Latest Posts from "Besh_kappa" (@beshkappa_uzz) on Telegram

"Besh_kappa" Telegram Posts

"Besh_kappa"
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
5,529 Subscribers
8,002 Photos
3,033 Videos
Last Updated 27.02.2025 17:26

The latest content shared by "Besh_kappa" on Telegram


🧎‍♂️ НАМОЗ БАНДАНИ ЁМОН СИФАТЛАРДАН ПОКЛАЙДИ

Аллоҳ таоло: «Инсон чидамсиз, сабрсиз қилиб яратилган. Унга ёмонлик етса, чидамсизлик қилади, аммо яхшилик етса, қизғанчиқлик қилади. Фақат намозларида бардавом бўлган намозхонларгина бундан мустаснодир», деб марҳамат қилган (Маъориж сураси, 19-23-оятлар).
Бир кимсага Аллоҳ таолодан бирор қийинчилик, машаққат етса, у бунга сабрсизлик қилади. Аммо Аллоҳ таолодан яхшилик (мол-дунё ёки хурсандчилик) етса, бахиллик қилиб, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилгиси келмай қолади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир», деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Бу иллатдан фақатгина намозларида қоим бўлган, уни ўз вақтида адо этадиган мўмин-мусулмонларгина омонда бўлади, чунки намоз уларнинг феълини ёмон сифатлардан яхши сифатларга ўзгартириб қўяди, уларни гўзал фазилатлар ва комиллик билан сийлайди.

“Энг шарафли уммат” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#Кун_дуоси

Набий алайҳиссалом қачон масжидга кирсалар...

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар:

بِاسْمِ اللهِ اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ

«Бисмиллаҳ, Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин» (Аллоҳ номи билан. Эй Аллоҳим, Муҳаммадга саловот ёғдир), деб айтар эдилар.

Агар масжиддан чиқсалар ҳам: «Бисмиллаҳ, Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин» (Аллоҳ номи билан. Эй Аллоҳим, Муҳаммадга саловот ёғдир), деб айтар эдилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/23168

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🕊Хайрли тонг 🕊

Қалб эзилишининг давоси – «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи».

«Биз тоғларни кечки пайт ва эрталаб (мудом) у (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб, бўйин сундириб қўйдик»
(Сод сураси, 18-оят).

Бу оятлар борлиқдаги барча нарса Аллоҳга тасбеҳ айтишини билдиради.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 21-Январь , СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:21 сахарлик тугаши
БОМДОД - 07:03
ҚУЁШ - 07:43
ПЕШИН - 12:39
АСР - 15: 44
ШОМ - 17:29 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:46

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 154-163-оятлар.
Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

Youtube да кўриш учун:
https://youtu.be/UW1vg_GGM38

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#muftiy_minbari

📹 ҲАҚИҚИЙ БАХТ БУ - МУСУЛМОН ҲОЛДА ЯШАШ ВА ВАФОТ ЭТИШ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#Ҳадис

Сафвон ибн Ассолдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам масжидда қизил бурдалари устида суяниб ўтирган эканлар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, илм олгани келдим», десам, у зот: «Илм толиби марҳабо! Албатта толиби илмни фаришта ўраб, қаноти билан соялантиради. Сўнгра улар талаб қилаётган нарсага муҳаббатларидан дунё осмонига етгунга қадар бир-бирларига устма-уст мингашиб олурлар», - деб айтдилар.
Имом Табароний ривояти.


Бурда – асосан пахтадан тайёрланган матодан тикилган устки кийим. Кўпинча барида ҳошияси ҳам бўлади.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

УЧ МУҲИМ НАРСА

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.

Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.

Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.

Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.

Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.

Дўстларингиз билан улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#кун_ояти

جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ ۖ وَالْمَلَائِكَةُ يَدْخُلُونَ عَلَيْهِمْ مِنْ كُلِّ بَابٍ.

"(У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар".
(Раъд сураси, 23-оят).

Тафсир: «Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!» (дерлар). Яъни мазкур саккиз сифатга соҳиб бўлган, ақл эгалари эришадиган оқибат диёри: «Адн жаннатларидир». «Адн» жаннатнинг номларидан бўлиб, луғатда «истиқомат жойи, истиқрор ўрни» маъноларини англатади. Демак, мазкур ақл эгалари – мўмин-мусулмонлар ўша сифатларни ўзларида мужассам этиб, бу дунёда уларга амал қилиб яшаб ўтганлари учун, қиёматда Адн жаннатларига кирадилар. «Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар».

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

​​#зикр_ва_дуо

Абу Замзам ким?

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар Абу Замзамдек бўлолмайсизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, Абу Замзам ким?» деб сўрашди. Шунда у зот: «У ҳар тонг отганида:

اللهُمَّ قَدْ وَهَبْتُ نَفْسِي وَعِرْضِي لَكَ

«Аллоҳумма инний қод ваҳабту нафсий ва ъирзий лак» (Аллоҳим, мен нафсимни, обрўйимни Сенга топширдим), дер, бирор киши уни сўкса, у сўкмас, бирор киши унга зулм қилса, у зулм қилмас, бирор киши уни урса, у урмас эди», дедилар».

Ибн Сунний ривоятлари

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20073

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz