни ўзингиз танланг! Овоз беринг!

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

24 Oct, 19:09


#Байрам_муборак

25 октябр - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ходимлари куни

Ҳурматли Бўстонлиқ тумани Ички ишлар ходимлари!

Сизларни бугунги касб байрамингиз билан билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам соғлик ва оилавий бахт тилаймиз! Ватан тинчлиги ва Юрт осойишталиги йўлидаги хизматингизда хамиша муваффақиятлар тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ички ишлар тизимида ишлайдиган барча дўстларингизга бу табрикни юборинг

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

24 Oct, 17:25


#Субсидия

❗️Уйни таъмирлаш учун 120 млн сўм паст фоизли кредит бериладиган бўлди


«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

24 Oct, 10:04


#Сайлов

Ҳурматли сайловчилар!

Сизларни 27 октябр куни сайловда кутиб қоламиз.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

24 Oct, 07:19


❗️Фарғонада онлайн қиморни тарғиб қилган шахс қўлга олинди.

Инстаграмда хар хил бемаъни қилиқ ва гап сўзлар билан танилган бу шахс, эндиликда онлайн қимор лого си туширилган футболкалар кийиб видеороликлар олишни бошлаган эди.


👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

23 Oct, 13:25


SAYLOV-2024

🔹Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi deputati va mahalliy Kengashlar deputatlari sayloviga Siyosiy partiyalr tomonidan targ‘ibot-tashviqot ishlari davom ettirilmoqda.

🔹Xususan, “Qoramozor” mahalla fuqarolar yig‘inida:

O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi tuman kengashi raisi M.Mirabdullayev partiyadan nomzod Kulbayev Abdisalik Almenbetovich;

O‘zbekiston “Adolat” sotsial-demokratik partiyasi tuman kengashi raisi A.Saydaliyev partiyadan nomzod Norimov Zoyirjon Zokirjon o‘g‘li;

O‘zbekiston Xalq demokratik partiyasi tuman kengashi raisi O.Babayev partiyadan nomzod Rustemova Zaxra Djorabayevna;

O‘zbekiston “Milliy-tiklanish” demokratik partiyasi tuman kengashi raisi F.Axmedov partiyadan nomzod Yunusova Gulchehra Nortojiyevna;

O‘zbekiston Ekologik partiyasi tuman kengashi raisi E.Sarimsoqov partiyadan nomzod Nuriddinova Umida Sharipovnalarni saylovchilar bilan tanishtirdilar.

🔹Barcha nomzodlarning saylovoldi dasturlari tinglanib, saylovchilarning qiziqtirgan savolllariga javoblar berildi.

Bo'stonliq PRESS

19 Oct, 17:07


⚡️Тошкент вилоятининг 157 минг аҳолиси четда юрибди. Агар улар 1500-2000 доллар олса, нур устига нур, уларга кўмакчи-елкадош бўламиз.

Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки ана шунда адолатли тизим бўлади” деди учрашувда Президент

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

17 Oct, 12:03


#Сотилади

Русуми: Jentra
Йили: 2017
Ранги: Қора
Пробег: 148.000 км

Нархи: 10.500$ (Срочна)

Мошина Чорвоқда
Эгаси: 935684742

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

17 Oct, 05:02


#Расман 

Энди суюнчи пули сўраганлар жавобгарликка тортилади!

Агар туғруқхонада шифокорлар томонидан коррупция, таъмагирлик, порахўрлик, суюнчи пули олинишига дуч келсангиз "1003" қисқа рақамига ҳабар беришингиз сўралади.

Чақалоқ туғилса, айниқса "папаша" лар коридордан чиқиб бўлгунча, ёки чақалоқни олиб чиққани келганда турган бир нечта оқ халатли шифокор ва хамширалар чўнтакларига борингизни тиқиб кетишни тўхтатинг энди. Андишани тўхтатиш керак! Ўзимиз бунга йўл қўямиз ва шифокорларни хам коррупцияга аралаштирамиз.

👉
Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

17 Oct, 03:48


МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНАДИ

Bo'stonliq PRESS

16 Oct, 05:17


#Реклама

"ZOTA" кўмир орқали иситиш тизими, газ йўқ бино, хонадон ва иншоотлар учун айни муддаодир.

Ишончли, сифатли, тежамкор ва қулай.
Батафсил видеода кўринг👆

Мурожаат учун: 98 888 67 98
Мурожаат учун: 33 300 81 53

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

15 Oct, 14:14


⚡️РОССИЯ ШЕРЕМЕТЬЕВО АЭРОПОРТИДАГИ ҲОЛАТ ЭКАН...

Хар жойни қилмагин орзу, хар жойда бор тош тарозу. Россия да хозир осон пул ишлаб топишнинг умуман иложи йўқ. Мусофирдагиларга сабр берсин.

Она Юртимиз. Ватанимиз тинчлиги, оиламиз, ота-она ва фарзандларимиз ёнимизда соғ-саломатлиги, оила даврасида бир пиёла чой ичиб ширин сухбат қуриб ўтириш энг олий неъмат экан азизлар!

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

15 Oct, 14:01


#Касод_бизнес

ФУТБОЛГА ҚИММАТГА БИЛЕТ СОТАМИЗ ДЕГАНЛАР...


Ўзбекистон-БАА ўйинига мухлислар оқими камлиги сабабли, аксарият билетлар олиб сотарлар қўлларида қолиб кетганлиги айтилмоқда

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

15 Oct, 13:46


#ДХХ

Қадимий олтин,
халқ тилида “Николай” тангалари ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идораларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Олмазор туманида истиқомат қилувчи, 1966 й.т. А.Х. 100 дона олтин тангаларни Андижон шаҳрида яшовчи, 1963 й.т. Э.С.га 67 минг АҚШ долларига сотган вақтида, уларнинг иккаласи ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.

Асллик даражаси 900 ва 916 бўлган мазкур қадимий тангалар 1897-1911 йиллар оралиғида босиб чиқарилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 950 млн. сўмни ташкил этади.

👉Bo'stonliq_PRESS

Bo'stonliq PRESS

15 Oct, 10:19


Bo'stonliq tumani O'zLiDeP raisi M.Mirabdullayev hamda tuman kengashi deputatligiga nomzod E.Shokirov ishtirokida Bo'stonliq tumani Qoranko'l MFY, 15-umumiy o'rta ta'lim maktabi, Fazogir MFY, Nurchilar MFY hamda 18-umumiy o'rta ta'lim maktablarida O'zLiDeP saylov oldi dasturi, maqsad va vazifalari yuzasidan targ’ibot tadbiri o’tkazildi.